Тарих чорраҳасида – Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси
203 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#янгилик

⚡️Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида рус ва инглиз тилларида аудиогид иловаси ишга туширилди.

📼Ушбу аудио қўлланма Ўзбекистон Республикаси Туризм ва Маданий мерос вазирлиги буюртмасига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, Тошкент шаҳри, шунингдек, Хива, Бухоро ва Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари билан яқиндан танишиш имконини беради.

Эндиликда музейга ташриф буюрган ҳар қандай меҳмон музей бўйлаб қизиқарли экскурсияни бепул тинглаш имкониятига эга.


@tarix_chorrahasida
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик

⚡️Жорий йилнинг ноябрь ойида Европа ва Ўзбекистон учун аҳамиятга молик маданий тадбир бўлиб ўтади – Луврда юртимиз ҳудудидан топилган ва қайта тикланган қадимий ашёлар кўргазмаси очилади.

🔸Бу Ўзбекистоннинг маданий мероси ва бой тарихини дунёга намойиш этиш учун ажойиб имкониятдир.

📍Ўзбекистонлик ва франциялик олимлар уч йил давомида ҳамкорликда ишлаш жараёнида 70 та тарихий экспонатни қайта тиклашга муваффақ бўлишди.

🔖Самарқандда топилган қадимий панно, Катта Лангар Қуръони саҳифалари, “Гулчамбар таққан” Будда ҳайкали ва юртимизнинг бошқа хазиналари шулар жумласидан.

🔹Машаққатли меҳнат ва амалга оширилган ишлар учун реставраторлар жамоаси ҳамда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига миннатдорчилик билдираман. Биз маданий меросимизни сақлаб қолиш орқали инсоният тарихини босқичма-босқич тиклаб борамиз.

@tarix_chorrahasida
#янгилик

⚡️⚡️Янгийўл шаҳридаги “Қовунчи тепа” теварагида  “туризм маҳалласи” барпо этилади

Куни кеча эса Туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосари Ботиржон Шаҳриёров ва Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Жамшид Бабажанов Янгийўл шаҳрида туризм йўналишда олиб борилаётган ишларнинг ҳолатини, мавжуд муаммоларни ўрганишди.

🔖Тегишли масъуллар билан биргаликда амалга ошириладиган лойиҳалар, ҳунармандлар фаолияти, мавжуд масала ва муаммолар жойида таҳлил қилинди ва аниқ таклифлар тайёрланди.

📍Ўрганиш давомида Янгийўл шаҳридаги "Каракулдук" канали бўйи ва "Қовунчи тепа" маданияти асоси бўлган, маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олинган тепаликлар ён-атрофини ободонлаштириш, инфратузилмани яхшилаш, мазкур ҳудудда "Туризм маҳалласи" барпо этиш бўйича келгуси ишлар белгилаб олинди.



@tarix_chorrahasida
#янгилик

⚡️⚡️Ўзбекистоннинг энг ноёб экспонатлари энди Лувр музейи экспозициясида

"Францияга бир йилда 60 млн, Луврнинг ўзига 10 млн дан кўпроқ сайёҳ ташриф буюради. Кўргазма орқали Ўзбекистонга, унинг маданияти ва тарихига нисбатан қизиқиш ортишига ишонамиз. Бу туризмни ривожлантиришда катта реклама вазифасини ўтайди",дейди Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Шоазим Миноваров.

📍24 ноябрдан 2023 йил 6 мартгача ташкил этиладиган «Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида» номли кўргазмада мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид энг сара топилмалар, жами 320 дан ортиқ нодир экспонатлар намойиш этилади. Қадимги Варахша, Афросиёб деворий суратлари, VIII-X асрга оид «Катта Лангар Қуръони» каби ноёб осори атиқалар шулар жумласидан.


@tarix_chorrahasida
#янгилик

📯Абдулла Қодирий мемориал музейида "Озарбайжон маданият кунлари" муносабати билан тадбир ташкил этилди.

🔖Тадбирда Озарбайжон Республикаси депутати, сиёсий фанлар доктори, профессор Ганира Пашаева, халқаро Антик дунё илмий академияси аъзоси, профессор Бобохон Муҳаммад Шариф, Ёзувчилар уюшмаси аъзолари ва Абдулла Қодирий ижод мактаби ўқувчилари қатнашдилар.

📍Тадбир сўнгида Ганира Пашаева томонидан Абдулла Қодирий музейи учун совға тақдим этилди ҳамда ёш ижодкорлар муаллифлик китоблари билан тақдирландилар.



@tarix_chorrahasida
#янгилик

⚡️⚡️Ноёб тарихий буюмлар чегарада тўхтатиб қолинди

Юртимизда ясалган ноёб тарихий буюмлар чегара божхона постида тўхтатиб қолинди.

📌ХХ асрнинг I ярмида хивалик усталар томонидан ишланган мис қумғон ҳамда ХХ асрнинг I ярмида Европа давлатларида ишлаб чиқарилган 2 дона чойнак юртимиздан олиб чиқиб кетилишининг олди олинган.


@tarix_chorrahasida
#янгилик

📯📯Францияда буюк мутафаккир Абу Али ибн Синонинг бюсти ўрнатилди

🔺Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчихонаси кўмагида Франция тиббиёт институти академиясида Абу Али ибн Синонинг бронза бюсти ўрнатилди.

🔖Маросимда Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев иштирок этди. Шунингдек, Париждаги Тиббиёт академиясининг катта амфитеатрида Халқаро “Авиценна” мукофотини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Мукофотларни Франция Тиббиёт академияси Президенти жаноб Тран Ба Хюи топширди.


@tarix_chorrahasida
#янгилик

«Хонликлар даври ўзбек миллий либоси тарихи» китоби нашрдан чиқди (фото)

Китоб илмий изланувчилар учун аниқ манзилли маълумотларни ўз ичига қамраб олган

Китобнинг аҳамиятли жиҳатларидан бири — унда учта хонлик даврида яшаган қорақалпоқ халқининг кийиниш маданияти ҳам алоҳида манбалар асосида ёритилган.

БАТАФСИЛ 🔼

@tarix_chorrahasida
#янгилик

23 ноябр куни Париждаги Араб дунёси институтида ўзбек тўқимачилик ва заргарлик санъатига бағишланган "Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўжизалари" кўргазмаси очилади.

📍Кўргазмада ХIХ аср охири – ХХ аср ўрталарига тааллуқли ҳайкел – кумуш аёллар тақинчоқ-туморини кўриш мумкин бўлади. Ҳайкелнинг марказий қисмида муллалар кичик қоғоз парчасига ёзиб берган дуолар сақланган. Ҳайкелни ёш оналар биринчи фарзанди дунёга келгунгача тақади, деб ҳисобланган.


@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик

📯📯Яқин кунларда Париждаги Араб дунёси институтида “Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўжизалари” кўргазмаси очилади.

📍2022 йил 23-ноябрдан то  2023 йил 4 июнга қадар кўргазмада Ўзбекистоннинг 9 та музейидан келтирилган 300 дан ортиқ экспонатлар намойиш этилади. Кўргазма 6 бўлимдан таркиб топади.


@tarix_chorrahasida
#янгилик

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эманнуэль Макрон рафиқалари билан биргаликда Париждаги Араб дунёси институтида "Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари" кўргазмаси билан танишдилар.


@tarix_chorrahasida
#янгилик

📯📯Жанубий Кореянинг Кёнгджу шаҳри мери бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда

⚡️Шу кунларда Бутунжаҳон мероси шаҳарлари ташкилотининг Осиё-Тинч океани котибияти Кёнгджу шаҳри (Жанубий Корея) мери бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.  Делегатсия таркиби Жанубий Кореянинг Кёнгджу шаҳри мери Джу, Нак-Ёнг, Кёнгджу шаҳри расмийлари ва депутатларидан иборат.

📌Бугун эса делегациянинг Бухоро шаҳри расмийлари билан учрашуви ўтказилди.  Учрашувдан кўзланган мақсад Бухоро ва Кёнджу шаҳарлари ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, тарихий Бухоронинг жаҳон миқёсидаги довруғини ва салоҳиятини ошириш ҳамда Корея ва хорижда тарғиб қилиш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилишдан иборат бўлди.


@tarix_chorrahasida
#янгилик

⚡️ИҲТга аъзо давлатларда пандемиядан кейин туризмни тиклашга оид “Йўл харитаси” тасдиқланди ҳамда Шаҳрисабз 2024 йил ИҲТ туризм пойтахти дея эътироф этилди.


@tarix_chorrahasida
#янгилик

💰💰Дам олиш кунларида маданий мерос объектлари ҳамда музейларга чегирмалар белгиланди


🏛Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Маданий мерос агентлиги томонидан қўшимча дам олиш кунлари учун маданий мерос объектлари ва музейларга чегирмалар эълон қилинди.

📌Мақсад қўшимча дам олиш кунларида республика аҳолисининг мароқли дам олишини таъминлаш, ҳар бир маҳаллий сайёҳга юртимиздаги музейлар ва бошқа маданий мерос объектларига саёҳат қилиш имконини яратиш ва бу орқали ички туризм кўламини янада кенгайтиришдир.


@tarix_chorrahasida
#янгилик

🏛 59-Венетсия санъат биенналесидаги Ўзбекистон Миллий павилони доирасида “Дихит Алгоризми – Билимлар боғи” номли чекланган миқдорда эсдалик каталоги чоп этилди. Бу йил павилён тарих ва технологиянинг замонавий дунёда тутган ўрни ҳақида танқидий фикр юритишга бағишланган учрашув ва билим алмашиш майдони бўлди.

💠Павилёнда тақдим этилган мавзуларга доир 19 та мақола билан бирга италиялик фотосуратчи Гаиа Камбиажжининг ўзбек маҳорати тўғрисидаги фото китоби каталог саҳифаларини бойитди. Нашр газлама муқовали махсус ғилофга солинган бўлиб, унда павилён муҳитидан илҳомланган ва рассом Анаҳита Меканик томонидан яратилган хушбўй атир учун мўлжалланган қутини кўриш мумкин.


@tarix_chorrahasida
#янгилик

🕌Ислом цивилизацияси маркази фондига аҳоли ва шахсий коллексиялардан 626 та қўлёзма ва 985 та тошбосма асарлар, жами 1611 та манба қабул қилинган.

📚Ислом манбашунослиги ва қўлёзмалар билан ишлаш бўйича Республика фондларида сақланаётган 52 минг 255 та қадимги ёзма манбалар тўғрисида маълумотлар базаси яратилди.

☝🏼Эслатиб ўтамиз.

Ўтган 2022 йилда илмий аҳамиятга эга бўлган 11 та ёзма манба таржима қилинди ва чоп этишга тайёрланди. Қуръони каримнинг 28 та нодир қўлёзмасидан иборат коллекция шакллантирилди.


@tarix_chorrahasida
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик

Тарихдан сўзлаётган тепаликлар

🕌Тез орада вилоятимизда туристик масканлар сони яна биттага кўпаяди. Тошкент вилояти ҳокими қарорига биноан 2.5 минг йиллик тарихга эга "Улкан Тўйтепа" шаҳар тепаликларини муҳофаза этиш ва ободонлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилди.

❗️Бошланишига режалар чакки эмас. Батафсил маълумотга лавҳа орқали эга бўлишингиз мумкин.

@tarix_chorrahasida
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик

🏛“Термиз” давлат музей-қўриқхонасида “Либос - маънавият кўзгуси” номли кўргазмали тадбир ташкил этилди.|

🧷Унда ёш дизайнерлар томонидан тайёрланган баҳорий либосларнинг коллекциялари намойиш қилинди.

📌Шунингдек, иштирокчилар музейдаги тарихий экспонатлар ва миллий либослар  билан таништирилиб, уста -ҳунармандларнинг маҳорат дарсларида иштирок этишди.


@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик

📯📯Афсонавий "Баҳор" ансамбли бу йилги илк концерт дастурини Дубайда тақдим этади

🔹19-март куни Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кўмагида афсонавий "Баҳор" ансамбли Дубайдаги "Дубай Опера" саҳнасида илк консерт дастурини намойиш этади.

🔸Томошабинларни ажойиб рақслар, нафис миллий либослар ва халқ чолғуларининг ўзгача ижросига бурканган ёрқин шоу кутмоқда.


📍Чипталар dubaiopera.com saytida...


@tarix_chorrahasida