DTSJ-Tibbiy sug'urta | Rasmiy kanal
10.2K subscribers
3.57K photos
290 videos
66 files
2.42K links
🏣Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси.
dtsj.uz
facebook.com/dtsj.uz
instagram.com/tibbiysugurta
youtube.com/channel/UCjI2ZJWjau_D73fY7F
🌁Манзил: Тошкент шаҳри, Боғибўстон кўчаси, уй 143
☎️+998993539354, +998943539354,
Koll markaz - 1149
Download Telegram
#тарғибот
#ҳудудлар

Давлат тиббий суғуртаси тизими ҳақида кенг жамоатчиликни хабардорлигини ошириш мақсадида вакилларимиз ҳудудларда тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказмоқда.

ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|
Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌏 Ўзбекистон тиббиётини янги босқичга олиб чиқиш бўйича ТУРКИЯЛИК ЭКСПЕРТ ФИКРИ

ҲАСАН ЧАГИЛ


ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|
Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилган ишлар ва 2025 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида қатор вазифалар белгиланди.

ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|
Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X
#инфографика

Кафолатланган тиббий хизматлар кимларга кўрсатилади?

Қайси турдаги тиббий кўриклар бепул?

👉Батафсил инфографикада

ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|Twitter
Ҳурматли фуқаролар !

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги “Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ–311-сонли қарор ижросини таъминлаш яъни аҳолига кафолатланган пакетга киритилган тиббий хизматларни кўрсатиш сифати юзасидан мурожаатларни қабул қилиш, маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этиш мақсадида Давлат тиббий суғуртаси жамғармасида ягона қисқа рақамли 1149 “Call-марказ” ташкил этилди.

Жамғарманинг асосий мақсади аҳолини давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам билан тўлиқ қамраб олишни таъминлаш, унинг сифати ва ҳажмини ошириш ҳамда тиббий хизматлар бозорини замонавий талаблар асосида ривожлантириш мақсадида давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этиш ва бошқаришдан иборат.
Сизларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати юзасидан бўладиган мурожаатларингизни Жамғарманинг Call-марказ 1149 қисқа рақамига телефон қилиб билдиришингиз мумкин.

Call-марказ операторлари ҳафтанинг Душанба - Шанба кунлари (якшанба дам олиш куни) эрталаб соат 8:00 дан соат 20:00 гача сизларни хизматингизда !

ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|Twitter
#ОАВ_биз_ҳақимизда

🇺🇿Президентимизнинг 28.07.2021 йилдаги ПҚ-5199-сонли қарорига мувофиқ имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни электрон йўлланма асосида тасдиқланган рўйхатдаги касалликлар бўйича даволаниш харажатларини Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб бермоқда. Бунда беморнинг даволаниш харажатлари Жамғарма билан шартнома асосида фаолият юритувчи тиббиёт ташкилотларига тўлаб берилади.

Ушбу йўлланма асосида даволаниш тизими жорий этилиши Самарқанд вилояти аҳолисига анча қулайликлар яратди. Юқори технологик жарроҳлик амалиётларининг кўп қисми вилоятнинг ўзида ўтказилиб келинмоқда.

Батафсил "Севимли" ТВнинг "Замон" информацион дастурида.

ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|Twitter
#ҳудудларда

📍Давлат тиббий суғуртаси тизими тўғрисида аҳоли хабардорлигини янада ошириш мақсадида ҳудудлардаги вакилларимиз томонидан тарғибот ишлари қизғин давом этмоқда.
___

📍В целях улучшения информированности населения о системе государственного медицинского страхования наши региональные представители активно проводят разъяснительные мероприятия.

ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эслатма

⚡️Ҳурматли фуқаролар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли қарорининг 3-иловасида имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимига интеграция қилинадиган маълумотлар рўйхати тасдиқланган.

📝Мазкур қарорнинг 3-иловасида масъул вазирликлар томонидан қуйидаги имтиёзли тоифага кирувчи шахсларнинг маълумотлари шакллантирилган:

🔹 Ҳомиладор аёлларнинг патологик ҳолати, эндокрин касалликлар, жинсий йўл билан юқтириладиган касалликлар, туберкулёз касаллиги, 18 ёшга тўлмаган болаларнинг касалликлари, онкология касалликлари;

🔹 Чин етимлар, ёшга оид пенсияга чиқиб ишламайдиган шахслар, 1941-1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва қатнашчилари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар, 1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари, Чернобиль АЭС фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлар, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқланган кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар;

🔹 Байналмилалчи-жангчилар, чақирув комиссияларининг йўлланмалари бўйича чақирув ёшидаги (18-27 ёшдаги) шахслар;

🔹Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатлари.

📌Ҳурматли фуқаролар, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорининг тартиб-тамойилларига асосан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларнинг имтиёзли электрон йўлланмаси ўз ҳудудингиздаги оилавий поликлиникадан бошлаб шакллантирилади ва беморлар имтиёзли электрон йўлланма асосида шифохонага даволанишга ётгунга қадар соғлиқни сақлаш тизими ходимлари масъул ҳисобланади.

📌Ҳурматли фуқаролар, ихтисослаштирилган муассасаларда имтиёзли йўлланма билан даволанишда кўрсатилган тиббий ёрдам ҳажми ва сифати юзасидан эътирозларингиз бўлса қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан боғланиш учун:

📍Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Боғибўстон кўчаси, 143.

☎️ Ишонч телефонлари: +99899 353 93 54, +99894 353 93 54, +99888 353 93 54, 1149

💌 Электрон почта манзили: [email protected]

✈️ Телеграм канал манзили: @tibbiysugurta

🏘 Жамғарма сайти манзили: www.dtsj.uz

ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|Х