❗️Буюк Британияда Гулнора Каримова ва унинг шерикларига тегишли 10 миллион фунт стерлинг ва учта кўчмас мулк борлиги аниқланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«ШҲТ ҳамжамияти – улкан географик маконни қамраб олган ва сайёрамиз аҳолисининг қарийб ярмини бирлаштирган, дунёдаги энг йирик минтақавий ташкилотдир».
Шавкат Мирзиёев ўз мақоласида ШҲТнинг асосий принципларини санаб ўтди – турли блоклардан холи мақомга эга экани, очиқлик, учинчи мамлакатлар ёки халқаро ташкилотларга қарши қаратилмагани, барча иштирокчи томонларнинг тенглиги ва суверенитетини ҳурмат қилиш, ички ишларга аралашмаслик, сиёсий қарама-қаршилик ва ихтилофли рақибликка йўл қўймаслик.
ШҲТ саммити 15 сентябрь куни старт олади.
#SCO2022Samarkand

Times.uz
❗️Буюк Британияда Гулнора Каримова ва унинг шерикларига тегишли 10 миллион фунт стерлинг ва учта кўчмас мулк борлиги аниқланди.
Бундан ташқари бошқа мамлакатларда ҳам Г. Каримова ва унинг жиноий шериклари томонидан ноқонуний орттирилган ва Ўзбекистондан олиб чиқилган активларни қайтариш бўйича бир қатор давлатларда иш олиб борилмоқда. Жиноий активларнинг умумий қиймати қарийб 1,3 млрд АҚШ долларини ташкил этади.
Адлия вазири ўринбосари фикрича, мазкур пуллар 14,3 триллион сўмни ташкил этиб, уларни ҳисобига 1400 тадан ортиқ мактаблар қўрса бўлади.

«Савдо қилиш ҳар доим жанг қилишдан кўра фойдалироқдир», – СМТИ директори Президентнинг Афғонистон бўйича ташаббуси ҳақида
Президент ҳузуридаги Стратегик в минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Ариповнинг фикрича, Афғонистон яна ўз муаммолари билан ёлғиз қолмаслиги керак.
«Ўзбекистон Президентининг қўшни давлатларга Aфғонистонга ёрдам қўлини чўзишга чақируви мутлақо долзарб ва талабга эга. Бу мамлакат яна ўз муаммолари билан ёлғиз қолмаслиги керак.
«Термиз-Мозори-Шариф-Кобул-Пешовар» темир йўли лойиҳасини амалга ошириш Aфғонистонда тинчлик ўрнатилиши учун энг муҳим ҳисса бўлади. Ушбу лойиҳа Aфғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига кучли туртки беришга қодир, жумладан, янги иш ўринларини яратиш, савдони кенгайтириш, инфратузилма қуриш.
Яъни тинч, маиший ҳаёт кечириш учун барча зарур шароитлар шаклланади. Охир оқибат, савдо қилиш ҳар доим жанг қилишдан кўра фойдалироқдир», – дея қайд этди Элдор Арипов.

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат пойтахти номини Нурсултондан Остонага ўзгартиришга розилик билдирибди. Ушбу масала конституциявий қонун лойиҳасига киритилибди.
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Украина Ташқи ишлар вазирлигига расмий нота юборди
Ижтимоий тармоқларда Украина қуролли кучлари томонидан ушбу мамлакат ҳудудида жанг қилган гўёки икки ўзбекистонлик қўлга олингани акс этган видео тарқалмоқда. Шу муносабат билан батафсил ва ишончли маълумот олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси Украина Ташқи ишлар вазирлигига расмий нота юборди.
Ижтимоий тармоқларда Украина қуролли кучлари томонидан ушбу мамлакат ҳудудида жанг қилган гўёки икки ўзбекистонлик қўлга олингани акс этган видео тарқалмоқда. Шу муносабат билан батафсил ва ишончли маълумот олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси Украина Ташқи ишлар вазирлигига расмий нота юборди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олдиндан тўлов йўқ, 24 ойгача кредит олиш имконияти, Ўзбекистон бўйлаб тез етказиб бериш — барчаси “Chakana” маркетплейсида
Ушбу маркетплейс ҳар қандай дид ва бюджет учун Ўзбекистон бўйлаб онлайн харид қилишнинг янги даражаси. Фойдаланувчи учун қулай интерфейс, китоблардан тортиб маиший техникагача бўлган керакли маҳсулотларнинг кўплаб тоифалари ва буларнинг барчаси биргина “Chakana” иловасида.
✅ Ўзбекистон бўйлаб тезкор етказиб бериш;
✅ Тўғридан-тўғри сотувчидан нархлар;
✅ 50 миллион сўмгача, тўлов муддати 24 ойгача бўлган кредит олиш имконияти;
✅ Масофадан туриб скорингдан ўтиш ва онлайн лимит олиш.
Батафсил: 📞 +998 78-777-88-99
📲 Ҳозироқ иловани юклаб олинг ва ортиқча оворагарчиликлардан халос бўлинг: Android | iOS
Telegam | Instagram | Facebook | Сайт

Туркияда 29–30 сентябрь кунлари қардош халқларнинг миллий мусиқа ва рақс санъати намойишига бағишланган фестиваль бўлиб ўтади.
«Ғарб ва Европа кучлари Афғонистон ҳудудини тарк этгач, ШҲТ учун тўсиқсиз имконият юзага келди», – сиёсатшунос Фарҳод Толипов
Сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори Фарҳод Толиповнинг айтишича, ШҲТнинг Афғонистон бўйича ҳаракатлари энди янада яхшироқ самара бериши мумкин. У буни Ғарб ва Америка ҳарбийлари мамлакатдан чиқиб кетгани билан изоҳлади.
«Афғонистондаги барқарорлик, тинчлик ва хавфсизлик Ўзбекистон учун стратегик аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон ушбу масалани турли даражадаги форумларда, платформаларда муҳокама қилиб келади. Табиийки, ШҲТ саммитида ҳам кун тартибидаги бошқа масалалар қаторида Афғонистон мавзуси ҳам кўтарилади.
Таъкидлаш керакки, ШҲТ доирасида анча йиллардан бери «ШҲТ–Афғонистон» контакт гуруҳи мавжуд. Ушбу гуруҳнинг асосий мақсади — Афғонистон билан мулоқот ўрнатиш ва мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш.
Агар шу пайтга қадар бу вазифани бажариш мушкул бўлган бўлса, бугун яхши имконият пайдо бўлди. Яъни, Афғонистон ҳудудини Ғарб ва Америка кучлари тарк этгач, бошқалар, дейлик ШҲТ учун бетакрор ва ноёб имконият, тўсиқсиз шароит яратилди», – дея таъкидлади Толипов.