Тарих чорраҳасида – Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси
201 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#статистика

ЎЗБЕКИСТОНДА НЕЧТА МУЗЕЙ БОР?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатида Ўзбекистондаги музейлар сони 105 тани ташкил этади.

Ҳудудлар бўйича:

🕌 Қорақалпоғистон Республикасида 4 та;
🕌 Андижон вилоятида 2 та;
🕌 Бухоро вилоятида 19 та;
🕌 Жиззах вилоятида 5 та;
🕌 Қашқадарё вилоятида 3 та;
🕌 Навоий вилоятида 5 та;
🕌 Наманган вилоятида 2 та;
🕌 Самарқанд вилоятида 12 та;
🕌 Сурхондарё вилоятида 2 та;
🕌 Сирдарё вилоятида 1 та;
🕌 Тошкент вилоятида 5 та;
🕌 Фарғона вилоятида 13 та;
🕌 Хоразм вилоятида 3 та музей ўз экспозициялари билан ташриф буюрувчиларга хизмат қилмоқда.

Telegram|facebook
#статистика

🤔Тошкент вилоятида қанча экспонат бор?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига ҳудудлардаги музейларда қайд этилган экспонатлар сони:

🔸Тошкент шаҳри – 1041 мингта
🔹Самарқанд вилояти – 148,7 мингта
🔸Фарғона вилояти – 142,5 мингта
🔹Сурхондарё вилояти – 140,6 мингта
🔸Андижон вилояти – 110,3 мингта
🔹Наманган вилояти – 97,7 мингта
🔸Қорақалпоғистон Р. – 87,1 мингта
🔹Бухоро вилояти – 85,6 мингта
🔸Тошкент вилояти – 83,6 мингта
🔹Қашқадарё вилояти – 64,1 мингта
🔸Хоразм вилояти – 40,1 мингта
🔹Навоий вилояти – 26,9 мингта
🔸Жиззах вилояти – 17,5 мингта
🔹Сирдарё вилояти – 1,4 мингта

📊 2021 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги музейлар сони 105 тани ташкил этган.


Telegram|facebook
#статистика

⭕️⭕️Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида архитектура ёдгорликлари энг кўп?

📊Ўзбекистонда жорий йил 1 январ ҳолатига республикада архитектура ёдгорликлари сони 2264 тани ташкил этган.

📈Ўзбекистонда Самарқанд вилояти архитектура ёдгорликлари сони бўйича етакчи ўринда эканлиги маълум қилинди.

🪔Aрхитектура ёдгорликлари энг кўп вилоятлар учлигига Самарқанд (562 та), Бухоро (507 та) вилоятлари ва Тошкент шаҳри (288 та )кирган.

🏺Кейинги ўринларда Қашқадарё вилояти (208 та), Фарғона вилояти (139 та), Хоразм вилояти (136), Жиззах вилояти (100) келмоқда.

📌Aрхитектура ёдгорликлари сони юзтага етмаган вилоятлар рўйхатидан эса Наманган (98), Aндижон (74), Навоий (70), Сурхондарё (36), Сирдарё (15) ва Тошкент вилояти (7та) ўрин олган.

🔶Қорақалпоғистон Республикасида ёдгорликлар сони 24 тани ташкил этиши маълум қилинган.

@tarix_chorrahasida
#статистика

⁉️Мамлакатимизда жами нечта театр фаолият юритади?

🖇Театр
инсониятнинг маънавий камол топишида катта ўрин тутади. У тарихдан барча халқларнинг маданият ўчоғи бўлиб келган. Шундай маданият масканларидан қанчаси мамлакатимизда фаолитят олиб боради?

📍Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган театрлар сони 50 тани ташкил этган.

🔸Шулардан 24 таси драма театри, 11 таси қўғирчоқ театри, 10 таси мусиқали театр, 4 таси ёш томошабинлар театри ва1 таси опера ва балет театри бўлиб халқимизга муносиб тарзда хизмат кўрсатмоқда.

@tarix_chorrahasida
#статистика

⁉️Театрларимизга йилига қанча одам ташриф буюради?

📊Давлат
статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил давомида театрларга ташриф буюрувчилар сони 1 млн 952,4 минг кишига етган.

📈2021 йил давомида театрларда 9476 та спектакллар намойиш этилган. Улардан 2703 таси кўчма спектакллар ҳисобланади.

📌Йиллар кесимида театрларда намойиш этилган спектакллар сони: 2000 йилда 9 минг 465 та, 2010 йилда 10 минг 800 та, 2019 йилда 11 минг 142 та, 2020 йилда 5 минг 462 та, 2021 йилда 9 минг 476 тани ташкил этган.

@tarix_chorrahasida
#статистика

⁉️⁉️Ўзбекистондаги музейлар сони нечта?

🏛Давлат
статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил якунига кўра мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган музейлар сони 127 тани ташкил этган.

📊Йиллар кесимида музейлар сони таҳлил қилинганда, 2000 йилда 88 та, 2010 йилда 105 та, 2020 йилда 105 та, 2021 йилда 127 тага етган.

🔖Ҳудудлар кесимида фаолият кўрсатаётган музейлар сони ҳисобланганда, Қорақалпоғистон Республикасида 4та, Андижон вилоятида 2 та, Бухоро вилоятида 19 та, Жиззах вилоятида 7 та, Қашқадарё вилоятида 10 та, Навойи вилоятида 6 та, Наманган вилоятида 2 та, Самарқанд вилоятида 13 та, Сурхондарё вилоятида 8 та, Сирдарё вилоятида 1 та, Тошкент вилоятида 5 та, Фарғона вилоятида 17 та, Хоразм вилоятида 3 та ва Тошкент шаҳрида 30 та борлиги маълум бўлди.


@tarix_chorrahasida