Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
17.9K photos
4.16K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#мурожаат
#муносабат

😲Ижтимоий тармоқ орқали асоссиз мурожаат йўллаган аёл жаримага тортилди

Каналга уланинг:
👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат

🕌 Тошкент тумани бош имом-хатиби Ғуломиддин домла Эргашевнинг туман аҳолисига мурожаати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Мурожаат

⚡️Анвар Ҳусанов: "Оғир аҳволда келтирилаётган беморларнинг аксари ўзини ўзи даволамоқчи бўлган"

❗️Республика "Зангиота-1" махсус шифохонаси директори Анвар Ҳусанов халққа мурожаат билан чиқди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Мурожаат_ва_ечим

“Ойдин ҳаёт”дан келган мурожаатлар ўрганилди

Бугун туман ҳокими Одилхон Рустамов ҳоким ўринбосари Иброҳим Саидикаримов, туман Кенгаши депутати Наримон Ачиловлар ҳамроҳлигида Юнусобод ҳудуди “Ойдин ҳаёт” маҳалласи аҳолисидан ҳокимлик телеграм боти орқали келиб тушган мурожаатларни бевосита маҳалланинг ўзига бориб ўрганди.

Жумладан, мурожаатларда қайд этилган кўчаларни асфальт қилиш, ҳудуддан ўтган ариқ-зовурдаги антисанитария ҳолатини бартараф этиш ҳамда бошқа муаммоли масалалар бевосита фуқаролар иштирокида атрофлича ўрганилиб, масалага ижобий ечим топиш борасида туман ҳокими томонидан тегишли масъулларга аниқ топшириқ ва бажариш муддатлари белгилаб берилди.

Шунингдек, ҳудуддаги умумтаълим мактабининг ҳозирги ҳолати кўздан кечирилиб, бу ерда ўқувчилар учун қулай шароитлар яратиш, мактабга туташ кўча бўйлаб пиёдалар йўлакчаси қурилишини ташкиллаштириш бўйича келишиб олинди.

Туман ҳокимининг маҳаллалар бўйлаб аҳоли билан мулоқотлари давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат

Ҳар бир фуқаро мурожаати эътиборда

Тошкент тумани ИИБ бошлиғи – 3-сектор раҳбари Дилшод Мирзамамедовнинг туман аҳолисига мурожаати.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#иқтибос
#мурожаат

📌Тилламиз бор, заргарлик саноатимиз йўқ - Зойир Мирзаев

⚡️Айни вақтда Тошкент вилояти ҳокимининг
мурожаати "Тошкент" каналида тўғридан тўғри эфирга узатилмоқда.

➡️https://uztv.tv/channels/toshkent

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Мурожаат_ва_ечим

Ботга келган
мурожаат ижобий ҳал этилди

Куни кеча Тошкент тумани ҳокимлиги расмий телеграм каналининг @toshkenttumanihokimligibot электрон манзилига "Ойдин ҳаёт" маҳалласи фуқаросидан мурожаат келиб тушган эди.

Бугун, Тошкент тумани прокурори, 2-сектор раҳбари ўринбосари Д.Исроилов, "Ойдин ҳаёт" маҳалласи ҳоким ёрдамчиси билан биргаликда мурожаатни ўрганиб, лой кўчага шағал тўкиб берилишига амалий ёрдам кўрсатди.

Батафсил фотолавҳаларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Мурожаат

Сабрли ва ҳамжиҳат тумандошларимизга раҳмат!

Кеча, 25 январь куни юртимизда юз берган электр таъминотидаги узилиш ортидан аҳолимиз норозилик билдирмагани, турли тасдиқланмаган ёлғон хабарларни совуққонлик билан рад этгани, ўзбек халқининг, хусусан Тошкент тумани аҳолисининг чин маънода сабрли ва оғир вазиятларда ҳамжиҳатлик билан иш тута билишини яна бир бор тасдиқлади.

Мамлакатда аввал ҳеч бўлмаган трансчегаравий техноген авария оқибатида юзага келган қарийб 12 соатлик энерготаъминотдаги узилишни бартараф этишда Давлат раҳбаридан бошлаб барча масъул вазирлик ва идоралар, шу жумладан, туман ҳокимлиги раҳбарияти ва мутасадди бўлим ҳамда корхоналар жамоалари чинакам фидойилик намунасини кўрсатдилар. Халқимиз ҳам вазиятдан манфаат излайдиган турли ғаламис провокациялар, тасдиқланмаган ёлғон хабарларни совуққонлик билан рад этди.

Шу ўринда, кутилмаган оғир вазиятда бизга ишонч билдирган ҳолда сабр-тоқат билан вазият ўнгланишини кутиб, ҳамжиҳатлик кўрсатган Тошкент тумани аҳолисига миннатдорчилик билдирамиз!

Азиз тумандошлар!

Хабар берилганидек, айни вақтда Тошкент туманининг айрим ҳудудларида табиий газ ва ичимлик суви таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Узилишларни максимал даражада тезкорлик билан бартараф этиш йўлида барча куч ва воситалар сафарбар этилиб, туманимиз аҳолисининг одатдаги ҳаёт тарзига қайтариш учун саъй-ҳаракатлар давом этмоқда ва тез орада барча узилишлар бартараф этилишини сизларни ишонтириб айтамиз.

Тинчликни қадрлайдиган, сабр ва ҳамжиҳатликда тафаккур қиладиган халқимизни Яратган ўз паноҳида асрасин.

Тошкент тумани ҳокимлиги.

👉Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#яшилмакон
#яшилйиллик
#мурожаат

⚡️⚡️⚡️Аввал хабар берганимиздек, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев куни кеча вилоят аҳлига яна бир
мурожаат билан чиқди.

Бугун мазкур мурожжатнинг тўлиқ матнини эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз.

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#яшилмакон #яшилйиллик #мурожаат

Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамовнинг туман аҳолисига мурожаати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Мурожаат_ва_ечим

Оқова сув иншоотидаги носозлик бартараф этилди

Тошкент тумани "Боғбон" маҳалласи, Гавҳар кўчасида истиқомат қиладиган фуқаролар сув оқова тизими носозлиги сабаб кўчаларига чиқинди сувлари тошиб, аҳолини яшаш шароитига салбий таъсир қилаётганлиги борасида мурожаат қилган эдилар.

Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов томонидан "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Тошкент тумани бўлими раҳбарига носозликни аниқлаб, муаммони бартараф этиш бўйича қатъий топшириқ берилган эди.

Бугун масъул ташкилот ходимлари томонидан "Fazo Lyuks" оқова сув иншоотидаги носозлик бартараф этилди ва мурожаат ижобий ечим топди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Мурожаат

Ҳурматли Тошкент тумани аҳолиси!

Маълумки, коррупция жамиятнинг ривожланишига қарши қаратилган ҳаракат сифатида ҳар қандай жамиятда иқтисодий муаммоларни келтириб чиқаради ҳамда муаммоларни чуқурлаштиришга сабаб бўладиган омил сифатида баҳоланади.

Жамиятимизда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бугунги кунда долзарб масала бўлиб келмоқда.

Пенсияларни тайинлаш, қайта ҳисоблаш, кам таъминланган оилаларга болалар нафақасини ва моддий ёрдам пулларини тайинлаш ҳамда тўловларини амалга ошириш ҳеч қандай тўловларсиз амалга оширилишини эслатиб ўтамиз.

Агар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент тумани бўлими ходимлари фаолиятида коррупция билан боғлиқ ғайриқонуний хатти-ҳаракатни кузатсангиз бу ҳақда зудлик билан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармасининг (95) 340-40-18 рақамли “Ишонч телефони”га ҳамда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Тошкент туман бўлими (98) 304-54-94 рақамли телефонига маълум қилишингизни сўраймиз.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент туман бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат

Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамовнинг маҳаллаларда шароитларни яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича йил якунига қадар режалари тўғрисида туман аҳолисига мурожаати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат

Тошкент тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Сардорбек Эргашевнинг маҳаллаларда шароитларни яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича йил якунига қадар режалари тўғрисида туман аҳолисига мурожаати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат_ва_ечим

💫Фуқароларнинг талаб ва истаклари бажарилди

❇️Аввал хабар берганимиздек, Тошкент тумани "Сарке" ва "Сирғали" маҳаллаларида Тошкент вилояти 2-сектор масъуллари, жумладан вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Хуршид Усмонов ва сектор котиби Муқимбек Ҳасановлар бошчилигидаги ишчи гуруҳ вакиллари аҳоли билан учрашган эдилар.

♻️Ўрганиш давомида "Сирғали" маҳалласининг ички тупроқли кўчаларини шағаллаштириш масаласи кўтарилган эди.

Орадан кўп вақт ўтмасдан 2-сектор вакиллари ўзлари билан биргаликда ташриф буюрган мутасадди раҳбарлар ҳамкорлигида муаммога ечим топдилар ва маҳалладаги мавжуд тупроқли ички кўчалар шағаллаштирилди.

📹Юқоридаги видеолавҳада жараён кузатувчилар объективида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#мурожаат_ва_ечим
#онлайн

⚡️⚡️⚡️Айни вақтда аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш мақсадида Чиноз туманида яшовчи фуқаролар учун оммавий сайёр қабул бошланди.

🔹
Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигидаги сайёр қабулда аҳоли бандлик, тадбиркорлик, инфратузилма, коммунал соҳалар, йўл қурилиши, соғлиқни сақлаш, моддий-кўмак, таълим каби қатор масалалар билан мурожаат қилишмоқда.

Жараёнларни ижтимоий тармоқдаги
қуйидаги ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин: 👇👇

https://fb.watch/ePhz3hWu_E/

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#мурожаат_ва_ечим

⚡️Аввал хабар қилганимиздек, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигидаги навбатдаги сайёр қабул Тошкент туманида бўлиб ўтди.

🔹
Сайёр қабул давомида кўплаб масалаларга ижобий ечим топилди, айрим фуқароларга ҳуқуқий жиҳатдан тушунтиришлар берилди.

🔹Вазият тақозосига кўра, айни дақиқаларда сайёр қабул zoom платформаси орқали давом этмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok