Тарих чорраҳасида – Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси
203 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#туризм

📌📌Самарқандга дам олиш кунлари 220 мингдан ортиқ сайёҳ келди

🕌Самарқанд вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ҳамда Касаба уюшмалари федерацияси вилоят бўлими ташаббуси билан вилоятдаги туристик фирмалари томонидан 25 апрелдан 5 майгача “Рамазон” номли имтиёзли туристик пакет эълон қилинган эди. Мазкур ташаббус натижасида белгиланган дам олиш кунлари Самарқандни 200 минг нафардан ортиқ маҳаллий сайёҳлар зиёрат қилди.


@tarix_chorrahasida
#туризм

🔗🔗ИЧКИ ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАҚСАДИДА

📯Ӯзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясида "Ички туризм хизматларини диверсификация қилиш борасида масъул тизимлар раҳбар кадрлари малакасини ошириш курси" мавзусида малака ошириш курси бӯлиб ӯтмоқда.

⭕️Унда республика ҳудудларида туризм соҳасини ривожлантириш бӯйича раҳбар ва масъул кадрлар малакасини ошириш борасида маърузалар тингланмоқда.

🔸Малака ошириш курсини ӯтказишдан кӯзланган мақсад Республика ҳудудларида туризм соҳасини ривожлантириш бӯйича раҳбар ва масъул кадрларнинг назарий билим ва амалий кӯникмаларини ошириш ҳамда профессионал жиҳатдан янада ривoжлантиришга
кӯмаклашишдан иборат.

🔹7 кунга мӯлжалланган ушбу малака ошириш курсининг бугунги иккинчи кунида бир нечта мавзуларда маърузалар тингланмоқда, ривожланган мамлакатларнинг мусолида сайдлар намойиш этилмоқда. Тингловчилар маърузачиларга ӯзини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этиб, улардан атрофлича жавоб олишди.


@tarix_chorrahasida
#туризм

🕌🕌Чжан Мин: Самарқанд миллийлик ва замонавийлик уйғун шаҳар

📍Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Чжан Мин бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди.

🏮Ташриф давомида Чжан Мин Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари билан танишди, жорий йилнинг сентябрь ойида кўҳна кент мезбонлигида ўтказилиши режалаштирилган ШҲТнинг навбатдаги саммити объектларидаги қурилиш-бунёдкорлик ишлари ва шаҳардаги ободонлаштириш жараёнини кўздан кечирди.

🖇Буюк Ипак йўлининг чорраҳасидаги, бой тарихий-маданий ёдгорликларга эга шаҳарда эканлигимдан хурсандман, – дейди Чжан Мин – Ўзбекистон ўзига хос анъанавий маданиятга эга мамлакат. Унинг миллийлик ва замонавийлик уйғун бўлган бетакрор шаҳри – Самарқанднинг туристлар билан гавжумлиги бежиз эмас. 



@tarix_chorrahasida
#туризм

📯📯Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги ташкил этилади

📌Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги”ни ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

🖇Қарордан кўзланган мақсад, мамлакатимиздаги мавжуд зиёрат туризми салоҳиятидан янада унумли фойдаланиш, осори-атиқаларга бой она юртимиз дунё цивилизациясининг муҳим марказларидан бири эканини халқаро миқёсда намойиш этишдир.

🔖Шу мақсадда, Ўзбекистонда 2022 йилдан бошлаб ҳар йили ноябрь ойининг биринчи ҳафтасида “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” ўтказилади.

📈Жорий – 2022 йилда ўтказиладиган ҳафталик доирасидаги тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси аллақачон ишлаб чиқилган.

🖌Таъкидлаш ўринлики, Халқаро ҳафталик ўтказиладиган бинолар ҳамда хорижий иштирокчилар учун банд қилинган жойлар мусулмон меҳмондўстлиги ва бошқа дин вакиллари талабномаларига мос қулайликлар билан таъминланади.

📜Туризм ва маданий мерос вазирлиги Дин ишлари бўйича қўмита билан биргаликда Халқаро ҳафталик доирасида диний китоблар, диний уламоларнинг асарлари ва Ўзбекистонда чоп этилган Қуръони карим ҳамда мавзули сувенир маҳсулотлари кўргазмаларини ташкил этади.

📍Маданият вазирлиги “Ҳунарманд” уюшмаси билан ҳамкорликда маданий тадбирларда иштирок этиш учун хорижий ва маҳаллий ҳунарманд ва наққошлар, миллий раққослар ансамбллари, мусиқий ижод ва анъанавий санъат усталари ҳамда миллий ва сипо (камтар) либослар дизайнерлари иштирокини таъминлайди. 

🔗Шунингдек, диний-маърифий тадбирларда таниқли хорижий ва маҳаллий диний уламолар, воизлар ва диний-маърифий соҳа вакиллари жалб этилади.
Ҳар йили 15 октябрга қадар Халқаро ҳафталик ўтказиладиган диққатга сазовор жойлар шай ҳолатга келтирилади. 




@tarix_chorrahasida
#туризм

📍Овжассойда "коттежлар шаҳарча"си қурилади.
Бу ернинг ҳавоси ҳатто Швецарияда ҳам топилмайди, —дейди хорижлик инвестор

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#туризм

📯📯Хива – Ислом дунёсининг туризм пойтахти

⭕️Озарбайжон Республикаси Баку шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг 11-сессияси доирасида Хива 2024 йил “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди.

🔹Бой тарихга эга шаҳарнинг бугунги кўриниши, очиқ осмон остидаги музей шаҳар деб эътироф этилиши ҳам бежиз эмас, албатта.


@tarix_chorrahasida
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Туризм #Паркент

🔸 Паркентда туризм соҳасини янада ривожлантириш бўйича ҳукумат даражасида алоҳида дастур ишлаб чиқилмоқда.

📍“Ўзбекистон24” телеканалининг махсус таҳлилий кўрсатувида мана шулар ҳақида, режалар ва асосий йўналишлар борасида ҳикоя қилинади.


@tarix_chorrahasida
#туризм

⚡️⚡️Финландия тажрибаси асосида туризм кластери ташкил қилинмоқда

🧷Айни дамда мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган UNWTO Бош котиби Зураб Пололикашвили Тошкент вилоятида ҳам бўлиб, туризм соҳаси вакиллари, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар билан «Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича янги ташаббуслар» мавзусида муҳокама йиғилишини ўтказди.

🔖Унда Тошкент вилояти Паркент туманининг туристик салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган бир қатор лойиҳалар кўриб чиқилди. Шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Бабажанов томонидан «Green Hils» лойиҳаси тақдимоти алоҳида муҳокама қилинди.

🔹Унга кўра, Финландия тажрибаси асосида бунёд этилган дам олиш масканини янада ривожлантириш мақсадида мазкур ҳудудда қишлоқ хўжалиги, эко ва спорт туризми кластерини ташкил қилиш юзасидан умумий қиймати 45 миллион доллар миқдоридаги маблағлар йўналтирилиши кўриб чиқилди.



@tarix_chorrahasida
#туризм

🚶🏻‍♂️ Пском тоғларида бугунги кунда табиат мутлақо ўзгача кўринишда. 3000 йилдан ошиқ вақт давомида мавжуд бўлган ўрмон айни вақтда қор билан беланмоқда. Ҳудуддаги сув музлашни бошлаган. Походларга чиқишга унчали қийин бўлмаган жойлар.

📍 Локация


@tarix_chorrahasida
#туризм

Бўлажак мутахассисларни шакллантириш: Бўстонлиқ ўқувчилари учун туризм йўналиши бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди.

@tarix_chorrahasida
#туризм

Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани ҳудудида Шоҳрухия шаҳри харобалари бор. Сирдарёнинг ўнг соҳилида жойлашган шаҳар қадимий Банокат ўрнида вужудга келган.

✏️Банокат мўғуллар истилоси даврида вайрон бўлган ва 1392 йилда Амир Темур томонидан ҳарбий қалъа сифатида қайта тикланиб, ўғли Шоҳрух шарафига «Шоҳрухия» деб аталган.


@tarix_chorrahasida
#туризм

🏞Гўзал ландшафтлар, эстетик жиҳатдан қулайлик, соф, мусаффо ҳаво. Тошкент вилоятида тоғ туризми

... Тошкент вилоятининг тоғли ва тоғолди ҳудудлари бебаҳо ва ҳозирга қадар кам ўрганилган. Хали тўлиқ сирлари очилмаган бўлса-да вилоят тоғларининг шифобахш минерал сув манбалари, бетакрор манзарасию, тоза ҳавоси турли касалликларни даволовчи хусусиятига эга эканлиги билан ҳам туристлар оқимини кенгайтирмоқда деб айтишимиз мумкин.


@tarix_chorrahasida
#туризм

Амирсой тоғ курортида тоғларнинг қишки мусаффолиги ва тароватини ҳис этинг

Батафсил


@tarix_chorrahasida
#туризм

🔴🟡Сайёҳларга яратилаётган қулайликлар

Тошкент вилоятининг туристик салоҳияти ҳақида маҳаллий, қолаверса хорижий туристлар ҳам хабардор. Шунинг учун ҳам вилоятга кўплаб сайёҳлар ташриф буюради.

🔸Дам олиш истаги билан келган меҳмонларга янада қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида туристик манзилларга йўналтирувчи белгилар ўрнатилмоқда.

🔸Олмалиқ шаҳри ҳамда А373а "Тошкент - Ўш" автомобил йўлининг 1 чи километридан Овжазсой ҳамда Эртошсой қишлоқларигача элтувчи махсус йўл кўрсаткичлар қўйилди.

◾️Шунингдек, қишлоқлардаги меҳмон уйлари, дам олиш масканлари, зиёратгоҳлар ва туристик хизмат турлари билан боғлиқ манзилларга ё‘л кўрсатувчи белгилар ўрнатилмоқда.

@tarix_chorrahasida
#туризм
#жараён

⚡️Эртошсойда ҳам махсус стелла ўрнатилди

Чекка ҳудудларнинг туризм салоҳиятини ошириш, у ерларда инфратузилмани яхшилаш ва туристлар оқимини янада кўпайтиришни мақсад қилган Тошкент вилояти туризм ва маданий мерос бош бошқармаси томонидан  Оҳангарон туманининг “Овжазсой” ҳамда “Эртошсой” маҳаллаларида жадал ишлар олиб борилмоқда.

Хабар берганимиздек, шу кунларда икки қишлоққа “туризм қишлоғи” мақомини бериш юзасидан йўлга қўйилган тадбирлар доирасида сайёҳлар учун шароитлар йўлга қўйилмоқда.

Бугун Эртошсой қишлоғида ҳам махсус стелла, тунги ёритиш чироқлари, турли белгилар ўрнатилди.

Ташриф буюрадиган меҳмонларга яратилаётган қулайликлар бир пайтнинг ўзида қишлоқ аҳолисини ҳам мамнун этмоқда.

@tarix_chorrahasida
#туризм
#ахборот_марказлари

⚡️Туристлар учун ахборот марказлари кўпаймоқда

Бугун Тошкент вилоятида туризм соҳасида йўлга қўйилган ишлар замирида туристларга хизмат кўрсатувчи ахборот марказлари фаолияти жадаллашмоқда.

Ҳозирда вилоят ҳудудида 7 та ахборот марказлари мавжуд бўлиб, улар томонидан туристларга сифатли хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган. Вилоятнинг туристик салоҳиятини тарғиб қилувчи 4 мингдан ортиқ тарқатма материаллар (хариталари, буклет ва брошюралар) ишлаб чиқилиб, ахборот марказлари орқали бепул тарқатилиши йўлга қўйилган.

2022 йил давомида “Зангиота”, “Хазрати Али” “Шоабдумалик ота” зиёратгоҳларида мазкур марказлар иш фаолиятини бошлади. Шунингдек, Оҳангарон тумани Эртошсой ва Овжазсой туризм қишлоқларида ҳам ахборот марказлари ташкил этилди.

Яратилаётган шароитлар фақат сайёҳлар учундир, мақсадимиз келгусида вилоятда соҳани янада равнақ топтириш, дейди Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ходими Худдиев Бахтиёр.


@tarix_chorrahasida
#туризм

Тошкент вилоятида «Ёшлар туризми ҳафталиги» бўлиб ўтмоқда

Ҳафталик доирасида 8 та туман ва 4 та шаҳардан 250 дан ортиқ мактаб ўқувчилари  Олмалиқ шаҳар ва Оққўрғон тумани ўлкашунослик музейи, Чирчиқ шаҳридаги тарих музейига, Ангрен ва Оҳангарон туманидаги  муқаддас қадамжоларга олиб борилди.

Ҳафталикдан кўзланган мақсад ёшларни таътил вақтида  вилоятнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатларини ташкил этиш чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат.

Шунингдек, ҳафталик давомида маданий мерос объектлари, театр ва кинотеатрларга ёшларнинг жамоавий ташрифларини ташкил қилиш, тарихимизни жонли кўрсатувчи театрлаштирилган томошалар намойишини йўлга қўйиш режалаштирилган.

@tarix_chorrahasida
#туризм

⚡️Тошкент вилоятида «Ёшлар туризми ҳафталиги» давом этмоқда

Ушбу ҳафталик доирасида бугун Оҳангарон шаҳар 7-сонли махсус мактаб ўқувчилари "Шодмалик ота" зиёратгоҳида меҳмон бўлишди.

📍Маълумот учун, ҳафталикдан кўзланган мақсад ёшларни таътил вақтида  вилоятнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатларини ташкил этиш чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат.


@tarix_chorrahasida
#туризм

‼️Туризм ахборот белгиларини биласизми?

🧷Туристик белгиларни жорий қилиш фақатгина сайёҳлар учун қулайлик туғдирибгина қолмай, балки диққатга сазовор жойларни осон топиб бориш имкониятини ҳам юзага келтиради.

🔹Шунингдек, бу мамлакатнинг тарихий ўтмишига нисбатан ҳурмат шаклланишига ёрдам беради. Туристик навигатсия тизими белгилар ва маълумотларни жойлаштириш учун мавжуд стандартларга мос келади.

Батафсил🔼

@tarix_chorrahasida
#туризм

🏔 Бу Швейцария ё Грузия эмас, ўзимизнинг Оҳангарон, ўзимизнинг Мовий тоғлар бу.

🌸 Баҳор келди, энди бу жойлар янаям гўзаллашади. Дам олиш кунларида оилавий боришни тавсия қиламиз.

📍Локация

@tarix_chorrahasida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM