Тарих чорраҳасида
191 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#расмий

Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Остановитесь! В Узбекистане планируют снести уникальный архитектурный объект постконструктивизма – бывшую гостиницу Чирчикстроя” сарлавҳали мақола юзасидан муносабат

📌Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри, Заковат кўчаси, 2-уйда жойлашган собиқ Саноат-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи биноси 1938 йилда қурилган бўлиб, мазкур иншоот моддий маданий мерос объекти сифатида миллий рўйхатга киритилмаган. Хусусан бинонинг ҳозирги ҳолати кўринишида тарихийликни акс эттирувчи жиҳатлар мавжуд эмас.

Ҳозирги кунда ушбу бино Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 апрелдаги ПҚ-5099-сон қарорининг 12-банди билан Ўзбекистон бокс федерациясига бириктирилган.

▶️БАТАФСИЛ ЎҚИШ


Теlegram/facebook
#расмий_муносабат

"Қабристонга тушган пуллар қаерга кетяпти?" сарлавҳали видеолавҳа юзасидан расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда блогер “Сирожиддин медиа” томонидан “Қабристонга тушган пуллар қаерга кетяпти?” сарлавҳаси остида видео жойлаштирилди. Видеода Пискент туманидаги “Бўғзиён ота” зиёратгоҳидаги эҳсон қутиларига тушаётган пуллар қаерга сарфланаётганига қизиқиш билдирилган.

Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси бошлиғи Мансур Исроилов ва бошқарма ходимлари томонидан ушбу мурожаат жойига бориб ўрганилди.

"Бўғзиён ота" зиёратгоҳи маданий мерос объекти бўлиб, диққатга сазовор жой ва археология ёдгорлиги сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 846-сонли қарори билан миллий рўйхатга олинган.

2021 йилнинг 17 август санасида ушбу жой Тошкент вилояти Маданият бошқармаси балансидан Маданий мерос бошқармаси балансига олинган ва ўтган даврдан 2021 йилнинг охирига қадар 219 миллион сўм эҳсон пуллари кирим бўлган. 2020 йил давомида қанча тушум бўлгани ва қай мақсадда сарфлангани юзасидан бошқармада ҳеч қандай маълумот йўқ. Лекин маданий мерос рўйхатига олинган кундан бошлаб тушган эҳсон пуллари зиёратгоҳда аввалдан ишлаб келаётган аҳоли вакиллари, маҳалла ҳамда Маданий мерос бошқармаси ходимларидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан кирим қилиниб келинмоқда.

Эҳсон пуллари инкассация қилиниб,.банкка топширилади. Пулларнинг кирим-чиқими ишчи гуруҳ назоратида бўлиб, мақсадли сарфланиши бўйича аниқ ҳисоботлар мавжуд.

Эслатиб ўтиш жоизки, видео орқали мурожаат қилган шахсга нисбатан жорий йилда эҳсон пулини ўғирлагани учун маъмурий жарима қўлланилган.

Ҳолат бўйича қўшимча маълумотлар асосланган ҳужжатларга кўра тақдим қилинади.

Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси.

@tarix_chorrahasida
#Расмий

☺️Кириб келаётган Муборак Рамазон ойининг тақвими!

@tarix_chorrahasida
#Расмий_муносабат

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти «Бекобод цемент АЖ»га қарашли бўлган «Бекобод цемент маданият уйи» биносининг ташқи кўриниши ўзгартирилгани муҳокама қилинмоқда.

Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси ушбу бино маданий мерос объекти сифатида қайд этилмаганини маълум қилади. «Бекобод цемент АЖ»га қарашли бўлган «Бекобод цемент маданият уйи» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2019 йилдаги 846-сонли қарори билан архитектура ёдгорлиги сифатида рўйхатга олинмаган.

Мазкур бино 2001 йилдан буён “Бекободцемент АЖ” балансида ва 2022 йил 22 февраль куни “Ҳавас ФООД” МЧЖ билан "Бекободцемент АЖ" ўртасида шартнома имзолаган.

Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси.

@tarix_chorrahasida