32.9K subscribers
6.44K photos
1.99K videos
20 files
3.82K links
Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да

Тижорий ҳамкорлик учун: @times_ads_bot
Download Telegram
❗️Тошкент ва Хоразмда яна аҳоли орасида коронавирус аниқланди

⚡️(+29) —
7 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 4331 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 10 нафари Тошкент шаҳри ҳамда 8 нафари — Хоразм вилоятида аҳоли орасида, 7 нафари — Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 2 нафари — Сирдарё вилоятида ва яна 2 нафари — Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳавдовчиларида аниқланди.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Коронавирус вновь был обнаружен среди населения в Ташкенте и Хорезме

⚡️(+29) —
По состоянию на 23:00 7 июня количество больных, инфицированных коронавирусом в Узбекистане, составляет 4331.

🦠 10 новых случаев заболевания выявлено среди населения в городе Ташкенте, 8 — в Хорезмской области, 7 — среди граждан, находящихся в карантинном центре, 2 — в Сырдарьинской области, 2 — в Ташкентской области у водителей международных направлений, прибывших через пограничный пост.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️Рекорд: бугун 237 кишида коронавирус аниқланди, шундан 195 таси — Тошкент шаҳрида

Янги беморлар: Карантин марказида — 20, Тошкент вилоятида — 10, Хоразм вилоятида — 8, Сирдарё вилоятида — 4 нафар.

🔎 Бугун соғайганлар — 86 нафар. Даволанмоқда — 960. Аҳволи оғир — 6. Ўта оғир — 2.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️⚡️Рекорд: сегодня у 237 человек выявлена коронавирусная инфекция, из них у 195 — в городе Ташкенте

Новые случаи заболевания выявлены в карантинном центре — 20, в Ташкентской области — 10, в Хорезмской области — 8, в Сырдарьинской области — 4.

🔎 Cегодня выздоровели — 86 пациентов. Продолжают лечение — 960. В тяжёлом состоянии 6. В критическом состоянии 2.

@koronavirusinfouz
@ssvmatbuotkotibi
#vahimasizkarantin
⚡️Элчихонадаги навбатлар ва чартер рейс: «Кўпчилик таниш-билиш, деб ўйлайди. Бу эса ҳақиқатга мос келмайди»

— Ватанга қайтишни истаган хориждаги ҳамюртларимиз чет элдаги Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилиши зарур. Мурожаатлар асосида дипломатик ваколатхоналар ҳузурида ташкил этилган оператив штабда рўйхат шакллантирилади. Ушбу рўйхат Ташқи ишлар вазирлигига юборилади ва умумлашган ҳолда Республика махсус комиссиясига тақдим этилади. Комиссия ушбу масалани барча йўналишда ўрганиб чиқиб, сана белгилаб, кейин қарор қабул қилади,деди Ташқи ишлар вазири ўринбосари Эркин Ҳамроев.

🔎 У рўйхат шакллантириш жараёни шаффоф бўлиши учун оператив штабда жамоат комиссияси тузилгани, унинг таркибида диаспора етакчилари, жамоат арбоблари, блогерлар, тиббиёт ходимлари ва талабалар фаол ишлаётганини таъкидлади:

«Кўпчилик таниш-билиш, деб ўйлайди. Бу эса ҳақиқатга мос келмайди. Масалан, биргина Россиянинг ўзида 100 мингга яқин ватандош Ўзбекистонга қайтиш истагини билдирган. Бу жойда катта баҳс бўлади. Қайси категориядаги шахсларни биринчи қайтариш керак? Демак, имконияти чекланган ва қария шахслар, оғир касаллиги бор фуқаролар ҳамда ҳомиладор, шунингдек, ёш болали аёллар ва талабаларга устуворлик берилади».

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️Тошкент ва Навоий вилоятларида яна аҳоли орасида коронавирус аниқланди

⚡️(+21) —
8 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 4352 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари — Тошкент вилоятида (шундан 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, яна 3 нафари эса аҳоли орасида), 7 нафари — Карантин марказидаги фуқароларда, 5 нафари — Навоий вилоятида аҳоли орасида, 3 нафари — Самарқанд вилоятида бемор билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган шахсларда аниқланган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони 597 432 (+12 080)
⚡️Соғайганлар 291 061 (+10 268)
⚡️Вафот этганлар 7 688 (+175)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия 467 673 (+8 984)
2. 🇧🇾 Беларусь 48 630 (+879)
3. 🇺🇦 Украина 26 999 (+485)
4. 🇦🇲 Арманистон 13 130 (+766)
5. 🇰🇿 Қозоғистон 12 859 (+183)
6. 🇲🇩 Молдова 9 700 (+189)
7. 🇦🇿 Озарбайжон 7 553 (+314)
8. 🇹🇯 Тожикистон 4 529 (+76)
9. 🇺🇿 Ўзбекистон 4 352 (+171)
10. 🇰🇬 Қирғизистон 2 007 (+33)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных
597 432 (+12 080)
⚡️Выздоровевших 291 061 (+10 268)
⚡️Погибших 7 688 (+175)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия 467 673 (+8 984)
2. 🇧🇾 Беларусь 48 630 (+879)
3. 🇺🇦 Украина 26 999 (+485)
4. 🇦🇲 Армения 13 130 (+766)
5. 🇰🇿 Казахстан 12 859 (+183)
6. 🇲🇩 Молдова 9 700 (+189)
7. 🇦🇿 Азербайджан 7 553 (+314)
8. 🇹🇯 Таджикистан 4 529 (+76)
9. 🇺🇿 Узбекистан 4 352 (+171)
10. 🇰🇬 Кыргызстан 2 007 (+33)

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🎓 Қабул–2020: Ҳужжат топшириш учун мактаб битирувчиси аттестат олиши шартми? Жавоб

🚘 Утилизация йиғими ўзи нима? Уни «UzAuto» ундирадими? Аниқ миқдори қанча? Жавоб

📗 Яна 5 та ташкилот ходимлари Тошкент шаҳрига прописка қилиниши мумкин Давоми

👨🏻‍💻 Янги ўқув йилида ҳам онлайн таълим давом этадими? Жавоб

〰️〰️〰️〰️

Агар Сиз хабарларни мунтазам равишда биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@Rasmiy_xabarlar_Official) ни кузатиб боринг.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Times.uz
⚡️Элчихонадаги навбатлар ва чартер рейс: «Кўпчилик таниш-билиш, деб ўйлайди. Бу эса ҳақиқатга мос келмайди» — Ватанга қайтишни истаган хориждаги ҳамюртларимиз чет элдаги Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилиши зарур. Мурожаатлар асосида дипломатик…
Ўзбекистон ҳукумати чет элдаги юртдошларимизни Ватанга қайтариш ишларини давом эттиради.

✈️ Шу йилнинг 8-21 июнь кунлари Uzbekistan Airways яна 20 та чартер рейсни ташкил этади:

〰️〰️〰️〰️

🔹8 июнь
Тошкент – Москва – Тошкент

🔹9 июнь
Тошкент – Сеул – Тошкент
Тошкент – Москва – Тошкент

🔹10 июнь
Тошкент – Aмрицар – Рим – Тошкент

🔹11 июнь
Тошкент – Новосибирск – Тошкент

🔹12 июнь
Тошкент – Москва – Тошкент
Тошкент – Истанбул – Тошкент

🔹13 июнь
Тошкент – Москва – Тошкент

🔹14 июнь
Тошкент – Дубай – Тошкент

🔹15 июнь
Тошкент – Москва – Тошкент
Тошкент – Истанбул – Тошкент

🔹16 июнь
Тошкент – Бангкок – Тошкент
Тошкент – Дубай – Тошкент

🔹17 июнь
Тошкент – Москва – Тошкент

🔹18 июнь
Тошкент – Деҳли – Тошкент

🔹19 июнь
Тошкент – Истанбул – Тошкент
Тошкент – Москва – Тошкент

🔹20 июнь
Тошкент – Қозон – Тошкент

🔹21 июнь
Тошкент – Москва – Тошкент
Тошкент – Екатеринбург – Тошкент

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Кондиционер орқали юбориладиган ҳаводан коронавирус тарқалиши мумкинми?

🔹Ҳа, марказлашган умумий кондиционерлар орқали вирус ҳаводан юқиши мумкин.

〰️〰️〰️〰️

Иссиқ кўчадан салқин бинога кирганда пирометр хато ҳароратни кўрсатиши мумкинми?

🔹Пирометр — масофадан туриб иссиқликни ўлчаш асбоби. Пирометр тана ҳароратини ўлчашда юқори хатоликка йўл қўймайди — бу ҳолат ±1,0% кўрсаткичга тенг. Шундан келиб чиқиб, пирометр ҳам янглишиши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим.

Манба

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков иштирокида АОКА штабида ўтказилган брифингдан муҳим маълумотлар:

«Сариқ» ҳудудларда сунъий футбол майдонларида спорт билан шуғулланса бўладими?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Нега «сариқ» ҳудудларда боғчалар очилишига рухсат берилган-у, абитуриентларнинг ўқув марказларига бориши мумкин эмас?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Санаторийга йўлланма бўлганда шахсий машинада борса бўладими?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Ишхонада ниқоб тақмасдан ишлаганда раҳбарият ишдан бўшатиш билан таҳдид қилиши тўғрими?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


📹 Видео

🗝 Ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар АОКА расмий телеграм саҳифаси — @aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️Махсус карантин зонасидаги кўнгилли ҳамширада коронавирус аниқланди

Ўрта Чирчиқ тумани махсус карантин зонасида кўнгилли сифатида ишлаб келган, туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ уйида ҳамшира бўлиб ишловчи аёлдан коронавирус инфекциясига гумонланувчи сифатида таҳлиллар олинганда, «мусбат» натижа аниқланган.

Туғруқ уйи 7 июнь куни профилактик дезинфекция тадбирлари ўтказиш учун ёпилган.

🚧 Беморнинг яшаш хонадони, у билан бирламчи мулоқотда бўлган ишчи-ходимлар, оила аъзолари уй шароитида 14 кунлик тиббий кузатувга олинди.

🚫 Ҳамширанинг оила аъзолари ишлайдиган гўзаллик салони фаолияти тўхтатилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️Ҳудудларнинг «ранги» ўзгарди: барча вилоят ва шаҳарлар (тўлиқ рўйхат)

Бунда беморларнинг бутунлай соғайиши ҳамда эпидемик вазият эътиборга олинган

Манба:
@ssvuz

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️«Равнақ банк» ва ИИБ ходимларида, «Ўрикзор»даги сотувчининг қўшниларида коронавирус аниқланди

⚡️(+52) — 8 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 4404 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 29 нафари — Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 18 нафари — Тошкент шаҳрида (жумладан, «Ўрикзор» савдо мажмуаси сотувчисининг қариндошлари ва қўшнилари, «Равнақ банк»нинг Шайхонтохур филиали ходими), 3 нафар — Наманган вилоятида (шундан 2 нафари вилоят ИИБ ходимлари), 1 нафари — Тошкент вилоятидан («Ўрикзор» савдо мажмуаси сотувчисининг қариндоши) аҳоли орасида, қолган 1 нафари — Сирдарё вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
В вашем окружении есть заболевшие коронавирусом?
Anonymous Poll
2%
Да, я сам
1%
Да, члены моей семьи
1%
Да, друзья и знакомые
3%
Да, знакомые знакомых
93%
Нет
⚡️Коронавирусдан соғайгандан кейин айрим асоратлар кузатилиши мумкин

Бу ҳақда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков АОКА штабида ўтказилган брифингда маълум қилди:

— Даволанган одамлар учун коронавируснинг оқибатлари иммунитет ва сурункали касалликлар каби турли омилларга боғлиқ. Соғайгандан кейин бир неча ҳафта давомида қуйидаги асоратлар учраши мумкин:

🔹тез юриш, зинапояга чиқишда ёки жисмоний зўриққанда нафас қисилиши;

🔹иситмасиз ва балғамсиз йўтал;

🔹сурункали
касалликларнинг кучайиши.

📌 Шунинг учун даволангандан сўнг иммунитетни кучайтиришга, витаминларга бой озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишга, кунда бир неча бор нафас гимнастикасини бажаришга ва хоналарни доим шамоллатиб туришга аҳамият бериш керак.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️Тошкентда 76 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди. Марҳумнинг рафиқаси, фарзанди ва набираларида ҳам инфекция аниқланган

Пойтахтимизнинг Учтепа туманида яшовчи фуқарода 28 май куни «Covid-19» инфекцияси тасдиқланиб, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ётқизилган эди.

Бундан аввал бемор узоқ йиллар давомида гепатит, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали юрак етишмовчилиги каби касалликлар билан даволаниб келган.

▪️31 май куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, реанимация бўлимига ўтказилган. Реанимацион муолажаларга қарамасдан, сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Бу мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ 18-ўлим ҳолатидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Ҳурматли тадбиркорлар!

💼 Коронавирус пандемияси шароитида Президент фармони ва қарорлари асосида тадбиркорларга солиқ, банк кредитларининг муддатларини узайтириш, тадбиркорлар фаолиятида солиқ аудити текширишларига мораторий эълон қилиш каби қатор имтиёзлар тақдим этилди.

Бу билан тадбиркорлар қўллаб-қувватланди ва уларни банкротлик ҳолатига тушиб қолмаслик бўйича чоралар кўрилди.

Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ қатор соҳаларда тадбиркорлар фаолиятига рухсат берилмоқда.

📌 Карантин талаблари юмшатилмоқда, аммо хушёрликни унутманг! Бизнес юритишда санитария қоидалари ва меъёрларига қатъий риоя қилинг!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники