Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.37K subscribers
17.9K photos
4.17K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Нурафшон
#видеомулоқот

🖇Нурафшон шаҳридаги Ёшлар Маркази биносида Тошкент вилоятида коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш, қулай санитария-эпидимиологик осойишталикни таъминлаш ва аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича вилоят мувофиқлаштирувчи Штаб ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жойлардаги ҳолат юзасидан видеомулоқот ўтказилди.

👤Вилоят ҳокими ўринбосари Акмал Умаралиев раислик қилган мазкур онлайн йиғилишда ҳар бир шаҳар-туман студияларидан масалага масъул бўлган мутасаддилар қатнашдилар.

📝Шунингдек, масофавий мажлисда ёшлар, айниқса вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, "Ёшлар ойлиги"ни карантин талабларига риоя қилган ҳолда самарали ташкил этишда давом этиш, ёшлар бандлигини таъминлашнинг натижадор механизмларини ишга солиш, ёзги оромгоҳлар фаолияти ва бошқа муҳим масалалар таҳлил қилинди.

Йиғилиш сўнггида тегишли хулосалар, таклиф ва кўрсатмалар қабул қилинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Нурафшон
#матбуот_ажумани

Мактаблар янги ўқув йилига тайёрми?

🔷Тошкент вилояти халқ таълими тизимида 889 та (14 та махсус мактаб-интернат) умумтаълим мактаби, 22 та “Баркамол авлод” болалар мактаби, 2 та Меҳрибонлик уйи ҳамда 1 та малака ошириш маркази фаолият кўрсатиб келмоқда.

📌Ҳозирги кунда 795 мактаб белгиланган талаблар асосида янги ўқув йилига шай ҳолатга келтирилди ҳамда 77 мактабда тайёргарлик жараёнлари давом этаяпти.

🔰Бу ҳақда Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнларига бағишлаб ўтказилган матбуот ажуманида вилоят ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Акмал Умаралиев маълум қилди.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Нурафшон
#матбуот_ажумани

📌Аввал хабар қилганимиздек, Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

🔰Вилоят ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Акмал Умаралиев, Паркент тумани ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган тадбирда вилоятдаги мактабларда янги ўқув йилига тайёргарликнинг бориши, тизимдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида жонли мунозара олиб борилди.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Нурафшон_шаҳри

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди

📌Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан "Иш берувчининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари" мавзусида онлайн конференцалоқа шаклида вебинар ўтказилди.

🔰Тармоқ касаба уюшмалари фаоллари, таълим йўналиши бўйича соҳа ходимлари, фермерлар, тиббиёт, санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва кластер раҳбарлари иштирок этган тадбирда инсон ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ҳамда унга барҳам бериш бўйича сўз борди.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Нурафшон
#Сенат
#сайёр_сессия

Сенатнинг айни пайтда Тошкент вилоятида бўлиб ўтаётган сайёр сессиясидан фотолавҳа

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Нурафшон
#сайёр_сессия

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари Баҳодир Турабов сўзга чиқиб, аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича таҳлилий-танқидий нутқ сўзламоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Расмий
#Нурафшон_шаҳри

🇺🇿Халқ депутатлари вилоят кенгашида “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси муҳокама қилинди

📌Бугун Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси аъзолари иштирокида “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси муҳокама қилинди.

❇️Таъкидлаш жоизки, қонун муҳокамаси жараёнида вилоят маҳаллий бюджети параметрлари танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди. Ўз навбатида, мутасаддилар маҳаллий бюджетнинг ўтган тўққиз ойлик ижроси юзасидан ахборот беришди.

🔰Вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи Олимжон Халиқуловнинг ахборотига кўра, келгуси йили вилоят маҳаллий бюджетининг даромадлар қисми жами 3 триллион 2 миллиард 600 миллион сўмни ташкил этиши кутилмоқда. Таъкидланганидек, бу миқдор вилоят маҳаллий бюджети харажатлар қисмини тўлиқ қоплаш учун етарли ҳисобланади.

📈Шу тариқа кутилаётган даромад жорий йилга нисбатан 26 фоиз ўсиши таъминланади.

💠Тадбирда молия вазирининг ўринбосари Одилбек Исаков иштирок этди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мактабгача_таълим
#пресс_тур
#Ўрта_Чирчиқ #Қуйи_Чирчиқ
#Янгийўл_тумани #Тошкент_тумани
#Нурафшон_шаҳри

🔹ОАВ вакиллари ва блогерлар учун вилоятдаги Мактабгача таълим ташкилотларига медиа- тур ташкил этилди.

📌Медиа-тур иштирокчилариниг дастлабки манзили Қуйи Чирчиқ туманидаги чекка ҳудуди саналган “Тўқбой” МФЙда қурилган 160 ўринли 24-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлди.

🚌Шунингдек, медиа-тур иштирокчилари Янгийўл туманининг 3 та ҳудуди бўйлаб ҳаракат қиладиган автобус, яъни, «Ақлвой» мобил МТТ фаолияти ҳамда Нурафшон шаҳрида давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган нодавлат МТТларда кам таъминланган оилалар фарзандларига ажратилаётган имтиёзлар билан ҳам яқиндан танишди.

📎Медиа-тур доирасида Ўрта Чирчиқ ва Тошкент туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг тажрибаси ҳам ўрганилди.

🎥Жараён "Zo‘rTV" нигоҳида.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Нурафшон
#сессия

🇺🇿Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддасига мувофиқ янги тайинловлар амалга оширилди.

🔰Сессияда Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ Улуғбек Узоқов Йўлдошевич вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тасдиқланди. У. Узоқов шу пайтгача Жиззах вилояти Дўстлик туманида ҳоким лавозимида фаолият юритаётган эди.

💠Зуҳра Мирғозиева Тўраевна вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. З.Мирғозиева шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube