Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
6.45K subscribers
21K photos
4.73K videos
31 files
13.5K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Мурожаатдан_сўнг

“Меҳнат” кўчалари лойдан холи бўлади

Бугун Келес шаҳар “Қирариқ” маҳалласидаги “Меҳнат” кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар туман ҳокимига мурожаат билан келиб, ёғингарчилик сабабли кўчаларида юриб бўлмаётганлигини билдириб, кўчаларини асфальт қилишда амалий ёрдам беришни сўрашган эди.

Ўз навбатида фуқароларга айни вақтда ушбу кўчани асфальт қилиш бу йилги режага киритилмаганлиги юзасидан тушунтириш берилиб, шундай бўлсада ёғингарчилик кунларида кўча аҳолисининг лой кўчалардан юришларининг олдини олиш мақсадида ҳокимлик томонидан кўчага шағал ётқизиб берилиши билдирилди.

Фуқароларнинг мурожаатлари инобатга олиниб, бугун куннинг иккинчи ярмида “Меҳнат” кўчаларига 20 м3 ҳажмли 5 та юк машинасида шағал келтириб берилди.

📸 Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Дайжест

❗️24 - ноябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Оила - муқаддас даргоҳ, табаррук остона

*Юқори Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими кўчат экишга бош-қош

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Тонг билан бошланар эзгулик

*Бўка тумани.
Долзарб қирқ кунликнинг йилларга татигулик ҳосияти

*Чиноз тумани.
Маҳалла раислари учун амалий семинар

*Олмалиқ шаҳри.
Ҳоким ва ўринбосарлари газеталарга обуна бўлишди

*Чирчиқ шаҳри.
Муаммо бор, ечим-чи?

*Янгийўл шаҳри.
Элни бирлаштирган эзгу ташаббус

*Бекобод тумани.
Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам

*Қибрай тумани.
"Яшил макон" лойиҳасида ёшу-қари бирдек фаол

*Бўстонлиқ тумани.
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси авж босқичда

*Янгийўл тумани.
Ҳокимнинг навбатдаги сайёр қабули

*Пискент тумани.
Боланинг бегонаси бўлмайди

*Нурафшон шаҳри.
"Юксалиш" аҳлининг эзгу ташаббуси

*Тошкент тумани.
Аҳоли саломатлиги йўлида камарбасталик

*Оққўрғон тумани.
Табиат зийнати яшиллик билан

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон

Долзарб 40 кунлик болалар боғчасида

Бугун инсониятнинг табиатга нисбатан салбий муносабати оқибатларига гувоҳ бўлиб турибмиз. Йиллар давомида табиатга етказилган таъсир оқибатида табиий мувозанатга путур етди. Бугун эса давр ўз сўзини айтиб, экологик муаммоларни ҳал этишни тақозо этмоқда.

Давлат Раҳбарининг ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан жорий йилнинг 10 декабрига қадар мамлакатимизда дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинган эди.

Тошкент туманида ҳам "долзарб 40 кунлик"ка уюшқоқлик билан киришилди ва “Яшил макон” акцияси барча корхона ва ташкилотлар, ижтимоий соҳа объектларида давом этмоқда.

Бу сафарги акция мактабгача таълим ташкилоти, яъни боғчалар бўйлаб бўлиб ўтди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, туман ҳокими Одилхон Рустамов ташаббуси билан ижтимоий соҳа объектларининг бўш майдонларини “Яшил макон”га айлантириш учун 15 минг туп манзарали ва мевали дарахт кўчатларига маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилди.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабулдан_сўнг

Одилхон Рустамов “Ҳалимкўп”да аҳоли билан учрашди

Тошкент тумани ҳокимининг 1-сектор штабида ўтган навбатдаги қабули давомида Кўктерак ҳудуди, “Ҳалимкўп” маҳалласи “Ёнариқ” кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар мурожаат билан келишган эди.

Фуқаролар ўз мурожаатларида туман ҳокимидан ушбу кўчани асфальт қилиш, табиий газ қувурини тортиш, симёғочлар ўрнатиш ва кўчадан йўл очиш каби масалаларда амалий ёрдам сўрашган эди.

Бугун туман ҳокими Одилхон Рустамов ҳоким ўринбосари Иброҳим Саидикаримов, Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Акром Султонов, “Ҳалимкўп” маҳалласи раиси Ҳожиакбар Анваровлар билан биргаликда “Ёнариқ” кўчасида бўлиб, аҳоли мурожаатларини жойида ўрганди ҳамда мавжуд муаммоларни ижобий ҳал этиш борасида масъулларга зарурий кўрсатмалар берди.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бандлик

Иш жойидан мамнун аёл

Аҳоли бандлиги
– халқ турмуш фаровонлигини оширишнинг муҳим омили ҳисобланади. Қолаверса, доимий иш билан машғул инсон бузғунчи фикрлардан йироқ бўлиб, кўпроқ рўзғорини тўлдириш, оила фаровонлигига эришиш билан банд бўлади.

Аҳоли бандлигини таъминлаш эса жойлардаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари зиммасига юкланиб, марказ инспекторлари “маҳаллабай” ишлаш орқали ишсиз аҳоли қатламини мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштириш билан машғул бўлади.

Тошкент тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази фаолиятида бундай мисоллар талайгина. Жумладан, тумандаги биргина “Ифтихор” маҳалласи мисолида айтиб ўтадиган бўлсак, марказга мурожаат қилган 100 га яқин фуқародан, 43 тасининг бандлиги таъминланишига эришилди.

Қаҳрамонимиз Озода Муллаева ҳам айнан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига мурожаат қилганлардан. Бугун у ўз иш жойидан мамнун.

Батафсил видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Мурожаатдан_сўнг

“Ёнариқ”қа шағал келтирилди

Аввал хабар берганимиздек, бугун эрталаб Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида бир гуруҳ масъул раҳбарлар ҳамроҳлигида Кўктеракдаги “Ҳалимкўп” маҳалласи “Ёнариқ” кўчасида бўлган эди.

Мулоқот давомида у ерда истиқомат қилувчи фуқаролар кўча ҳолати ёмонлигидан шикоят қилиб, туман ҳокимидан таъмирлашда амалий ёрдам беришни сўрашган эди.

Бугун куннинг иккинчи ярмида ҳокимлик томонидан “Ҳалимкўп” маҳалласи “Ёнариқ” 2-тор кўчасига 2 та 20 м3 ҳажмли юк машиналарида шағал келтириб берилди.

Шунингдек, бугун Раҳбарободдаги “Илғор” кўчасига 3 та, Келесдаги “Оқибат” 5-тор кўчасига 1 та, Гулободдаги “Зиёкорлар” кўчасига 1 та 20 м3 ҳажмли юк машиналарида шағал келтириб ётқизилди.

Якунланаётган йилда ушбу кўчаларни асфальт қилишнинг имкони йўқлигини эътиборга олган ҳолда, келтириб ётқизилган шағал аҳолининг ёғингарчилик кунларида лой йўллардан юришларининг олдини олади деб ўйлаймиз.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube