Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.34K subscribers
18.2K photos
4.23K videos
30 files
12.1K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Онлайн

“Раҳбаробод”да аҳоли билан мулоқот

Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда туман ҳокими Одилхон Рустамов жойларда аҳоли билан мулоқот қилиш ҳамда фуқаролардан келиб тушган мурожаатларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш мақсадида тумандаги маҳаллаларда бўлиб турибди.

Навбатдаги манзил Юнусобод ҳудудидаги “Раҳбаробод” маҳалласи.

Туман ҳокими Одилхон Рустамов ҳоким ўринбосари Иброҳим Саидикаримов, туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Акром Султонов, маҳалла фуқаролар йиғини раиси Садриддин Қосимхўжаевлар билан биргаликда маҳалладаги “Илғор” кўчаси аҳолиси билан учрашиб, уларни қийнаётган муаммоларга ижобий ечим топиш борасида фаоллар билан фикрлашди.

Жумладан, Одилхон Рустамов ушбу кўчани асфальтлаштириш бўйича туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Акром Султоновга тегишли кўрсатмалар берди.

📸 Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Дайжест

❗️20 - ноябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Пискент тумани. "Янги Ўзбекистон" массиви энг кўркам масканга айланади

*Тошкент тумани.
Алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Спорт тадбирларининг завқли таассуротлари

*Юқори Чирчиқ тумани.
Ҳоким ва ёшлар учрашуви анъанавий тус олмоқда

*Зангиота тумани.
Умуммиллий лойиҳанинг ҳаётбахш самаралари

*Чиноз тумани.
Саксонда ҳам сўзга садоқат билан

*Олмалиқ шаҳри.
Носозликлар ўз вақтида бартараф этилмоқда

*Чирчиқ шаҳри.
Маҳалла фаоллари ҳар жабҳада ўрнак бўлсин...

*Янгийўл шаҳри.
Реконструкция ишлари жадал бормоқда

*Бекобод тумани.
Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам

*Қибрай тумани.
Яшил майдонлар кенгаймоқда

Бўстонлиқ тумани.
Янги қурилаётган туризм объектлари кўздан кечирилди

*Янгийўл тумани.
Тиббиёт бирлашмаси ходимлари фаоллик кўрсатишмоқда

*Нурафшон шаҳри.
Тонг” маданият саройида навбатдаги қабул

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Спорт_соғлик_гарови

"Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам”

Бугун эрта тонгдан Тошкент тумани ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман Прокуратураси, туман Туризм ва спорт, Халқ таълими бўлимлари ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш, жисмоний фаоллик ва улар ўртасида юришни тарғиб қилиш мақсадида “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида соғломлаштириш ва юриш тадбирлари бўлиб ўтди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
DIQQAT! TAʼMIRLASH ISHLARI SABABLI TOSHKENT TUMANINING AYRIM MFY LARIDA GAZ TAʼMINOTI VAQTINCHA TOʻXTATILDI

Toshkent tumanida yer osti oʻrta bosmli gaz quvurida gaz sizib chiqish (avariya) holati aniqlanganligi sababli, 2021 yil 21 noyabr 23:00 dan taʼmirlash ishlari yakunlangunga qadar "Bogʻbon", "Ayri ota", "Quruvchi", "Qashqarli", "Mustaqillik" va "Ibrat" MFY laridagi 3000 ta aholi xonadonlarida va 20 ta ulgurji isteʼmolchilarida vaqtinchalik gaz taʼminoti toʻxtatildi.

Taʼmirlash ishlari tugatilgandan soʻng, tabiiy gaz taʼminoti qayta tiklanadi.

“Hududgaz Toshkent” gaz taʼminoti filiali taʼmirlash ishlari tufayli yetkazilayotgan noqulayliklar uchun aholimiz va gaz isteʼmolchilaridan uzr soʻraydi.

“Hududgaz Toshkent” gaz taʼminoti filiali matbuot xizmati
#Мулоқотдан_сўнг

Аҳоли мурожаатлари ҳал этилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, ўтган шанба куни туман ҳокими Одилхон Рустамов жойларда аҳоли билан мулоқот қилиш ҳамда фуқаролардан келиб тушган мурожаатларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш мақсадида тумандаги айрим маҳаллаларда бўлган эди.

Жумладан, Юнусобод ҳудудидаги “Раҳбаробод” маҳалласи аҳолиси билан мулоқот давомида айрим кўчалар шу вақтгача асфальт қилинмагани борасида масала кўтарилиб, фуқаролар бу борада туман ҳокимидан амалий ёрдам сўрашган эди.

Бугун ҳокимлик томонидан ушбу маҳалладаги “Наққош” 5-тор кўчасига шағал келтирилиб, ҳашар йўли билан ётқизилмоқда.

Албатта, шағал асфальт қопламаси ўрнини босмасада, кўча асфальт қилингунга қадар ёғингарчилик кунларда аҳолининг мушкули бирмунча осонлашишига ишонамиз.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Яшил_макон

🌳 Ҳудудларда дарахт экиш акцияси давом этмоқда

Кенг миқёсда давом этаётган “Яшил макон” акциясига Халқ қабулхонаси ҳамда Тошкент тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари ҳам ўз ҳиссаларни қўшиб, бино ҳудудига туташ майдонга турли манзарали ва мевали дарахтлар экишди.

📌 Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан эълон қилинган «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати доирасида юртимиз бўйлаб йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳар ва туманлардаги яшил майдонларни кўпайтириш топшириғи берилган эди.

“Яшил макон” акцияси давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳокимлик_соатида

⚡️Зоир Мирзаевнинг илк "ҳокимлик соати"дан иқтибослар

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Жараён

Битирувчиларга иш ўринлари таклиф этилмоқда

“Маҳаллабай” ишлаш тизими асосида 2020-2021 ўқув йили мактаб битирувчилари бандлигини таъминлаш мақсадида Тошкент тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ҳар бир маҳаллада кенг кўламли ишлар ташкил қилинмоқда.

Хусусан, марказ томонидан маҳалла фуқаролар йиғинларига бириктирилган ёрдамчи инспекторлар томонидан “Маҳаллабай ишлаш” механизми асосида ҳар бир битирувчининг яшаш манзилига бориб бандлиги мониторинг қилинмоқда ҳамда тумандаги мавжуд бўш иш ўринлари таклиф этилмоқда.


⚖️ Ҳуқуқий маълумотлар:

🔹 Маҳаллабай ишлаш механизми
🔸 “Аҳоли бандлиги тўғрисида” қонун

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Онлайн

"Тутзор" маҳалласидаги ички кўчаларга асфальт ётқизилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube