32.9K subscribers
6.44K photos
1.99K videos
20 files
3.82K links
Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да

Тижорий ҳамкорлик учун: @times_ads_bot
Download Telegram
❗️@aqlvoy loyihasi maktabgacha yoshda bo‘lgan iqtidorli va kreativ bolajonlar uchun ijodiy tanlov o‘tkazmoqda.

Shartlar:
1️⃣ Aqlvoy personaji qanday ko‘rinishga ega ekanligini o‘ylab topish va uni chizish.
2️⃣ Rasmni Telegram orqali t.iss.one/aqlvoy_manager ga yuborish, muallifning ismi, yoshi va manzilini ko‘rsatish.
3️⃣ Tartib raqamini olish va natijalarni kutish.

Ishlar 7-iyun soat 22:00 gacha qabul qilinadi. 8-iyun kuni g‘oliblar e’lon qilinadi va sovg‘alar topshiriladi.

〰️〰️〰️〰️

❗️Проект @aqlvoy проводит новый творческий конкурс для всех талантливых и креативных дошкольников.

Условия:
1️⃣ Нужно придумать и нарисовать, как выглядит персонаж Aqlvoy.
2️⃣ Отправить рисунок в Telegram: t.iss.one/aqlvoy_manager и указать имя автора рисунка, его возраст и город проживания.
3️⃣ Получить уникальный номерок и ожидать результатов.

Работы принимаются до 7 июня 22:00 часов. А уже 8 июня будут названы победители, которые получат в подарок наборы для творчества от Aqlvoy.

@koronavirusinfouz
❗️Тўрт ҳудудда — «яшил» Қашқадарёда ҳам коронавирус аниқланди, «Ўрикзор» бозори юк ташувчиси оила аъзоларига касаллик юқтирган

⚡️(+20) —
5 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар — 4007 нафар.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари — Самарқанд вилоятида беморлар билан мулоқотда бўлган ва карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари — Бухоро вилоятида (4 нафари беморлар билан мулоқотда бўлган ва карантинга олинган, 1 нафари — аҳоли орасида), 5 нафари — Тошкент вилоятида (3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 2 нафари — аҳоли орасида), 4 нафари — Қашқадарё вилоятида (Тошкент шаҳридаги «Ўрикзор» бозорида юк ташувчи бўлиб ишлаган ходим ва у билан яқин мулоқотда бўлган 3 нафар оила аъзоси) аҳоли орасида аниқланди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️Шавкат Мирзиёев:

«Бутун дунё пандемия оқибатида катта қийинчиликка учраяпти.
Ҳеч ким ишонмаганди, шу шароитда мана шундай корхоналар ишга тушира оламиз деб. Бу — Фарғонадаги ўзгаришларнинг бошланиши, қалдирғочи. Худо хоҳласа, натижаларимиз бундан ҳам юқори бўлади».

Бугун Президент Марғилондаги Ҳунармандлар марказини бориб кўрди.

💰Марказда 2 мингга яқин хотин-қиз, ёшлар ишга жалб этилган. Ҳозир чеварларга 3,5 миллион сўмгача маош берилади. Марказ 600 ишчига мўлжалланган, хотин-қизларнинг қолгани касаначилик асосида уйда ўтириб меҳнат қилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🔘 13 нафар бемор оғир аҳволда
Коронавирус|Ўзбекистон

• Бугун вирус аниқланганлар — 68.
• Соғайганлар — 160.
• Даволанмоқда — 744.
• Аҳволи оғир — 12.
• Ўта оғир — 1.

@koronavirusinfouz
@ssvmatbuotkotibi
#vahimasizkarantin
Карантин зоналарида битта хонада 4 киши сақланяпти. У ерда касаллик юқтириб олиш хавфи қай даражада?

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков Кун.уз мухбирига берган интервьюсида ушбу саволга жавоб қайтарди:

«Aлбатта, 4 киши битта хонада бўлгандан кейин касалликни юқтириб олиш эҳтимоли бўлади, буни ҳеч ким инкор қила олмайди. Кўпчилик карантинга жойлаштирилаётган шахсларимиз бегона юртларда, қурилишларда, ҳар хил ишларда ишлаган. Aксарияти 20-30 кишилик жойларда бирга яшаган. Лекин бундай шароитнинг қилиб берилиши, 4 та одам касаллик юқиш эҳтимолини сақлаб қолиш учун жуда катта миқдорда куч-имкониятлар, маблағ сарфланди.

Aгар биз уларни 50-100 киши қилиб битта жойга жойлаштирганимизда қандай бўларди. Карантинда турганлардан икки маротаба таҳлил олинади. Таҳлил олингандан кейин мабодо касаллик чиқадиган бўлса, бу гуруҳ яна бошқалардан алоҳида қилинади».

@koronavirusinfouz
@ssvmatbuotkotibi
#vahimasizkarantin
⚡️Тошкент шаҳрининг қайси туманларида аҳоли орасида коронавирус аниқланди?

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков:

Коронавирусга чалинганлар 4022 нафарга етди. Шифохоналарда 759 бемор даволанмоқда, 10 нафарининг аҳволи оғир, 3 нафарининг аҳволи ўта оғир.

📍Минг афсуски, охирги аниқланган 15 беморнинг 3 нафари — Тошкент шаҳри аҳолиси орасида қайд этилди. Шундай қилиб, Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур, Юнусобод, Яшнобод, Миробод туманларида коронавирус касаллигига чалиниш ҳолатлари аҳоли орасида қайд этиляпти.

@koronavirusinfouz
@ssvmatbuotkotibi
#vahimasizkarantin
🔹Бу йил юртимизда 1 миллион 270 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топшириши кутилмоқда

🗓Олий таълим муассасаларига кириш учун абитуриентлар 15 июндан 15 июлгача ҳужжат топшириши мумкин.

📆Кириш имтиҳонлари (тест) 25 июлдан 20 августгача ўтказилади.

🌏Бугун дунё масофадан таълим олиш воситаларга жуда муҳтож. Юртимиздаги кўнгиллилар ушбу муаммони ҳал қилишга ўз ҳиссасини қўшмоқдалар, барча фанлар бўйича турли даражадаги ўқув тестлар базаси яратилмоқда.

📌 "iQuiz"— турли хил фанлардан Ўзбекистондаги барча сифатли тестларни ўзида жамлаган ягона платформа. Мазкур лойиҳа телеграм ижтимоий тармоғи томонидан ижобий баҳоланмоқда. Бугунги кунга келиб Ўзбекистонлик кўнгиллилар жамоаси яратган тестлар дунё рейтингида биринчи ўринда турибди.

📊Тестларни ечинг, уларга овоз беринг ва жамоани қўллаб-қувватланг.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE4zZxaCjmFbIhDFKg

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️⚡️«Ўрикзор», Юнусобод ва «Медиапарк» бозори ишчиларида, Наманган ИИБ ходими, Бухорода йўл қурувчисида коронавирус аниқланди

Бугун Тошкент шаҳрида аҳоли орасида 3 нафар фуқарода — Шайхонтоҳур туманидаги «Медиа Парк» савдо мажмуасининг яна 2 нафар ходимида коронавирус аниқланган.

Кеча, 5 июнь куни қайд этилган касалланиш ҳолатлари эса 68 та бўлиб, улардан 17 нафариаҳоли орасидан аниқланган.

❗️Жумладан, Тошкент шаҳридаги Олмазор туманида нафақадаги фуқарода, Учтепа туманидаги «Ўрикзор» савдо мажмуасида яна бир дўкон сотувчиси ва унинг 5 нафар оила аъзоси (онаси, икки нафар қизи, ўғли ва жияни)да коронавирус инфекцияси тасдиқланган.

🌀 Айнан «Ўрикзор» савдо мажмуасида ўтган май ойи давомида юк ташувчи бўлиб ишлаган, сўнгра доимий яшаш манзили Қашқадарё вилояти Чироқчи туманига қайтган фуқаро ва унинг 3 нафар оила аъзоси (2 нафар акаси ва қизи)да ҳам ушбу касаллик аниқланди.

📍Тошкент вилояти инфекция аниқланган фуқароларнинг 1 нафари — Оққўрғон туманидан бўлиб, ҳарорати кўтарилган ва намуна топширган. Яна бир ҳолат эса Қибрай туманида яшовчи фуқарода қайд этилган. У Юнусобод бозорида зираворлар савдоси билан шуғулланиб келган.

🦠 Бундан ташқари, Наманган вилояти Ички ишлар ҳамда Бухоро вилояти Шофиркон туманида йўл қурилиш идораси ходими (тана ҳарорати кўтарилган ва шифокор маслаҳати асосида таҳлил топширган)да ҳам коронавирус тасдиқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️Тошкент, Хоразм ва Наманганда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

⚡️(+42) — 6 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4064 нафарни ташкил этмоқда.

📈 Янги касалланиш ҳолатларининг 24 нафари — Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари — Сирдарё вилоятида бемор билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида, 2 нафар Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 6 нафари — Наманган вилояти, 3 нафари — Тошкент шаҳрида ва яна 3 нафари — Хоразм вилоятида аҳоли орасида қайд этилган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️«Битта самолётда 200 та сайёҳ келса, уларнинг жами 3000 АҚШ доллари миқдоридаги харажатини тўлаб берамиз»

— Биз катта тайёргарлик кўряпмиз. Халқаро авиарейслар яқин орада очилади, — деди Бош вазир ўринбосари, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Кун.уз мухбири Илёс Сафаров билан суҳбатда:

«Мана, Япония, Европанинг айрим мамлакатлари халқаро рейсларни йўлга қўйди. Туркия ҳам очилиш арафасида.

8 июндан автобуслар ҳам йўловчи ташишни бошлайди. Бошқа турдаги жамоат транспортлари ҳам яқин орада йўлга тушади.

✈️
Биз Ўзбекистонга келадиган ҳар бир сайёҳга 15 АҚШ долларидан тўлаб берадиган бўлдик. Бу шундай бўладики, битта самолётда ўртача 200 нафар сайёҳ келадиган бўлса, уларнинг жами 3000 АҚШ доллари миқдоридаги харажатини тўлаб беряпмиз. Меҳмонхоналарда харажатларнинг 10 фоизини, йил охиригача эса транспорт харажатларининг 30 фоизини ҳам қоплаб берамиз, яъни давлат томонидан субсидия берилади».

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
▪️Тошкентда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди

Шу йилнинг 27 май куни пойтахтлик фуқаро Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинади.

🦠 Ўша пайтда унда тана ҳарорати юқорилиги ва коронавирус аломатлари кўрингани сабабли таҳлил олинади. Текширув натижасида 70 ёшли (эркак) беморда «Covid-19» инфекцияси тасдиқланади.

Сўнг у Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ётқизилган.

💉 У аввалдан бош мия ўсмаси, юрак ишемик ва гипертония касаллиги, гепатит, пневмония, сурункали юрак, буйрак ва жигар етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган.

Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор мия шиши, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18+

📹 Коронавирусга чалинган беморларнинг аҳволига бир қаранг... Ўзингизни асрамасангиз, Сиз ҳам шу ҳолга тушишингиз мумкин.

Хулоса қилинг!

〰️〰️〰️〰️〰️

18+

📹 Посмотрите на состояние пациентов заражённых коронавирусом. Люди, не соблюдающие меры предосторожности, могут оказаться в таком же положении.

Делайте выводы!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️Тўрт ҳудудда — аҳоли ва хориждан келган фуқаролар орасида коронавирус аниқланди

⚡️(+30) — 6 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 4094 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 19 нафари — Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролари орасида, 4 нафари — Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 3 нафари — Самарқанд вилоятида бемор билан мулоқотда бўлган ва карантинга олинган фуқаролар орасида, яна 3 нафари — Андижон вилоятида (1 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 2 нафари — Қирғизистон Республикасидан чегара пост орқали келган), 1 нафари эса — Қашқадарё вилоятида ишловчи қозоғистонлик фуқарода аниқланган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️Тошкентда бир кечада 87 кишида коронавирус аниқланди

⚡️
7 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 4181 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар орасида қайд этилган.

〰️〰️〰️〰️

❗️За ночь в Ташкенте коронавирус был обнаружен у 87 человек

⚡️По состоянию на 10:00 7 июня количество больных, инфицированных коронавирусом в Узбекистане составляет 4181.

🦠 Все новые случаи заболевания выявлены среди пациентов, контактировавших с инифицированными.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️«Четдан олиб келинаётганларнинг ҳаммасига потенциал хавф манбайи сифатида қарашимиз керак»

❗️Ҳар бир рейсдан баъзида 80 тагача ёки ундан ҳам кўп одамларда коронавирус аниқланяпти.

Бу ҳақда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков Кун.уз мухбирига берган интервьюсида маълум қилди:

Биз аниқ биламизки, хориждан уюшган ҳолда олиб келинаётган аҳоли қатламимиз эпидемик нохуш ҳудуддан келяпти. Улар йўл-йўлакай касалликка чалинганлар билан рўбарў келган бўлиши мумкин, учрашган бўлиши мумкин, ёки битта жойда бир муддат бўлган бўлиши мумкин.

🔎 Шундай экан, биз бу одамларнинг ҳаммасига потенциал хавф манбайи сифатида қарашимиз керак бўлади. Ҳозирги олиб келинаётган рейсларимизда, баъзи бир рейсни ўзидан 70дан 80гача ёки ундан ҳам кўп одамларда касаллик борлиги аниқланяпти. Шунинг учун биз уларни карантин зонада ушлаб, тўлиқ ишонч ҳосил қилиб, унда кейин аҳоли орасига қўшиб юборадиган бўлсак, тўғри бўлади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️Тошкентда коронавирусга чалинган ҳомиладор аёл фарзандли бўлди, чақалоқда инфекция аниқланмади

Жигар етишмовчилиги билан хасталанган аёл 19 май куни Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейс орқали Тошкентга олиб келинган ва карантинга олинган эди.

🦠 Сўнгги 2 ҳафта давомида оёғида шишлар, нафас сиқиши, ҳансираш, бурун битиши, томоқ қичишиши, таъм ва ҳид билиш сезгиларининг йўқолиши, тери сарғайиши бошланган.

🧪 Бешариқлик 21 ёшли ушбу аёлда коронавирус аниқланган. Сўнг у пойтахтимиздаги 3-сонли туғруқ мажмуасига олиб келинган.

👶🏻 Кеча бошланган туғруқ жараёни 7 соат давом этиб, аёл ўғил фарзандли бўлди. Чақалоқдан коронавирусга олинган таҳлил натижалари унда инфекция йўқлигини кўрсатди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 8 соатда 121 кишига кўпайди

⚡️7 июнь соат 18:00 ҳолатига кўра, юртимизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 4302 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 98 нафари — Тошкент шаҳрида, 13 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 2 нафари Сирдарё вилоятида, 8 нафари Тошкент вилоятида беморлар билан мулоқотда бўлганлар орасида қайд этилган.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️В Узбекистане число заболевших коронавирусом за последние 8 часов увеличилось на 121 человек

⚡️По состоянию на 18:00 7 июня количество больных, инфицированных коронавирусом в Узбекистане, составляет 4302.

🦠 13 новых случаев выявлено среди граждан, находящихся в карантинном центре, 98 — в городе Ташкенте, 2 — в Сырдарьинской области, 8 — в Ташкентской области среди пациентов, контактировавших с инфицированными.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники