Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
17.9K photos
4.18K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Саховат_ва_кўмак
#Cаll_center

😷 Юртимизда карантин чоралари кучайтирилиши муносабати билан туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик маркази томонидан эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида зарурий чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, шу кунга қадар марказга “Call-center” орқали 300 дан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 200 дан ортиқ мурожаат қаноатлантирилиб, уларнинг барчасига волонтёрлар томонидан ун, ёғ, шакар, чой, тухум, макарон, гуруч, пиёз, картошка маҳсулотлари ҳамда гигиеник воситалар етказиб берилди.

🎥 Батафсил "Ахборот 24" дастурида

Telegram | Facebook | Instagram
#Саховат_тадбири

🎁 Хайру-саховат тадбирлари давом этмоқда

🌙 Бугун арафа куни. Қурбон ҳайити арафасида хайру-саховат қилиш, муҳтожларга меҳр-оқибат, инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш сингари азалий анъана ва қадриятларимиз халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган эзгу амаллардан ҳисобланади.

🛍 Шу муносабат билан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси, Тошкент тумани Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази ҳамда "FARGО MARKETING GROUP" MCHJ ҳамкорлигида саховат тадбири уюштирилиб, туманнинг Чувалачи ҳудуди, Кўксарой ҳудудидаги “Зарбдор”, Келес ҳудудидаги “Тинчлик”, “Кўктерак” маҳаллаларида истиқомат қилувчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, кексалар ва нуронийлар, доимий иш билан банд бўлмаган аҳоли вакиллари, шунингдек, карантин туфайли кунлик ишга чиқа олмаётган 50 дан ортиқ фуқароларнинг оилаларига ижтимоий ёрдам сифатида озиқ-овкат маҳсулотлари етказиб берилди.

🛒 Айни вақтда бундай саховат тадбирлари туман бўйлаб давом этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram
#саховат_ва_кўмак

📈Вилоят бўйича жами 34 минг 972 та хонадон «Темир дафтар»га киритилган бўлиб, оила аъзолари сони 151 мингдан зиёд кишини ташкил этади. Энг кўп эҳтиёжмандлар сони Янгийўл (2649) тумани ҳиссасига тўғри келади.

Республика бюджетидан Тошкент вилояти учун ажратилган маблағ миқдори 20 миллион 851 минг 380 минг сўмни ташкил этади. Жорий йилнинг 13 август куни ҳолатига ушбу маблағдан 19 миллион 631 минг 260 минг сўми 23 785 та оилага тарқатиб бўлинган.

💯Туман-шаҳарлар миқёсида оладиган бўлсак, Бўстонлиқ, Бекобод, Бўка, Юқори Чирчиқ, Ангрен, Чиноз, Зангиота, Тошкент, Қибрай Оққўрғон, Ўрта Чирчиқ туманлари, Оҳангарон, Янгийўл, Нурафшон, Олмалиқ, Бекобод шаҳарларининг барча сектор раҳбарлари томонидан «Темир дафтар»га киритилган жами эҳтиёжманд оилаларга маблағлар 100% тўлаб берилган.

▶️Батафсил "Ишонч.уз" сайтида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Саховат

“Вақф” фонди эҳсонлари

Айни кунларда “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож қатламини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида хайрия тадбирлари ўтказилмоқда.

📌 Хусусан, ҳозиргача фонд томонидан Тошкент туманидаги 680 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ўн икки хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

🤝 Хайрия тадбирларида туман ҳокимлиги мутасаддилари, тумандаги барча имом-хатиблар ҳам иштирок этиб, маҳалла масъуллари билан биргаликда эҳсонларни ўз эгаларига тарқатишда фаоллик кўрсатишмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Саховат #Ҳоким

Байрам кунларида беморлар, ночор ва кўнгли ярим инсонлар ҳолидан хабар олиш халқимизнинг хайрли ишларидан ҳисобланади.

Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ҳам ҳар йили Янги йил байрами арафасида хасталар, эҳтиёжманд ва кўнгли ўксик инсонлар ҳолидан хабар олишни анъанага айлантирган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Саховат_тадбири

Қадр азиз – хотира муқаддас

Иккинчи жаҳон уришида қозонилган ғалабанинг 76 йиллигига муносиб тайёргарлик кўриш, Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни яқинлашаётгани муносабати билан жойларда турли маданий-маърифий ҳамда саховат тадбирлари ташкил этилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири бугун туманимизда ҳам ўтказилди.

Туман ҳокимининг ташаббуси билан уюштирилган саховат тадбири доирасида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан жойларда истиқомат қилиб келаётган Иккинчи жаҳон уруши фронт орти қатнашчилари холидан хабар олинди.

Батафсил ушбу лавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Саховат_тадбирлари

“Рамазон туҳфаси акцияси” муҳтожларга меҳр-мурувват қўлини узатмоқда

Юртимиз бўйлаб “Рамазон туҳфаси акцияси” доирасида хайрия тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Ана шундай эзгу ишлар туманимизда ҳам давом этмоқда.

Туманимиз имом-хатибларининг саъй-ҳаракатлари билан “Рамазон туҳфаси акцияси” доирасида ҳудуддаги “Абдуллоҳ ибн Аббос” жоме масжидида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд 500 га яқин оилага 15 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

“Мирхалил ота” жоме масжиди имом-хатиби Улуғбек домла Мухаммаджонов томонидан саховатпеша ҳомийларни жалб этган ҳолда ҳудуддаги “Сарке” ва “Маданият” маҳаллаларида яшовчи 50 та кам таъминланган оиланинг ҳар бирига 620 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Хайрия тадбирларида Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Муҳаммадбобур Йўлдошев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек Рауповлар иштирок этишди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Саховат_тадбири

Сахий инсонлардан меҳр тўйи

Мустақиллик байрами шукуҳи кезаётган кунларда “Оқтом” маҳалласида 5 нафар кам таъминланган ҳамда боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандларига суннат тўйи ўтказилди.

Халқимизда саховатпешалик хислати инсонийлик безаги ҳисобланади. Яна “Бир болага етти маҳалла ота-она” деган нақл ҳам бежиз айтилмаган. Ўз тақдирини халқ билан уйғун ҳисоблайдиган, қўли очиқ инсонлар сабаб жамиятимизда ҳеч ким эътибордан четда қолмайди. Бугун ўтказилган болажонларнинг суннат тўйлари фикримиз тасдиғидир.

Тантанага таклиф этилган маҳалладаги ёши улуғ отахонлар ва меҳмонлар суннат тўйи бўлаётган болажонларни табриклаб, келажакда етук инсон бўлиб етишишларини тилаган ҳолда, ушбу тадбир ташкилотчиларига ҳам ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Тўйи нишонланаётган болажонларга эсдалик совғалари тақдим этилиб, болажонларнинг кўзларидан порлаган қувонч базмга янада файз бағишлади.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Саховат

Рамазон ҳайити туҳфаси

Муборак Рамазон ҳайити арафасида Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев ташаббуси билан Тошкент туманида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор оилаларга хайрия пуллари тарқатилди.

Туман ҳудудидаги 44 та боқувчисини йўқотган оила, 59 та ногиронлиги бўлган шахслар, 32 та оғир хасталик билан даволанаётган эҳтиёжмандлар, жами 135 нафар оилаларнинг ҳар бирига 500 минг сўмдан жами 67 миллион 500 минг сўм моддий ёрдам пуллари сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва банк ходимлари томонидан байрам туҳфаси сифатида етказилди.

Халқимизнинг эзгулик ва инсонпарварлик каби фазилатларини янада ёрқин намоён қиладиган ушбу ҳайитлик совғасидан ташқари туманимиздаги саховатпеша ҳомийларимиз томонидан ҳам муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва эҳсонлар тарқатилмоқда.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website