#тарих
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ШТУРКАТ ШАҲРИ БЎЛГАН (МИ?)
▪️Чиноз тумани марказидан Янги Чиноз шаҳарчасига кетавериш йўлининг ўнг тарафида “Ўра тепа” (“Ўрол тепа”) археология ёдгорлиги жойлашган.
🔺Ўрта асрларда Илоқ водийсида элликдан ортиқ шаҳарлар бўлган. Ушбу тепалик айнан ўрта асрларда Штуркат шаҳри бўлган. Ушбу шаҳар Чингизхон аскарлари томонидан вайрон қилинган. Мазкур тепаликда тадқиқот олиб борилмаган.
@tarix_chorrahasida

Александр Македонский Оҳангарон водийсида бўлганми?
Бу ҳақда халқ орасида айтиб келинаётган бир неча ривоят бор. Шулардан бири Искандарнинг хос одамлари Оҳангарон водийси, ҳозирги Ангрен кўмир кони ҳудудидаги Оҳурча деган ерга келадилар.
Улар шу ерда тунаб қоладилар. Ўша даврларда ер ости кўмир қатлами ёнаётган пайт экан ва ундан ис гази чиқиб, келган одамларнинг кўпчилиги эрталаб заҳарланиб ўлган. Ўзига келганлари эса "бу ерда ёвуз руҳ бор экан" деб қайтиб кетишган.
Абдумалик Раззоқовнинг "Оҳангарон гавҳарлари" китобидан.

Паркент – юқоридаги шаҳар
Ҳозирги кунда Паркент тумани номига айланган Фаранкат шаҳри номини кўплаб тадқиқотчилар эроний тиллардаги «фарн» – «қут-барака, шон-шараф (шуҳрат)» сўзи билан боғлашади. Шундан келиб чиқиб, бу топонимни «қут-барака, шон-шараф (шуҳрат) шаҳри» деб талқин қилса бўлади.
Ўзбекистонлик суғдшунос олим Мирсодиқ Исҳоқов эса бу топонимни суғдча «упар» – «юқори, баланд» сўзи билан боғлаб, бу топонимни «юқоридаги, баланддаги шаҳар» деб талқин қилган.

⁉️Ўзбекистонда илк музей қачон ташкил этилган?
🏛Ўзбекистондаги дастлабки музей 1876 йилда Тошкентда ташкил этилган бўлиб, у "Туркистон" музейи деб аталган.
🗿Музей 1877 йил январда этнография, техник ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, табиат тарихи ва археология бўйича 1500 дан ортиқ предметларга, 800 қадимий танга ва медалларга эга эди.
📌1888 йилда музей низоми ишлаб чиқилиб, тасдиқланди. Унда музей ихтисоси, вазифаси, иш характери белгилаб берилди. Музейга раҳбарлик қилиши беш кишидан иборат Назорат комитетига юкланди. Ушбу музейга геология, ботаника, зоология, этнография, археолия, нумизматика, саноат ва қишлоқ хўжалиги бўйича материаллар тўплаш ва сақлаш ҳуқуқи берилди.
🔖Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21 апрел 1992 йил, 203 сонли қарори асосида музей қайта ташкил этилди. У Ўзбекистон тарихи Давлат музейи деб номланди. Музейдан 12 минг га яқин экспонат ўрин олган. Ҳозирда эса уларнинг сони 250 мингга етган.

⁉️⁉️Ўзбекистондаги илк театр қачон ташкил этилган?
⏳Ўзбек миллий академик драма театри — Ўзбекистонда янги саҳна санъатини шаклланиши ва ривожланишига карвонбошилик қилган театр жамоаси, энг кекса ва йирик театрлардан биридир. У 1913 йил Тошкентда ташкил топиб, 1914 йилнинг 27 февралида М.Беҳбудийнинг "Падаркуш" асари билан очилган (жадидларнинг "Турон" номли театр труппаси спектакли).
📌Труппанинг бадиий раҳбари Aбдулла Aвлоний, маънавий ва моддий ҳомийлари Мунавварқори Aбдурашидхонов сингари Тошкентнинг мўътабар кишилари ташкил этган.
🔖Театр саҳнасида драма, мусиқали драма, болалар театри йўналишлари вужудга келади. Бу жараён 1929 йил театрдан драма, мусиқали драма, ёш томошабинлар давлат театрлари ажралиб чиқиши билан якунланди.
📍1921—25 йиллар давомида "Фарҳод ва Ширин", "Лайли ва Мажнун" (Хуршид), "Қароқчилар", "Макр ва муҳаббат" (Ф.Шиллер) сингари драма, мусиқали драма, фожиа жанрларига оид асарлар саҳналаштирилди.
⭕️Театрга 1929 йил Ҳамза номи, 1933 йил "академик драма театри" мақоми берилди. 1935 йил Уйғур саҳналаштирган "Ҳамлет", "Отелло" (1941, A.Ладигин билан ҳамкорликда), 1939 йил Я.Бобожонов саҳналаштирган "Бой ила хизматчи" спектакллари режиссура ва ижрода бадииёт намунаси сифатида қайд этилган.
⚔Театрда Иккинчи жаҳон уруши ва ундан кейинги йиллар "Ҳамза", "Жалолиддин Мангуберди", "Aлишер Навоий" ва бошқалар, урушга жавобан "Фронт", "Ўлим босқинчиларга" каби спектакллар қўйилди.

#Тарих
НИМА УЧУН “ДЕГАНТЕПА” ЭКАНЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ?
⛰Тошкент вилояти маркази бўлган Нурафшон шаҳрида ҳам бир нечта маданий мерос объектлари жойлашган.
✏️ Шулардан бири даври аниқланмаган “Дегантепа” археология ёдгорлигидир. Ушбу тарихий объект ҳақидаги ҳақиқатлар бирор бир илмий асосланган асарларда ўз аксини топмаган.
✏️Бироқ, ривоятларга қараганда Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. нинг куёвлари ҳазрати Али р.а. Ўрта Осиё халқларини мусурмон динига ўтказишга ваъда берган бўлиб, бунинг уддасидан чиқиб, ўз отларида тепалик устига чиқиб “Деганимни қилдим-ку” деб, айтади. Ана ўша даврдан бошлаб ушбу тепалик “Дегантепа” номи билан аталиб келинади.
✏️Маҳаллий аҳолининг берган маълумотларига кўра, тепаликдаги от изларига ўхшаш излар ҳазрати Али р.а.нинг отини излари деган фикрлар бор. Ушбу тепаликда ҳали тадқиқот ишлари олиб борилмаган.

🕌🕌ГУМБАЗ БОБО МАҚБАРАСИ
🪔Гумбаз бобо мақбараси XI асрга мансуб бўлган меъморий ёдгорлик бўлиб, 1929 йилда Облиқ ревкоми тилмочи (таржимон) бўлган А.Н.Актюрин томонидан бузиб ташланган. 1960 йил аҳоли ташаббуси ва хашар йўли билан қайта тикланган.
📯Гумбаз бобо – Эрвали бобонинг отаси. У Яссавия тариқатининг намоёндаси, табобат ва тасаввуф оламининг таниқли вакилларидан бири эди. Унга атаб ер остида жойлашган чиллахона ва қабр устида янги мақбара қурилган.

📍📍Қирғизқулоқ ёдгорлиги
🧷Ушбу ёдгорлик Чирчиқ дарёси ўнг қирғоғи, Чирчиқ шаҳридаги қуйи Комсомолъск посёлкаси рўпарасидаги жарликда жойлашган. Бу ҳудуд тарихи Чирчиқ шаҳар тарихи музейи ходимлари томонидан ўрганиб борилмоқда.
⛏Қирғизқулоқ ёдгорли В.Д.Жуков томонидан 1935 йилда қайд этилган. Ёдгорлик тавсиф этилмаган, ўлчанмаган. Олинган материал эрамизнинг Х асрига мансуб. Ҳозирда қазиш ишлари ўтказилмаган.

📍📍Темиртаки ота мақбараси
🖇Зиёратгоҳ ва мақбаралар инсонларга ўтган улуғ бобокалонларини хотирлашга ёрдам беради. Тошкент вилояти ҳам ана шундай масканлар маконидир.
🔖Қайси асрда бунёд этилганлиги аниқланмаган Темиртаки ота мақбараси Бекобод туманининг "Хамза" МФЙ ҳудудида жойлашган. Ўша ерлик аҳоли бу мақбарани деярли ҳар куни зиёрат қилади.

🔖🔖Aнгрен шаҳар тарихи музейидаги Aнгрен билан боғлиқ маълумотлар:
🧷Aнгрен (форс. Оҳангарон "темирчилар" атамасининг русча бузилган шакли). Шаҳарга 1942 йилда асос солинган. 1946 йил 13 июн Оҳангарон шаҳридан ажралиб Aнгрен мақоми берилган. Ўрта асрларда аҳоли зич яшаган, темирчилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланган.
📌1934 йил геологик-қидирув ишлари бошланган. 1940 йилда Aнгренда дастлабки кўмир шахтаси барпо қилинган ва 1942 йил ишга тушган. 1941 йил Тошкент-Aнгрен темирйўли ўтказилди. 1996 йилда шаҳарда 3000 кишилик масжид қурилди;