33.1K subscribers
6.42K photos
1.99K videos
20 files
3.82K links
Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да

Тижорий ҳамкорлик учун: @times_ads_bot
Download Telegram
2022 йил 15-16 сентабрь кунлари Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарларининг 22-саммити бўлиб ўтади.

Самарқанд саммити учун барча зарур инфратузилма тайёрланди, янги замонавий ва юқори технологик аэропорт, кўркам меҳмонхоналар ва халқаро сайёҳлик маркази қурилди.

Ушбу ўзгаришлар ШҲТ саммити меҳмонларини ҳайратлантира оладими? Бунга суратларни кўриб, ўзингиз баҳо беришингиз мумкин.
12 сентябрь куни Ўзбекистон ва қатор етакчи хорижий давлатларнинг нуфузли газеталарида ва интернет-нашрларида Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Самарқанд саммитига бағишланган дастурий аҳамиятга эга, концептуал мақоласи чоп этилади
Шавкат Мирзиёевнинг «Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик» сарлавҳали мақоласи эълон қилинди
Мамлакатимиз ва қатор етакчи хорижий давлатларнинг нуфузли газеталари ва интернет-нашрларида Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик» сарлавҳали мақоласи чоп этилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд 15–16-сентябр кунлари бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитига тайёр
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Президентнинг ШҲТга бағишлаб ёзган мақоласини шундай изоҳлади

«Мақоланинг кристаллашган маъноси, менинг назаримда қуйидагича:

Ҳа, дунёда геосиёсий қутблашув кетмоқда; ҳа, минтақамиз борган сари глобал рақобат ва қудратли давлатлар манфаатларининг тўқнашуви маконига айланиб бормоқда, лекин, Ўзбекистон томонлардан бирини танлаб, глобал зиддиятларга қўшилиш ниятида эмас. Ташқи дунёда қанча тортишиб, уришсангиз ҳам, Ўзбекистонни бу можароларга тортманг! Ўзбекистон ўзининг кўпвекторли ва тенг векторли ташқи сиёсий йўналишини сақлаб қолади!»
«ШҲТ саммитида имзолаш учун 30 дан ортиқ ҳужжат тақдим этилиши режалаштирилган» – Шерзод Асадов.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Дунё нефть ва газ захирасининг 25-30 фоизи ШҲТга аъзо мамлакатларга тегишли», – эксперт

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти лойиҳа раҳбари Нодирбек Расуловнинг айтишича, ШҲТга аъзо мамлакатлар улкан нефть ва газ захирасига эга.

«Президентимизнинг мақоласида ШҲТ маконидаги давлатлар юксак инсоний, интелектуал ва техник салоҳияти борлиги ва катта миқдорда табиий қазилма бойликлари бор экани таъкидланган.

Экспертларнинг таъкидлашича, ШҲТга аъзо мамлакатлардаги нефть захиралари дунё захирасининг 25 фоизи, газ захираси эса 30 фоизини ташкил этади. Бу эса ШҲТ мамлакатларининг иқтисодий имкониятларини кўрсатади», – таъкидлади эксперт.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Сенат раиси ўринбосарлигига сайланди

Бу ҳақда ўттиз иккинчи ялпи мажлисда Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.