30K subscribers
8.39K photos
2.5K videos
25 files
4.42K links
Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да

Тижорий ҳамкорлик учун: @times_ads_bot
Download Telegram
Атамалар комиссияси қарорига кўра, Ўзбекистонда халқ орасида ишлатиб келинаётган 40 та хорижий сўз ўзбекча атамалар билан алмаштирилди.

Масалан, “парол” – “ўрон”, “доставка” – “етказиш”, “светофор” – “йўлчироқ”, “линк” - “ҳавола” деб белгиланди.

@times_officialuz
👍21👎9😱52🔥2🎉1
Times.uz
⚡️ Президент фармони билан Президент Администрацияси раҳбари лавозими ташкил қилинди. Мазкур лавозимга шу вақтга қадар Президент ёрдамчиси лавозимида фаолият кўрсатиб келган Саида Шавкатовна Мирзиёева тайинланди.
Президент Администрацияси раҳбарига янги консултант тайинланди.

Президент фармони билан Нозимахон Эльдаровна Давлетова Президент Администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консултанти лавозимига тайинланди.

У, шу вақтгача, Президент Администрациясида ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

@times_officialuz
👍404👎3🤩3🔥2🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расман: Аббосбек Файзуллаев “Башакшеҳир” футболчиси бўлди.

Аббосбек Файзуллаев Россиянинг “ЦСКА” клубини тарк этиб, Элдор Шомуродов тўп сураётган “Истанбул Башакшеҳир” сафига қўшилди.

Маълумотларга кўра, трансфер қиймати 7,5 миллион еврони ташкил этмоқда. Файзуллаев янги жамоаси билан 2029 йил ёзига қадар келишувга эришган, у 11-рақам остида майдонга тушади.

@times_officialuz
👍369🔥3🤩2🎉1
Times.uz
Атамалар комиссияси қарорига кўра, Ўзбекистонда халқ орасида ишлатиб келинаётган 40 та хорижий сўз ўзбекча атамалар билан алмаштирилди. Масалан, “парол” – “ўрон”, “доставка” – “етказиш”, “светофор” – “йўлчироқ”, “линк” - “ҳавола” деб белгиланди. @times_officialuz
“Ўзбекларнинг тили аралаш-қуралаш бўлиб кетмаслиги керак”

Депутат Алишер Қодиров хорижий сўзлар ўрнига ўзбекча атамалар жорий этилишига муносабат билдириб, бу айримларнинг ғашига тегса-да, тўғри қадам эканини таъкидлади.

“Ўзбек тилининг тақдири ўзимизга боғлиқ. Тилимиз аралаш-қуралаш бўлиб кетмаслиги учун бу сўзлардан фойдаланишимиз, жараённи эса мантиқ доирасида давом эттиришимиз керак”, — деди у.


@times_officialuz
👍226👎2
7655061.pdf
1.2 MB
📌 Илғор ўқитувчиларга оромгоҳларда дам олиш имкони яратилди.

Эндиликда мактабгача ва мактаб таълими тизимида фаолият юритаётган илғор педагоглар махсус оромгоҳларда ҳордиқ чиқариши мумкин.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, улар учун дам олиш сентябрдан майгача ташкил этилади. Йўлланмалар белгиланган мезонлар асосида, бепул ва навбат тартибида берилади.

@times_officialuz
👍53🔥1
Times.uz
Тошкентда ўртача иш ҳақи 10 миллион сўмдан ошди. 2025 йил январь-июн ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик маош 5,9 миллион сўмдан ошиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,2% га кўтарилди. Энг юқори ўртача иш ҳақи: Тошкент — 10,1 млн сўм Навоий — 7,5 млн…
Иш ҳақи ва нафақалар инфляциядан юқори бўлиб бориши кутилмоқда.

Фискал стратегияга кўра, 2026–2028 йилларда давлат ташкилотлари ходимлари маоши, нафақа ва ижтимоий тўловлар инфляция даражасидан тезроқ ўсиши режалаштирилмоқда.

Paсмий маълумотларга кўра, 2025 йил июн ойи ҳолатига йиллик инфляция 8.7% ни ташкил қилган.

@times_officialuz
👍92🔥1
Расман: Мактабгача ва мактаб таълимига янги вазир тайинланди.

Низомий университети ректори бўлиб ишлаб келган Эъзозхон Каримова Ҳилола Умарованинг ўрнига мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тасдиқланди.

Каримова аввал Президент таълим муассасалари агентлиги ва “Янги Ўзбекистон” университетида фаолият юритган.

@times_officialuz
👍16👎73😱2🎉1
16 ёшли ўсмир яратган “Grow a Garden” ўйини видеоўйин саноатида инқилоб яратди ва унга миллионлаб долларлик даромад олиб келди

Бу проект Roblox платформасида рекорд ўрнатиб, Fortnite ва Minecraft каби йирик ўйинларни ортда қолдирди. Геймерларга боғ яратиш, экинлар экиш ва ҳосилни сотиш имконини берадиган бу ўйин, ўзининг соддалиги ва тинчлантирувчи атмосфераси билан ажралиб туради.

“Grow a Garden” 2025 йил июн ойининг охирида бир вақтнинг ўзида 21,6 миллион фойдаланувчини жалб қилиб, Fortniteнинг аввалига рекордини (15,2 миллион) ортида қолдирди.

Платформа ҳар ўйиндан фоиз олади, лекин 16 ёшли ўйин яратувчиси ҳам бу ўйиндан катта даромад кўрмоқда.

@times_officialuz
👍142🔥1
Ўзбекистон Президенти Қирғизистонга ташриф буюради.

Қирғизистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифига тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Ташриф санаси ҳозирча эълон қилинмаган.

@times_officialuz
👍251
“Юксалиш” ҳаракати ошхоналарга доир қарор лойиҳасини жамоатчилик экспертизасидан ўтказди.

Ўзбекистонда жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган янги қарор лойиҳасида умумий овқатланиш жойларига бир қатор экологик ва ижтимоий талаблар белгиланяпти. Эндиликда ошхоналарда чиқиндиларни қайта ишлаш, ёғ-мой туткичларини ўрнатиш ва ҳатто тўй-маросимларда ортиқча овқат харид қилмаслик таклиф қилинмоқда. Бу орқали соғлом овқатланиш, экологик маданият ва барқарорликни тарғиб қилишга хизмат қилиши кўзда тутилган.

Бироқ таклиф этилаётган нормалар жамиятда бир қатор эътирозларга сабаб бўлмоқда. Хусусан, кичик тадбиркорлар учун янги мажбуриятлар 2025 йил 1 октябрдан кучга кириши мўлжалланган бўлса-да, бу амалдаги мораторийга зид ҳолат сифатида кўрилмоқда. Қолаверса, чиқиндиларни утилизация қилиш, оқова тизимларига уланиш жараёнларида ортиқча ҳужжатбозлик ва бюрократик тўсиқлар пайдо бўлиши мумкин.

Яна бир муҳим жиҳат — талаб этилаётган ускуналарни харид қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш харажатлари кичик бизнес вакилларига молиявий босим келтириши мумкин. Шунингдек, “Ўзсувтаъминот” АЖга давлат назорати ваколатларини бериш масаласи қонунчиликка мувофиқлиги борасида саволлар туғдирмоқда.

@times_officialuz
👍63👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бурчмуллaдаги ёнғинга 2 та вертолёт жалб этилди.

Бугун, 31-июл куни Бўстонлиқ туманидаги Бурчмуллa ўрмон хўжалигида 3-5 гектар майдонда ёнғин содир бўлди.

Маълумотларга кўра, ёнғинни бартараф этиш учун Мудофаа вазирлиги ҳаво кучларининг Ҳ-125 ва Ҳ-215М вертолётлари жалб қилинган. Қийин шароитларга қарамай, учувчилар тезда бир нечта парвозни амалга ошириб, махсус ускуналар ёрдамида сув ташиб, ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлишган.

@times_officialuz
👍148😱3👎2🎉1🤩1
UZ24 uz
“Navoiyda tong qahva bilan boshlanmaydi...” — navoiyliklar nimadan norozi? 📍 Ijtimoiy tarmoqlarda bir necha kundan buyon Navoiy shahri va uning atrofidagi hududlarda tonggi vaqtda atmosfera havosida changsimon tutunning tarqalganligi haqida tanqidiy muhokamalar…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Навоийда ҳавони ифлослаётган 22 та корхона тўхтатилди.

Экология вазирининг топшириғига биноан Навоий шаҳридаги корхоналар ҳавони қандай ифлослаётгани текширилди. Натижада, 22 та корхона фаолияти вақтинча тўхтатилди, 19 таси бўйича судга даъво аризаси киритилди.

Навоийазот”да ҳам меъёрдан ортиқ аммиак ва водород сулфид моддалари аниқланди. Корхоналарга камчиликларни бартараф этиш учун 10 кун муҳлат берилди. Акс ҳолда уларнинг фаолияти тўхтатилиши мумкин.

@times_officialuz
👍156😱3👎2
💡 Ўзбекистонда илк бор сунъий интеллект стартапи $1,3 млн инвестиция жалб қилди.

TASS Vision Чехиянинг Purple Ventures фондидан €500 000 инвестиция жалб қилди.

Бу Марказий Европадан ўзбек стартапига қилинган илк йирик сармоя ҳисобланади.


“1+1” дастури шартига мувофиқ, стартап давлат томонидан ҳам $100 000 маблағ олди.

TASS Vision — сунъий интеллект асосида ишловчи платформа бўлиб, асосан харидорларнинг дўкон ичидаги ҳаракати, товарларга бўлган қизиқиши ва савдо самарадорлигини таҳлил қилади. У ҳозирда 9 мамлакатда 2000+ дўконда ишлатиляпти.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистондаги стартаплар одатда 100–150 минг доллар (10 баробар кам) атрофида инвестиция жалб қилади.

@times_officialuz
👍83👎1🔥1
Сенатор Сайёра Абдикаримова Тошкентда “свет” ўчиши тобора кўпайгани юзасидан Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовга расмий сўров йўллади.

Унинг сўзларига кўра, 3–4 соатлик узилишлар фуқаролар ва тадбиркорларга ноқулайлик туғдирмоқда, йўл ҳаракати хавфсизлигига ҳам таҳдид юзага келмоқда.

@times_officialuz
👍21🔥3🎉1
InfinBANK ва Kwikpay билан пул ўтказмалари хориждан уйга ҳеч қандай КОМИССИЯСИЗ етиб боради!

🏦 Чет элда ишлаб, оилангизга моддий кўмак юбориш учун энг қулай ва арзон усулни қидиряпсизми? InfinBANK ва Kwikpay сизга ёрдамга келади!

Қулайликлар:
• Россияга — 0% комиссия!
• Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистонга — маҳаллий валютада 0% комиссия!
• Бошқа МДҲ давлатларига — 0% комиссия!
• Ҳамма ўтказмалар учун конверсия — 0%!
• InfinBANK филиалларида пулни олиш — бепул!

🙌 Kwikpay ёрдамида яқинларингизга чиндан ҳам шодлик улашинг!

➡️ Батафсил маълумот бу ерда

Реклама
👍1
Times.uz
Энди чиқиндидан қарзи борлар электрга тўлов қила олмайди. 1 августдан чиқинди хизмати учун қарзи бор фуқаролар электр энергияси учун тўловни амалга ошира олмайди. Ҳар ойнинг 3 санасигача қарздорлар рўйхати “Тоза макон”дан “Ҳудудий электр тармоқлари”га юборилади.…
📢 Энди чиқиндидан қарзи борлар электр энергиясига тўлов қилолмайди.

Августдан эътиборан, аҳоли ҳар ойнинг 5-кунида чиқинди қарздорлиги ҳақида СМС-хабарнома олади. Агар бу хабардан сўнг 5 кун ичида қарз тўланмаса, фуқароларнинг электр энергияси учун тўлов имконияти вақтинча блокланади.

Бу тартиб 2025 йил 30 июнгача тўпланган эски қарзларга тааллуқли эмас.

@times_officialuz
6👍4👎3
Иқтисодий жиноятларга қарши департаментда икки раҳбар ишдан бўшатилди.

Бош прокурор буйруғига кўра, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг икки юқори лавозимдаги ходими ишдан кетди.

🔹 Иноят Шукуров ўз хоҳишига биноан Департамент раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди ва Департамент органларидан бўшатилди.
🔹 Мухаммаджон Рузматов ҳам ўз аризасига кўра Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Департамент органларидан бўшатилди.

@times_officialuz
👍5👎21🔥1
Эндиликда носоз аттракционлар устидан онлайн шикоят қилиш мумкин.

Куни кеча Саудия Арабистонида аттракцион устуни синиб, иккига бўлиниб кетиши натижасида 23 киши жароҳат олган.

Бунинг ортидан Ўзбекистонда ҳам хавфли аттракционлар юзасидан “Attraksion nazorati” иловаси орқали мурожаат қилиш имкони яратилди.

Илова ҳозирча Android қурилмалари учун мавжуд.

@times_officialuz
👍43👎1😱1🎉1
✈️ Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қурилади.

2030 йилгача Тошкентга йўловчилар оқими 15 миллионга етиши кутилмоқда. Мавжуд аэропорт бу юкламани кўтара олмайди, уни кенгайтириш имкони ҳам йўқ. Шу сабаб янги халқаро аэропорт қурилади.

Айни пайтда хорижий инвесторлар билан музокаралар олиб борилмоқда.

@times_officialuz
👍11😱21🔥1
Times.uz
Иқтисодий жиноятларга қарши департаментда икки раҳбар ишдан бўшатилди. Бош прокурор буйруғига кўра, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг икки юқори лавозимдаги ходими ишдан кетди. 🔹 Иноят Шукуров ўз хоҳишига биноан Департамент раҳбарининг…
Жаҳонгир Ҳатамов Жўраевич Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти раҳбари этиб тайинланди.

У бу лавозимда Шамсиддин Соҳибназаров ўрнини эгаллади.

Тайинловга қадар Ҳатамов Бош прокурор ўринбосари сифатида фаолият юритган.

@times_officialuz