Тарих чорраҳасида
192 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#ёшлар_туризми

2023 йил 2–10-январ кунлари “Ёшлар туризми ҳафталиги” доирасида “Янги йилда – Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” тадбирлари ташкил этилиб, ўқувчи ёшларнинг Ўзбекистон бўйлаб саёҳати ташкил этилди.

Мазкур саъй-ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрелдаги “Ички туризм хизматларини диверсификасия қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-232-сон ҳамда “Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди.

Ёшлар туризми ҳафталиги” доирасида ташкил этилган саёҳат тадбириларига биринчи навбатда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ва ногиронлиги бўлган ўқувчилар жалб қилинган бўлиб, уларга саёҳат давомида барча шароитлар йўлга қўйилди.

Асосий мақсад ўқувчи ёшларнинг таътил давридаги вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни мамлакатимизнинг тарихий ва диққатга сазовор жойлари, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан таништириш бўлган ушбу саёҳатлар Тошкент вилоятида ҳам самарали олиб борилди.

Ҳафталик давомида вилоятнинг 3000 мингга яқин ёшлари сайёҳга айланишди. Мароқли ҳордиқ билан бирга ўқувчи-ёшлар тарихий обидаларда бўлиб, тарихий шахслар ҳақида маълумотларга эга бўлишди ва тегишли кўникмалар хосил қилишди. Ўн кунлик саёҳат даврида ёш туристлар махсус транспорт воситаларида манзилдан манзилга режа асосида тузилган маршрутлар орқали етказилиб, вилоятдаги маданий мерос обектлари, музейлар, театр ва кинотеатрларга киришлари ҳам бепул жорий этилди.

@tarix_chorrahasida
#Ёшлар_туризми_ҳафталик

⚡️Ангрен шаҳар тарихи музейида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзангларидан ташкил топган 42- 219 Тошкент вилояти "Жасорат мактаби " курсантлари меҳмон бўлишди.

🏺Меҳмонлар томонидан берилган саволларга музей ҳодимлари жавоб бериб, "Ёшлар  туризми ҳафталиги "давомида курсантлар музейга қайта ташриф буюришлари мумкинлигини таъкидлаб ўтди.


@tarix_chorrahasida
#ёшлар_туризми_ҳафталиги

⚡️Оққўрғон тумани тарих ва ўлкашунослик музейида "Ёшлар туризми ҳафталиги" қандай ўтди?

📍Оққўрғон туманида жойлашган ушбу музейга ташрифи давомида “Тўрғай” ва “Ёдгор” болалар фолклор этнографик халқ жамоаси ўзларининг кўтаринки ва миллийлигимизни мадҳ этувчи чиқишлари билан музейга ташриф буюрган барча меҳмонларни бирдек хушнуд этди.


@tarix_chorrahasida