Тарих чорраҳасида – Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси
204 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#экспонат

⚪️🟡Қадимда "Мис Қумғон" нима вазифани бажарган?

Қумғон -- ичи қалай билан оқартириб мисдан ясалган дастали, қопқоқли жумракли идиш бўлиб, сув ичиш, чой қайнатиш учун ишлатилади.

🔹Оғзи кенг, жумраги қисқа ва қорни катта (оволсимон) оғзи-бўйни катталиги билан обдастадан фарқ қилади.

📍Ҳажмига кўра катта қумғонга 4-5 литр сув, ўртача қумғонга 2-3 литр сиғади.1-1,5 литр сувдан ортиғини сиғдиролмагам қумғон эса  қумғонча деб аталади.

🏛Ҳозирги кунда ушбу экспонат Олмалиқ шаҳар "Ўлкашунослик" музейида сақланмоқда


@tarix_chorrahasida
#экспонат

⚪️🟢Лойдан ясалган қадимий коса

Кулолчилик идишлари энг кўп оммавий тарзда учрайдиган ашёвий манбалардан бири ҳисобланади.

🔹Сополлар 2 гуруҳга бўлинади. Сирланган: коса, товоқ, пиёлаган. Сирланмаган: хум, хумча, кўз, қозон ҳамда катта ҳажмдаги кўзаларни киритиш мумкин. Қадимда лойдан ясалган косаларни таомланиш учун ишлатган.

🔺🔺🔺Ушбу лойли коса Олмалиқ шаҳар "Ўлкашунослик музейига 2015 йилда келтирилган бўлиб, ҳозирга қадар шу музейнинг экспозициясида сақланмоқда.


@tarix_chorrahasida
#экспонат

⚪️🔴Қримдан топилган Самарқанд ҳукмдори тангаси

⚡️Самарқанд ҳукмдори тангаси V-VI асрларда зарб қилинган.

😳Ҳозирда Эрмитаж музейида сақланяпти. Ушбу танга 1886 йил Россия экспедицияси томонидан Қримда топилган.

@tarix_chorrahasida
#экспонат

⚪️🟣Миллий либосларимиз безаги - Зебигардон

Ўзбек миллий либосларнинг асосий безакларидан бири ҳисобланган Зебигардонларни ҳозирги кунда фақат раққосаларнинг бўйнида кўриш мумкин.

📍ХIХ-ХХ асрларда Тошкент, Фарғона, Самарқанд  ҳудудларида кенг тарқалган. Марказдаги медалион анор кõринишига эга. Анор серфарзандлик ва бойлик рамзи ҳисобланади.



@tarix_chorrahasida
#экспонат

⚪️🔵ХVI аср тарихига гувоҳ бўлган сопол идиш бўлаги

Кулолчилик ХIV-ХVI асрларда анча тараққий этган ҳунармандчилик тури ҳисобланиб, Ўрта Осиёда, айниқса, ўзбеклар ва тожиклар яшайдиган жойларда тараққий этган. Бунинг натижасида Қоратоғ, Панжакент, Самарқанд, Китоб, Шаҳрисабз, Ғиждувон, Хоразм, Тошкент, Ғурумсарой, Риштонда сопол идишларни сирлаб безатишнинг ўзига хос услублари вужудга келган.

🏺Бу марказларда тайёрланган кулолчилик буюмлари пишиқ, чиройли, нафис, сирли ҳамда кўркам нақшлари билан диққатни тортади.

📍ХVI асрларга тегишли бўлган ушбу ашиё Чирчиқ шаҳар тарихи музейи экспозициясидан жой олган. Бежиримлиги билан бир қарашда эътиборингизни тортадиган бу сопол бўлагини безашда уч рангдаги глазурдан фойдаланилган. Юксак кулолчилик намунаси ҳисобланган мазкур экспонат ҳалигача музей меҳмонларининг кўзини қувонтириб келмоқда.


@tarix_chorrahasida
#экспонат

⚪️🟣САМОВАРЛАР ЭНДИ ТАРИХГА АЙЛАНДИМИ?
(Ёки уйингизда самовар борми)🧐

📐Ушбу самовар сувни иситиш учун руслар томонидан яратилган. Рус маданиятининг ёрқин намунаси сифатида дунёга танилган. Уни қадимги шарқ кишилари безаклари учун ҳам қадрлаган. Самоварга уйнинг кўрки сифатида қараганлиги ҳақида ҳам фикрлар бор.

📍Бу суратдаги самоварлар вилоятимиз аҳлига тўйларида кўп хизмат қилган бўлса ажабмас. Қорайиброқ туришидан шунақа хулоса беряптида!😊

@tarix_chorrahasida
#экспонат

⚪️🟠 ЖАҲОНДА ЯГОНА БЎЛГАН ЭКСПОНАТ ЎЗБЕКИСТОНДА

Кўриб турганингиз турон йўлбарси музейнинг энг ноёб ашёларидан биридир. Бу ҳайвон 1954 йилдан буён табиатда ҳам, ҳайвонот боғларида ҳам сақланиб қолмаган. Яъни бу тур қирилиб кетган.💁

1935 йилда Амударё тўқайзорларидан тутилган турон йўлбарси экспонати жаҳонда фақат бизнинг музейимизда бор.
Фақат у вилоятимизда эмас, Самарқанддаги музейда сақланмоқда. Шундай бўлсада, жаҳонда ягона бўлган
экспонат Ўзбекистонда сақланмоқда. 😊

@tarix_chorrahasida
#ЭКСПОНАТ

⚪️🟢Чўпон най ҳақида эшитганмисиз?

🖇Най -- пуфлаб чалинадиган мусиқа асбоби бўлиб, у асосан Шарқ мамлакатларида ,Ўрта Осиёда кенг тарқалган. Найнинг 2 хил тури бор, булар бўйламасига (чўпон) чалинадиган ҳамда ёнламасига ушлаб чалинадиган найлардир.

🔖Найнинг энг қадимий тури чўпон найидир. Най ёғочдан, мисдан ясалади. Най узунлиги 45-52 см диаметри 20-30 мм ли 2-3 та тешиги ҳам бўлади.

📌Найдаги бармоқчалғич тешиклар беркитилиш сонига қараб миллий созандалар орасида "беш қўл", "тўрт қўл", "уч қўл", дея қўлланилган. Ушбу найлар Олмалиқ шаҳар "Ўлкашунослик" музейига маҳаллий аҳоли томонидан келтирилган.


@tarix_chorrahasida
#экспонат

⚪️🔵Мейсен қутичаси Чирчиқ шаҳар тарихи музейида

🔸Чирчиқ шаҳар тарихи музейи кўргазмалар залидан ўрин олган қутича (шкатулка) Германия давлати Мейсен  фабрикасида ХIХ аср охири - ХХ аср бошларида ишлаб чиқарилган.

 Шу ўринда Мейсон фабрикаси ҳақида қисқача: 

🔺 Европада биринчи Мейсен чинни фабрикаси 1710 йилда, Саксонияда алкимёгар Иоганн Фридрикс томонидан қаттиқ форфор ясаш сири очилган. Шундан сўнг Германия аҳолиси орасида чинни буюмлар тезда машҳур бўла бошлаган ва 1710 йилда Мейсенда чинни фабрикаси очилган. Мейсен чиннилари бутун дунёга машҳур.

◾️1730 йил охирига келиб, чиқарилган маҳсулотлар Европа ва бошқа давлатларда қўлланила бошлаган.

🔘 Ушбу заводда чинни музейи мавжуд бўлиб, ташриф буюрувчи сайёҳлар Мейссеннинг чиннилари атрофида экскурсиялар ва семинарлар ўтказади. Семинарларда чинни тайёрлаш жараёнлари ҳам намойиш этилади.

@tarix_chorrahasida
#экспонат

⚪️🟠“МУСТАХОРА” – СУВ ИДИШИ

Қадимги Шарқда, хусусан бизнинг аждодларимиз нафис сопол буюмлар тайёрлашга катта эътибор қаратган ва сополдан турли хил уй-рўзғор буюмлари ясаб, ундан кенг фойдаланган.

◾️Аждодларимизнинг мероси бўлиб ўтиб келган ушбу сопол буюмларнинг намуналари бугунги кунда музейларимизда сақланиб, бизнинг ўтмишимиздан ҳикоя қилиб турибди.

🔹Ана шундай сопол буюмлардан бири Чирчиқ шаҳар тарихи музейида сақланаётган бўлиб, “Мустахора” яъни, сув учун идиш, деб номланади. Ушбу тарихий ёдгорлик V-IX асрларга мансуб бўлиб, 1959 йили археологлар томонидан Ниёзбек тепалигидан топилган.

📖Юртимизнинг турли ҳудудларидан археологлар томонидан топилган ҳар хил ҳажмдаги хумлар, кўзалар, кувачалар бошқа маиший уй-рўзғор сопол буюмлари мамлакатимизда кулолчиликнинг равнақ топганидан далолат беради.

@tarix_chorrahasida
#экспонат

⚪️🔵Бокс ва дзюдо спорт тури бўйича илк ҳакам Раҳматжон Тиллаев ҳақида нималарни биласиз?

🔺Раҳматжон Тиллаев 1965 йил 22 июнда туғилган бўлиб, Ангрен шаҳар Грум қишлоғидаги 15-мактабида 1972-1981 йилларда таҳсил олган. У мактабни тамомлаб хизматга 1982 йил хизматга кетган. 1984 йил хизматни ўтаб келгач олий таълим муассасасининг жисмоний тарбия факултетига ўқишга кирган.

🧷Илк меҳнат фаолиятини Ангрен спорт мактабида мйраббий вазифасидан бoшлаган. У Ангрен спорт мактабида 1966 - 2000 йилгача раҳбар бўлиб, 2003-2005 йиллар "Болалар спорт жамғармаси" раҳбари ва 2016 - 2018 йиллар Тошкент вилояти Спорт қўмитаси раиси бўлиб иш юритган. Бундан ташқари халқаро тоифада хакамлик қилган.

🏮Ушбу экспонатлар Ангрен шаҳар тарихи музейининг этнография ва санъат бўлимидан ўрин эгаллаган.


@tarix_chorrahasida
#экспонат

⚪️🟢 «Япалоқ бурунли кўзача»

IV – VII асрларга тегишли ушбу кўзачани Олхўри шаклли япалоқ бурунчаси ва тутқичи бор. Бу ўша давр кулолларининг аста-секинлик билан ривожланиб бораётганлиги ва янгилик киритишга бўлган иштиёқи тасвиридир. Кулранг – қўнғир рангли бу сопол кўзадан маҳаллий аҳоли уй рўзғор буюми сифатида фойдаланган.

Асосан суюқ нарсалар солишда ишлатилган. Бу табиий, агар суюқмас нарсаларни сақлаганда тулки ва лайлак баҳсига ўхшаб қолардида...🙃

Кўзача бугун Чирчиқ шаҳар тарихи музейининг “Археология” бўлимида сақланмоқда.

@tarix_chorrahasida
#экспонат

⚪️🔵Қовунчи маданиятига мансуб сопол кўза

III-II асрларга оид ушбу қадимий кўза пишитилган лойдан ясалган.

🔸Бўйин қисмидан қорин соҳаси бўйлаб  жойлашган қўл дастаги ўша даврларда фойдаланиш учун қулай бўлган.
 
🔹Ноёб кўзага, оддий чизиқ тортиш усулида ромб, зиг- зак шаклини эслатувчи безаклар чизилганлиги кишининг диққатини тортади .

🔖Ушбу экспонат ҳозирда Ангрен шаҳар тарихи музейида сақланмоқда.

@tarix_chorrahasida
#экспонат

🟠🟡Тикувчи "Зухра Маткаримова" портрети

🔗Ушбу Тикувчи "Зухра Маткаримова" портрети рассом Александр Винер томонидан 1975 йилда яратилган.

📍Рассом 1922 йил Ленинградда туғилган. Портрет жанрининг таниқли устаси А.Винер Ўзбекистон халқи оддий ишчиларининг бой расмлар галереясини яратди. Унинг "Тунги раҳбар", "Алибекова" портрети, "Кончи", "Қария", "Чўпон", "Қурувчи", Тикувчи З.Маткаримова" каби кўплаб портретлари сўзимиз исботидир.


@tarix_chorrahasida
#экспонат

⁉️⁉️Граммафон эшитиб кўрганмисиз?

🪔ХХ аср бошларига оид ушбу механик пластинкали жихоз ҳозирда Чирчиқ шаҳар тарихи музейида сақланмоқда.

🔖Граммафон юнонча грамма — ҳарф, ёзув ва пҳоне — товуш маънолари беради, бу эса грампластинкага ёзилган товушни қайта ешиттирувчи аппаратдир. Aйланувчи грампластинка арикчасида Грамафон игнасининг тебранишлари карнай оркали кучайтирилаётган мембранага узатилади. Грамафоннинг ихчам варианти — патефондир. ХХ аср 50 йилларидан Герамафон ўрнига электрофондан фойдалана бошланди.


@tarix_chorrahasida
#Экспонат

🔵🟡 Тоғ эчкисини

📖Тошли ва баланд тоғли ҳудудларда сакраб юрадиган кийик каби ёввойи тоғ эчкилари бўлади. Оддий эчкига нисбатан каттароқ ва ҳуркак бўлади.

🔻🔻🔻Эркакларини бошида катта шохлари: узунлиги бир метрдан ошади. Урғочисиники 40 сантиметрдан ошмайди. Тўғри, шохлари жуда катта, аммо сиз музейга бемалол фарзандларингиз билан боришингиз мумкин. Улар сузиб олмайдилар, сузолмайдилар ҳам. Чунки ушбу бир жуфт тоғ эчкиси тулак қилиниб, Ангрен шаҳар тарихи музейига тақдим этилган.

@tarix_chorrahasida
#экспонат

⁉️⁉️Кели қандай вазифани бажаради?

Ушбу экспонат 1993 йилда маҳаллий аҳоли томонидан Олмалиқ шаҳар "Ўлкашунослик" музейига олиб келинган.

🪔Ступа (Кели) - бу ғалла қобиғидан тозаланган ёки бирор нарсани майдалаш учун ишлатиладиган идиш.

🖇Ступаларда моддаларни суртиш ва аралаштириш мумкин. Ступалар турли шакл ва ўлчамларда бўлиши мумкин.


@tarix_chorrahasida
⚫️⚪️ #экспонат

Араблар истилосига қадар бизнинг ҳудудимизда яшаган халқлар зардуштийлик динига эътиқод қилишгани тарихдан маълум.

🔷 Зардуштийларда ўликни ерга дафн этиш ман этилган. Бунда улар «Она ер муқаддас, у барча жонзотнинг боқувчиси, тупроқнинг таркибини бузмаслик керак», деган ақидага риоя қилишган. Шунинг учун ҳам ҳар бир қишлоқ, туман, шаҳарда, тоғ ён бағри ёки баланд тепаликда махсус супалар ясаб, ўликни ўша ерга элтиб бараҳна (яланғоч) тарзда қўйишган. Ўлимтикхўр ҳайвон ва паррандалар мурда гўштларини еб кетгач, суякларини йиғиштириб олиб, алоҳида жойда асрашган.

Жамоада аждодлар руҳини авайлаб, ана шу суяеларни сақлаш мақсадида қопқоқли хумга ўхшатиб Оссуарий - суякдонлар ясашган.

‼️Сиз кўриб турган экспонат Чирчиқ шаҳар тарихи музейининг энг ноёб ана шундай ашёларидан бўлиб, IV-VII асрлар маҳсулидир.

🔹Ўрта Осиё халқларида Оссуарийга солиб кўмиш одати милоддан аввалги 1-минг йилликнинг 1-ярмида шаклланиб, милодий VIII асргача (исломий дафн русумларигача) давом этган.

@tarix_chorrahasida
#экспонат

🔖Ушбу кўза сопол буюмлар сирасига киради. Мутахассислар уни IV-VI асрга тегишли деб ҳисоблашади. Тарихи узоқ даврга бориб тақалса-да, кўза яхши сақланган. Бу ўша давр кулолларининг маҳорати анча юқори бўлганлигининг яна бир исботидир.

👉Экспонат Тошкент тумани тарихи музейида сақланмоқда.

@tarix_chorrahasida
#экспонат

⁉️⁉️УШБУ НОЁБ БОЙҚУШ БИЛАН ТАНИШМИСИЗ?

⚡️Тўғри, сиз бойқушларни аввал ҳам учратгандирсиз. Аммо «Ангрен шаҳри тарихи» музейидаги бу экспонат шуниси билан фарқланадики, у кам сонли қисқа қулоқ тутам патлари бўлган бойқушлар тартибига киради.

🔹Бу тур вакилларининг атиги 3-4 та пати бўлади. Устки қисмида қуюқ ва оқиш, пастки қисмида тўқ жигарранг доғлари бўлади. Узунлиги 36 см...

👉 Бойқуш «Ангрен шаҳар тарихи» музейида сақланяпти. Бемалол бориб кўришингиз мумкин 🙋


@tarix_chorrahasida