DTSJ-Tibbiy sug'urta | Rasmiy kanal
12.3K subscribers
4.2K photos
360 videos
67 files
2.73K links
🏣Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси.
dtsj.uz
facebook.com/dtsj.uz
instagram.com/tibbiysugurta
youtube.com/channel/UCjI2ZJWjau_D73fY7F
🌁Манзил: Тошкент шаҳри, Боғибўстон кўчаси, уй 143
☎️+998993539354, +998943539354,
Call markaz - 1149
Download Telegram
#ҳудудлар

Вакилларимиз иштирокида ҳудудларда давлат тиббий суғуртаси тизимига тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Ушбу жараёнлардан фотолавҳалар.


ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|
Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X
👍6👏1🎉1🏆1
#халқаро
#Франция
#ЖССТ

Франциянинг Лион шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Соғлиқни сақлаш хизматлари билан қамраб олишдаги ҳамкорлик бутунжахон конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Унда 20 дан зиёд давлат вакиллари иштирок этмоқда. Шунингдек, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори З. Эрматов ҳам мазкур тадбирда қатнашмоқда.

Ушбу тадбирда бир қанча асосий масалалар муҳокама қилинмоқда: бирламчи тиббий-санитария ёрдами принциплари асосида соғлиқни сақлаш тизимларини трансформация қилиш, соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришнинг аҳамияти, ЖССТ билан ҳамкорликда олиб борилаётган лойиҳалар, ҳамда иштирокчилар ўртасидаги алоқаларни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш масалалари.
_

В городе Лион (Франция) стартовала Глобальная конференция партнерства по Всеобщему охвату услугами здравоохранения (ВОУЗ), организованная Всемирной организацией здравоохранения.

В ней принимают участие представители свыше 20 стран, а также Исполнительный директор Фонда государственного медицинского страхования З. Эрматов.

На данном мероприятии обсуждаются несколько ключевых вопросов: трансформация систем здравоохранения на основе принципов первичной медицинской помощи, важность финансирования для обеспечения всеобщего охвата медицинскими услугами, информирование партнеров и доноров о совместных с ВОЗ проектах, а также установление и укрепление контактов между участниками.

ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|
Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X
👍13🔥1🏆1
#халқаро
#Олмаота

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотлари билан ишлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Ш. Хусанов Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Қозоғистон Республикаси Олма-ота шаҳрида “Марказий Осиё мамлакатлари учун касалликлар ва соғлиқ билан боғлиқ муаммоларнинг 11-таҳрир Халқаро статистик таснифини (ICD-11) қайта кўриб чиқиш” мавзусида ўтказилаётган амалий тренингда иштирок этмоқда.

Тренинг 14 декабрга қадар давом этади.

ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|
Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X
👍6🔥1🏆1
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Давлат тиббий суғуртаси имкониятлари кенгаймоқда (+видео)


Миллий матбуот марказида “Имтиёзли тоифадаги шахсларга бепул тиббий хизматлар кўрсатиш борасидаги ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

📽 https://youtu.be/gO-MuvjnRO0

Батафсил: https://uza.uz/posts/666331

ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|
Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X
👍2🏆2🔥1👏1
#ҳудудлар
#Сирдарё

Куни кеча Сирдарё вилоятидаги тиббиёт ташкилотларида ўрганишлар олиб борган туркиялик мутахассис бугун Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Унда ҳудудда тиббий хизматларни молиялаштиришда олиб борилаётган ишлар, унинг кўлами ва сифати муҳокама қилинди. Мутахассис тизимни янада такомиллаштириш бўйича фикр ва мулоҳазалари билан бўлишди.

ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|
Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X
👍5🏆1
#ўрганиш
#Тошкент

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Ҳудудий тиббиёт ташкилотлари билан ишлаш ва мониторинг қилиш бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳар М.Улуғбек туманидаги қатор тиббиёт такшилотларида ўрганишлар олиб борилди.

Унда давлат тиббий суғуртаси тизимида олиб борилган ишлар ўрганилди.

ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|
Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X
👍5🏆1
#Халқаро_ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Туркиянинг "Саğлик Гроуп" ташкилоти мутахассислари ўртасида имзоланган  ҳамкорлик шартномасига асосан, экспертлар  Жиззах, Фарғона, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятлари ва шунингдек Сирдарёда бўлиб, соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасаларда бўлиб, рақамлаштириш, давлат тиббий суғуртасини жорий этиш билан боғлиқ ишлар билан танишишди.

Malham

ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|
Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X
🏆4💯2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёлик тиббиёт ходимлари туркиялик мутахассислар билан фикр алмашди

Туркиялик мутахассислар ташриф доирасида Гулистон тиббиёт кластерида ҳамда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Сирдарё вилояти филиалида бўлиб ўзаро тажриба алмашди.

ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|
Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X
👍12💯2👏1🏆1
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Давлат тиббий суғуртаси тизими тўғрисида батафсил "Қорақалпоғистон" МТРК томонидан лавҳада.

ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|
Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X
Президент раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бошланди.

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида янги ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил этишда Ўзбекистонга яқиндан кўмаклашаётган БМТнинг мамлакатимиздаги доимий координатори Сабинэ Махл, ЮНИСЕФ ваколатхонаси раҳбари Рехина Мария Кастижио ва Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Татьяна Проскуряковага бугунги йиғилишда иштирок этаётганлари учун алоҳида миннатдорлик билдирди.

Қайд этилганидек, жорий йилда 102 та ижтимоий хизмат маҳалла даражасига туширилди.

Масалан, олдин одамлар протез учун ҳар хил комиссиялар ва поликлиникада 2 ой сарсон бўлган бўлса, ҳозир бу масала 2 ҳафтада маҳаллада ҳал бўлмоқда. Шуни ўзидан 100 минг одамни оғири енгил бўлди.

Одамлар протезни 95 та ишлаб чиқарувчи орасидан электрон тизимда ўзи танлаяпти, рақобат ва сифат ҳам яхшиланди.

Ногиронлиги бор болаларга қараб туриш хизмати йўлга қўйилиб, мурожаатлар маҳаллада қабул қилинаяпти. Бу 700 нафар ота-онани ишлашига шароит яратди. Ҳаракатлана олмайдиган 4 минг нафар ёлғиз кексалар аниқланиб, уларга уйини ўзида қараб туриш йўлга қўйилди.

Facebook|Instagram|X
👍6🏆1
Камбағал оиладаги 460 минг одам тиббий ёрдамга, 6 мингта оила эса уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож.

Шу боис 2025 йилда муҳтож одамларнинг жарроҳлик амалиёти учун Тиббий суғурта жамғармасига қўшимча 185 миллиард сўм ажратилади. “Ижтимоий дафтарлар” маблағи фақат камбағал оилаларни яшаш шароитини яхшилаш, тиббиёт, таълим хизматларини кўрсатиш ва даромадини оширишга сарфланади. Адолат бўлиши учун, эндиликда бу маблағлар тумандаги камбағаллар сонига қараб тақсимланади.

Ижтимоий дафтарлар маблағининг 30 фоизини туман ҳокимларига “Инсон" марказлари билан маҳалладаги уй-жой, йўл, сув ва электрни яхшилаш учун ишлатишга рухсат берилади.

Яна бир масала – ҳозирда 400 та кўп қаватли ижтимоий уйда 25 минг аҳоли истиқомат қилади. Лекин улар яқин қариндошлари ва одатий яшаш шароитидан анча узоқлашиб қолаётгани таъкидланди.

Шу муносабат билан эҳтиёжманд аҳолини битта ижтимоий уй-жойга жойлаштиришдан воз кечилади. Уларга ўзини маҳалласига яқин жойдаги уйни ижарага олишга рухсат берилади, харажати қоплаб берилади.

Ижтимоий ҳимоя агентлиги директори М.Оллоёровга бу борада тегишли топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|X
🏆2👍1
Ногиронлиги борларга бериладиган протез ва реабилитация воситалари рўйхати 18 тадан 30 тага, маблағи эса 1,5 баробарга оширилди.
Бунинг эвазига йил бошидан 100 минг одамни эҳтиёжи таъминланди.

Энди рўйхатга яна 7 турдаги воситалар қўшилиши белгиланди.

Ижтимоий хизмат агентлигига вилоят ҳокимлари билан биргаликда 2025 йилда 80 минг муҳтож одамга зарур протез воситаларини етказиб бериш топширилди.

Яратилган имкониятлар ҳисобига бу йил тадбиркорлар 40 минг ногиронлиги борларни ишга олди.

Буни янада кенгайтириш мақсадида 1 январдан ногиронлиги бўлган ишчилар учун ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланади. Корхоналарга сурдотаржимон, психолог ва кўзи ожизлар учун ҳамроҳлик хизмати харажати учун 50 миллион сўмгача субсидия ажратилади.

Бундай одамларни ишга жойлаган хусусий бандлик компанияларига 500 миллион сўмгача грант берилади. Бунда, ушбу компаниялар ишлаш истаги бор одамларни аниқлаб, уларни ўқитади, корхона талабига мослаштиради, иш даврини дастлабки 6 ойида ҳамроҳлик қилади.

Facebook|Instagram|X
👍7🏆1