Тарих чорраҳасида – Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси
204 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#тажриба_ошириш

⚡️Оққўрғон Тарих ва ўлкашунослик музейи ходимлари тажриба ошириш ва бу икки музей ўртасидаги келишувларни мустаҳкамлаш мақсадида пойтахтдаги Ўзбекистон давлат Табиат музейида бўлишди.

📍Шунингдек икки музей мустаҳкам ва мунтазам ҳамкорликни йўлга қўйиш учун келишув меморандуми шартномасини имзолади.


@tarix_chorrahasida
#биласизми?

📯Луврдаги Ўзбекистон маданий меросининг бетакрор кўргазмасида 1968 йилда Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида жойлашган Фаёзтепа буддавийлик ибодатхонаси мажмуасидан топилган I–II асрга оид икковлон роҳибдан иборат Будданинг ҳайкалтарошлик асари намойиш этилмоқда.

📕Бутун бадиий асар найзасимон равоқ пештоқи ичида гавдалантирилган бўлиб, у қадимги юнон шаҳри Коринф меъморий услубида безатилган устунларга таяниб туради. Будданинг ўзи муқаддас Бодҳи оғочи остида чордана қуриб ўтирган бўлиб, дарахт новдалари унинг боши узра бамисоли нурафшон чамбаракни ҳосил қилади. Санамнинг икки тарафида салобатли устоз қаршисида кафтларини тавозе билан қовуштириб тик турган икки роҳиб тасвирланган. Роҳибларнинг қўллари, афсуски, сақланиб қолмаган.

🔖Маълумот учун, “Ўзбекистон воҳаларининг мўжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида” кўргазмаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилган бўлиб, у 2023 йилнинг 6 мартига қадар давом этади.

@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

9️⃣ ЯНВАРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🤝1792 йил— 1787-1791 йиллардаги Россия-Туркия урушини якунлаган Ясси тинчлик шартномаси тузилди. Шартнома Россиянинг Шимолий Қора денгиз минтақасида, шу жумладан, Қрим, Кавказ ва Болқондаги сиёсий мавқеини мустаҳкамлади. Кавказда Кубан дарёси чегараси тикланди;

📌1794 йил — Одесса шаҳри ташкил топган;

💰 1799 йил— Буюк Британия Бош вазири Уилям Питт дунёда илк маротаба даромад солиғини жорий этди;

🔦 1816 йил—инглиз кончилари биринчи марта ер ости шахталарида хавфсиз металл сеткали чироқдан фойдаланишган;

🚁 1923 йил— Хуан де Ла Сиерва ўзининг ихтироси бўлган автожирда (гироплан) биринчи парвозни амалга оширди;

🪙 1932 йил — Мексика жанубидаги Монте Албанa ҳудудида жойлашган қадимий ҳинд харобалари орасидан сапотека миллатига тегишли ХIII aсрнинг энг бой хазинаси топилди;

✈️1941 йил— оғир тўрт моторли бомбардимончи Авро Ланкастер самолётининг илк парвози амалга оширилди;

🏫 1951 йил— Нью-Йоркда БМТ бош қароргоҳи биноси очилган;

🇷🇸 1992 йил— Сербия Республикаси мустақиллиги эълон қилинди;

🔫1996 йил— Кизлярда террорчилик ҳаракати содир этилди: Салмон Радуевнинг жангарилари туғруқхона ва шифохона биносини эгаллаб олди;

📱2007 йил— дунёдаги илк iPhone тақдим этилди.

@tarix_chorrahasida
#музейга_ташриф

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Бугун 9 январ "Ёшлар туризми ҳафталиги"нинг тўққизинчи куни муносабати билан Оққўрғон тарих ва ўлкашунослик  музейида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари бўлишди. Тарихсевар меҳмонлар музейнинг барча бўлимларини мароқ ила айланиб чиқишди.

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

@tarix_chorrahasida
#экспонат

⚪️🔵Мейсен қутичаси Чирчиқ шаҳар тарихи музейида

🔸Чирчиқ шаҳар тарихи музейи кўргазмалар залидан ўрин олган қутича (шкатулка) Германия давлати Мейсен  фабрикасида ХIХ аср охири - ХХ аср бошларида ишлаб чиқарилган.

 Шу ўринда Мейсон фабрикаси ҳақида қисқача: 

🔺 Европада биринчи Мейсен чинни фабрикаси 1710 йилда, Саксонияда алкимёгар Иоганн Фридрикс томонидан қаттиқ форфор ясаш сири очилган. Шундан сўнг Германия аҳолиси орасида чинни буюмлар тезда машҳур бўла бошлаган ва 1710 йилда Мейсенда чинни фабрикаси очилган. Мейсен чиннилари бутун дунёга машҳур.

◾️1730 йил охирига келиб, чиқарилган маҳсулотлар Европа ва бошқа давлатларда қўлланила бошлаган.

🔘 Ушбу заводда чинни музейи мавжуд бўлиб, ташриф буюрувчи сайёҳлар Мейссеннинг чиннилари атрофида экскурсиялар ва семинарлар ўтказади. Семинарларда чинни тайёрлаш жараёнлари ҳам намойиш этилади.

@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

1️⃣0️⃣ ЯНВАРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🗡Мил.авв. 49 йил— Юлий Цезар ўз қўшини билан Рубикон дарёсини кесиб ўтди, бу эса ўз навбатида фуқаролар урушининг бошланганлигини англатган;

📚 1514 йил — Испанияда Cомплутениан Полиготта номли биринчи кўп тилли босмахона ташкил топган;

📜1601 йил —Англиянинг Ост-Индия компанияси Ҳиндистон ярим оролида, Ҳинди-Хитойда ва Жануби-Шарқий Осиёдаги оролларда монопол савдо қилиш ҳуқуқини қўлга киритди;

1810 йил — Наполеон ва Жозефинанинг никоҳи бекор қилинди.

🇺🇸 1861 йил — Флорида штати ажралиб чиққан;

🚇 1863 йил —Лондонда дунёдаги биринчи метро линияси (3,6 км) ишга туширилди;

📄1920 йил —Версал шартномаси Миллатлар Лигасининг биринчи йиғилишида ратификация қилинган;

📌1946 йил — Лондонда БМТ Бош ассамблеясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, унда 51 та давлат вакили қатнашган;

📽 1952 йил — Ер сайёрасидаги энг буюк шоу —"The greatest show on Earth" премьераси бўлиб ўтган. Унда афсонавий АҚШ цирклари Ринглинг Брос ва Барнум & Бейли цирклари иштирок этган. "Оскар" мукофотига сазовор бўлган фильмда цирк саноатининг аҳамияти, рассомларнинг парда ортида қандай яшаши ҳақида ҳикоя қилади;

🛬 1954 йил — Элба ороли яқинида дунёдаги биринчи реактив йўловчи самолёти қулаши натижасида 35 киши ҳалок бўлган;

🇵🇪🌬 1962 йил — Перуда тарихдаги энг йирик қор кўчкиси содир бўлган. Қор ва муз массасининг ҳажми 10 миллион кубометрга етган. 7 дақиқалик қор кўчкиси Ранраирка шаҳрини, 6 та аҳоли пунктини йўқ қилиб юборган. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, 4 минг одам ва 10 минг бош уй ҳайвонлари нобуд бўлган;

🇦🇴1989 йил —Анголадан Куба қўшинларини олиб чиқиш бошланган.

@tarix_chorrahasida
#ёшлар_туризми

2023 йил 2–10-январ кунлари “Ёшлар туризми ҳафталиги” доирасида “Янги йилда – Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” тадбирлари ташкил этилиб, ўқувчи ёшларнинг Ўзбекистон бўйлаб саёҳати ташкил этилди.

Мазкур саъй-ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрелдаги “Ички туризм хизматларини диверсификасия қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-232-сон ҳамда “Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди.

“Ёшлар туризми ҳафталиги” доирасида ташкил этилган саёҳат тадбириларига биринчи навбатда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ва ногиронлиги бўлган ўқувчилар жалб қилинган бўлиб, уларга саёҳат давомида барча шароитлар йўлга қўйилди.

Асосий мақсад ўқувчи ёшларнинг таътил давридаги вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни мамлакатимизнинг тарихий ва диққатга сазовор жойлари, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан таништириш бўлган ушбу саёҳатлар Тошкент вилоятида ҳам самарали олиб борилди.

Ҳафталик давомида вилоятнинг 3000 мингга яқин ёшлари сайёҳга айланишди. Мароқли ҳордиқ билан бирга ўқувчи-ёшлар тарихий обидаларда бўлиб, тарихий шахслар ҳақида маълумотларга эга бўлишди ва тегишли кўникмалар хосил қилишди. Ўн кунлик саёҳат даврида ёш туристлар махсус транспорт воситаларида манзилдан манзилга режа асосида тузилган маршрутлар орқали етказилиб, вилоятдаги маданий мерос обектлари, музейлар, театр ва кинотеатрларга киришлари ҳам бепул жорий этилди.

@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

1⃣1⃣ ЯНВАРЬ КУНИ СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🇬🇧 1569 йил —Англияда дунёда биринчи марта лоторея ўйналган;

🇮🇹 1693 йил —Сицилияда йирик зилзила содир бўлиб, 60 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди;

🇺🇸 1785 йил — Нью-Йоркда қитъа Конгресси йиғилди;

🪐1787 йил — Уилям Хершел Уран сайёрасининг йўлдошлари бўлган Титания ва Оберон мавжудлигини кашф этди;

🇺🇸1803 йил —Монро ва Ливингстон Нью-Орлеанни сотиб олиш учун АҚШдан Парижга денгиз саёҳатига йўл олишди, натижада АҚШ бутун Луизиана штатини эгаллаб олди;

1863 йил— Уч кунлик Форт Хиндман (Арканзас) жанги тугади;

🤝 1899 йил —Россия ташқи ишлар вазири граф Михаил Николаевич Муравёв қуролсизланиш ва тинчликни сақлаш бўйича халқаро тинчлик конференциясини ўтказиш тўғрисидаги таклифларини бошқа давлатларга жўнатди. Конференция ўша йилнинг май ойида Гаага шаҳрида чақирилган;

🏎 1909 йил — дунёдаги илк аёл автопойгачилар Нью-Йоркдан Филадельфияга йўл олишди;

🧪 1922 йил— Ўн тўрт ёшли канадалик Леонард Томпсон диабетни даволаш учун инсулиндан фойдаланган дунёдаги биринчи одам бўлди;

🇫🇷 1923 йил — Франция-Бельгия қўшинларини Рур ҳавзасига киритилиши содир бўлди (Рур можароси);

✈️ 1935 йил — Америкалик аёл авиатор Амелия Эрхарт Тинч океани бўйлаб ёлғиз парвозни амалга оширди;

🇦🇱1946 йил— Албанияда Қирол Зог тахтдан ағдарилгандан сўнг, халқ республикаси эълон қилинди;

🇵🇪 1962 йил — Перуда юз берган кўчкида 3000 дан ортиқ одам ҳалок бўлди;

🇺🇸 2003 йил — Иллиноис штати губернатори Иллиноисда ўлим жазосига ҳукм қилинган 150 нафар маҳбусни афв этди.

@tarix_chorrahasida
#музейга_ташриф

⚡️Чирчиқ шаҳар тарихи музейида “Мирзо Улуғбекнинг хаёлот дунёси” номли театрлаштирилган саҳна кўриниши намойиш этилди.

🔖Саҳна кўриниши ташрифчиларда катта қизиқиш уйғотди ҳамда уларни ўша тарихий кунлар ва воқеалар оғушига олиб кирди.


@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

1️⃣2️⃣ январь санасида содир бўлган муҳим воқеалар

🗡1570 йил — Подшо Иван IV Грозный қўшинлари Новгородга кирди ва шаҳарда оммавий қатл бошланди;

📜1816 йил —Франция ҳукумати Бонапарт оиласини мамлакатдан абадий чиқариб юбориш тўғрисида фармон берди;

📢1848 йил — Сицилия қироли Фердинанд II га қарши мамлакатда инқилоб бошланди;

⚔️ 1879 йил —Жанубий Африкадаги инглиз мустамлакачилари ва маҳаллий зулу қабилалари ўртасида уруш бошланди;

🇩🇪 1919 йил — Берлинда Спартакчилар қўзғолони бостирилди;

🇺🇸 1932 йил — Арканзаслик демократ Хетти Карвей АҚШ тарихидаги биринчи аёл сенатор бўлди;

⚔️ 1943 йил -—"Искра" операцияси бошланди, натижада Ленинград блокадаси бузилди. "Искра 1945" операцияси билан Совет Иттифоқи Шарқий Европада фашистлар Германиясига қарши кенг кўламли ҳужумни бошлади;

⚖️ 1950 йил — СССР хиёнат, жосуслик ва саботаж учун ўлим жазосини қайта тиклади;

🇳🇿1954 йил — Қиролича Елизавета II Буюк Британиядан ташқарида тарихда биринчи марта Янги Зеландия парламентининг махсус сессиясини очди;

💼 1964 йил —Занзибар мустақилликка эришганидан бир ой ўтгач, давлат тўнтариши билан ҳукмрон Занзибар Миллий партияси ҳокимиятдан четлаштирилди;

🇱🇾🇹🇳1974 йил — Ливия ва Тунис Ислом Араб Республикаси бирлашиши ва тузилганлигини эълон қилишди;

🇷🇴 1990 йил — Руминия Коммунистик партияни тақиқлаган илк Шарқий Европа мамлакати бўлди;

🇺🇸 1991 йил —АҚШ Конгрессининг ҳар иккала палатаси Президент Жорж Бушга Кувайтдаги Ироқ тажовузини тўхтатиш учун куч ишлатишга ваколат берди;

🚫1998 йил —одамларни клонлашни тақиқлаш тўғрисидаги протокол имзоланди;

🇲🇱 1999 йил —Малининг ҳокимиятдан ағдарилган президенти Муса Траоре ва унинг рафиқаси катта миқдордаги маблағни ўзлаштирганлиги учун ўлимга маҳкум этилди;

🇮🇩 2009 йил — Индонезиянинг Сулавеси ороли қирғоғида "Тератей Прима" пароми ғарқ бўлиб, икки юздан ортиқ одам ҳалок бўлган;

🇭🇹 2010 йил —Гаитида зилзила содир бўлиб, натижада 222,570 киши ҳалок бўлди.

@tarix_chorrahasida
#экспонат

⚪️🟠“МУСТАХОРА” – СУВ ИДИШИ

Қадимги Шарқда, хусусан бизнинг аждодларимиз нафис сопол буюмлар тайёрлашга катта эътибор қаратган ва сополдан турли хил уй-рўзғор буюмлари ясаб, ундан кенг фойдаланган.

◾️Аждодларимизнинг мероси бўлиб ўтиб келган ушбу сопол буюмларнинг намуналари бугунги кунда музейларимизда сақланиб, бизнинг ўтмишимиздан ҳикоя қилиб турибди.

🔹Ана шундай сопол буюмлардан бири Чирчиқ шаҳар тарихи музейида сақланаётган бўлиб, “Мустахора” яъни, сув учун идиш, деб номланади. Ушбу тарихий ёдгорлик V-IX асрларга мансуб бўлиб, 1959 йили археологлар томонидан Ниёзбек тепалигидан топилган.

📖Юртимизнинг турли ҳудудларидан археологлар томонидан топилган ҳар хил ҳажмдаги хумлар, кўзалар, кувачалар бошқа маиший уй-рўзғор сопол буюмлари мамлакатимизда кулолчиликнинг равнақ топганидан далолат беради.

@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

1️⃣3️⃣ ЯНВАРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР

📜 1898 йил — француз ёзувчиси Эмил Золя Дрейфус иши тўғрисида Франция ҳукуматига очиқ хат ("Айблайман" деб номланади) юборди;

🇮🇹 1915 йил — Италиянинг Авеззано шаҳри яқинида зилзила содир бўлди, натижада 30 минг киши ҳалок бўлди;

🇹🇬 ⚔️1967 йил —Того шаҳрида ҳарбий тўнтариш юз берди;

🇳🇬🏳️ 1970 йил — Нигериядаги фуқаролар уруши Биафранинг таслим бўлмиши билан якунланди;

🇦🇿 🔥1990 йил — Бокуда арманлар погроми бошланди;

🇱🇹🛡 1991 йил —Совет махсус кучлари ва «Альфа» гуруҳи Вилньюсдаги телеминорага бостириб киришди (13 киши ҳалок бўлди). Литвада ушбу кун "Озодлик ҳимоячилари куни" сифатида нишонланади;

🇸🇻 2001 йил — Сальвадорда зилзила юз берган;

⚰️ 2007 йил — Генерал Каппел танасининг қолдиқлари Донской монастирида (Москва) дафн этилган;

🇱🇻📣 2009 йил — Латвияда 27 партия ва жамоат ташкилотлари ўз тарафдорларини Гумбаз майдонига келишга ва Сеймни тарқатиш ғоясини қўллаб-қувватлашга чақиришди;

🛳 2012 йил — Таркибида 4234 киши бўлган Costa Concordia cruise кемаси Италия қирғоқларида ҳалокатга учраган. Оқибатда 30 киши ҳалок бўлиб, икки киши бедарак йўқолган.

@tarix_chorrahasida
#музейга_ташриф

⚡️Оққўрғон Тарих ва ўлкашунослик музейига қишнинг аёзли кунларига қарамай Ўзбекистон тарихи канали ижодкор мухбирлари ,, Мозийга саёхат,, кўрсатувини тасвирга олиш учун ташриф буюрди.


@tarix_chorrahasida
#биласизми?

📜📜Истанбул кутубхоналаридаги Алишер Навоий асарлари қўлёзмалари

📚Ҳозирда Истанбулдаги тўртта кутубхонада Алишер Навоийнинг иллюстрацияли қўлёзма асарларининг салмоқли тўплами мавжуд.


🏛Улардан учта тўпламга – Тўпқопи саройи музейи кутубхонасидаги, Истанбул университети кутубхонаси Турк ва ислом санъати музейидаги собиқ Усмонийлар императорлари хазинасидан жалб қилинган китоблар киради. Сулаймония кутубхонасида эса ўша даврдаги Усмонийлар хайрия жамғармаларидан олинган китоблар сақланади. Уларнинг баъзилари ҳукмрон сулола аъзоларининг тасарруфида бўлган.

🔸Бу ерда тақдим этилган ўн еттита қўлёзма ХVI асрнинг биринчи ярмига тўғри келган ёки шу даврга тегишли бўлиши мумкин. Уларнинг барчаси Ҳиротдан Истанбулгача, Бухородан Шерозгача чўзилган турк-форс дунёси оламига мансуб.

@tarix_chorrahasida
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
14 январь — Ватан ҳимоячилари куни!

Муқаддас қасамёдига ҳамиша содиқ бўлиб, хизмат бурчини ерда ҳам, кўкда ҳам шараф билан адо этаётган баҳодир ва довюрак ҳарбийларимизга Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!

@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

1️⃣7️⃣ ЯНВАРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🇨🇻1462 йил— Португалиялик денгизчи Диего Афонсо томонидан Атлантика океанидаги Санта Антан (Кабо Верде) ороли кашф этилган;

1562 йил —Сен-Жермен эдикти кучга кириши натижасида Францияда гугенотларнинг ҳуқуқлари расман тан олинган;

🛳 1773 йил— Жеймс Кук бошчилигидаги Британиянинг "Резолюция" кемаси Арктика доирасидан ўтган биринчи кема бўлган;

📌 1912 йил — инглиз сайёҳи Роберт Скотт жанубий қутбга норвегиялик кашфиётчи Рональд Амундсен экспедицияси ташриф буюрганидан бир ой ўтиб етиб борган;

🇵🇱 1919 йил — польшалик пианиночи ва бастакор Игнати Ян Падеревский Польша Бош вазири этиб тайинланган;

1920 йил —Совет Россиясида ўлим жазоси расман бекор қилинган;

🇦🇫 1929 йил — атиги уч кун ҳукмронлик қилган Афғонистон амири Инаятулло Хон давлат тўнтаришидан сўнг тахтдан воз кечишга мажбур бўлган;

⚔️ 1941 йил— Франция ва Таиланд ўртасида Ко Чанг жанги бўлиб ўтган;

1945 йил— Варшава 1-Белоруссия армияси бўлинмалари томонидан немис босқинчиларидан озод этилган;

🇸🇳🇫🇷 1959 йил —Сенегал ва Франция Судан-Мали Федерациясини ташкил этиш тўғрисида битим имзолаган;

✈️ 1966 йил —АҚШнинг В-52 стратегик бомбардимончи самолёти Испания устида танкер самолёти билан тўқнашиб кетган. Натижада 7 киши ҳалок бўлган, В-52 бортидаги термоядровий бомбалардан бири Ўрта денгизга тушиб кетиб, 2 ой ўтгач топилган;

⚔️1991 йил —Форс кўрфазида "Чўл бўрони" (Desert Storm) операцияси бошланган;

🇦🇹 2001 йил — Холокостдан омон қолган яҳудийлар Австрия ҳукуматидан фашистлар ҳукмронлиги даврида мусодара қилинган мол-мулк учун товон пули талаб қилишган.

@tarix_chorrahasida
#таклиф

Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасидан Маданият бошқармасига очиқ таклиф!

⚽️"Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси вилоят Маданият бошқармасини мини футбол бўйича мусобақага чорлайди.

Беллашув 28 январь куни соат 15:00 да Нурафшон марказий ўйингоҳида бўлиб ўтади.

‼️Жараёнга вилоят спортни ривожлантириш бошқармаси ҳакамлик қилади.

Биз мусобақага тайёрмиз, сиз-чи, ҳурматли маданиятчилар?😊

@tarix_chorrahasida
#online

Айни дамда Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси бошлиғи М.Исраилов раислигида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор, фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда агентлик раҳбарияти томонидан берилган топшириқларнинг ижросини ўз вақтида таъминлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

@tarix_chorrahasida
#ички_туризм

Аҳсарсой шаршараси ҳақида эшитганмисиз?

🏕Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармасига қарашли Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ҳудудидаги Аҳсарсой шаршараси. Тошкент вилоятининг энг гўзал масканларидан бири. Бу жойлар йилнинг тўрт фаслида ҳам ўзига хос табиат манзаралари билан ажралиб туради.

🏔Ахсарсой шаршараси — Бўстонлиқ туманининг шимоли-шарқий қисмида Тошкент шаҳридан 120 километр масофада, Чотқол тоғ тизмаларида жойлашган. Пском дарёсини чап қирғоғида, денгиз сатҳидан ўртача 900 метр баландликдаги бу шаршаранинг баландлиги 5 метрни ташкил этади. Унинг атрофида дам олиш учун супалар ўрнатилган. Шаршарага асосан баҳор ва ёз ойларида сайёҳлар кўп боради. Бироқ, қиш фаслида ҳам унинг табиати жуда чиройли. Пиёда юриш масофаси 15 километр.

Манзил: Бўстонлиқ туманининг Нанай қишлоғи.

🚩Локация

@tarix_chorrahasida