Тарих чорраҳасида
191 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#музейга_ташриф

⚡️Чирчиқ шаҳар тарихи музейида “Мирзо Улуғбекнинг хаёлот дунёси” номли театрлаштирилган саҳна кўриниши намойиш этилди.

🔖Саҳна кўриниши ташрифчиларда катта қизиқиш уйғотди ҳамда уларни ўша тарихий кунлар ва воқеалар оғушига олиб кирди.


@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

1️⃣2️⃣ январь санасида содир бўлган муҳим воқеалар

🗡1570 йил — Подшо Иван IV Грозный қўшинлари Новгородга кирди ва шаҳарда оммавий қатл бошланди;

📜1816 йил —Франция ҳукумати Бонапарт оиласини мамлакатдан абадий чиқариб юбориш тўғрисида фармон берди;

📢1848 йил — Сицилия қироли Фердинанд II га қарши мамлакатда инқилоб бошланди;

⚔️ 1879 йил —Жанубий Африкадаги инглиз мустамлакачилари ва маҳаллий зулу қабилалари ўртасида уруш бошланди;

🇩🇪 1919 йил — Берлинда Спартакчилар қўзғолони бостирилди;

🇺🇸 1932 йил — Арканзаслик демократ Хетти Карвей АҚШ тарихидаги биринчи аёл сенатор бўлди;

⚔️ 1943 йил -—"Искра" операцияси бошланди, натижада Ленинград блокадаси бузилди. "Искра 1945" операцияси билан Совет Иттифоқи Шарқий Европада фашистлар Германиясига қарши кенг кўламли ҳужумни бошлади;

⚖️ 1950 йил — СССР хиёнат, жосуслик ва саботаж учун ўлим жазосини қайта тиклади;

🇳🇿1954 йил — Қиролича Елизавета II Буюк Британиядан ташқарида тарихда биринчи марта Янги Зеландия парламентининг махсус сессиясини очди;

💼 1964 йил —Занзибар мустақилликка эришганидан бир ой ўтгач, давлат тўнтариши билан ҳукмрон Занзибар Миллий партияси ҳокимиятдан четлаштирилди;

🇱🇾🇹🇳1974 йил — Ливия ва Тунис Ислом Араб Республикаси бирлашиши ва тузилганлигини эълон қилишди;

🇷🇴 1990 йил — Руминия Коммунистик партияни тақиқлаган илк Шарқий Европа мамлакати бўлди;

🇺🇸 1991 йил —АҚШ Конгрессининг ҳар иккала палатаси Президент Жорж Бушга Кувайтдаги Ироқ тажовузини тўхтатиш учун куч ишлатишга ваколат берди;

🚫1998 йил —одамларни клонлашни тақиқлаш тўғрисидаги протокол имзоланди;

🇲🇱 1999 йил —Малининг ҳокимиятдан ағдарилган президенти Муса Траоре ва унинг рафиқаси катта миқдордаги маблағни ўзлаштирганлиги учун ўлимга маҳкум этилди;

🇮🇩 2009 йил — Индонезиянинг Сулавеси ороли қирғоғида "Тератей Прима" пароми ғарқ бўлиб, икки юздан ортиқ одам ҳалок бўлган;

🇭🇹 2010 йил —Гаитида зилзила содир бўлиб, натижада 222,570 киши ҳалок бўлди.

@tarix_chorrahasida
#экспонат

⚪️🟠“МУСТАХОРА” – СУВ ИДИШИ

Қадимги Шарқда, хусусан бизнинг аждодларимиз нафис сопол буюмлар тайёрлашга катта эътибор қаратган ва сополдан турли хил уй-рўзғор буюмлари ясаб, ундан кенг фойдаланган.

◾️Аждодларимизнинг мероси бўлиб ўтиб келган ушбу сопол буюмларнинг намуналари бугунги кунда музейларимизда сақланиб, бизнинг ўтмишимиздан ҳикоя қилиб турибди.

🔹Ана шундай сопол буюмлардан бири Чирчиқ шаҳар тарихи музейида сақланаётган бўлиб, “Мустахора” яъни, сув учун идиш, деб номланади. Ушбу тарихий ёдгорлик V-IX асрларга мансуб бўлиб, 1959 йили археологлар томонидан Ниёзбек тепалигидан топилган.

📖Юртимизнинг турли ҳудудларидан археологлар томонидан топилган ҳар хил ҳажмдаги хумлар, кўзалар, кувачалар бошқа маиший уй-рўзғор сопол буюмлари мамлакатимизда кулолчиликнинг равнақ топганидан далолат беради.

@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

1️⃣3️⃣ ЯНВАРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР

📜 1898 йил — француз ёзувчиси Эмил Золя Дрейфус иши тўғрисида Франция ҳукуматига очиқ хат ("Айблайман" деб номланади) юборди;

🇮🇹 1915 йил — Италиянинг Авеззано шаҳри яқинида зилзила содир бўлди, натижада 30 минг киши ҳалок бўлди;

🇹🇬 ⚔️1967 йил —Того шаҳрида ҳарбий тўнтариш юз берди;

🇳🇬🏳️ 1970 йил — Нигериядаги фуқаролар уруши Биафранинг таслим бўлмиши билан якунланди;

🇦🇿 🔥1990 йил — Бокуда арманлар погроми бошланди;

🇱🇹🛡 1991 йил —Совет махсус кучлари ва «Альфа» гуруҳи Вилньюсдаги телеминорага бостириб киришди (13 киши ҳалок бўлди). Литвада ушбу кун "Озодлик ҳимоячилари куни" сифатида нишонланади;

🇸🇻 2001 йил — Сальвадорда зилзила юз берган;

⚰️ 2007 йил — Генерал Каппел танасининг қолдиқлари Донской монастирида (Москва) дафн этилган;

🇱🇻📣 2009 йил — Латвияда 27 партия ва жамоат ташкилотлари ўз тарафдорларини Гумбаз майдонига келишга ва Сеймни тарқатиш ғоясини қўллаб-қувватлашга чақиришди;

🛳 2012 йил — Таркибида 4234 киши бўлган Costa Concordia cruise кемаси Италия қирғоқларида ҳалокатга учраган. Оқибатда 30 киши ҳалок бўлиб, икки киши бедарак йўқолган.

@tarix_chorrahasida
#музейга_ташриф

⚡️Оққўрғон Тарих ва ўлкашунослик музейига қишнинг аёзли кунларига қарамай Ўзбекистон тарихи канали ижодкор мухбирлари ,, Мозийга саёхат,, кўрсатувини тасвирга олиш учун ташриф буюрди.


@tarix_chorrahasida
#биласизми?

📜📜Истанбул кутубхоналаридаги Алишер Навоий асарлари қўлёзмалари

📚Ҳозирда Истанбулдаги тўртта кутубхонада Алишер Навоийнинг иллюстрацияли қўлёзма асарларининг салмоқли тўплами мавжуд.


🏛Улардан учта тўпламга – Тўпқопи саройи музейи кутубхонасидаги, Истанбул университети кутубхонаси Турк ва ислом санъати музейидаги собиқ Усмонийлар императорлари хазинасидан жалб қилинган китоблар киради. Сулаймония кутубхонасида эса ўша даврдаги Усмонийлар хайрия жамғармаларидан олинган китоблар сақланади. Уларнинг баъзилари ҳукмрон сулола аъзоларининг тасарруфида бўлган.

🔸Бу ерда тақдим этилган ўн еттита қўлёзма ХVI асрнинг биринчи ярмига тўғри келган ёки шу даврга тегишли бўлиши мумкин. Уларнинг барчаси Ҳиротдан Истанбулгача, Бухородан Шерозгача чўзилган турк-форс дунёси оламига мансуб.

@tarix_chorrahasida
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
14 январь — Ватан ҳимоячилари куни!

Муқаддас қасамёдига ҳамиша содиқ бўлиб, хизмат бурчини ерда ҳам, кўкда ҳам шараф билан адо этаётган баҳодир ва довюрак ҳарбийларимизга Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!

@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

1️⃣7️⃣ ЯНВАРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🇨🇻1462 йил— Португалиялик денгизчи Диего Афонсо томонидан Атлантика океанидаги Санта Антан (Кабо Верде) ороли кашф этилган;

1562 йил —Сен-Жермен эдикти кучга кириши натижасида Францияда гугенотларнинг ҳуқуқлари расман тан олинган;

🛳 1773 йил— Жеймс Кук бошчилигидаги Британиянинг "Резолюция" кемаси Арктика доирасидан ўтган биринчи кема бўлган;

📌 1912 йил — инглиз сайёҳи Роберт Скотт жанубий қутбга норвегиялик кашфиётчи Рональд Амундсен экспедицияси ташриф буюрганидан бир ой ўтиб етиб борган;

🇵🇱 1919 йил — польшалик пианиночи ва бастакор Игнати Ян Падеревский Польша Бош вазири этиб тайинланган;

1920 йил —Совет Россиясида ўлим жазоси расман бекор қилинган;

🇦🇫 1929 йил — атиги уч кун ҳукмронлик қилган Афғонистон амири Инаятулло Хон давлат тўнтаришидан сўнг тахтдан воз кечишга мажбур бўлган;

⚔️ 1941 йил— Франция ва Таиланд ўртасида Ко Чанг жанги бўлиб ўтган;

1945 йил— Варшава 1-Белоруссия армияси бўлинмалари томонидан немис босқинчиларидан озод этилган;

🇸🇳🇫🇷 1959 йил —Сенегал ва Франция Судан-Мали Федерациясини ташкил этиш тўғрисида битим имзолаган;

✈️ 1966 йил —АҚШнинг В-52 стратегик бомбардимончи самолёти Испания устида танкер самолёти билан тўқнашиб кетган. Натижада 7 киши ҳалок бўлган, В-52 бортидаги термоядровий бомбалардан бири Ўрта денгизга тушиб кетиб, 2 ой ўтгач топилган;

⚔️1991 йил —Форс кўрфазида "Чўл бўрони" (Desert Storm) операцияси бошланган;

🇦🇹 2001 йил — Холокостдан омон қолган яҳудийлар Австрия ҳукуматидан фашистлар ҳукмронлиги даврида мусодара қилинган мол-мулк учун товон пули талаб қилишган.

@tarix_chorrahasida
#таклиф

Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасидан Маданият бошқармасига очиқ таклиф!

⚽️"Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси вилоят Маданият бошқармасини мини футбол бўйича мусобақага чорлайди.

Беллашув 28 январь куни соат 15:00 да Нурафшон марказий ўйингоҳида бўлиб ўтади.

‼️Жараёнга вилоят спортни ривожлантириш бошқармаси ҳакамлик қилади.

Биз мусобақага тайёрмиз, сиз-чи, ҳурматли маданиятчилар?😊

@tarix_chorrahasida
#online

Айни дамда Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси бошлиғи М.Исраилов раислигида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор, фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда агентлик раҳбарияти томонидан берилган топшириқларнинг ижросини ўз вақтида таъминлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

@tarix_chorrahasida
#ички_туризм

Аҳсарсой шаршараси ҳақида эшитганмисиз?

🏕Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармасига қарашли Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ҳудудидаги Аҳсарсой шаршараси. Тошкент вилоятининг энг гўзал масканларидан бири. Бу жойлар йилнинг тўрт фаслида ҳам ўзига хос табиат манзаралари билан ажралиб туради.

🏔Ахсарсой шаршараси — Бўстонлиқ туманининг шимоли-шарқий қисмида Тошкент шаҳридан 120 километр масофада, Чотқол тоғ тизмаларида жойлашган. Пском дарёсини чап қирғоғида, денгиз сатҳидан ўртача 900 метр баландликдаги бу шаршаранинг баландлиги 5 метрни ташкил этади. Унинг атрофида дам олиш учун супалар ўрнатилган. Шаршарага асосан баҳор ва ёз ойларида сайёҳлар кўп боради. Бироқ, қиш фаслида ҳам унинг табиати жуда чиройли. Пиёда юриш масофаси 15 километр.

Манзил: Бўстонлиқ туманининг Нанай қишлоғи.

🚩Локация

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мусобақа_олдидан

Хабар қилганимиздек, Маданий мерос бошқармаси жамоаси вилоят Маданият бошқармасини мини футбол мусобақасига чорлаган эди.

Эртага мусобақа. Маданий мерос бошқармаси вакиллари ўйинга тайёргарлик кўришмоқда.

Беллашув эртага соат 14:00 да Нурафшон марказий ўйингоҳидаги мини футбол майдонида бўлиб ўтади.

@tarix_chorrahasida
#Қишлоқларимиз_тарихидан

Бир асрга тенгдош "Бойовул"

Вилоятимизда турли номлар билан аталаётган қишлоғу овуллар тарихига қизиқиб кўрганмисиз? 

Масалан Ўрта Чирчиқ туманидаги Бойовул қишлоғи XIX асрнинг илк йилларида ташкил этилган бўлиб, аввал бу манзилда ҳеч ким  яшамаган.  Қишлоқ кексаларининг айтишича, илк бор  Раҳматилла исмли  бой  келиб ерларни ўзлаштирган. У кишининг беҳисоб мол-мулкини  кўрганлар бу ер бойнинг овули дея аташган. Шу-шу Бойовул деб номланади.  Афсуски, у бой босмачилар томонидан ўлдирилиб, бойликлари талон-тарож қилинган дейилади. Ҳозиргача бойнинг авлодлари шу қишлоқда яшайди.

Мазкур қишлоқ турли йилларда ҳар хил номдаги колхозга айлантирилган. Хусусан, 1940-42 йилларда "Қизил Юлдуз", 1960-69 йилларгача Максим Горький,  1969-1992 йилларда Акмал Икромов, 1994-2000 йиллардан сўнг "Уйшун" қишлоқ фуқаролар йиғини таркибида бўлган. Унга  Нуриддин Турғунов, Анорали Марасулов, Муҳаммад Умиров, Абдукарим Тошматов, Ёдгор Сайитбоевлар раислик қилган.

2009 йилга келиб қишлоқ фуқаролар йиғини тугатилади. "Бойовул" маҳалласида "Бойовул", "Уйшун-1", " Уйшун-2" кўчалари ташкил этилади. Уйшун сўзи эса уюшмаган аҳоли маъносини англатади.

Қишлоқдан кўплаб машҳур инсонлар етишиб чиққан.   Бир қатор  орден ва медаль соҳиблари Нормат Тошенов,Тожибой Ибрагимов, Ҳолтурсин Пўлатов,  Фозил  Маматқулов, Ҳотам Шодиев, Зиёаҳмад Мўминов, шифокор Низом Бегманов, Абдукарим Тошматовлар ҳаёти ва фаолияти ёшларга ўрнак бўлмоқда.

Аҳолининг асосий даромади деҳқончилик ва чорвачиликдан. Аҳоли сони - 3282 нафар, 0-30 ёшлилар - 2161 нафар.  Ҳудуд майдони - 425 гектар.

Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси –  Мақсуд Турғунбоев
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Хушнуд Норқулов
🔹Ёшлар етакчиси – Муҳайё Турдибоева
🔹Хотин-қизлар фаоли – Нигора Пардаева

@tarix_chorrahasida
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташрифи чоғида Биринчи Президент музейини ташкил этиш ишлари билан ҳам танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев в ходе посещения Научно-просветительского комплекса имени Ислама Каримова также ознакомился с ходом работ по созданию музея Первого Президента.


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |