Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.34K subscribers
18.1K photos
4.23K videos
30 files
12.1K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлардан_Яшил_макон

🌳 Биз “Яшил макон” яратмоқдамиз! Сенчи?

Президентимиз ташаббусларидан руҳланган Тошкент тумани ёшлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини ёшлар орасида кенг тарғиб этишни мақсад қилиб ўзига хос челленж бошлашибди.

⁉️ Қандай челленж дейсизми?

🎞 Унда мана бу роликка эътиборингизни қаратинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Дайжест

❗️22 - ноябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Пискент тумани. Автополигон мевазор боғларга туташади

*Тошкент тумани.
Бугуннинг хитоби: "Биз “Яшил макон” яратмоқдамиз! Сизчи?"

*Оққўрғон тумани.
Саломатлик сари элтар қадамлар...

*Паркент тумани.
Ёш ватанпарварлар тарбияси — энг муҳим масала

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Қиш — талофати билан эмас, ҳаловати билан завқли

*Юқори Чирчиқ тумани.
Зоҳид Кенжаев — жаҳон чемпионатида иштирок этади

*Зангиота тумани.
Хавфли бепарволик ёхуд ёнғин — лоқайдликни кечирмайди

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Таъмирдан кейинги шароитлар хизмат сифатини оширди

*Чиноз тумани.
Йил аёли” миллий танлови ғолиблари маълум бўлди

*Олмалиқ шаҳри.
Мурожаатлар ҳам, носозликлар ҳам – назоратда

*Янгийўл шаҳри.
Маҳалладошлар аҳди: Янгиобод — яшил маконга айланади

*Бекобод тумани.
Фуқаролар мурожаати туман ҳокими назоратида

*Қибрай тумани.
Яхши хабар: умумфойдаланувдаги марказий кўча асфальт қилинмоқда

*Янгийўл тумани.
Туманда "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" ўтказилди

*Нурафшон шаҳри.
Шароитлар ҳам, қулайликлар ҳам шаҳарга хос бўлиши шарт

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Жараён

Қишлоқ хўжалиги техникаларини рўйхатга олиш электрон базани шакллантириш ишлари давом этмоқда

Тошкент вилояти Тошкент туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 325-сонли қарори доирасида техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бўлими томонидан жорий йил давомида муайян ишлар амалга оширилди.

Жумладан, 2021 йил давомида туман бўйича жами 127 та ҳар хил турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари, шундан 92 та тракторлар, ўзиюрар техникалар, тиркамалар ва 34 та қишлоқ хўжалиги агрегатлари рўйхатга олинган.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида

⚡️ "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" давом этмоқда

Хабарингиз бор, республикамиз ҳудудларида жорий йил 15 ноябридан 15 декабрь кунига қадар “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ўтказилмоқда.

Ойлик доирасида Тошкент туманида Фавқулодда вазиятлар бўлими, газ, электр тармоқлари корхоналари ва бошқа тегишли ташкилот вакиллари иштирокида комплекс тадбирлар олиб борилмоқда.

Батафсил “O`zbekiston 24” лавҳасида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Онлайн

Туман ҳокими қабулда

Айни вақтда Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов барча тегишли мутасаддилар билан 1-сектор штабида фуқароларни қабул қилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#эълон #сайёр_қабул

💬 Кадастр соҳасидаги сайёр қабулга марҳамат!

Ҳурматли туманимиз фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент туманини фуқаролари ҳамда тадбиркорлари учун сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр соҳасига оид муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 26 ноябрь куни соат 10-00 да бошланадиган сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг раҳбарлари бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Тошкент тумани, Кўксарой ҳудуди "Оқтом" МФЙ, Маданият саройи.

↪️ Геолокация

‼️Сайёр қабулга келиш истагида бўлган фуқароларимиздан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда келишларини сўраб қоламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

“Қурувчи”да асфальт қопламаси ётқизилмоқда

Айни вақтда Гулистон ҳудуди “Қурувчи” маҳалласидаги “Нуробод” 1-тор кўчасининг 230 метр қисмига асфальт қопламаси ётқизилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Тезкор

⚡️ Тошкент тумани ҳудудида «Катиба Тавҳид вал-Жиҳод» террористик ташкилотнинг яширин жамоати аъзолари қўлга олинди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

🏘 “Шохсада”нинг тош йўллари равон бўлмоқда

Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 13 августидан 2 сентябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг openbudget.uz расмий веб-сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган таклифларга овоз бериш жараёни ўтказилиб, овоз бериш якунларига кўра энг кўп овоз тўплаган таклиф ташаббускорлари ғолиб деб топилган эди.

Жумладан, Келес шаҳар “Қорасарой” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Шохсада” 1-2-3-тор кўчаларини асфальт қилиш бўйича киритилган таклиф 1 минг 933 та овоз тўплаб, ушбу кўчаларни асфальт қилиш учун маблағ ажратилган эди.

Бугун “Қорасарой” маҳалласидаги “Шохсада” 1-2-3-тор кўчаларининг 1000 метрдан ортиқ қисмига асфальт қопламаси ётқизиш ишлари бошланди.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Тезкор

🚱 Келес шаҳридаги айрим маҳаллаларда ичимлик сув таъминоти тўхтатилди

Тошкент тумани Келес шаҳрида жойлашган магистрал ичимлик сув тармоғида вужудга келган носозлик сабабли “Оқибат”, “Ифтихор”, “Хувайдо”, “Озодлик” ҳамда “Файзобод” маҳаллалари ичимлик сув таъминоти тўхтатилди.

Ҳозирда “Мусаффо оби ҳаёт” МЧЖ усталари томонидан носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда ва таъмирлаш ишлари якунига етгач ичимлик суви таъминоти қайта тикланади.

Зарур ҳолларда ичимлик суви махсус автоулов орқали етказиб берилади.

Мурожаат учун телефон: 78 129-03-33; 95 194-38-60.

Юзага келган вақтинчалик ноқулайлик учун ҳудуд аҳолисидан узр сўраймиз!

“Мусаффо оби ҳаёт” МЧЖ.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Дайжест

❗️23 - ноябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Оққўрғон тумани. Яхшилик одамга, яшиллик оламга зийнат

*Паркент тумани. Эзгу ташаббусларга камарбаста эл

*Ўрта Чирчиқ тумани. Туман депутатлари "Долзарб 40 кунлик"да ҳам фаол

*Қуйи Чирчиқ тумани. Жиноят ҳақиқати ва адолат: тарғиботнинг таъсирчан кучи

*Бўка тумани. Азалий қадриятнинг абадий ҳикмати

*Чиноз тумани. Эшиклар ёпилмаган кун...

*Олмалиқ шаҳри. Кўчат экишга ҳоким бош, аҳоли ёндош

*Чирчиқ шаҳри. "Ватанпарвар"ликнинг ўттиз йили

*Янгийўл шаҳри. Қиш эшик қоқмоқда, қозонхоналар эса...

*Бекобод тумани. Маҳалла ҳаёти: раис бўлиш осон эмас

*Қибрай тумани. Ҳоким фуқаро хонадонига нега борган эди?

*Бўстонлиқ тумани. Эзгу ташаббуснинг қўшқаноти бор

*Янгийўл тумани. Яшил маконлар иштиёқи билан яшаётган янгийўлликлар

*Пискент тумани. “Йил аёли” танловининг пискентлик ғолиби тақдирланди

*Ангрен шаҳри. Яхшиларнинг боғи азиз...

*Оҳангарон тумани. Сусткашликка йўл қўйган қурувчилар прокурор танқидига учради.

*Тошкент тумани. Тош кўчалардан равон йўлларга

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Зоир Мирзаевнинг зиёлилар ҳамда ёшлар билан мулоқоти: илк таассурот ва режалар

Бугун Чирчиқ шаҳрида Зоир Мирзаев бир гуруҳ зиёлилар ҳамда ёшлар билан мулоқот қилди. Қуйида мазкур мулоқот тафсилотлари, асосий жиҳатлар ҳамда янгиликлар ҳақида тўхталамиз. Дастлаб учрашув давомида зиёлилар томонидан билдирилган таклифларнинг айримларини келтирамиз.

Билдирилган таклифлар

- Мактабларда ўтадиган тадбирларга керакли аудиторияни чорлаш. Фақат аълочилар иштирокида тадбир ўтказишдан воз кечиш;
- Ёш лидерлар тайёрлаш учун олий ва қуйи таълим тизими ҳамкорлигини йўлга қўйиш;
- "Тошкент вилояти қомуси"ни яратиш.
- Ижодкорлар учун ҳокимиятнинг максимал очиқ бўлиши;
- Маҳаллий матбуотни қўллаб-қувватлаш;
- Маънавий-маърифий тадбирлар самарадорлигини ошириш учун халқ таълими, мактабгача таълим ва жойлардаги Маънавият ва маърифат маркази мутасаддилари уйғун ишлашига шароит яратиш;
- Ҳомийлик асосида бадиий китоблар чоп этиш;
- Чирчиқ давлат педагогика университети қошида Журналистика факультетини ташкил этиш.

Вилоят ҳокимининг муносабати

Зоир Мирзаев барча таклиф ва ташаббусларни эшитди ва дафтарчасига ёзиб олди. Баъзи аниқлаштирадиган нуқталар бўйича қўшимча маълумотлар сўраб олди. Эътибор берганим, у барчасини бажарамиз деб баландпарвоз ваъда бергани йўқ. Ёки ножўя, аллақачон қонунчиликда мавжуд бўлган масалани кўтарганларни жеркиб ташламади. Босиқлик ва вазминлик билан мулоқот қилди.

Айниқса, босма нашрлар ҳақида айтилган фикр: "Биз газетани йўқотишдан қўрқмаймиз, унда шаклланган ижодкорларни йўқотишдан қўрқамиз", деган сўзлар журналистларга қанот бағишлади. Шунингдек, Зоир Мирзаев томонидан вилоят қомусини яратиш, ижодкорларнинг китобларини нашр этишга кўмаклашиш, ижодкор ёшларнинг асарларидан иборат "Тошкент мавжлари" тўпламини чоп этиш сингари хайрли ишлар йўлга қўйилиши айтилди.

Умумий кайфият

Ушбу
мулоқотдан яққол англашиладиган жиҳат шу бўлдики, эндиликда Тошкент вилоятида адабиёт, санъат, журналистика соҳаси вакиллари ва блогерларга бўлган муносабат ўзгаради. Ўзгариши шарт. Вилоят ҳокими шундай иш олиб бориши ва барчадан ушбу мезонларни талаб қилиши – энг ҳаққоний, мардона ва энг тўғри қарор бўлди.

Зиёлилар, ёшлар яна жуда кўп таклифлар билдиришди. Асосийси, бу - икки томон ҳам кутган, шунга эҳтиёж етилиб қолган мулоқот экани сезилиб турди. Вилоят ҳокими ҳар бир савол ва таклифга салмоқлаб, асосли муносабат билдирди. Кўриниб турибдики, у ҳудудни бошқаришда шак-шубҳасиз, зиёлилар фикрига таянади, суянади.

Ёшлар билан ишлаш тартиби ўзгаради грант, яшил ҳудуд, ойларга ном бериш

Энг асосийси – вилоят ҳокими ёшлар билан ишлаш борасида мутлақо янгича ёндашувлар тарафдори эканлиги. Бугун қарийб тўрт соат давом этган мулоқотдан сўнг, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқининг ҳудудий раҳбарлари билан суҳбат қилди.

Зоир Мирзаев бу мулоқотда бир неча таклиф ва режалари билан ўртоқлашди. Хусусан, эндиликда Тошкент вилоятида ҳар бир шаҳар ва туманда ёшларнинг махсус яшил ҳудуди бўлади. Яъни қаердаки бўш, қаровсиз ётган ер майдони бўлса, ёшлар боғ яратиш ташаббуси билан чиқса, ҳокимлик томонидан кўчатлар берилади, боғ барпо қилинади.

Бундан ташқари, Тошкент вилоятида 2022 йилдан бошлаб шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра, ҳар бир ойга махсус ном берилади. Масалан, январь ойида ёшлар муаммоларига доир энг оғриқли мавзу бўйича иш олиб борилади ва вазият тизимли таҳлил қилинади. Туман-шаҳарда уй-жойга, таъмирга муҳтож ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича иш олиб борилади. Йил давомида фаоллик кўрсатган ёшлар, ҳомийлар эътироф этиб борилади. Энг катта янгилик – 2022 йилдан бошлаб вилоятда турли йўналишда Ёшлар учун вилоят ҳокимлиги гранти берилади.

Хулоса

Албатта, бояги мулоқот таъсирида ёзилган ушбу фикрларда жараённинг барча муҳим деталлари қамраб олинмаган бўлиши табиий. Аммо бир фикрда собитман: Биз ёшлар сиздек билимли ва тажрибали устоз-мураббийга муҳтож эдик. Бугунги мулоқот ва ҳаётбахш режалар бизга қувват бағишлади. Уларни амалга оширишда Тошкент вилояти ёшлари сизга камарбастамиз.

"Ёшлар кундалиги" жамоаси.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yoshlar_kundaligi_rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида

Психологлар учун семинар-тренинг

Тумандаги 20-умумтаълим мактабида Тошкент вилояти психологлари учун ўқув-семинар машғулотлари ташкил этилди.

Унда Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарларидан келган ҳамда Тошкент туманида фаолият юритувчи психологлар иштирок этиб, мактаб ёшидаги ўқувчилар билан ишлашда психологнинг асосий вазифалари – болаларда ҳаётга, гўзалликка, меҳр-оқибат ва илмга бўлган интилиш ҳиссисини янада ошириш сингари мавзуларда ўз билим ва кўникмаларини оширдилар.

🎥 Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Сессия

Туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгашининг навбатдаги олтинчи чақириқ XXXVIII сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туманнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид бир қатор масалалар депутатлар томонидан муҳокама этилди.

Батафсил ўқиш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тиббий_хизмат

Аҳоли саломатлиги йўлида

Сўнгги йилларда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини янада юксалтириш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланди. Натижада бугунги кунга келиб Ўзбекистонда ўртача умр давомийлиги 73,8 ёшни, хусусан, эркаклар учун – 71,4 ёш, аёллар учун эса – 76,2 ёшни ташкил этмоқда.

Тошкент туманида фаолият юритаётган замонавий, барча зарур тиббий жиҳозлар ва малакали шифокорлар билан таъминланган туман Марказий шифохонасида ҳам аҳоли саломатлигини таъминлаш устувор вазифа ҳисобланади.

Ушбу тиббиёт маскани, унда яратилган шароитлар, амалга оширилаётган ишлар ҳақида кўп маротаба сўз юритганмиз.

Бу сафар Тошкент тумани Марказий шифохонасининг айнан “Жарроҳлик бўлими” фаолиятига алоҳида тўхталиб ўтишни лозим топдик.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube