DTSJ-Tibbiy sug'urta | Rasmiy kanal
12.3K subscribers
4.18K photos
360 videos
67 files
2.73K links
🏣Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси.
dtsj.uz
facebook.com/dtsj.uz
instagram.com/tibbiysugurta
youtube.com/channel/UCjI2ZJWjau_D73fY7F
🌁Манзил: Тошкент шаҳри, Боғибўстон кўчаси, уй 143
☎️+998993539354, +998943539354,
Call markaz - 1149
Download Telegram
📍 #ҳудудларда

📌Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг Андижон, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги ҳудудий вакиллари тиббий хизматлар сифатини ўрганмоқда.

✔️ Ўрганиш жараёнида,тиббий хизматлар сифати, электрон ҳужжат айланмаси ҳолати, ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши атрофлича таҳлил қилинмоқда. Шунингдек, беморлар билан бевосита мулоқот олиб борилиб, уларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари ўрганилмоқда.

🔖 Мақсад – хизмат сифатини янада ошириш ва беморларга кўпроқ қулайлик яратиш.

🩺ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥3👏2🏆2🎉1
Давлат тиббий суғуртаси билан боғлиқ саволларга жавоб олиш учун қайси рақамга қўнғироқ қилиш керак?
Anonymous Quiz
39%
А) 1056
44%
Б) 1149
17%
С) Билмайман
👍9🏆2🙏1💯1
#Жавоб_бор

Давлат тиббий суғуртасида тиббиёт ходимлари учун қандай ўзгаришлар бор?

📌Тизимнинг яна бир муҳим жиҳати – тиббий муассасаларнинг фаолияти электронлаштирилди. Бу эса ҳар бир бемор ҳақидаги маълумотни рўйхатга олиш, ноқонуний тўловларнинг олдини олиш ва шифокорлар масъулиятини ошириш имконини яратмоқда.

Қоғозбозлик камайиб, маълумотларни автомат тарзда киритиш ва қайта ишлаш имкони пайдо бўлиши беморга кўпроқ эътибор қаратишга шароит яратади. Шунингдек, рецепт ва ташхисларни электронлаштириш орқали нотўғри дори ёки диагностика ёзилиши эҳтимоли камаяди, тиббиёт ходимининг профессионал масъулиятини оширишга хизмат қилади.


🩺ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥2🏆2👏1
🟦🟦

➡️2021-2025 йилларда қарийб 287 минг нафар бемор илғор, замонавий тиббий хизматдан фойдаланди. Бунинг учун сарфланган харажатларни Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берди.

⚡️Халқаро пресс клубнинг "Қисқа йўл, катта қадамлар" лойиҳасининг навбатдаги сонида тиббиётда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан давлат тиббий суғуртаси ҳақида сўз юритилди.


🩺ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥2💯2🏆2🤩1
🔔Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини барқарор ва адолатли молиялаштиришга қаратилган халқаро ўқув ҳафталиги
(2–5 июнь) бўлиб ўтди.

⚡️Тадбир доирасида иштирокчилар ЖССТнинг
"Барселона курси" асосида тайёрланган таълим дастурини ўргандилар.

➡️Бу курс ҳақида ўз таассуротлари билан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори, Барселона курсининг 2022 йил битирувчиси Зоҳид Эрматов ҳам ўртоқлашди. Унинг фикрлари ЖССТ'нинг расмий Linkedin саҳифасида эълон қилинди.

Батафсил: https://www.linkedin.com/feed/update/urn:li:activity:7347220208312377346/

🩺ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|
Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🔥6🙏2
#ён_дафтарга

🧠 Соғлом мия – равшан фикр, яхши хотира ва юқори ақлий салоҳиятнинг асоси. Уни қўллаб-қувватлаш учун ҳаёт тарзимизга эътибор беришимиз шарт.

Cизларга мия фаолиятини яхшиловчи, унинг эрта қаришини олдини олувчи тавсияларни ҳавола қиламиз.

✔️ Миямизни соғлом сақлаш – ўз қўлимизда. Бугундан бошлаб бу фойдали одатларни ҳаётингизга жорий қилинг ва зеҳнингиз яхшиланганини сезасиз!

🩺ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|
Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🏆4🔥2👏1🤩1💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пора — бу ҳалоллик нархга сотилган, адолат эса пул эвазига четга сурилган ҳолатдир.

📌Эслатиб ўтамиз: пора олиш, пора бериш ва порага воситачилик қилиш — Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида жиноят ҳисобланади ва жазога сабаб бўлади.

🩺ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|
Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6💯2🏆2🔥1🤩1
🟦🟦

➡️Давлат тиббий суғуртаси тизими аҳоли учун тез
ва сифатли тиббий хизматлар олиш имкониятини оширади.

⚡️Нурафшон ТВнинг "Фурсат" информацион дастурида давлат тиббий суғуртаси ҳақида сўз юритилди.


🩺ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👏3🔥2🏆1
🧠Руҳий саломатликка эътибор бериш муҳим!

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, ҳар 8 кишидан камида 1 нафари руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммодан азият чекади.

❗️Энг кенг тарқалган муаммолар:

🔴Тушкунлик яъни депрессия
🔴Кўп ташвишланиш, доимий асабийлашиш
🔴Травмадан кейинги асаб зўриқишлари

🔎Келиб чиқиш сабаблари нима?

ЖССТ тадқиқотларига кўра, руҳий хасталикларнинг асосий сабаблари қуйидагилар:

1. Узоқ муддатли асабийлик — иш, ўқиш, оилавий муаммолар ёки молиявий қийинчиликлар.
2. Жисмоний хасталиклар — айниқса сурункали касалликлар.
3. Генетик омиллар — айрим руҳий бузилишларга ирсий мойиллик сабаб бўлиши мумкин.
4. Травматик воқеалар — болаликдаги зўравонлик, яқинларни йўқотиш, йўл-транспорт ҳодисалари ва ҳ.к.
5. Ёлғизлик ва ижтимоий кўмак етишмаслиги.

Қандай бартараф этиш мумкин?

🔹Психологик ёрдам — профессионал психолог ёки психотерапевтга мурожаат қилиш.

🔹Доривор терапия — зарур ҳолларда психиатр тавсияси билан махсус дори воситаларини қабул қилиш.

🔹Оила ва дўстлар кўмаги — самимий мулоқот, тинглаш ва қўллаб-қувватлаш жуда катта аҳамиятга эга.

🔹Соғлом турмуш тарзига амал қилиш яъни етарли уйқу, жисмоний фаоллик, зарарли одатлардан воз кечиш ҳамда тоза ҳавода сайр қилиш соғлом руҳий саломатлик учун асос ҳисобланади.

🩺ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🏆3🔥2👏1💯1
🟦🟦

2026 йил 1 июлдан Тошкент вилоятида давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилади.

📢Бугунги кунда олиб борилаётган ишлар ҳақида "Ўзбекистон 24" телерадиоканалининг "Ахборот 24" кўрсатувида батафсил маълумот берилди.

🩺ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2