#таваллуд
⚡️⚡️Дирижёр, композитор Халилов Набижон таваллуд топган кун
✨Халилов Набижон 1922 йил 6 январда туғилган дирижёр, копозитор, Ўзбекистон халқ артисти ҳисобланади. У Тошкент консерваториясини таълим олган ва Иккинчи жаҳон урушида ҳам иштирок этган.
🎷Ҳамза театрида мусиқа бўлими бошлиғи, Ўзбек давлат филармониясида симфоник оркестр дирижёри, “Ўзбекистон” ашула ва рақс ансамблининг бадиий раҳбари бўлган, 1968 йилдан Муқимий театрида бош дирижёр сифатида ўнлаб спектаклларни саҳналаштирган. Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтида ўқитувчи, профессор лавозимида ҳам ишлаган.
🎻“Бахт тўйи” (Ё.Мирзо), A.Муҳамедов билан ҳамкорликда “Олифта” (Ф.Мусажонов), “Дилафрўзга тўрт ошиқ" (Т.Миннулин), “Сеҳрли узук” (С.Қориев), “Тошкентга саёҳат” (Б.Дарвеш) каби мусиқали драма ва комедиялар мусиқасини, шунингдек, “Жон Ўзбекистон” вокал-рақс сюитаси, “Нидо” вокал-симфоник поэмаси, “Тошкент гуллари”, “Севгилим-баҳорим” ва бошқа қўшиқларни ёзган.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+4XYsqiKJBKFhYWM6

⚡️⚡️Ўзбекистон халқ ёзувчиси Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек таваллуд топган кун
⏳ХХ аср ўзбек адабиётининг ривожига улкан ва бебаҳо ҳисса қўшган улуғ адиб, шоир, олим, жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек 1905 йилнинг 10 январида Тошкент шаҳрида, бўзчи оиласида дунёга келди.
📚Ойбек моҳир шоир бўлгани каби етук романнавис ҳам эди. У яратган «Қутлуғ қон», «Навоий», «Улуғ йўл», «Олтин водийдан шабадалар», «Қуёш қораймас» каби эпик полотнолар ўзбек реалистик романчилиги тараққиётида муҳим бир даврни ташкил этади.
🔖Ойбек 1968 йил 1 июлда 63 ёшида вафот этган. Вафотидан сўнг унинг 20 жилдлик тўла асарлари мажмуаси нашр этилган.
🎖Aдиб истиқлол даврида «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланган.

⚡️⚡️Таниқли ўзбек актрисаси Шоҳида Маъзумова таваллуд топган кун
✨Истеъдодли ўзбек актрисаси Шоҳида Маъзумова 12 январ 1907 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 1925 йилда хотин-қизлар педагогика билим юртини, 1954 йилда A. Островский номидаги Театр ва рассомлик санъати институтининг режиссёрлик факултетини тугатган.
🍀Шоҳида Маъзумова 1929 йилда Ҳамза театрида саҳналаштирилган Ғулом Зафарийнинг «Ҳалима» спектаклидаги Ҳалима образи билан санъатга кириб келди ва ўттиз йил тинимсиз ижодий изланиш натижасида ғарб ва рус драматурглари ҳамда ўзбек ижодкорларининг ўнлаб спектаклларида бош ролларни ижро этди. Ўзи бир неча спектаклларни саҳналаштириб, санъатда ўз ўрнини топди, режиссёр, истеъдодли актриса сифатида халқ ҳурматига сазовор бўлди.
#tarix_chorrahasida

⚡️⚡️Ўзбекистон халқ артисти Турғун Aлиматов таваллуд топган кун
🪕Созанда, дутор, танбур, сато устаси Турғун Aлиматов 1922 йил 20 январда Тошкент вилоятида туғилган. 1930 йиллардан Тошкент шаҳрида Тошкент педагогика институти ишчи факултети тўгарагида танбур, ғижжак чалишни ўрганган.
🎷Кейинчалик халқ ва профессионал ижро услубларини Шобарат танбурчи, Наби танбурчи, Мулла Тўйчи ҳофиз, Ю.Ражабийлардан ўрганган. 2 жаҳон уруши қатнашчиси Турғун Aлиматов Ёш томошабинлар театри ва Муқимий театрида, Ўзбекистон радиоси халқ чолғулар оркестри ҳамда Юнус Ражабий номидаги мақом ансамблида созанда софатида фаолият юритган.
🎹Репертуарида халқ куйлари, мақом ва машҳур ашулаларнинг чолғу йўллари: “Дутор Навоси”, “Танавор I-II”, “Танбур Навоси”, “Чоргоҳ”, “Муножот”, “Нола”, “Наво”, “Наврўзи Aжам”, “Эшвой”, “Бузрук”, “Эй, сабо”, “Куйгай” ва бошқалар ўрин олган. Бундан ташқари у “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланган.
@tarix_chorrahasida

⚡️⚡️Адабиётшунос, таржимон Маллаев Натан Муродович таваллуд топган кун
✨Адабиётшунос, таржимон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, филология фанлари доктори, профессор Маллаев Натан Муродович 1922 йил 22 январда Тошкентда таваллуд топган.
📘Маллаев “Ўзбек адабиёти тарихи” (ўрта мактаблар учун, 1953-72), “Ўзбек адабиёти тарихи” (университет ва педагогика институтлари учун, 1963-65) каби дарсликлар муаллифидир.
Асосий илмий тадқиқотлари Навоий ижодини ўрганиш ва мумтоз адабиёт билан халқ оғзаки ижодининг ўзаро таъсирини тадқиқ этишга қаратилган.

⚡️⚡️Болалар щоири Зафар Диёрнинг таваллуд куни
✨Ўзбек болалар адабиётининг тараққиётида ёрқин из қолдирган кичкинтойларнинг истеъдодли шоирларидан бири Зафар Диёр 1912 йил 24 январда Наманган вилоятинингҳозирги Чуст туманидаги Самсоқтепа қишлоғида деҳқон оиласида туғилди. 1916 йилда Зафарлар оиласи Тошкент шаҳрига кўчиб келади.
🪔Зафар Диёрнинг биринчи шеъриёш шоирларнинг “Қурилиш куйлари” тўпламида босилиб чиқди. Кўп ўтмай, унинг биринчи шеърлар тўплами “Қўшиқлар” номи билан 1933 йилда нашр этилди.

⚡️⚡️Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Ўлмас Умарбековнинг таваллуд куни
🖌Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, истеъдодли адиб Ўлмас Умарбеков 1934 йил 25 январда таваллуд топган.
📕Ўлмас Умарбеков қарийб қирқ йил тинимсиз изланиш, ижод билан банд бўлди. У ўнлаб ҳикоялар, қиссалар, «Одам бўлиш қийин», «Фотима ва Зуҳра» каби романлари, «Қиёмат қарз», «Шошма, қуёш», «Оқар сув», «Суд», «Комиссия», «Кузнинг биринчи куни», «Aризасига кўра», «Курорт», «Ер ёнганда» каби драматик асарларини яратди.
📚Шунингдек, «Икки солдат ҳақида қисса», «Ўзгаларни деб», «Қалин қорлар бағридаги учрашув» каби кинофилмлар учун ссенарийлар ёзди. «Одам бўлиш қийин» романи Ўзбекистон ёшлар ташкилотининг мукофотига (1971), «Икки солдат ҳақида қисса» филми Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофотига (1977), «Дамир Усмоновнинг икки баҳори» қиссаси эса Н. Островский номидаги собиқ иттифоқ ёшлар ташкилотининг мукофотига (1984) сазовор бўлди.

⚡️⚡️Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси Алишер Хўжаевнинг таваллуд куни
✨Алишер Хўжаев 1963 йил 26 январда Тошкент вилоятида туғилган. У 1985 йил Самарқанд Давлат университетини тугатиб, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Электроника институтида меҳнат фаолиятини бошлаган.
🔸Кейинчалик қатор идораларда масъул лавозимларда меҳнат қилди. Хусусан, “УзПАК” маълумотларни узатиш тармоғи давлат унитар корхонасида директор, Ўзбекистон Президенти Девони Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигида бош директор ўринбосари, “УзИнфоCом” компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш марказида директор бўлган.
🔹Алишер Хўжаев 2017 йилдан буён Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси вазифасида фаолият юритиб келмоқда.

⚡️⚡️Атоқли режиссёр Наби Ғаниев таваллуд топган кун
Кинорежиссёр, ўзбек киночисининг асосчиларидан бири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Наби Ғаниев 1904 йил 15 сентябр Тошкентда таваллуд топган.
📍1925 йил Тошкентда киностудия ишга туширилгач, Ғаниев Тошкентга қайтади ва умрининг охиригача киностудияда ишлайди. Аввал актёр, консултант, режиссёр ёрдамчиси бўлган, асосий режиссёрлик фаолиятини 1930 йиллар бошлаган. Унинг “Юксалиш”, “Рамазон”, “Йигит” филмлари ўзбек бадиий киносининг шаклланишида муайян босқични ўтади.
🔺🔺🔺Ғаниев катта шуҳрат келтирган ва ўзбек киносининг дурдоналаридан бўлган “Тоҳир ва Зуҳра” (1944) “Насриддиннинг саргузаштлари” (1947), “Фарғона қизи” (1948) каби филмларни экранлаштирди. Ғаниев ижоди ўзбек кино санъати шаклланиши ва тараққий этишида катта рол ўйнади. Тошкент кўчаларидан бирига Наби Ғаниев номи берилган.

📯📯Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раҳматжон Қурбонов таваллуд топган кун
📚Раҳматжон Қурбонов Хоразм воҳасининг фарзанди. У 1959 йил 20 сентябрда Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабда ўқиб юрган кезларидаёқ: “Мен катта бўлсам, албатта, улуғ устозларга ўхшаган санъаткор бўламан”, деб ният қилиб қўйган. Яхши ният ярим давлат деган нақлга асосан, Раҳматжон Хивадаги Матёқуб Харратов номидаги мусиқа билим юртида ҳам ўқиб санъатдаги ижодининг илк даврини бошлади.
🪕Тошкентга келиб, Консерваториянинг “Шарқ” кафедраси “Вокал ҳамда мақом” бўлимига кириб ўқиди. Улуғ устозлар, Ўзбекистон халқ артистлари Насим Ҳошимов, Ҳалима Носирова, Саодат Қобуловалардан таълим олди ва уларнинг севимли шогирдлари қаторидан жой олди. Ўқишни имтиёзли диплом билан битириб, ўзи ўқиган даргоҳда бир неча шогирдларга санъат сирлари, қўшиқ ижро этиш ва ўзбек мақомларининг сир-асрорларини ўргатиш бўйича таълим берган.

📌📌Ўзбекистон халқ устаси Алишер Назруллаев таваллуд топган кун
Уста кулол, Ғиждувон кулоллик мактабининг 7- авлод вакили Алишер Назруллаев 1953 йил 24 сентябр куни Ғиждувонда туғилган. 2002 йилда Ўзбекистон халқ устаси, 2003 йилда Ўзбекистон Бадиий академияси академиги каби унвонларга сазовор бўлган бу инсон 1975 йили Самарқанд меъморлик қурилиш институтини тугатган.
🏺У бу ҳунарни отаси уста Ибодулла Назруллаевдан ўрганган. Назруллаев ижодида Ғиждувон кулоллик мактабини анъаналарини ривожлантирган у яратган сопол буюмлар (товоқ, лаган, коса, кўза, қушу улоқ ва бошқалар) қўрғошин тусли сирланиши билан ажралиб туради.
🌎У Европа, Осиё қитъаларидаги маданий марказлардаги нуфузли танлов кўргазмаларда фаол иштирок этган. Назруллаев ишларидан намуналар республика ва хорижий мамлакатлардаги музей, тўплам, хусусий коллекциялардан ўрнак олган.
🏵1996 йилда "Дўстлик" ордени билан мукофотланган .

Алишер Навоий (1441-1501) - буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби. У Навоий таҳаллуси остида чиғатой (эски ўзбек тили) ҳамда форсийда (форс тилидаги асарларида) ижод қилган.
Ғазал мулкининг султони мир Алишер Навоий каби бутун туркий халқлари орасида йирик шахс йўқдир.
Болалигиданоқ шеъриятга ихлоси балан мутафаккир 1480 йил Ҳирот шаҳрида ва бошқа вилоятларда ўз ҳисобидан бир нечта мадраса, 40 та работ (йўловчилар учун бекат), 17 та масжид, 10 та сўфийлар тураржойи (хонақоҳ), 9 та ҳаммом, 9 та кўприк ва бошқаларни қурдирган.
Нафақат шоир, балки саховатпеша эканлиги билан ҳам халқ қалбида яшай олган инсон.