Тарих чорраҳасида – Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси
204 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
Audio
#қалбкуйи

🎙Нуриддин Ҳайдаров
"Давлатинг борида"

Давлатинг борида, авжинг зўрида
Йўқлаб келар хатто бегоналар ҳам.
Давлатинг йўғида, коринг йўғида
Саломинг олмайди девоналар ҳам.

Инсонларни мол-давлатига қараб ажратманг! Мол топилади, садоқатни ҳар доим ҳам топиб бўлмайди. Тилагимиз, атрофингизда доим садоқатли дўстлар бўлсин!!!

Telegram|facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍁#иқтибос
🍂#ҳикмат

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Қандай бўлсалар ўшандай қолишга аҳд қилганларгина нодон.

✍️Афлотун

Хайрли тонг!

Кунингиз барокатли ўтсин азизлар!
🙋‍♂️🙋🏻‍♀️

Telegram|facebook
#тарих

Оҳангарон водийсидаги Жалойир қишлоқлари

❇️Жалойир
деб номланган қишлоқлар анчагина бўлиб, улар дастлабки пайтларда, Ўрта асрларда қўрғон шаклида бўлган. XX асрнинг бошларигача қўрғонлар мавжуд бўлган. Шулардан: ҳозирги Ангрен шаҳри таркибидаги Жигаристон яқинидаги Жалойирқўргон, Кандирсой этагидаги дарё бўйида Учайрилиш қишлоғи ёнидаги Қўргон қишлоғи ҳам аввал Жалойирқўргон деб аталган. Кандирсой ҳавзасида Оқота қишлоғи ва бошқа ерларда Жалойир қабиласи мансуб аҳоли кўпчиликни ташкил этган. Кейинчалик уларнинг аксарияти Кандирсой этагига, Қорасувёқа қишлоғига кўчиб келишган.

🔹Олмалиқ шаҳридан шарқроқда Пискент тумани таркибида "Намуна" ҚФЙда Жалойир қишлоғи ҳозир ҳам мавжуд. Ундан ташқари Олмалиқ яқинидаги Қорақиясой этагидаги Абдулла Қодирий маҳалласи илгари Жалойир деб номланган. Қорақиясойнинг юқори оқимида Тожикистон ҳудудида Жалойир қишлоғи бўлган. Оҳангарон дарёсининг ўнг соҳилида Уйшун ва Бойовул қишлоқлари орасида, Ўрта Чирчиқ тумани чегарасига яқин ерда ҳам ҳозирда Жалойир номли қишлоқ мавжуд. Юқори Чирчиқ туманидаги Қанғли (Жамбул), Қурсой қишлоқларида ҳам ушбу уруғ вакиллари бор. Ундан ташқари Чотқол тоғининг жануби-ғарбий этагидаги Тошсой, Ўзар, Шоштепа каби қишлоқларда ҳам Жалойир қабиласига мансуб аҳоли яшайди. Бундан кўриниб турибдики, ушбу қабила вакиллари Оҳангарон водийсида кенг тарқалган. Асрлар давомида улар ярим кўчманчи чорвадор бўлган. Бўш пайтларида овчилик билан машғул бўлишган. Севимли оммавий ўйинлари улоқ(кўпкари) бўлган.

🔻Қўнғирот қабиласи - келиб чиқиши туркий халқ бўлиб, аввал мўғуллашган, сўнг ўзбеклашган. Х.Дониёроа асарида таькидланишича, Қўштамғали, Вахтамғали, Қанжиғали, Ойинни, Тортувли уруғларига бўлинган.

📌Қўштамғали. Оҳангарон водийсидаги Кўксарой қишлоғида, Калтўпи, Қорақалпоқ- шу номли қишлоқларда, асосан дарё бўйидаги балчиқли ерларда шоли етиштирганлар. Яна шу уруғнинг Мовмиш тўпи Бўканинг Ачамайли қишлоғида мавжуд.

📍Вахтамғалида Қайчили, Қозоёқли(Ўрта Чирчиқда), Ачамайли.

➡️Дўска, Гала тўпи (Ўрта Чирчиқда), ҳозирги Оҳангарон шаҳридан Ойбулоққача ерлар Қанжиғали деб аталган.

📌Ойиннининг Тўпар тўпи Теловда.

🔴Найман қабиласи Оҳангарон туманидаги Бешкапада, унинг тармоқлари: Эшқора, Ҳамротўп дейилади. Ўрғозда, Хўжақишлоқда ҳам ушбу қабилага мансуб одамлар яшайди.

📌Керейит қабиласи асл келиб чиқиши Олтой тоғида яшаган керейитларга (кер-туркий тилда эр, буюк маьноларида қўлланилган) боғланади. Улар Ўғуз қабиласи таркибига кирган. Улар Ўрта асрларда Чингизхоннинг кучли рақиблари бўлган. Улар туркий тилда сўзлашган, марал-буғуга сиғинган. Оҳангарон водийсида керейит қабиласи Олмалиқ яқинидаги Терекли қишлоғида, янги Керейт (Жангирейт) - Гўшсойнинг Якка арча овули, Гулбоғ, Увак, Ачамайли(Илғор), Тўқаёқа қишлоқларида яшаган.

(1 - қисм)

Telegram|facebook
#Фаолият

МАДАНИЙ МЕРОСИМИЗ ДУРДОНАЛАРИНИ АСРАШГА БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ!

🕌Тошкент вилояти прокуратураси билан ҳамкорликда шу кунларда вилоятимиздаги Маданий мерос объектларида назорат-текшириш ишлари амалга оширилмоқда.

📌Жараёнда маданий мерос объектлари атрофида ноқонуний қурилиш ишларини амалга оширилишига йўл қўймаслик юзасидан аҳоли ҳамда тадбиркорлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

⚡️Бугунги кунгача тарғибот тадбирлари
Паркент, Оққўрғон ва Ўрта Чирчиқ туманларида олиб борилди ва бу жараён вилоятдаги барча туман ва шаҳарларда ўтказилиши режалаштирилган.

Telegram|facebook
#тақдирлаш

II-Халқаро бахшичилик санъати фестивали ғолиблари аниқланди

❇️Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Нукус шаҳрида бошланган II-Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди. Қуйида улар билан танишинг:

🇲🇰«Фестивалда миллий санъатини тарғиботи учун» номинацияси совриндори
— Тимко Чичаковски (Македония)

🇸🇰«Бахшичилик санъати фестивалининг ёши улуғ иштирокчиси» номинацияси совриндори — Дражик Бугарин (Сербия)

🇳🇪«Халқларнинг қадимий мерос тарғиботчиси» номинацияси совриндори — Нусрат Ансарий (Ҳиндистон)

🇹🇷«Аждодларнинг унутилаётган урф-одатларини тараннум этгани учун» номинацияси совриндори — Толгахан Тикташ (Туркия).

🇺🇿«Бахшичилик санъати орқали дўстлик ришталарини тараннум этгани учун» номинацияси совриндори — Талгат Уринбеков (Ўзбекистон)

🇹🇯«Ҳайъат аъзоларининг меҳрини қозонган иштирокчи» номинацияси совриндори — Мукимжон Камолов (Тожикистон)

🇺🇿«Анъаналарга содиқ бахши» номинацияси совриндори — Қаҳҳор Рахимов (Ўзбекистон)

🇲🇬«Мухлислар эътирофига сазовор бўлган энг яхши иштирокчи» номинацияси совриндори — Келема (Мадагаскар)

🇺🇿«Қадриятлар давомчиси» номинацияси совриндори — Равшан Маматмуратов (Ўзбекистон)

🇺🇿«Бахшичилик санъати жонкуяри» номинацияси совриндори — Баҳром Рахимов (Ўзбекистон)

Танлов ғолиблари:

🥉3-ўрин соҳиби — Самад Кочобаев (Қирғизистон)
🥉3-ўрин соҳиби — «Каукасус» гуруҳи (Грузия)
🥉3-ўрин соҳиби — Хоссейин Гейлан (Эрон)
🥉3-ўрин соҳиби — Бахшиқул Тоғаев (Ўзбекистон)

🥈2-ўрин соҳиби — Элмира Жангаберген (Қозоғистон)
🥈2-ўрин соҳиби — Мубариз Алиев (Озарбайжон)
🥈2-ўрин соҳиби — Алексей Ховаляг (Россия, Тува)
🥈2-ўрин соҳиби — Гулбаҳор Ахимбетова (Ўзбекистон)

🥇1-ўрин соҳиби — Феруз Норматов (Ўзбекистон)


🏆Гран при соҳиби — Жанибек Пиязов (Ўзбекистон)

🎉Танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланди:

🥉3-ўрин — 1.250 АҚШ доллари
🥈2-ўрин — 1.750 АҚШ доллари
🥇1-ўрин — 5000 АҚШ доллари

🏆Гран-при соҳиби — 7000 АҚШ доллари

Telegram|facebook
#янгилик

🗣📄Археологлар қадимги Бобил шаҳри бўлган Содомнинг вайрон бўлишига янги сабаблар тўғрисида баёнот беришди.

🧨Талл-ал-Ҳаммам шаҳри яқинидаги қазилмалар самовий жисмнинг портлаши натижасида ажралиб чиққан аномал иссиқ ҳароратга ишора қилмоқда.

⌛️ Тахминан 3600 йил олдин катта космик жисмнинг қулаши, Ўлик денгизнинг шимоли-шарқидаги Иордан водийсининг жанубида жойлашган қадимги Талл ал-Ҳаммам шаҳрини вайрон қилган. Табиий офат далилларини топган Калифорния университети олимлари шундай хулосага келишди.

🔴Хусусан, тадқиқотчилар Ўрта бронза даври 2- қатламининг қолдиқлари, эриган қурилиш материаллари ва сопол парчалари билан тўлдирилган 1,5 метрли интервални аниқладилар. Баъзи жойларда у ҳатто ойнага айланган.

🧫Тупроқ таркибида темир ва силика бўлган майда шарсимон, эритилган металлар ва зарбали кварц - қум доналари, кристалларнинг кристалли тузилиши жуда юқори босим туфайли деформацияланган.

🔥Археологларнинг сўзларига кўра, топилмалар Тунгус метеоритига тенг келадиган космик жисмнинг қулаши туфайли ғайритабиий юқори ҳароратни (икки минг даражадан юқори) кўрсатади.

💥☄️Иккинчисининг портлаш кучи 1908-йилда 12 мегатон эквивалентига тенг. Олимлар Талл ал-Ҳаммамдаги фалокат натижасида сарой ва унинг атрофидаги бинолар қулаб тушган, аҳоли пункти аҳолиси ҳалок бўлган, скелетлари парчаланиб кетган деган хулосага келишди.

👥Бир қатор олимларнинг
фикрича, Талл ал-Ҳаммам Инжилда ёзилган Садом шаҳри. Хусусан, профессор Стивен Коллинз бу талқинга қўшилади.

Telegram|facebook
Audio
#қалб_куйи

🎙Муҳриддин Ҳолиқов
"Жоним"

Ошиқлигим билиб сен, жоним,
Ошиқ қалбга озор этдинг-ку!
Жоним олдинг кулиб сен, жонон!
Узун тунлар бедор этдинг-ку!

Яширмагил, жоним, мендан юзингни!
Кулиб жоним олган шаҳло кўзингни...

🪕Шундай мусиқалар бўладики, дафъатан ўтмишни эслашга ундайди. Болаликнинг, илк муҳаббатнинг ширин ташвишларини ёдга олиб, юзингизга беихтиёр табассум югуради. Галдаги мусиқамиз ҳам сиз учун шулар жумласидан бўлса ажаб эмас.

🎧Тингланг ва завқланинг...
🙋‍♂️🙋🏻‍♀️


Telegram|facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрлитонг

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Сабр – бу қанчалик узоқ кута олишимиз эмас, кутаётган онимизда ўзимизни қандай тутишимиздир.

Сиз энг чиройли сабр эгасисиз
.

Хайрли тонг, қадрдоним! 🙋‍♂️🙋🏻‍♀️

Telegram|facebook
#тарих

Қорахитой элати уруғларга эмас, Қарағанларга бўлинганми?

⌛️Юз қабиласи – Х.Дониёров асарида улар Марқа боласи, Қаропча, Ражаб боласи деган тармоққа бўлинган. Ўз навбатида Марқа боласи Уяс, Солинга бўлинган. Солин уруғи таркибида Қирсадоқ- бу аслида Қанғ давлатининг 40 садоқли аскарлар гуруҳи бўлиб, улар карвон йўлларини ҳимоя қилганлар.

🔗Ражаб боласининг Бешкал уруғи Оҳангарон туманида – Четсувда, Овжазда, Убайдда, Юз қабиласи вакиллари Ойбулоқ (аввалги Ленинчи), Саржайлоқда учрайди. Этнограф Улаш Тўйчиев таьрифида Юз қабиласи таркибида Ачамайли, Керейт, Обиз каби уруғлар мавжуд.

📌Қорахитой элати
уруғларга эмас, Қарағанларга бўлинади. Қараған-бу ҳарбий гуруҳ бўлиб, бир Отадан тарқалган оилавий гуруҳлар маьносида келади. Қорахитой қишлоғида қуйидаги қарағанлар мавжуд: Қилхуржин, Жинху, Чочтепa, Оқтепа, Пурқул, Қийқимбой, Калхат, Бозорбой(Қўқондан келганлар).

📍Қуйида эса қозоқ халқининг уруғлари ҳақида сўз боради. Уруғлар тарихи "Қозоқтин кўне тарихи" китобидан олинди.

📝Қозоқ халқининг Улуғ Жузи асосан Қанғли қабиласининг вакиллари бўлиб, Оққўрғон туманида кўпчиликни ташкил этади. Қўштамғали, Ойтамғали Шаншиқли аймоғидан. Юқори Чирчиқ туманида эса уларнинг Сангровут, Қоратухум, Қўрсой уруғлари, Ўрта Чирчиқда
Бешбой, Оҳангарон тумани Қизилой қишлоғида Қанғли қабиласининг Болғали уруғи яшаган.

🔎Қозоқ халқининг Ўрта Жузи Арғин, Найман, Корей, Увак, Қўнғирот, Қипчоқ қабилаларига бўлинади. Найман қабиласи XX аср ўрталаригача Оҳангарон водийсида, Оҳангарон туманида яшаганлар. Улар Увакда, Соғломда, Семғурондаги Қозоқовулда, Оқмачитда, Оқтом(Капорта)да яшаганлар. Қўнғирот қабиласи етти кеше кўкнинг Қорасийроқ уруғи Теловда, Олмалиқ яқинидаги Ёрдам қишлоғида, Шовғозда учрайди.

🖌Кичик жуз
Алшин тармоғининг Жетиурудан Жағалбайли Бўкада, Теловда, Тома Дўстобод(Солдатское)да, Рамадан уруғлари Бўкада яшаган.

📘Қирғизлар мил. ав. VI-IV асрларда сак қабилалари таркибида бўлган, кейин Ўрхун-Уйшун қабилаларига бирлашиб, мил.ав II асрда Ўрта Осиёга қисман кўчганлар. XV-XVI асрларда Мўғулистон ва Шайбоний давлатида яшагач, Ўрта Осиёга кириб келганлар.

🖇Қалмоқлар(Жунғорлар) босқини даврида улар Фарғона водийси ва тоғли ҳудудларга жўнаганлар. Айримлари ойратлар кетишганидан сўнг, Тян-Шан тоғига қайтишган. Қўқон хонлари уларни бўйсундирган.

🔖Қирғизлар 1926-йилги аҳоли рўйхатида бор-йўғи 0,7% ни ташкил этган бўлсалар-да, 50 та қишлоқда яшаганлар. Тоғли жойлардаги номларнинг кўпчилиги қирғизлар томонидан қўйилган. Оҳангарон водийсида жуда кўп қишлоқларида Қирғизовуллар учрайди. Масалан, Лашкарак, Қатағон, Гўшсош, Кандирсой, Ойбулоқ, Саридала ва бошқа ерларда.

🏔Қурама элати.
Туркшунос олим В.В.Радлов фикрига кўра, қурама туркий уруғ бўлиб, "қуроқ" яьни бир неча уруғларнинг бирлашувидан вужудга келган. Тошкент ва Хўжанд, Оҳангарон дарёсининг бўйида яшайди. XIX аср Қўқон хонлиги даврида у фақат элат, халқ номинигина эмас, бир маьмурий бирликни ҳам англатган.

(2 - қисм)

Telegram|facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ретро_фильм

🥺Тошкентга нон учун отланган бу беғубор болаларнинг суҳбатларини қаранг. Ярамас урушнинг шарофати туфайли ёш жони билан очлик нима эканлигини билган бу бечораларнинг шу кичик жонларидан бошқа ҳеч нарсалари йўқ.

"Юр бу ердан кетамиз Тошкентга, бу ерда барибир ўлиб кетамиз..."

🍞Қоринлари очлиги сабаб ҳар гапида Тошкентни эслаётганлари уларга қанчалар қийин бўлаётганидан далолатдир.

Telegram|facebook
#Фаолият

Обод манзилга айланган “Ахтам саҳоба” зиёратгоҳи

🏔Дунёда кўримсиз манзилларни обод жойга айлантиришданда савоблироқ иш бўлмаса керак. Айниқса ўша жойда ўтириб кексалардан дуо олишнинг гашти ўзгачадир.

🕌Нурафшон шаҳрида ҳам деҳқон бозори ёнгинасида “Ахтам саҳоба” зиёратгоҳи жойлашган. Ушбу диққатга сазовор жойни ободонлаштириш, у ерга келувчи сайёҳларга шароит яратиб бериш мақсадида қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

🌿Мақбара атрофини қуриб қолган ўтлардан тозалашга, экилган гулу райхонларни суғоришга, атрофни озодалигига аҳамият берилмоқда.

Ушбу зиёратгоҳ маълумки, пайғамбаримизнинг даврида яшаб ўтган саҳобалардан бири Ахтам саҳоба номи билан боғлиқ. Унинг қанчалик ҳақиқат эканлиги фақатгина Яратганнинг Ўзига аён. Зиёратгоҳ билан боғлиқ маълумотларнинг деярли барчаси фақат ривоятларга асосланган холда ўз аксини топган.

Telegram|facebook
#янгилик

Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида «Ипак йўли дурдонаси» халқаро фестивали доирасида суратга олинган фильмлар намойиши давом этмоқда.

🎥Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Рамз фильм» МЧЖ томонидан Тошкент давлат педагогика университети билан ҳамкорликда суратга олинган «Абдулла Авлоний» ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

📽Кинокартина «Буюк хизматлари учун» ордени соҳиби, етук маърифатпарвар олим, драматург ва жамоат арбоби Абдулла Авлоний ҳаёти ва ижодига бағишланган. Унда Абдулла Авлоний яшаган давр, ўша давр одамларининг дунёқараши, адибнинг машаққатли умр йўли акс этган.

☺️"Абдулла Авлоний ҳақидаги бадиий фильм кўплаб ютуқларга эга бўлди, халқаро фестивалларда, танловларда нуфузли ўринларни қўлга киритди", – дейди фильм режиссёри Музаффар Эркинов.

Telegram|facebook
Audio
#қалб_куйи

🎤Шерали Жўраев
"Инсон ўзинг"

Шамс чун нақдингдадур,
Сайёралар кафтингдадур,
Кенг жақон забтингдадур,
Боғбон ўзинг, посбон ўзинг.

Бу ёруғ дунё надур,
Кошонадур, вайронадур,
Сенга меҳмонхонадур,
Меҳмон ўзинг, мезбон ўзинг.

Собити сайёрада
Инсон ўзинг, инсон ўзинг.

🎼Баъзан ўзимизни йўқотиб қўйган онларда мусиқадан таскин оламиз... Биз ҳам сизни ана шундай ажойиб мусиқа билан сийлашга қарор қилдик.

🎧Тингланг ва завқланинг...🙋‍♂️🙋🏻‍♀️

Telegram|facebook