Тарих чорраҳасида
191 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#биласизми?

Олмалиқ нега бундай аталади?

✳️ Айтишларича, қадим замонларда Бобоибод (ҳозирги Олмалиқ шаҳри) тоғи этакларида одамлар қабила –қабила бўлиб яшаб, чорвачилик, овчилик, деҳқончилик билан шуғулланиб тинч ҳаёт кечиришган. Аммо Қорамир қабиласи бу элни тобе қилмоқ учун бостириб келади. Ёшу қари душманга бош эгмоқдан кўра, мардона курашиб ҳалок бўлмоқликни афзал билишади. Ғаним лашкари жуда кўп эди, аммо енгилишди. Шундан сўнг душманлар у жойни “олмадик”, “ололмадик” дейишиб, сўнг бора-бора бу ерлар “Олмалиқ” бўлиб кетган.

✳️Олмалиқ” ривоятига илмий ёндашиб, унинг “Олмалиқ” деб номланишига кўпгина китобхонларнинг унчалик ишонмаслиги эътиборга олиниб, “Олмалиқ” этагида мисли кўрилмаган олмазор бўлгани ва айнан мана шу нарса “Олмалиқ” номини келиб чиқишига сабаб бўлгани бизга халқ оғзаки ижодидан етиб келган.

✳️Бобурнома” асарида Заҳириддин Муҳаммад Бобур Фарғонага бориш учун Олмалиқда кўп бор тўхтаб ўтгани ҳақида ёзган.

@tarix_chorrahasi

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/3AZbPcq3qxIzN2Ri
#Биласизми?

⚪️🔴 XVII-XXI асрларда полиция ривожланиши. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимини ривожлантириш ва полиция таълими қандай?

Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг тарихи ўрта асрларга бориб тақалади. Иван IV ҳукмронлиги даврида оддий ҳарбий отрядлар (камончилар) шакллана бошлади, уларнинг вазифаси тинчлик даврида катта шаҳарлардаги жамоат тартибини, шунингдек қирол саройини ҳимоя қилиш эди.

Худди шу даврда Россияда фақат жиноятчиларни қўлга олиш ва уларни суд қилиш учун яратилган махсус бўлимлар (буйруқлар) пайдо бўлди.

➡️Батафсил

@tarix_chorrahasida
#Биласизми #билишингиз_керак

ЎЗБЕКИСТОНДА КИМЛАР РАҲБАРЛИК ҚИЛГАН?

1). Файзулла Убайдуллаевич Хўжаев (1896-1938) – Инқилобий қўмита раиси (1924-1925), Халқ комиссарлари совети раиси (1925-1937)

2). Акмал Икромович Икромов (1898-1938) – Ўзбекистон КПМҚ Биринчи котиби (1929-1937)

3). Йўлдош Охунбобоевич Охунбобоев (1885-1943) – Марказий ижроқўм раиси (1925-1938), Олий совет президиуми раиси (1938-1943)

4). Усмон Юсупович Юсупов (1900-1966) – Ўзбекистон КПМҚ Биринчи котиби (1937-1950)

5). Амин Эрматович Ниёзов (1903-1973) – Ўзбекистон КПМҚ Биринчи котиби (1950-1955)

6). Нуриддин Акромович Муҳитдинов (1917-2008) – Ўзбекистон КПМҚ Биринчи котиби (1955-1957)

7). Собир Камолович Камолов (1910-1990) – Ўзбекистон КПМҚ Биринчи котиби (1957-1959)

8). Шароф Рашидович Рашидов (1917-1983) – Ўзбекистон КПМҚ Биринчи котиби (1959-1983)

9). Иномжон Бузрукович Усмонхўжаев (1930 й.да туғ.) – Ўзбекистон КПМҚ Биринчи котиби (1983-1988)

10). Рафиқ Нишонович Нишонов (1926 й.да туғ.) – Ўзбекистон КПМҚ Биринчи котиби (1988-1989)

11). Ислом Абдуғаниевич Каримов (1938-2016) – Ўзбекистон КПМҚ Биринчи котиби (1989-1991), Ўзбекистон Республикаси Президенти (1990-2016)

12). Шавкат Миромонович Мирзиёев (1957 й.да туғ.) – Ўзбекистон Республикаси Президенти (04.12.2016 йилдан)


@tarix_chorrahasida
#биласизми?

🟡🔴Дунёдаги энг қадимги тил қайси тил эканлигини биласизми?

🖌Инсониятга маълум бўлган энг қадимги ёзма тил шумер тили бўлиб, у камида милоддан аввалги 3500 йилга тўғри келади. Ёзма шумер тили мавжудлигининг дастлабки исботи Ироқда топилган Киш жадвали эди.

🔖Шумер тили мисрликларнинг қадимги тилидан қадимийроқдир, аммо у фақат оғзаки тил сифатида милоддан аввалги 2000 йилгача давом этган, кейин унинг ўрнини аккад тили эгаллаган.

XIX асргача археологлар тилга оид далилларни топа бошлагунча шумер тили дунёга номаълум эди.


Telegram|facebook
#Биласизми?

⚪️🔴 XVII-XXI асрларда полиция ривожланиши. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимини ривожлантириш ва полиция таълими қандай?

❇️Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг тарихи ўрта асрларга бориб тақалади. Иван IV ҳукмронлиги даврида оддий ҳарбий отрядлар (камончилар) шакллана бошлади, уларнинг вазифаси тинчлик даврида катта шаҳарлардаги жамоат тартибини, шунингдек қирол саройини ҳимоя қилиш эди.

📌Худди шу даврда Россияда фақат жиноятчиларни қўлга олиш ва уларни суд қилиш учун яратилган махсус бўлимлар (буйруқлар) пайдо бўлди.

➡️Батафсил

@tarix_chorrahasida
#биласизми?

❗️❗️Тошкент вилояти номи қандай маънони англатади?

🪔Тошкентнинг қадимги номлари – Юни, Чач, Шаш (Мадина -Aш-Шаш), Бинкет (Бинк). Ҳозирги Тошкент ҳудудининг этимологияси ҳақида дастлабки маълумотни Хитой манбалари беради.

📜Туркий манбаларда эса худди шу «тош» маъносини англатувчи «Тошкент», яъни тош шаҳар номи келтирилади. Aйнан тош шаҳар деб номланиши ҳудудда биноларнинг тошдан қурилгани, қалъаларнинг мустаҳкамлиги билан изоҳланади.


@tarix_chorrahasida
#биласизми

Бошқизилсой ёзувлари ҳақида биласизми?

❇️БОШҚИЗИЛСОЙ — қадимий ва илк ўрта асрларга мансуб қоятош расмлари. Бошқизилсой дара қоятошларига ишланган. Паркент тумани марказидан 25-30 км узоқликда жойлашган. 400 дан ортиқ расмларнинг асосий қисми милоддан авалги I-VI асрларга, айримлари I-VIII асрларга мансубдир.

✳️Бошқизилсой расмлари шарпа ва соя усулида ўйиб ишланган бўлиб, унда чорвачилик, овчилик, диний маросим кўринишлари, қоплоннинг тоғ эчкиларига ҳужуми, йилқиларни қўрага қамаш каби манзаралар акс эттирилган.

БОШҚИЗИЛСОЙ маданий мерос объекти майдони 0.02 га бўлиб, ҳозирги кунда давлат муҳофазасига олинган.


@tarix_chorrahasida
#биласизми?

🏃🏃"Марафон" сўзи қаердан келиб чиққан?

Афсоналарга кўра, Марафон жангидан сўнг юнон жангчиси Филиппид афиналикларнинг форслар устидан ғалаба қозонганлигини айтиш учун Афинага қараб чопган. У тинимсиз равишда жуда тез югуриб келиши оқибатида вафот этган. Шундан сўнг ўша аскар босиб ўтган 40 километрлик масофани "марафон" деб аташ анъанага айланган.

🌊Ушбу афсонанинг иккинчи версияси ҳам мавжуд. Филиппид ҳарбий ёрдам сўраш учун бир кун ичида анча катта масофани, яъни Афинадан Спартагача бўлган 225 километрни яёв босиб ўтган. Лекин Марафон жангида афиналиклар ёрдамсиз муваффақиятга эришишган ва форсларнинг денгизда сузиб бораётган қисмининг шаҳарга киришига йўл қўймаслик учун Афинага томон 40 км масофани пиёда босиб ўтишган ва шу билан ўзларининг ғалабаларини мустаҳкамлашган.


@tarix_chorrahasida
#Биласизми?

"Масжид Aли" зиёратгоҳи (Кумушкон)

Паркент туманидаги ушбу зиёратгоҳ Кумушкон қишлоғидаги Чашма маҳалласининг энг юқори қисмида жойлашган.


@tarix_chorrahasida
#биласизми?

⁉️⁉️Сиз Охангарон воҳаси осмони узра учадиган қушлар ҳақида эшитганмисиз?

🔹Агар улар сизни қизиқтирса Ангрен шаҳар тарихи музейига ташриф буюринг. Табиат бўлимида жойлашган қушларни ўз кўзингиз билан кўрасиз...


@tarix_chorrahasida
#биласизми?

📯📯Кушон хазинаси қандай топилган?

1972 йилда ўзбек олимлари, тадқиқотчилари ва талабалардан иборат экспедитсия Термизга юборилади. Улар орасида Б.Турғунов, Г. Пугаченкова, Э.Ртвеладзе сингари таниқли археолог ва тарихчилар бор эди.

Ўша йилнинг 25 сентябр куни ўзбек археологлари мамлакатимиз ҳудудидан топилган биринчи энг йирик хазинани қўлга киритишади. Асрлар орасида тупроқ қатларида ётган сопол кўза ичидан умумий вазни  36 килограммдан ортадиган 115 дона тилла буюм топилади.

БАТАФСИЛ🔼



@tarix_chorrahasida
#биласизми?

⁉️Олмалиқ шаҳар Ўлкашунослик музейида сақланаётган сопол сув қувурлари қайси асрга мансуб?🤓
Anonymous Quiz
42%
VII-VIII асрга
33%
X-XI асрга
25%
XV-XVI асрга
#биласизми?

📊 Республикамизда нечта ёдгорлик хотира музейлари бор?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил 1 январь ҳолатига республикамизда жами 127 та музейлар мавжуд бўлиб, шундан 12 таси ёдгорлик хотира музейлари турига мансуб.

2021 йилда ёдгорлик хотира музейлари орасида энг кўп ташриф буюрувчиларга эга топ-3 музейлар:

"Ғалаба боғи" ёдгорлик хотира музейи – 641,4 минг киши

Мусо Тошмухаммад Ойбек уй-музейи – 11,4 минг киши

Абдулла Қаҳҳор уй-музейи – 6,2 минг киши


@tarix_chorrahasida
#биласизми

🔴⚪️"Садбоғ" номли қадимги қишлоқ ҳақида эшитганмисиз?

Боғистон - Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги қадимги қишлоқ, туманнинг шарқий қисмида, Пском тоғ тизмасининг шимол этагида, Чорбоғ сув омбори соҳилида жойлашган. Аҳолиси қарийиб  3000 киссинг ташкил этиб, улар боғдорчилик, сабзавотчилик ва чорвачилик билан шуғулланади.

📜Бу ердаги маҳаллий аҳоли булоқлардан сув ичишади. Қишлоқ номи Х асрда "Ҳудуд ул-Олам" номли асарда "Садбоғон", "Садбоғ", "Садбағво" шаклларида қайд этилган.

Боғистон деган топонимни академик В.Бартолд "Эроннинг тарихий-географик очерки" номли асарида  "Худо Ватани" деб таржима қилган. Чирчиқ водийсининг тарихи жуда қизиқ бўлиб, кўп минг йиллик тарихга эга. Боғистон атрофида 1960 йилларда ўтказилган археологик тадқиқотлар натижасида юқори палеолит даврига оид  тош қуроллардан бошлаб милоднинг III-Х асрларига талуқли маданий қатлам топилган.

@tarix_chorrahasida
#биласизми?

📯Луврдаги Ўзбекистон маданий меросининг бетакрор кўргазмасида 1968 йилда Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида жойлашган Фаёзтепа буддавийлик ибодатхонаси мажмуасидан топилган I–II асрга оид икковлон роҳибдан иборат Будданинг ҳайкалтарошлик асари намойиш этилмоқда.

📕Бутун бадиий асар найзасимон равоқ пештоқи ичида гавдалантирилган бўлиб, у қадимги юнон шаҳри Коринф меъморий услубида безатилган устунларга таяниб туради. Будданинг ўзи муқаддас Бодҳи оғочи остида чордана қуриб ўтирган бўлиб, дарахт новдалари унинг боши узра бамисоли нурафшон чамбаракни ҳосил қилади. Санамнинг икки тарафида салобатли устоз қаршисида кафтларини тавозе билан қовуштириб тик турган икки роҳиб тасвирланган. Роҳибларнинг қўллари, афсуски, сақланиб қолмаган.

🔖Маълумот учун, “Ўзбекистон воҳаларининг мўжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида” кўргазмаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилган бўлиб, у 2023 йилнинг 6 мартига қадар давом этади.

@tarix_chorrahasida
#биласизми?

📜📜Истанбул кутубхоналаридаги Алишер Навоий асарлари қўлёзмалари

📚Ҳозирда Истанбулдаги тўртта кутубхонада Алишер Навоийнинг иллюстрацияли қўлёзма асарларининг салмоқли тўплами мавжуд.


🏛Улардан учта тўпламга – Тўпқопи саройи музейи кутубхонасидаги, Истанбул университети кутубхонаси Турк ва ислом санъати музейидаги собиқ Усмонийлар императорлари хазинасидан жалб қилинган китоблар киради. Сулаймония кутубхонасида эса ўша даврдаги Усмонийлар хайрия жамғармаларидан олинган китоблар сақланади. Уларнинг баъзилари ҳукмрон сулола аъзоларининг тасарруфида бўлган.

🔸Бу ерда тақдим этилган ўн еттита қўлёзма ХVI асрнинг биринчи ярмига тўғри келган ёки шу даврга тегишли бўлиши мумкин. Уларнинг барчаси Ҳиротдан Истанбулгача, Бухородан Шерозгача чўзилган турк-форс дунёси оламига мансуб.

@tarix_chorrahasida
#биласизми?

🏛Давлат  музейларини ташкил этиш тартибини биласизми?

📑Жамоатчиликдан музей ташкил этиш тартиби тўғрисида мурожаатлар келиб тушмоқда, қуйида бу ҳақидаги маълумотлар билан танишишингиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12-апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Музейлар тўғрисида”ги қонунини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 68-сонли қарори 1-иловасига мувофиқ Музейларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган.

📎Мазкур низомга асосан музейларни ташкил этиш тартибига мувофиқ Давлат музейларини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат бошқаруви органлари ҳамда давлат ташкилотлари томонидан ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.

▶️Батафсил

@tarix_chorrahasida
#биласизми?

⁉️⁉️Обидалардаги арслон рамзи нимани англатади?

🗿Қадимги туркий халқларда бошқа халқлар каби тотем тушунчаси устувор бўлган. Арслон, бўри каби тотемлар уларда муҳим аҳамият касб этган. Қурилишлар ёки юришларда ҳам бу рамзлардан кенг фойдаланилган.

⌛️Ривоятларга кўра, Самарқанд шаҳрида девор қурилиб битганда Зарафшон тоғидан арслон тушганмиш. У деворларни айланиб чиқибди, бинога гўё рухсат берибди ва яна тоғлар орасига қайтиб кетибди. Ўшандан бери “арслон” Самарқанд шаҳри тимсоли бўлган.

🕌Қорахонийлар даврида ҳам ҳукмдор “Арслонхон” деб бежизга айтилмаган бўлса керак. Уларнинг байроқлари ва гербларида шер ва арслон тасвирланган.

🛕Оқсаройда ҳам шер тасвирланган. Абу Саид Абдураҳмон Ибн Муҳаммад Идрис арслон воқеасини тасвирлар экан, шундай ёзади: "Самарқандликлар мағрур ва инжиқ, ёлғонга тоқат қилмайдилар, бойликка интилмайдилар, уларнинг қалби фақат шон-шараф ва ифтихор учундир”.


@tarix_chorrahasida
#биласизми?

📌📌Деворларга чизилган дипломатия

🏛Афросиёб саройи деворларида қадим, эрамизнинг VII асрга оид деворий суратлар бутун дунё олимлари эътиборини тортган, дунё аҳлинининг шов-шувига сабаб бўлган.

📜Узоқ Кореядан келган элчилар тасвирланган бу деворий сурат эрамизнинг VII асрида Корея давлати мавжудлигини исботлайди. Ушбу девор расми мактаб тарих дарсликларига киритилган ва корейс ўқувчилари томонидан ўрганила бошланди.

🔸Девор расмларида Афросиёб (қадимги Самарқанд) ҳукмдори турли давлатларнинг элчиларини қабул қилиш маросими тасвирланган.

▶️БАТАФСИЛ

@tarix_chorrahasida
#биласизми?

⚡️⚡️ХV асрдаги ўзбек безак элементи Берлин Ислом санъати музейига қандай бориб қолган?

📌Берлин ислом санъати музейининг нодир экспонатларидан бири темурийлар даври охири – ХV аср охирларига оид сопол безак намунасидир. Ушбу плитка ноодатий тарзда сирланган бўлиб, унда тўқ сариқ рангли ёрқин нақш мавжуд.

📚Музейга етиб боргунга қадар у узоқ йўлни босиб ўтди. Унинг биринчи харидори музейнинг собиқ директори Фридрих Зарре бўлиб, у 1904 йилда Ўзбекистондан узоқда, Жазоирда ушбу артефактни сотиб олган. 1922-1923 йилларда экспонат музейга унинг бошқа харидлари билан бирга келтирилди. Дастлаб, бу ғишт бўлаги бинонинг бир қисми бўлган, қурилишга кўрсатма берган буюртмачининг номи унинг ўнг бурчагида араб ёзувида битилган: Темурий Султон Абул-Музаффар Абу Сайид Баҳодирхон.


@tarix_chorrahasida