Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
17.9K photos
4.18K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Саховат_ва_кўмак
#Депутатдан_хайрия

🇺🇿 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг “Саховатлимиз, кўмаклашамиз” акцияси доирасида Ҳалқ депутатлари Тошкент тумани Кенгашига 2-Юнусобод сайлов округидан сайланган депутат Наримон Ачилов ўз округидаги “Ойдин ҳаёт” маҳалласида яшовчи карантин даврида ёрдамга мухтож бўлган 3 та эҳтиёжманд оилаларни 3 ой давомида озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни ўз зиммасига олган бўлиб, ушбу оилаларга мунтазам озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бермоқда.

🛒 Шунингдек, депутат “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида “Дархон” маҳалласида истиқомат қилувчи ногиронлар, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар ва карантин даврида вақтинча ишсиз қолган фуқароларга маҳалла фаоллари билан биргаликда озиқ-овқат маҳсулотларини хайрия сифатида етказиб берган ҳолда мурувват ёрдами кўрсатмоқда.

🎁 Хайрия тадбирлари давом этмоқда.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
#Саховат_ва_кўмак
#Депутатдан_хайрия

🇺🇿 Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида Халқ демократик партиясидан Тошкент вилояти ва туман Кенгашларига сайланган депутат, “Mehnat group” МЧЖ раҳбари Асомиддин Зохидов томонидан туман аҳолисига навбатдаги мурувват ёрдами кўрсатилди.

🐄 Хусусан тадбиркор, депутат А.Зохидов хайрия тадбири доирасида “Нурҳаёт” маҳалласида истиқомат қилувчи Абдусамат Мирзаев оиласига соғин сигир ҳамда “Эъзоз” маҳалласида истиқомат қилувчи Султонмурод Ниёзов оиласига она-бола сигир ҳадя қилди.

🥛 Чорва ҳадя қилинган хонадонлар рўзғорига яна барака кириб, дастурхонлари сут-қатиқли бўлди.

🎁 Хайрия тадбирлари давом этмоқда.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
#Саховат_ва_кўмак

🇺🇿Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида тумандаги «TO'XTANIYOZ-OTA» фермер хўжалиги раҳбари Мухтор хожи Тўхтаниёзов томонидан туман аҳолисига мурувват ёрдами кўрсатилди.

🐄 Хусусан тадбиркор, фермер М.Тўхтаниёзов хайрия тадбири доирасида “Раҳбаробод”, “Ғишткўприк” ҳамда “Соҳибкор” маҳаллаларида истиқомат қилувчи жами 3 нафар оилага соғин сигир ҳадя қилди.

🎁 Хайрия тадбирлари давом этмоқда.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
#Саховат_ва_кўмак
#Тошкент_тумани

Вилоятимизда "Саховат ва кўмак” умуммиллий ҳаракати доирасида эзгу ишлар амалга оширилмоқда

Вилоятимизнинг Тошкент туманида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида, туман бўйича рўйхатга олинган 1138 та эҳтиёжманд оилага жами 591 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

📌Шунингдек, “Саховат ва кўмак жамғармасига келиб тушган маблағлардан ташқари саховатпеша ҳомийларимиз томонидан кўрсатилаётган кўмаклар эвазига, 202 та оилага жами 648 млн сўмлик турли ҳилдаги ёрдамлар кўрсатилди.

⚡️Қолаверса, “Yurak-Amri” саховат лойиҳаси фаоллари томонидан “Чувалачи” маҳалласида истиқомат қилувчи 1 нафар фуқаронинг жарроҳлик амалиёти учун 6 минг АҚШ доллари миқдорида моддий ёрдам кўрсатилиб, “Аҳиллик” маҳалласида ижарада яшовчи фуқарога уй-жой олиб берилди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram
#Саховат_ва_кўмак

Юртимизда “COVID-19” коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган карантин даврида йўлга қўйилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида туманимизда ҳам кенг қамровли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Ана шу ишларнинг узвий давоми сифатида бугун туман ҳокимининг ўринбосари Сардор Эргашев Кўксарой ҳудуди, “Оқтом” маҳалласи, М.Ганжавий кўчаси 43-уйда истиқомат қилувчи, 5 нафар фарзанднинг онаси Дилноза Полвонова хонадонида бўлиб, оиланинг яшаш шароити билан танишди.

Ҳоким ўринбосари уй бекаси билан суҳбатлашиб, оиланинг турмуш шароитини яхшилаш чоралари борасида фикрларини тинглади ҳамда хонадон томорқасидан унумли фойдаланиш, унга имтиёзли кредит ажратилиши масаласида тушунтиришлар берди.

Шундан сўнг, “Sifat Go`sht” МЧЖ томонидан ҳадя қилинган 2 бош қўй ушбу оила бекасига топширилди.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
#Тошкент_тумани
#Саховат_ва_кўмак

🎯Юртимизда “COVID-19” коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган карантин даврида йўлга қўйилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида вилоятда кенг қамровли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

🏡Ана шу ишларнинг узвий давоми сифатида Тошкент туман ҳокимининг ўринбосари Сардор Эргашев Кўксарой ҳудуди, “Оқтом” маҳалласи, М.Ганжавий кўчаси 43-уйда истиқомат қилувчи, 5 нафар фарзанднинг онаси Дилноза Полвонова хонадонида бўлиб, оиланинг яшаш шароити билан танишди.

❇️Ҳоким ўринбосари уй бекаси билан суҳбатлашиб, оиланинг турмуш шароитини яхшилаш чоралари борасида фикрларини тинглади ҳамда хонадон томорқасидан унумли фойдаланиш, унга имтиёзли кредит ажратилиши масаласида тушунтиришлар берди.

🐑Шундан сўнг, “Sifat Go`sht” МЧЖ томонидан ҳадя қилинган 2 бош қўй ушбу оила бекасига топширилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Саховат_ва_кўмак
#Маҳаллада_1_кун

😷 Коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган карантин даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан кенг қамровли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Ушбу тадбирлар “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати билан уйғунлашиб янада кенг қулоч ёзди.

🤝 Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ушбу мурувват тадбирларини давом эттириб, яна бир ташаббус билан чиқишди.

➡️ Батафсил ушбу хаволада

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
#Саховат_ва_кўмак

Камбағалликни бартараф этишнинг йўли – тадбиркорлик

⚡️Бугунги кунда Тошкент вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

📌Маълумотларга кўра, айни пайтда вилоятда 40 минг 474 та кам таъминланган эҳтиёжманд оила мавжуд бўлиб, аввало, уларнинг ишсиз аъзолари бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиляпти. Зарур тақдирда оилаларга моддий ёрдам ҳам кўрсатиляпти.

Барча шаҳар ва туманлардаги ижтимоий начор оилалар Саховат ва кўмакумумхалқ ҳаракати доирасида 9 мингдан ортиқ ҳомий ташкилотларга бириктирилди. Пандемия даврида 49 мингдан зиёд оилаларга жами 20,5 миллиард сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, вақтинча ишсиз қолган 68 274 нафар аҳолининг 44,5 мингдан зиёдининг бандлиги таъминланди.

▶️Батафсил – "Янги Ўзбекистон" газетасида ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Саховат_ва_кўмак
#Cаll_center

😷 Юртимизда карантин чоралари кучайтирилиши муносабати билан туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик маркази томонидан эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида зарурий чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, шу кунга қадар марказга “Call-center” орқали 300 дан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 200 дан ортиқ мурожаат қаноатлантирилиб, уларнинг барчасига волонтёрлар томонидан ун, ёғ, шакар, чой, тухум, макарон, гуруч, пиёз, картошка маҳсулотлари ҳамда гигиеник воситалар етказиб берилди.

🎥 Батафсил "Ахборот 24" дастурида

Telegram | Facebook | Instagram
#саховат_ва_кўмак

📈Вилоят бўйича жами 34 минг 972 та хонадон «Темир дафтар»га киритилган бўлиб, оила аъзолари сони 151 мингдан зиёд кишини ташкил этади. Энг кўп эҳтиёжмандлар сони Янгийўл (2649) тумани ҳиссасига тўғри келади.

Республика бюджетидан Тошкент вилояти учун ажратилган маблағ миқдори 20 миллион 851 минг 380 минг сўмни ташкил этади. Жорий йилнинг 13 август куни ҳолатига ушбу маблағдан 19 миллион 631 минг 260 минг сўми 23 785 та оилага тарқатиб бўлинган.

💯Туман-шаҳарлар миқёсида оладиган бўлсак, Бўстонлиқ, Бекобод, Бўка, Юқори Чирчиқ, Ангрен, Чиноз, Зангиота, Тошкент, Қибрай Оққўрғон, Ўрта Чирчиқ туманлари, Оҳангарон, Янгийўл, Нурафшон, Олмалиқ, Бекобод шаҳарларининг барча сектор раҳбарлари томонидан «Темир дафтар»га киритилган жами эҳтиёжманд оилаларга маблағлар 100% тўлаб берилган.

▶️Батафсил "Ишонч.уз" сайтида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram