Forwarded from Saida Mirziyoyeva
«Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилоятидаги Офтальмология шифохонасида бўлдик. Шифохона фаолияти ва бизнинг хайрия акциямиз доирасида бу ерда текширувдан ўтаётган жажжи беморлар билан танишдик.
Aкциянинг биринчи босқичи ўз якунига етди. Ҳозирги кунга қадар республика бўйлаб 2 964 нафар бола текширувдан ўтказилди.
Навбат иккинчи босқичга. Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази мутахассислари кўмагида болалар кўзларида ўтказилиши лозим бўлган жарроҳлик аралашувининг қийинлик даражасига кўра категорияларга ажратилди. Бундан келиб чиққан ҳолда, болаларнинг баъзилари вилоят касалхоналарида, баъзилари Тошкентда операция қилинади, айримлари эса хориждан жалб этилган мутахассислар ёрдамида даволанади. Жами 478 нафар бола учун 630 та операция утказилади.
#kongilkozi
@SShMirziyoyeva

«Ko‘ngil ko‘zi» лойиҳасининг хайрия акцияси доирасида республикадаги ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчилари оммавий текширувдан ўтказилди ва кўриш қобилиятини тиклаш ёки максимал даражада яхшилаш имкони бўлган болаларни операция қилиш бошланди. Даволаш имкони бўлмаган болаларга эса кўзнинг нотўғри ривожланиши билан боғлиқ асоратлардан қочишда ёрдам берилади.
Бугун Тошкентга Жиззахдан 11 нафар жасур ва қатъиятли беморлар олиб келинди. Уларнинг тўққиз нафарида жарроҳлик амалиёти ўтказилади, икки нафарига эса кўз протезлари қўйилади.
Жами 478 нафар бола операция қилиниб, уларда 630 та жарроҳлик амалиёти ўтказилади.
Биз ҳар бир бола учун курашамиз ва уларга ёрдам бериш учун барча имкониятларни ишга соламиз.
#kongilkozi
@SShMirziyoyeva
Бугун Тошкентга Жиззахдан 11 нафар жасур ва қатъиятли беморлар олиб келинди. Уларнинг тўққиз нафарида жарроҳлик амалиёти ўтказилади, икки нафарига эса кўз протезлари қўйилади.
Жами 478 нафар бола операция қилиниб, уларда 630 та жарроҳлик амалиёти ўтказилади.
Биз ҳар бир бола учун курашамиз ва уларга ёрдам бериш учун барча имкониятларни ишга соламиз.
#kongilkozi
@SShMirziyoyeva
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиз билан ҳис-туйғуларимни бўлишишни жуда ҳам истайман!
Кеча биз Республика кўз микрохирургияси марказида 11 нафар бемор — Жиззахдаги заиф кўрувчи болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари билан учрашдик.
«Ko‘ngil ko‘zi» лойиҳаси шифокорлар кўмагида кўз нурини қайтаришга ёрдам беришда давом этмоқда ва кун сайин қувончли хабарлар сони ортмоқда, мен уларнинг ҳар бирини сизга сўзлаб беришни истардим.
Масалан, операция ёрдамида Исомиддиннинг кўриш қобилияти 1%дан 30%га ошди, Отабекдаги туғма нуқсон даволанди, Зайнурада эса эстетик жарроҳлик амалиёти ўтказилди, замонавий протез қўйилди ва унинг юзи, умуман, бошқача қиёфа касб этди. Улар бахтиёр, мен ҳам уларни кўриб бахтлиман.
Бу ҳақда кўп гапириш мумкин, яхшиси видеони кўринг.
Бу болаларнинг ҳар бирини хаёлан бағрингизга босинг, улар бунга лойиқдирлар!