Тарих чорраҳасида
191 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#Оҳангарон_тумани
#фотолавҳа

2021-2023 йилларда бунёд этилиши режалаштирилган туризм кластерининг кўриниши

Telegram|facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ретро_фильм
#Оҳангарон
#Танга_қишлоғи

Мана бу фильм вилоятимизда олинганлигини биласизми?

Ҳозирги кун ёшларидан "салом бермайди" деб нолиймиз, ухлаган жойида уйғотиб салом берса қандай бўлади?! 😂😂😂

Яна ҳалироқ ўтиришамиз деса...🙃😂

Унинг эпизодида соддалик, қишлоқнинг самимиятини кўриш мумкин. Соғинганлар учун😍


Telegram|facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон
#Туризм

🕌Оҳангарон туманида 228 тадан ортиқ зиёратгоҳ мавжуд бўлиб, улардан 63 таси авлиё қадамжолар ҳисобланади, 123 таси эса археологик, қолганлари монументал, архитектура ёдгорликлари ҳисобланади. Тошкент вилоятида ягона бўлган сардоба ҳам айнан шу туманда жойлашган.

@tarix_chorrahasida
​​ #Оҳангарон_тумани

"Олдин"дан "Илғор"гача

⚪️Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Ёшлар комиссияси йиғилишида ҳар бир ёш ўз маҳалласи, қишлоғи тарихини яхши билиши кераклиги, шу мақсадда маҳаллалар тарихи бўйича ёшлар ўртасида танлов эълон қилиниши ва жамланган мақолалар китоб ҳолида нашр этилиши ҳақида гапирган эди.

🔘Илғор қишлоғи XX аср бошларида Ачамайли, 1917 йилдан бошлаб Октябрь номи билан аталиб келинган. ХХ асрнинг 20-йиллари охири - 30-йиллар бошига бориб коллективлаштириш ҳаракати бошланганда “Олдин” колхози ва қишлоқ совети ташкил этилган. “Олдин” қишлоқ советига Пардабой Холматов, Жўра Йўлдошев, Қаҳҳор Пардаев, Маматали Раимбобоев каби фидойи инсонлар раислик қилган.

📌Қишлоқ советига Қаҳҳор Пардаев раислик қилган кезлари (1937-1957 йилларда) маҳалла атрофидаги тўқайзорлар ўзлаштирилиб, деҳкончилик қилиш, экинлар экиш учун ўзлаштирилган. Маҳаллий аҳоли Қаҳҳор ака ўз маблағидан Иккинчи жаҳон уруши вақтида фашизмга қарши курашиш, танк ясаш учун 15 минг сўм пул бергани ҳақида кўп эслашади. Шу инсоннинг ташаббуси билан маҳалла кутубхонаси ва клуб қурилган.

Олдин” қишлоқ совети 1960 йилда “Облиқ” қишлоқ совети, тахминан 1970 йилларда “Серго”, деб ҳам аталган. 1988 йил “Сусам” қишлоқ советига қўшиб юборилган. 2013 йилда “Илғор” маҳалла фуқаролар йиғини номи билан қайта тикланган.



@tarix_chorrahasida