Тарих чорраҳасида
191 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#кун_тарихи

2️⃣8️⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР

🇬🇧 1065 йил – Лондонда Вестминстер aббатлигига асос солинган;

🚢 1810 йил – Ирландия соҳиллари яқинида инглизларнинг "Elisabeth" кемаси бўрон сабабли ҳалокатга учраган; тахминан 400 киши вафот этган;

🇺🇸 1869 йил – Огайо штатида (АҚШ) Уильям Семпл томонидан илк сақич патентланган;

📰 1895 йил – Вюрцбургда немис физиги В.Рентген томонидан рентген нурлари кашф этилганлиги эълон қилинган;

📢 1905 йил – Сочи Pеспубликаси ташкил топган;

🇮🇹 1908 йил —Сицилиядаги зилзила оқибатида 75 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган;

🇺🇦 1917 йил— Украина ССРда дастлабки Совет миллий ҳарбий бўлими — Қизил казакларнинг биринчи полки ташкил топган. Виталий Маркович Примаков атаман (қўмондон) этиб тайинланган;

📌 1943 йил — СССР Олий Кенгаши Президиумининг НКВД қўшинлари томонидан Қалмоқ АССРни тугатиш тўғрисидаги фармони билан қалмоқларни Сибир ва Узоқ Шарқ минтақаларига кўчириш бўйича операция ўтказилган;

🛫 1968 йил — Байрут халқаро аэропортидаги рейд пайтида Исроил махсус кучлари 14 йўловчи самолётини йўқ қилган;

📚1973 йил — Парижда Солженициннинг "ГУЛАГ архипелаги" романи нашр этилган;

🇹🇲 1999 йил — Сапармурат Ниёзов умрбод Туркманистон Президенти деб эълон қилинган;

🇳🇵2007 йил — Непал Федерал Демократик Республикаси ташкил топган;

🇮🇩 2014 йил — Индонезиянинг AirAsia авиакомпаниясига тегишли AirBus А320 самолёти Ява денгизида қулаб тушган ва 162 киши ҳалок бўлган.

@tarix_chorrahasida
#туризм
#жараён

⚡️Эртошсойда ҳам махсус стелла ўрнатилди

Чекка ҳудудларнинг туризм салоҳиятини ошириш, у ерларда инфратузилмани яхшилаш ва туристлар оқимини янада кўпайтиришни мақсад қилган Тошкент вилояти туризм ва маданий мерос бош бошқармаси томонидан  Оҳангарон туманининг “Овжазсой” ҳамда “Эртошсой” маҳаллаларида жадал ишлар олиб борилмоқда.

Хабар берганимиздек, шу кунларда икки қишлоққа “туризм қишлоғи” мақомини бериш юзасидан йўлга қўйилган тадбирлар доирасида сайёҳлар учун шароитлар йўлга қўйилмоқда.

Бугун Эртошсой қишлоғида ҳам махсус стелла, тунги ёритиш чироқлари, турли белгилар ўрнатилди.

Ташриф буюрадиган меҳмонларга яратилаётган қулайликлар бир пайтнинг ўзида қишлоқ аҳолисини ҳам мамнун этмоқда.

@tarix_chorrahasida
#ЭКСПОНAТ

⚪️🔵"Сопол дастурхон" нима?

🧷Сопол дастурхон— ХVIII-ХIХ асрларга таълуқли бўлиб, хозирги чинни дастурхонларнинг аждодидир.

◾️Сопол дастурхонлар ХVIII асрларда ишлаб чиқарила бошлаган. Ҳунармандлар сопол дастурхоннинг мустахкам бўлиши учун оловда пишириб сўнг сирлаб ишлов беришган. Ўртача катталикдаги дастурхоннинг оғирлиги тахминан 7-10 кг атрофида бўлган ва у оддий гулдастали безак билан безатилган.

📜Сопол дастурхонлар бир неча катталикда, саёз ва бироз чуқурроқ шакл бериб ишланган.
Сопол дастурхонлар турли мақсадларда фойдаланилган яъни таом учун идиш ва дастурхон сифатида қўлланилган. Устига турли таом, мева-чева ва ноз-неъмат тузаб қўйилган. Бир дастурхон атрофига 2 киши ўтирган.

📌Бугунги кунда ҳам сопол дастурхоннинг авлодларидан кенг фойдаланиб келинади. Сопол дастурхонларнинг бугунги кундаги номи чинни дастурхон бўлиб асосан хитой халқ республикасида фойдаланилади ва ҳозир ҳам ишлаб чиқарилмоқда.

Ушбу дастурхон ҳозирда Чирчиқ шаҳар тарихи музейида сақланмоқда.

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак

🎄Ассаламу Алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин ❄️

☃️ Қалбингиз иймонга
❄️ Уйингиз қувончга
❄️ Юзингиз нурга
❄️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.


@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

2️⃣9️⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

📆 1699 йил— Пётр I Юлий календарига ўтиш бўйича фармон берган;

📜 1708 йил— Пётр I Россия империяси ҳудудини 8 та губернияга бўлган;

⚔️ 1941 йил — совет десантлари Феодосийга ташланган;

🚀 1967 йил— СССРда Космик мудофаа дастури қабул қилинган;

💣1975 йил— АҚШнинг "La Guardia" аэропортида бомба портлаши оқибатида 11 киши вафот этган;

🇮🇳1984 йил— Индира Гандининг ўғли Ражив Ганди сайловда ғалаба қозониб, Ҳиндистон бош вазири бўлган;

🇨🇿🇸🇰1989 йил— Ватслав Гавель Чехословакия президенти бўлган;

🇺🇿 1991 йил— Ўзбекистон Республикасида мустақиллик учун референдум ва умумхалқ президентлик сайлови бўлиб ўтди. И. А. Каримов президент этиб сайланган;

📋 1993 йил — Биологик хилма-хиллик ҳақидаги Конвенция кучга кирган;

🇬🇹 1996 йил — Гватемалада
36 йил давом этган фуқаролар уруши тугаган;

🇰🇭1998 йил — Камбоджада 1975-1979 йилларда содир этилган қизил кхмерлар геноциди кечирилди. Қатағонда 3 млнга яқин киши ҳалок бўлган;

🦍 2007 йил— АҚШда дунёдаги энг кекса (55 ёшли) Суматра орангутани ўлган.

@tarix_chorrahasida
#туризм
#ахборот_марказлари

⚡️Туристлар учун ахборот марказлари кўпаймоқда

Бугун Тошкент вилоятида туризм соҳасида йўлга қўйилган ишлар замирида туристларга хизмат кўрсатувчи ахборот марказлари фаолияти жадаллашмоқда.

Ҳозирда вилоят ҳудудида 7 та ахборот марказлари мавжуд бўлиб, улар томонидан туристларга сифатли хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган. Вилоятнинг туристик салоҳиятини тарғиб қилувчи 4 мингдан ортиқ тарқатма материаллар (хариталари, буклет ва брошюралар) ишлаб чиқилиб, ахборот марказлари орқали бепул тарқатилиши йўлга қўйилган.

2022 йил давомида “Зангиота”, “Хазрати Али” “Шоабдумалик ота” зиёратгоҳларида мазкур марказлар иш фаолиятини бошлади. Шунингдек, Оҳангарон тумани Эртошсой ва Овжазсой туризм қишлоқларида ҳам ахборот марказлари ташкил этилди.

Яратилаётган шароитлар фақат сайёҳлар учундир, мақсадимиз келгусида вилоятда соҳани янада равнақ топтириш, дейди Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ходими Худдиев Бахтиёр.


@tarix_chorrahasida
#янгилик

💰💰Дам олиш кунларида маданий мерос объектлари ҳамда музейларга чегирмалар белгиланди


🏛Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Маданий мерос агентлиги томонидан қўшимча дам олиш кунлари учун маданий мерос объектлари ва музейларга чегирмалар эълон қилинди.

📌Мақсад қўшимча дам олиш кунларида республика аҳолисининг мароқли дам олишини таъминлаш, ҳар бир маҳаллий сайёҳга юртимиздаги музейлар ва бошқа маданий мерос объектларига саёҳат қилиш имконини яратиш ва бу орқали ички туризм кўламини янада кенгайтиришдир.


@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак

🌹Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!


@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

3️⃣0️⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР

⚔️ 1806 йил — Туркия Россияга қарши уруш эълон қилди. Россия Бокуни эгаллаган;

🔥 1903 йил— Чикагода "Ирокез" театрида энг катта ёнғин содир бўлди, натижада 600 дан ортиқ одам нобуд бўлди ва 250 одам жароҳатланган;

🛳 1915 йил — немис сувости кемаси Крит оролининг қирғоқларида Британиянинг "Persia" кемасини ўққа тутди. Кема ҳалокати қурбонлари сони 330–501 кишини ташкил этган;

1916 йил— Григорий Распутин ўлдирилган;

📌 1922 йил —Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи ташкил топган;

🛡 1941 йил — Керч , Феодосия ва Калуга шаҳарлари озод этилган;

🇷🇴 1947 йил — Руминия қироллиги Руминия Халқ Республикасига айланган;

🚃1978 йил — Киевда Владимир Веклич ва Василий Диаконов ташаббуси билан қурилган СССР тезюрар трамвайининг биринчи линияси ишга туширилган;

🇺🇦 1991 йил— Киев метросининг "Халқлар дўстлиги" ва "Выудубичи" станциялари ишга тушган;

🇮🇱🇻🇦 1993 йил — Исроил ва Ватикан дипломатик алоқалар ўрнатган;

🇼🇸 2011 йил — Самоада
вақт зонаси УТC−10дан УТC+14га ўзгариши сабабли 30 декабрь санаси бекор қилиниб, 29 декабрь куни соат 23:59:59 дан сўнг 31 декабрга ўтилган;

💣 2013 йил — Волгоградда троллейбус портлаши содир бўлган.

@tarix_chorrahasida
#миллат_бойлиги

🔰Сўзана – ўзбек каштачилигининг энг машҳур турларидан бири

📌 “Сўзана” тожик тилидан таржима қилинганда “игна билан яратилган” деган маънони англатади.

Катта сўзана нима учун мўлжалланган? Нега бу турдаги кашта маҳсулотини тикишда безакларга алоҳида аҳамият берилди?

⚡️Бу саволларга жавобни қуйидаги аудио лавҳадан билиб оласиз.


@tarix_chorrahasida
#Янги_йилга_чегирма

❄️☃️🎄ЭЪЛОН!🎄☃️❄️

🏛 Ангрен шаҳар тарихи музейида "Янги йил" байрами муносабати билан

💰2023 йилнинг 1 январидан 10 январигача кириш чиптаси нарҳларига 20% (йигирма фоиз)чегирма белгиланганлигини маълум қиламиз.

🏕2023 йил 1 январдан 10 январгача "Ёшлар туризми ҳафталиги" доирасида ёшлар учун музейга кириш БЕПУЛ.

☺️Барчангизни музейда кутиб қоламиз.!!!

@tarix_chorrahasida
#янгилик

🏛 59-Венетсия санъат биенналесидаги Ўзбекистон Миллий павилони доирасида “Дихит Алгоризми – Билимлар боғи” номли чекланган миқдорда эсдалик каталоги чоп этилди. Бу йил павилён тарих ва технологиянинг замонавий дунёда тутган ўрни ҳақида танқидий фикр юритишга бағишланган учрашув ва билим алмашиш майдони бўлди.

💠Павилёнда тақдим этилган мавзуларга доир 19 та мақола билан бирга италиялик фотосуратчи Гаиа Камбиажжининг ўзбек маҳорати тўғрисидаги фото китоби каталог саҳифаларини бойитди. Нашр газлама муқовали махсус ғилофга солинган бўлиб, унда павилён муҳитидан илҳомланган ва рассом Анаҳита Меканик томонидан яратилган хушбўй атир учун мўлжалланган қутини кўриш мумкин.


@tarix_chorrahasida
Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#туризм

Тошкент вилоятида «Ёшлар туризми ҳафталиги» бўлиб ўтмоқда

Ҳафталик доирасида 8 та туман ва 4 та шаҳардан 250 дан ортиқ мактаб ўқувчилари  Олмалиқ шаҳар ва Оққўрғон тумани ўлкашунослик музейи, Чирчиқ шаҳридаги тарих музейига, Ангрен ва Оҳангарон туманидаги  муқаддас қадамжоларга олиб борилди.

Ҳафталикдан кўзланган мақсад ёшларни таътил вақтида  вилоятнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатларини ташкил этиш чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат.

Шунингдек, ҳафталик давомида маданий мерос объектлари, театр ва кинотеатрларга ёшларнинг жамоавий ташрифларини ташкил қилиш, тарихимизни жонли кўрсатувчи театрлаштирилган томошалар намойишини йўлга қўйиш режалаштирилган.

@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

5⃣ ЯНВАРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

1675 йил — Голландия уруши мобайнидаги Туркхэйм жанги бўлиб ўтди, унда француз армияси маршал Туренне бошчилигида Бранденбург қўшинини мағлуб этди;

🏢 1728 йил — Гавана университети ташкил этилди;

👑 1757 йил —Роберт-Франсуа Дамиен қирол Людовик ХVга муваффақиятсиз суиқасд амалга оширди;

🇷🇺 1762 йил — Пётр III Россия тахтига келди;

📜 1769 йил—Жеймс Ватт буғ двигателига патент олди;

🤝1809 йил— Англия-Туркия уруши тугади ва Дарданел шартномаси имзоланди;

🇯🇵1905 йил — Россия-Япония уруши пайтида Порт-Артур қалъаси таслим бўлди;

🇱🇻 1917 йил — Биринчи жаҳон уруши пайтида Шимолий фронтда Митава операцияси (Россия императорлик армиясининг сўнгги ҳарбий операцияси)
бошланди. Рига томон йўналтирилган немисларни йўқ қилиш режалаштирилган эди.

🇱🇹1919 йил— Қизил Армия Вилньюсни эгаллади.

🇩🇪1919 йил— Мюнхенда Германия ишчилар партияси ташкил топди, бир йилдан сўнг у Миллий социалистик Германия ишчилар партияси сифатида қайта ташкил этилди;

📣1919 йил— Берлинда Спартакчилар қўзғолони бошланди;

1939 йил — Германиянинг Давлат ирқий бюроси каритларни дин ва ирқига кўра яҳудий эмас деб тан олди;

1942 йил — Қизил Армиянинг қишки ҳужумлари бошланди. Совет қўшини Эвпаторияга ҳужум қилди.

🌏 1956 йил — Антарктидага биринчи совет комплекс экспедицияси уюштирилди;

🇨🇿 1968 йил — Прага баҳорининг бошланиши. Чехословакияда Александр Дубчек ҳокимият тепасига келди;

🚀 1972 йил — Қўшма Штатларда қайта фойдаланилувчи космик кема транспортини яратиш бўйича ишлар бошланди;

📌1977 йил — Москва- Хельсинки гуруҳи қошида психиатриядан сиёсий мақсадларда фойдаланишни текшириш бўйича комиссия тузилди;

🛢 1993 йил — МВ Braer танкери ҳалокатга учради, натижада 84,7 минг тонна нефть денгизга тўкилди.

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТВ_Тошкент

⚡️Оққўрғон тумани тарих ва ўлкашунослик музейида Оққўрғон 24 канали мухбирлари бўлишди.

@tarix_chorrahasida
#янгилик

🕌Ислом цивилизацияси маркази фондига аҳоли ва шахсий коллексиялардан 626 та қўлёзма ва 985 та тошбосма асарлар, жами 1611 та манба қабул қилинган.

📚Ислом манбашунослиги ва қўлёзмалар билан ишлаш бўйича Республика фондларида сақланаётган 52 минг 255 та қадимги ёзма манбалар тўғрисида маълумотлар базаси яратилди.

☝🏼Эслатиб ўтамиз.

Ўтган 2022 йилда илмий аҳамиятга эга бўлган 11 та ёзма манба таржима қилинди ва чоп этишга тайёрланди. Қуръони каримнинг 28 та нодир қўлёзмасидан иборат коллекция шакллантирилди.


@tarix_chorrahasida