Тарих чорраҳасида
191 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
⚡️Президент Лувр музейида давом этаётган кўргазма ҳақида:

«Франциядаги машҳур Лувр музейида шу кунларда давом этаётган миллий кўргазма, халқимизнинг ноёб тарихий мероси, бой маданияти ва анъаналарига хорижда қизиқиш қанчалик юқори эканини кўрсатмоқда.

Бундай бетакрор тарихий ва маданий бойликларимизни ёшларимизга ва хорижий туристларга янада кенгроқ таништириш, музейларни замон талабларига мослаштириш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади».

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак

☀️Aссалому алайкум...
Чоршанба тонги муборак бўлсин.


❄️Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
❄️Кўнглингизни хотиржам,
❄️Чеҳрангизни нурли қилсин.
❄️Танангизни саломатлик,
❄️Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

2️⃣1️⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🏀 1891 йилда АҚШда баскетбол ўйинига асос солинган;

👨‍🏫1898 йилда Пьер ва Мария Кюри радийни кашф этган;

📜1913 йилда "New York World" газетасида Артур Уинн томонидан тузилган дунёдаги илк кроссворд босилган;

👰1937 йилда "Оппоғой ва етти гном" мултфильмининг илк премьераси бўлиб ўтган;

🚂1953 йил Тулада болалар учун темир йўл ишга тушган;

🇫🇷 1958 йилда Шарл де Голл Франциядаги бешинчи республиканинг биринчи президенти этиб сайланган;

🚀1968 йилда Ой орбитаси бўйлаб айланувчи "Аполлон-8" космик кемаси учирилган;

🛩1988 йил Ан-225 катта сиғимли транспорт реактив самолётининг илк парвози амалга оширилган;

🎶 2012 йилда YouTube тармоғидаги видеоклип кўришлари сони илк маротаба 1 миллиардга етган – бу PSYнинг "Gangnam Style" клипи эди;

🏀 Баскетболнинг туғилган куни;

📝 Кроссворднинг туғилган куни;

👩‍🦰 АҚШда калта бўйли қизларни қадрлаш куни (National Short Girl Appreciation Day);

🇮🇱 Исроилда ўқитувчилар куни;

🇺🇸 АҚШда бошпанасиз одамларни хотирлаш куни (National Homeless Person`s Memorial Day);

🍸 АҚШда миллий коктейл куни (National Coquito Day);

🇵🇭 Филиппинда қуролли кучлар куни;

🇹🇲 Туркманистонда Биринчи президентни хотирлаш куни;

@tarix_chorrahasida
#ЭКСПОНАТ

⚪️🟢Чўпон най ҳақида эшитганмисиз?

🖇Най -- пуфлаб чалинадиган мусиқа асбоби бўлиб, у асосан Шарқ мамлакатларида ,Ўрта Осиёда кенг тарқалган. Найнинг 2 хил тури бор, булар бўйламасига (чўпон) чалинадиган ҳамда ёнламасига ушлаб чалинадиган найлардир.

🔖Найнинг энг қадимий тури чўпон найидир. Най ёғочдан, мисдан ясалади. Най узунлиги 45-52 см диаметри 20-30 мм ли 2-3 та тешиги ҳам бўлади.

📌Найдаги бармоқчалғич тешиклар беркитилиш сонига қараб миллий созандалар орасида "беш қўл", "тўрт қўл", "уч қўл", дея қўлланилган. Ушбу найлар Олмалиқ шаҳар "Ўлкашунослик" музейига маҳаллий аҳоли томонидан келтирилган.


@tarix_chorrahasida
#музейга_ташриф

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Бугун Оққўрғон тумани "Тарих ва ўлкашунослик" музейида "Бирлик" маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва фаоллари бўлишди. Меҳмонлар музейнинг барча бўлимларини томоша қилишди. Уларда II Жаҳон уруши бўлими экспонатлари кўпроқ қизиқиш уйғотди ва улар ҳақида ижобий фикрлар билдириш.

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️


@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак

🌤 Aссалому алайкум, азизлар.
Пайшанба тонги муборак бўлсин!


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!


@tarix_chorrahasida
#статистика

⁉️Қайси вилоятда туристик агентлик хизматларининг ўсиши кузатилди?

📯2022- йилнинг январ-октабрь ойларида туристик агентликлар, туроператорлар хизматлари, брон қилиш ва у билан боғлиқ бошқа хизматларнинг юқори ўсиши Хоразм (84,5 %), Наманган (44,1 %), Бухоро (35,6 %) ва Қашқадарё (28,3 %) вилоятларида қайд этилди.

📈Ҳудудлар кесимида туристик агентликлар, туроператорларнинг хизматлари, брон қилиш ва у билан боғлиқ бошқа хизматларнинг  ўсиш суръатлари, % да:

Ўзбекистон Республикаси – 128,7
Қорақалпоғистон Республикаси – 108,1
Андижон - 126,7
Бухоро – 135,6
Жиззах – 117,3
Қашқадарё - 128,3
Навоий - 123,5
Наманган – 144,1
Самарқанд - 100,2
Сурхондарё – 115,7
Сирдарё – 95,9
Тошкент - 112,1
Фарғона – 120,5
Хоразм – 184,5
Тошкент ш. - 128,1


@tarix_chorrahasida
#музейга_ташриф

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Олмалиқ шаҳар "Ўлкашунослик" музейида 6-ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабнинг ўқувчилари бўлишди. Музей ходимлари меҳмонларга барча бўлимлардаги экспонатлар  ҳақида маълумот беришди. У ердаги ашиёлар болаларда катта қизиқиш уйғотди.

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️


@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

2⃣2⃣ декабрь санасида содир бўлган муҳим воқеалар

💌1857 йил Россияда илк марта почта маркалари жорий этилди;

🇯🇵 1885 йил Ито Хиробуми Япониянинг биринчи бош вазири бўлди;

🔥1894 йил Дрейфус иши бошланди;

🇺🇸 1919 йил большевиклар тарафдори дея гумон қилинган 249 одам "Buford" кемасида АҚШдан Совет Россиясига юборилди;

🧟‍♂ 1978 йил Андрей Чикатило дастлабки қотилликка қўл урди;

🇷🇴 1989 йил қатор намойишлардан сўнг Чаушескунинг ўрнига Ион Илиеску Руминия президенти бўлди;

✈️🇱🇾 1992 йил Триролида Boeing 727 самолёти портлаб 157 одам ҳалок бўлди;

🇪🇺 2009 йил Сербия ЕИга кириш учун ариза топширди;

🚀 2015 йил SpaceX компанияси томонидан тарихда илк маротаба Falcon 9 ракетаси учирилди

🇺🇸 2015 йил АҚШда 1959 йил СССР, Шарқий блок ва Хитойга қаратилган ядро ҳужумлари рўйхати ёзилган ҳужжатлар очиқланди.

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак

🌤 Ассалому Алайкум! Жума тонги муборак бўлсин! 🌱

☘️ Қалбингиз иймонга,
☘️ Уйингиз қувончга,
☘️ Юзингиз нурга,
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.


@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

2⃣3⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🛸 1672 йил— италиялик астроном Жованни Кассини Сатурннинг яна бир йўлдоши – Реяни кашф этган;

🇺🇸 1783 йил – Жорж Вашингтон Континентал армиянинг бош қўмондони бўлган;

📋1876 йил – Усмонлилар империясининг биринчи конституцияси қабул қилинган;

📻 1900 йил– Реджинальд Фессендес дунёда илк бора овозли радиоэшиттириш сеансини ўтказган;

🏦 1913 йил – АҚШда бир неча йирик банкларнинг Федерал захира тизими тузилган;

📆 1947 йил— СССР Олий Кенгаши президиуми 1 январдан байрам кунлари ва дам олиш кунлари бўйича фармон эълон қилган;

🛩 1972 йил —Анд тоғларидаги Air Force компанияси 571 рейси ҳалокатидан 73 кун ўтиб 16 нафар тирик қолганлар қутқарилди. Тирик қолиш учун улар ҳалок бўлган йўловчиларнинг гўштини ейишга мажбур бўлишган;

📌 1990 йил – Словениянинг Югославиядан ажралиб чиқиши учун ўтказилган референдумда 95 % фуқаролар розилик билдирган;

Бутунжаҳон сноубординг куни (World Snowboard Day);

👨‍👩‍👧 АҚШда оилавий илдизлар куни;

👶👧Суданда болалар куни;

🇪🇬 Мисрда ғалаба куни (Порт-Саиднинг озод этилган кун).

@tarix_chorrahasida
#туризм

Амирсой тоғ курортида тоғларнинг қишки мусаффолиги ва тароватини ҳис этинг

Батафсил


@tarix_chorrahasida
#Ногиронлар_куни

Афғонда қолган хотиралар...

🪔Олмалиқ шаҳар  “Ўлкашунослик”  музейида "Ногиронлар куни" муносабати билан  “Афғонда қолган хотиралар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

📍Унда Нуронийлар жамғармаси раиси М. Абдуллаев, Авғон уруши қатнашчилари С.Жўраев, С.Климов ва Н.Хайдаров ҳамда Оҳангарон тумани “Ногиронлар жамияти” раиси Р. Куралбаева каби меҳмонлар бўлишда.

🔖Тадбир иштирокчилари давра суҳбати жароёнида ҳозирги фаровон ҳаётимиз ҳақида шукроналик билдириб, босиб ўтган йўллари ҳақида хотирлашди.


@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Шанба тонги муборак бўлсин!

❄️Аллоҳим ризқингизни баракали қилсин!
❄️Оилангизга тинчлик, ҳотиржамлик, бахт-саодат берсин!

@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

2️⃣5️⃣ декабрь санасида содир бўлган муҳим воқеалар

👑 800 йил— Буюк Карл Римда "Ғарб императори" бўлди;

👑1130 йил— Рожер II Сицилия қироли бўлди;

🏝1492 йил— Эспаньола оролида Колумб Ла-Навидад шаҳрига асос солди;

🇻🇦 1559 йил— кардинал Жованни Анжело Медичи Пий IV номи билан Рим Папаси бўлди;

🤝 1745 йил —Дрезденда тинчлик шартномаси имзоланди;

🇺🇦1917 йил —Украинада Совет ҳокимияти ўрнатилди;

🚀 1946 йил —СССРда Европада биринчи ядро реактори ишга туширилган;

🇮🇱🇪🇬 1977 йил— Исроил бош вазири Менахем Бегин ва Миср президенти Анвар ас-Садатом Мисрда учрашишди;

🇦🇫 1979 йил— совет аскарлари Афғонистонга киритила бошланди.
Қобулда Ил-76 самолёти портлаб 47 одам ҳалок бўлди;

🇷🇴 1989 йил— Руминия президенти (1965-1989) Николай Чаушеску отиб ўлдирилди;

🇷🇺 1991 йил —Михаил Горбачёв СССР
президентлигидан истеъфога чиқди. Давлат номи РСФСРдан расман Россия Федерациясига ўзгартирилди;

📌 1993 йил — Россия Конституцияси қабул қилинган;

✈️ 2003 йил —Boeing 727нинг Котону (Бенин)даги ҳалокати. 140 дан зиёд одам ҳалок бўлган.

@tarix_chorrahasida
#Адлия_хабари

❗️2023 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

"2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–270-сон, 23.12.2022 й.) қабул қилинди.

🔰Фармонга кўра, 2023 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

🔹 барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):

▫️2 январь – душанба;
▫️30 июнь – жума
.

🔹 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:

▫️3 январь – сешанба;
▫️20 март – душанба;
▫️22 март – чоршанба;
▫️24 апрель – душанба;
▫️1 июль – шанба;
▫️2 сентябрь – шанба;
▫️30 декабрь – шанба.

🔘 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:

▫️7 январь – шанба кунидан 3 январь – сешанба кунига;
▫️11 март – шанба кунидан 20 март – душанба кунига;
▫️25 март – шанба кунидан 22 март – чоршанба кунига;
▫️29 апрель – шанба кунидан 24 апрель – душанба кунига.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#музейга_ташриф

⚡️Оққўрғон тумани "Тарих ва ўлкашунослик" музейида туман марказида жойлашган 49-сонли ИДУМнинг 5 - синф ўқувчилари синф раҳбари М. Эрбўтаева бошчигида меҳмон бўлишди.

🏺Жараёнда ўқувчиларга музей ходимаси томонидан музей ва экспонатлар ҳақида қизиқарли маълумотлар бериб борилди. Ўқувчиларда "Археология", "Нумизматика" ва "II жаҳон уруши" бўлимлари катта қизиқиш уйғотди. 


@tarix_chorrahasida
#статистика

🏺🏺Янги ташкил этилган оилавий корхоналар сони 192 тага кўпайди

Ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича рўйхатдан ўтган оилавий корхоналар сони 2022- йилнинг 1- декабр ҳолатига кўра Тошкент вилоятида 5 525 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 666 тага ёки 13,7 %га ошганлигини кўриш мумкин.

🖌Фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналар сони 5 073 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 555 тага ёки 12,3 %га ошганлигини кўриш мумкин.

📌2022- йилнинг январ-ноябрь ойида янги ташкил этилган оилавий корхоналар сони 803 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 192 тага ёки 19,3 %га камайганлигини кўриш мумкин.


@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

2️⃣7️⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🕌 537 йил — Константинополда Авлиё София собори тантанали равишда очилган;

💭1831 йил — Чарлз Дарвин "Бигл" кемасида саёҳатга чиқди, айнан шу саёҳати мобайнида ўзининг машҳур эволюцион назариясини ўйлаб топган;

📢 1918 йил— Германия қўл остидаги Польшада қўзғолон бошланган;

📋 1932 йил — СССРда ягона паспорт тизими жорий этилди, паспорт ва виза хизмати шакллантирилган;

✈️ 1938 йил— АҚШ президенти Франклин Рузвельт фуқаро авиацияси учувчиларни ўқитиш дастурини тасдиқлаган;

⚔️1941 йил—Иккинчи жаҳон урушидаги "Камон операцияси" амалга оширилди. (Буюк Британия кўшинлари немислар ишғол этган Норвегия ороли Вогсёйни озод этган.);

🇰🇵 1972 йил — Корея Халқ Демократик Республикасининг социалистик Конституцияси қабул қилинган;

🇪🇸 1978 йил— Испанияда Франко диктатурасининг тугаганини билдирувчи Конституция кучга кирган;

🇦🇫 1979 йил — Афғонистоннинг Кобул шаҳридаги Амин саройига ҳужум килинган;

💣 1994 йил— Москвада автобус портлатилган;

🌠 2004 йил— 50 000 ёруғлик йилидаги супер юлдузнинг портлаши қайд этилган;

🇮🇱 2008 йил — Исроил армияси Ғазо секторидаги Ҳамасга қарши "Қуйма қўрғошин" деб номланган аксилтеррор ҳарбий операциясини бошлаган.

@tarix_chorrahasida
#Уч_авлод_учрашуви

⚡️Яқинда Олмалиқ шаҳрида жойлашган 20-мактабда шаҳар маҳаллалари билан ҳамкорликда “Уч авлод учрашуви” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

🔖Мазкур учрашувда Олмалиқ шаҳар ҳоким ўринбосари С.Аҳмедов, Обод ва хавфсиз маҳалла бўйича етакчи мутахассис  Г. Эгамназарова, уч авлод вакили бўлган нуроний отахонлар, бугунги кун вакиллари ва келажагимиз бўлган ёшлар иштирок этди.

📌Ушбу тадбирда Олмалиқ шаҳар “Ўлкашунослик” музейи ўзининг кўчма кўргазмаси билан қатнашди.


@tarix_chorrahasida
#туризм

🔴🟡Сайёҳларга яратилаётган қулайликлар

Тошкент вилоятининг туристик салоҳияти ҳақида маҳаллий, қолаверса хорижий туристлар ҳам хабардор. Шунинг учун ҳам вилоятга кўплаб сайёҳлар ташриф буюради.

🔸Дам олиш истаги билан келган меҳмонларга янада қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида туристик манзилларга йўналтирувчи белгилар ўрнатилмоқда.

🔸Олмалиқ шаҳри ҳамда А373а "Тошкент - Ўш" автомобил йўлининг 1 чи километридан Овжазсой ҳамда Эртошсой қишлоқларигача элтувчи махсус йўл кўрсаткичлар қўйилди.

◾️Шунингдек, қишлоқлардаги меҳмон уйлари, дам олиш масканлари, зиёратгоҳлар ва туристик хизмат турлари билан боғлиқ манзилларга ё‘л кўрсатувчи белгилар ўрнатилмоқда.

@tarix_chorrahasida