Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
17.9K photos
4.16K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#тезкор
#LIVE

⚡️Вазият тезкорлик билан ўнгланади, бунинг учун барча чоралар кўрилмоқда

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Forwarded from MINENERGY.UZ
Республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот

(2022 йил 25 январь, соат 22:30 ҳолатига)

1. Қоракалпоғистон Республикаси
— электр таъминоти тўлиқ тикланган;

2. Андижон вилояти — Андижон шаҳар 30%, Хонабод 100%, мавжуд, асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;

3. Бухоро вилояти — Қоракўл ва Қоровул бозор туманлари 100% электр энергияси мавжуд;

4. Жиззах вилояти — Барча туманларда 50% аҳоли истеъмолчилари электр энергияси билан таъминланган;

5. Кашқадарё вилояти — тўлиқ электр таъминотидан узилган, тиклаш-созлаш ишлари олиб борилмоқда;

6. Навоий вилояти — Навоий шаҳрида 100%, Ғазғон шаҳрида 100%, Кармана туманида 100%, Навбахор туманида 100%, Конимех туманида 100%, Зарафшон шаҳрида 100%, Учқудуқ туманида 100%, Нурота туманида 100% ва Хатирчи туманида 90% мавжуд;

7. Наманган вилояти — Асосий тиббиёт муассасалари ва сув таъминоти, Ички ишлар, ҳокимият электр таъминотига уланган;

8. Самарқанд вилояти — Самарқанд шаҳрида 95%, Самарқанд тумани 50%, Пахтачи туманида 100%, Каттақўрғон тумани 10%, Каттақўрғон шаҳри 100%, Нарпай тумани 80%, Нуробод тумани 80%, Пастдарғом тумани 30 %, Булунғур туманида 100%, Жомбой туманида 100%, Тойлоқ туманида 100%, Қўшработ туманида 50%, Иштихон туманида 50% электр мавжуд;

9. Сурхондарё вилояти — Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри 100% электр таъминоти мавжуд, Олтинсойда 70% электр мавжуд;

10. Сирдарё вилояти — Гулистон шаҳри 60%, Янгиер 60%, Ширин шаҳри 100%, Боёвут 20%, Сайхунобод тумани 20 %, Гулистон тумани 20%, Мирзаобод тумани 10%, Ховос тумани 30% электр мавжуд;

11. Тошкент вилояти — Ангрен шаҳар 70%, Бекобод шаҳар 60 %, Олмалиқ шаҳар 90%, Чирчиқ 60%, Оҳангарон шаҳар 100 %, Бўка тумани 40%, Бўстонлик тумани 75%, Зангиота тумани 15 %, Қибрай тумани 70%, Оҳангарон тумани 80%, Паркент тумани 80%, Тошкент тумани 80%, Ўрта Чирчиқ 20%, Юқори Чирчиқ тумани 60% истеъмолчилар тармоққа уланди;

12. Фарғона вилояти — Фарғона шаҳар 17%, Марғилон 10% Қувасой тамани 10%, Қўқон шаҳри 40%, Бувайда тумани 10%, Ўзбекистон тумани 15%, Фарғона тумани 10%, Данғара тумани 15%, Сўҳ тумани 100%, асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;

13. Хоразм вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;

14. Тошкент шаҳри — Мирзо Улуғбек 100%, Юнусобод 50%, Шайхонтоҳур 10%, Олмазор 20%, Яккасарой 20%, Чилонзор 10%, Яшнобод 50%, Миробод 50%, Сергели 30%, Янгиҳаёт 20%, Бектемир 50%да электр таъминоти мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️
@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
Forwarded from MINENERGY.UZ
Ҳурматли Ватандошлар, Тошкент шаҳри аҳолиси

Энергетиклар томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар муносабати билан сиздан энергия қурилмаларидан оқилона фойдаланишингизни ва хонадонингизда ортиқча электр жиҳозларини тармоққа уламасликни сўраймиз.

Бу саъй-ҳаракатлар кўпроқ истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашга ёрдам беради.

Вазиятни тўғри баҳолаганингиз учун раҳмат.

▶️@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
Электр таъминоти тикланиб “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли бошқарма ва заводлар фаолият юрита бошлади

Муборак, Шўртан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ кимё мажмуаси ҳамда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ўз фаолиятини давом эттира бошлади.

🌐 www.ung.uz

|web-sayt |facebook |instagram|telegram|vk.com|
Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района pinned «Ҳурматли Ватандошлар, Тошкент шаҳри аҳолиси Энергетиклар томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар муносабати билан сиздан энергия қурилмаларидан оқилона фойдаланишингизни ва хонадонингизда ортиқча электр жиҳозларини тармоққа уламасликни сўраймиз. Бу…»
Forwarded from MINENERGY.UZ
Тошкент шаҳри ва республикамизнинг айрим вилоятларида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланган.

Бироқ, айрим носозликлар туфайли трансформатор пунктлари, подстанциялар ва кабель тармоқларида муаммолар пайдо бўлиши ва электр таъминотида узилиши кузатилган ҳолатлар бўлиши мумкин.

Шу сабабли, баъзи хонадонлар ҳали ҳам электр энергиясига уланмаган бўлиши мумкин. Бу каби муаммоларни бартараф этиш учун махсус бригадалар ташкил этилган бўлиб, юзага келган муаммолар зудлик билан бартараф этилади.

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️
@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
#Тезкор

Тошкент вилояти ҳудудида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан ахборот

2022 йил 26 январь, соат 07:00 ҳолатига:

Ангрен шаҳар 95%
Бекобод шаҳар 100%,
Нурафшон шаҳар 40%
Олмалиқ шаҳар 100%
Чирчиқ 80%
Оҳангарон шаҳар 100%
Бўка тумани 40%
Бўстонлик тумани 95%
Зангиота тумани 40%
Қибрай тумани 95%
Оҳангарон тумани 80%
Паркент тумани 80%
Тошкент тумани 80%
Қуйи Чирчиқ 50%
Ўрта Чирчиқ 20%
Юқори Чирчиқ тумани 60%
Чиноз 70%
Янгийўл туманида 5% электр таъминоти мавжуд.

Жойларда маҳаллий узилишлар кузатилаётган бўлиши мумкин.

Энергетика вазирлигининг маълумотидан.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#билдириш
#тезкор

⚡️ Тошкент туманидаги айрим маҳаллаларда газ таъминотида вақтинча меъёридан пасайиши ва тўлиқ ўчиши кузатилмоқда

Мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудлари, хусусан, вилоятимизда электр энергияси тизимида кузатилган узилишлар боис, бугун 2022 йил 26 январь куни истеъмолчиларни табиий газ билан таъминловчи “Ўзтрансгаз” АЖга қарашли магистраль газ қувурларида меъёрий босимнинг пасайиши кузатилмоқда.

Бунинг натижасида, айни вақтда Тошкент туманининг “Оқтом”, “Оқтош”, “Қуш қўнди”, “Кўҳинур” маҳаллаларида жами 3 минг 800 та хонадон, “Ойдин ҳаёт” маҳалласида 400 та хонадон, “Ёшлик”, “Гузар” 380 та хонадон, “Заргар”, “Калас” маҳаллаларида 500 та хонадон, “Гултепа” маҳалласида 110 та, “Чувалачи” маҳалласида 320 та хонадонда, туман бўйича жами 5 минг 510 та хонадонда газ ўчиши юзага келган.

Бугун куннинг иккинчи ярмида магистрал газ қувурида босим қайта зарурий меъёрга етказилиб, ушбу маҳаллаларда газ таъминоти қайта тикланади.

Ҳурматли истеъмолчилар!

Магистраль газ қувурларида газ босимининг тушиб кетиши оқибатида туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам газ таъминотида ўчиш ҳолати кузатилиши мумкин. Газ ўчиш ҳолати кузатилган тақдирда газ жиҳозларини ўчириб, зарурий эҳтиёт чораларни кўришингизни сўраймиз.

Юзага келган фавқулодда вазият сабабли келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун туманимиз аҳолисидан узр сўраймиз!

"Тошкенттумангаз" газ таъминоти бўлими.

👉Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Forwarded from "HUDUDGAZTA'MINOT" AJ
⚡️⚡️⚡️Hurmatli iste'molchilar!

Ma’lumki, 2022-yil 25-yanvar kuni elektr ta’minotida uzoq davom etgan uzilishlar sababli “O‘zbekneftgaz” AJga qarashli “Gazli”, “Sho‘rtan” va “Muborak” neft-gaz qazib olish boshqarmasiga qarashli 64 ta konning ishi vaqtincha to‘xtatilgan edi.

Bu, o‘z navbatida, “O‘ztransgaz” AJ magistral gaz quvurlari va “Hududgazta’minot” AJ mahalliy tarmoqlarida bosimning pasayishiga ta’sir ko‘rsatdi.

Ayni paytda Farg‘ona vodiysi, Surxondaryo va Toshkent viloyatlarining bir qator tumanlari hamda Toshkent shahrida tabiiy gazni yetkazib berishda bosimning pasayishi yoki uning yo‘qligi kuzatilmoqda.

Shu munosabat bilan “Hududgazta’minot” AJ bosimni tiklash va iste’molchilarga tabiiy gaz yetkazib berish bo‘yicha barcha zarur choralar ko‘rilayotganligini ma’lum qiladi.

Hozirgi vaqtda gaz yetishmasligi yoki uni yetkazib berish paytida bosim pasaygan manzillarda gaz ishlatadigan barcha jihozlarni o'chirib qo'yish va binolarda gaz hidi yo'qligini tekshirish kerak.

Zarurat tug‘ilganda 1104 call- markaziga yoki 104 dispetcherlik xizmatiga qo'ng'iroq qilish mumkin.

“Hududgazta’minot” AJ yuzaga kelgan noqulayliklar uchun fuqarolardan uzr so‘raydi.

“Hududgazta’minot” AJ matbuot xizmati

Youtube | Facebook | Telegram | Veb-sayt | Instagram | Tik-Tok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

❗️Бугундан бошлаб автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилади

Бу ҳақда АОКАда энергетика вазири ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби Элмира Бекмуродова иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

✔️ Таъкидланишича, бугун, соат 09:30 ҳолатига кўра, республикамизда электр энергияси таъминоти 70% га тикланган.

⚡️
Электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар газ ишлаб чиқаришнинг камайишига олиб келди.

Ишлаб чиқарилаётган табиий газ тўлиқ ҳажмда ИЭС, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли истеъмолчиларига йўналтирилади.

▪️Батафсил
______________

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🛡 26 январь – Божхона органлари ходимлари куни

Барча божхона ходимларини Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг 30 йиллиги ҳамда 26 январь – Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз.

📌 Маълумот учун: Божхона органлари ходимлари куни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-507-сон Қонуни билан белгиланган.

👉Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аҳоли_бандлиги

Касбга ўқитиш учун йўлланмалар берилди

Тошкент тумани ҳокимлигида ўтган йиғилишда банд бўлмаган ҳамда касбий малакага эга бўлмаган фуқароларга “Ишсизларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув маркази”да касбга ўқишлари учун йўлланмалар топширилди.

Йўлланмаларни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Сардорбек Эргашев ва туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Дилшодхон Муҳиддиновлар топширишди.

📌 Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрдаги “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-642-сон Қонунига асосан, мамлакатимизда меҳнат бозорининг самарали механизмларини жорий қилиш, аҳолининг ишчанлик фаоллигини ошириш, камбағал ва ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, шу асосда уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш кўрсатиб ўтилган.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

👉Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
​​#Шахсий_фикр

ЭНГ МУҲИМИ – ИШОНЧ!

🗓Кеча ва бугун содир бўлган, бўлаётган воқеалар ҳамда унинг оқибатларини кузатар эканмиз, ниҳоятда табиий ва ғурурлантирадиган бир жиҳат эътиборни тортади.

‼️Халқимиз бу синовли, тушунарсиз даврда – кутилмаганда ҳамма тизимлар ишдан чиққан пайтда саросимага тушгани йўқ. Негалигини биласизми? Чунки давлат ва халқ ўртасида жуда мустаҳкам ишонч кўприклари мавжуд. Бу кўприк бир йилда ёки бир ойда пайдо бўлиб қолгани йўқ.

🔸Халқнинг давлатга, айниқса, давлат раҳбарига ишонч индекслари юқори эканлигини ўтган беш йилликда қанчалар оғриқли, йиллар давомида тан олинмаган аччиқ ҳақиқат билан юзлашиб, барчасига малҳам топилгани билан изоҳлаш мумкин.

❗️Алоҳида таъкидлашни истардимки, бирон жойда, бирон манбада электрсиз соатларда, тасаввур қилинг, кузатув камералари ва бошқа мосламалар ишламай қолган паллада ўғирлик, тартибсизлик юзага келганини ўқиганим, эшитганим йўқ! Лўндасини айтганда, мамлакатимизнинг 30-35 фоиз аҳолиси электрсиз ўтказган тунда ўғирлик, босқинчилик, талон-тарожлик бўлмади!

🔺Имон-эътиқодимиз, Президентимиз сиёсати, жойлардаги раҳбарларнинг фаолияти ўтган 24 соат ичида катта бир синовдан ўтди, дейиш мумкин. Кутилмаганда рўй берган бу инқироз оқибатида барчамиз бир нарсани чуқур ҳис қилдик – давлат ҳамиша ёнимизда, президент доим халқ тарафда.

Бошинг омон, иқболинг ёруғ бўлсин, жонажон халқим!

✍️Раъно Турдибоева,
Тошкент давлат аграр университети проректори

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️АИ-80 маркали бензин тобора арзонлашмоқда

Ишлаб чиқариш жараёнидаги баъзи харажатларнинг камайтирилиши ҳисобига 1 литр бензин маҳсулоти нархи 7 555 сўмдан 6 500 сўмга ёки 16 фоизга арзонлаштирилишига эришилди. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Биржа савдоларида жорий йил 10-14 январдаги АИ-80 маркали автомобил бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси учун 2021 йил 15-19 ноябрдаги ҳафталик котировкага нисбатан ўртача 9,6 млн сўмдан 6,7 млн сўмгача ёки 30 фоизга пасайишига эришилди.

Кўрилаётган чоралар ўз навбатида, ички бозорда чакана нархлар пасайишига ижобий таъсир этди ва АЁҚШларда сотилаётган АИ-80 маркали бензин нархлари 6 000-6 500 сўмгача ёки 25 фоизгача арзонлашди.

👉Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

🔺Электр энергияси таъминотида юзага келган узилишлар ва шу туфайли содир бўлаётган бошқа оқибатларни зудлик билан аниқлаш ҳамда ёрдам кўрсатиш бўйича Тошкент вилояти тезкор штаби ташкил этилган.

🔘Штаб аъзолари кечадан бошлаб фаолиятини бошлаган ва айни пайтда барча ҳудудлар, қишлоқлар, маҳаллаларда табиий газ, ичимлик суви, электр энергияси билан боғлиқ вазият назоратга олинган. Ҳудудлар билан тезкор ахборот алмашуви йўлга қўйилган.

❗️Штабга вилоят ҳокими Зойир Мирзаев раҳбарлик қилмоқда.

Вилоят штаби Фавқулодда вазиятлар бошқармаси биносида жойлашган ва барча керакли воситалар билан таъминланган.

▪️ Айни пайтда штабда журналист ва блогерлар учун вилоят ҳокимининг ўринбосари Барҳаёт Мейлиев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Жараённи онлайн кузатиш учун қуйидаги линкка ўтинг:
https://youtu.be/ciCXOSlbcNo

Каналга уланиш:
Тошкент тумани аҳолиси диққатига!

🔥Тошкент туманининг айрим ҳудудларида газ таъминоти тизимида вақтинчалик узилиш муносабати билан содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазият ва ёнғинларни олдини олиш мақсадида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради!

❗️Газ ҳамда электр мосламаларини назорат қилишингиз ва тармоқдан вақтинча узиб қўйишингизни;
тунда шам, керосинли лампа ва бошқаларни ёқиқ ҳолда қаровсиз қолдирмасликни;

❗️Уйларни иситиш мақсадида ўтин, кўмир ва бошқа муқобил ёнилғилардан фойдаланишда хоналарни шамоллатиш чораларини кўришингизни;

❗️Газ баллонларидан фойдаланганда уларни хона ичига олиб кирмасликни;

❗️Вақтинча ишлатилаётган электр ва газ асбоб-ускуналарни ишлатишни ёш болаларга ишониб топширмасликни сўрайди.

‼️Азиз тумандошлар, ушбу хавфсизлик қоидаларига амал қилишингиз орқали ўзингиз ва яқинларингизни бахтсиз ҳодисалардан асрайсиз.

🚒 Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

👉Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Мурожаат

Сабрли ва ҳамжиҳат тумандошларимизга раҳмат!

Кеча, 25 январь куни юртимизда юз берган электр таъминотидаги узилиш ортидан аҳолимиз норозилик билдирмагани, турли тасдиқланмаган ёлғон хабарларни совуққонлик билан рад этгани, ўзбек халқининг, хусусан Тошкент тумани аҳолисининг чин маънода сабрли ва оғир вазиятларда ҳамжиҳатлик билан иш тута билишини яна бир бор тасдиқлади.

Мамлакатда аввал ҳеч бўлмаган трансчегаравий техноген авария оқибатида юзага келган қарийб 12 соатлик энерготаъминотдаги узилишни бартараф этишда Давлат раҳбаридан бошлаб барча масъул вазирлик ва идоралар, шу жумладан, туман ҳокимлиги раҳбарияти ва мутасадди бўлим ҳамда корхоналар жамоалари чинакам фидойилик намунасини кўрсатдилар. Халқимиз ҳам вазиятдан манфаат излайдиган турли ғаламис провокациялар, тасдиқланмаган ёлғон хабарларни совуққонлик билан рад этди.

Шу ўринда, кутилмаган оғир вазиятда бизга ишонч билдирган ҳолда сабр-тоқат билан вазият ўнгланишини кутиб, ҳамжиҳатлик кўрсатган Тошкент тумани аҳолисига миннатдорчилик билдирамиз!

Азиз тумандошлар!

Хабар берилганидек, айни вақтда Тошкент туманининг айрим ҳудудларида табиий газ ва ичимлик суви таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Узилишларни максимал даражада тезкорлик билан бартараф этиш йўлида барча куч ва воситалар сафарбар этилиб, туманимиз аҳолисининг одатдаги ҳаёт тарзига қайтариш учун саъй-ҳаракатлар давом этмоқда ва тез орада барча узилишлар бартараф этилишини сизларни ишонтириб айтамиз.

Тинчликни қадрлайдиган, сабр ва ҳамжиҳатликда тафаккур қиладиган халқимизни Яратган ўз паноҳида асрасин.

Тошкент тумани ҳокимлиги.

👉Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Онлайн
#4_сектор

“Қуш қўнди”да сув тармоғи тортилмоқда

Тошкент тумани Кўксарой ҳудуди “Қуш қўнди” маҳалласининг “Шабнам” 1-берк кўчасига “Мусаффо оби ҳаёт” МЧЖ корхонаси усталари томонидан тоза ичимлик суви қувурлари ётқизилмоқда.

📌 Маълумот учун: “Қуш қўнди” маҳалласи Тошкент туманининг энг чекка, қўшни Қозоғистон Республикаси билан чегарадош маҳалласи ҳисобланади.

👉Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#тезкор

⚡️Диққат! Мурожаатларингизни мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига етказишингиз мумкин

🔎Жорий йил 25 январь куни мамлакатимизда электр таъминотида оммавий узилиш кузатилган эди.

📌Шу муносабат билан Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида ташкил этилган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳамкорликдаги тезкор штаб ўз фаолиятини тизимли олиб боряпти.

📌Ҳурматли фуқаролар, ўз мурожаатларингизни мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига етказишингиз мумкин.

📌 Штабнинг асосий вазифаси – фуқаролардан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.

📞 Мурожаат учун телефонлар:

🏢 Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Марказий Диспетчерлик хизмати

☎️ 1055 (24 соат).
70 762-59-17
70 762-59-18
70 762-59-19

🏭 Вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси

☎️ 71 232- 82-15
71 232-82-27
70 202-05-60

🔥 "Ҳудудгаз Тошкент" газ таъминоти филиали
☎️ 78 150-31-30
104 , 1104

⚡️ "Тошкент ҲЭТК" АЖ
☎️ 78 150-47-41
78 150-47-71

🚰 "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ
☎️ 95 142-04-86
71 202-14-15

☀️Вилоят "Иссиқлик манбаи" ДУК
☎️ 70 956-20-81

🚛 “Тоза ҳудуд” ДУК
☎️ 99 879-54-55

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok