Тарих чорраҳасида
192 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#ТАЪЗИЯ

Севимли санъаткоримиз, Ўзбек киносининг чинакам афсонаси, бетакрор роллари орқали халқимиз қалбидан чуқур жой эгаллаган актёр, Ўзбекистон халқ артисти, "Меҳнат шуҳрати", "Эл-юрт ҳурмати" орденлари ҳамда “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби Бахтиёр Ихтиёров 81 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди.

Бахтиёр Ихтиёров сермахсул ижоди давомида "Ёр-ёр", "Ажойиб ҳаёлпараст", "Ўтган кунлар", "Нодирабегим", "Еттинчи жин", "Абу Райҳон Беруний", "Еттинчи ўқ", "Шум бола" каби жуда кўплаб фильмларда ажойиб ролларни ижро этиши билан бир қаторда ўзбек театр санъати ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшди.

Марҳум 1956 йилдан то 2009 йилга қадар турли йилларда Бухоро мусиқали театри, Муқимий номидаги мусиқали театри, “Ёш гвардия” театри ҳамда Сатира театри саҳналарида юздан ортиқ эсда қоларли образларни гавдалантирди, режиссёр сифатида халққа манзур спектакллар саҳналаштирди ва кўплаб шогирдлар етиштирди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги чуқур ҳамдарлик билдиради.

Telegram|facebook
#Таъзия

Ўзбекистон халқ артисти таниқли композитор ва дирижёр Шермат Ёрматов 82 ёшида вафот этди.

Шермат Ёрматов ўзбек болалар хорининг энг фаол тарғиботчиси, “Қўшиғим, жон қўшиғим”, “Биргаликда куйлаймиз”, “До, ре, ми, фа, соль”, “Санъат ғунчалари” каби қатор кўрсатувлар орқали бутун республика болаларига мусиқадан таҳсил берган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+4XYsqiKJBKFhYWM6
#таъзия

⭕️⭕️Ўзбекистон халқ бахшиси Абдуназар Поёнов вафот этди


🪔Ўзбекистон халқ бахшиси, Шеробод достончилиги мактаби вакили Абдуназар Поёнов 73 ёшда вафот этди.

🏵Маълумот учун, Абдуназар Поёнов 1949 йил Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида туғилган. 2003 йилда Ўзбекистон халқ бахшиси унвони билан тақдирланган. Достончилик анъаналарини Мардонақул бахши, Умр бахшилардан ўзлаштирган. 

🪕Абдуназар бахши  репертуаридан “Алпомиш“, “Малика айёр“, “Шерали“ ва бошқа достонлар, дўмбира куйлари ҳамда Ватанга муҳаббат, садоқат, халқ ҳаёти мавзуларида ўзи ижод қилган термалар ўрин олган. Халқаро  ва республика бахши-шоирлар танловлари ғолиби бўлган. 

🔖Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил Сурхондарё вилоятига аввалги ташрифида Абдуназар Поёнов ва бошқа бахшилар билан мулоқот қилганди. 



@tarix_chorrahasida
#таъзия

⚡️⚡️Равшан Намозов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда ва бастакор Равшан Намозов 61 ёшида вафот этди.

🔻Равшан Намозов 1961 йилнинг 10 июлида Термизда туғилган. Ўша ерда мусиқа билим юртини тамомлаб, отаси — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдураҳмон Намозов ҳамда Шокир Маҳмудовлардан сабоқ олган.

▪️У 1985 йил Германия ўтказилган “Ёшлар фестивалида” ва 1989 йили Олмаота шаҳрида ташкил этилган “Осиё овози” кўрик танловида Гранд-Прини қўлга киритган.

🔹Равшан Намозов ўзининг мусиқий фаолиятини 1989 йилда ташкил этилган “Қарс” гуруҳида бошлаган. 1991 йилдан буён у яккахон хонанда сифатида ижод қилган. 1993 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган.

◻️Хонанда ўзининг “Чипрадалли”, “Ковушим”, “Ёр-ёр ёрон-эй”, “Биё-биё”, “Хаёл” каби қўшиқлари билан мухлислар кўнглидан жой олган.


@tarix_chorrahasida