This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак
☀️🌤АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, Сешанба тонги муборак бўлсин!!!
🍂Қушларнинг чуғури, ифорли сабо,
🍂Борлиқдан таралар илоҳий наво,
🍂Меҳрга ошуфта қалбларда садо,
🍂Субҳидам муборак, қадрдонларим!
@tarix_chorrahasida

#таваллуд
📯📯Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раҳматжон Қурбонов таваллуд топган кун
📚Раҳматжон Қурбонов Хоразм воҳасининг фарзанди. У 1959 йил 20 сентябрда Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабда ўқиб юрган кезларидаёқ: “Мен катта бўлсам, албатта, улуғ устозларга ўхшаган санъаткор бўламан”, деб ният қилиб қўйган. Яхши ният ярим давлат деган нақлга асосан, Раҳматжон Хивадаги Матёқуб Харратов номидаги мусиқа билим юртида ҳам ўқиб санъатдаги ижодининг илк даврини бошлади.
🪕Тошкентга келиб, Консерваториянинг “Шарқ” кафедраси “Вокал ҳамда мақом” бўлимига кириб ўқиди. Улуғ устозлар, Ўзбекистон халқ артистлари Насим Ҳошимов, Ҳалима Носирова, Саодат Қобуловалардан таълим олди ва уларнинг севимли шогирдлари қаторидан жой олди. Ўқишни имтиёзли диплом билан битириб, ўзи ўқиган даргоҳда бир неча шогирдларга санъат сирлари, қўшиқ ижро этиш ва ўзбек мақомларининг сир-асрорларини ўргатиш бўйича таълим берган.

#экспонат
‼️Бронза даврига оид тўқув дастгоҳи анжоми Чирчиқ шаҳар тарихи музейида сақланмоқда
Экспонатларнинг қиймати унинг қандай матодан ишланганидан эмас балки неча арслик тарихни ўзида сақлагани билан ўлчанади. 4 - минг йилликга тегишли бўлган тўқув дастгоҳи учун сопол анжом ҳам анча қимматбаҳо экспонат ҳисобланади.
🔺🔺🔺Чуст манзилгоҳидан топилган ушбу ашё доира шаклида бўлиб, маркази тешик қизғиш ангобли. Тўқув анжомини бўйлама ўқи бўйлаб ўтиш тешиги бўлган диск ёки паст силиндр шаклидаги шпинделни тортиш ва унга ипни мустаҳкамлаш учун ишлатилган, улар тош, лой ва суяклардан ясалган. Кичик ўлчамли ва мустаҳкамлиги туфайли шпиндел бурмалари яхши сақланиб келган.

#янгилик
⚡️⚡️Паркентдан ХVI аср охири – ХVII аср бошларига оид хазина топилди
Олимлар делегацияси, маҳалла раиси, маҳалла профилактика нозири, уй эгалари ва археолог гувоҳлигида топилмалар саноқдан ўтказилган. Уларнинг сони 939 та эканлиги аниқланди. Улар ўрганиш ва давлатга топшириш учун олинган.
📐Тангалар узоқ вақт давомида ер остида, нам тупроққа қоришиб чириганлиги сабабли уларнинг ҳар иккала томонининг юзалари текисланиб кетган. Тангаларга зарб саёз урилган. Улардаги ёзувлар яхши кўринмайди.
📍Олимлар хазинанинг ХVI аср охири – ХVII аср бошларига тегишли эканлигини айтишмоқда. Улар топилган жойдан аниқланган ашёвий далиллар - 25х25х5 сантиметр ҳажмдаги пишган ғиштлар, мовий рангдаги сирланган ва сирсиз сопол идиш синиқлари ҳам юқорида кўрсатилган даврда ишлаб чиқарилган.
БАТАФСИЛ🔽

Telegraph
📌📌Паркентдан торилган тангалар хазинасини
Тошкент вилояти Паркент тумани «Хўжа» маҳалласидаги Ҳунарманд кўчаси 47-уйда яшовчи фуқаро Насиба Бегматова 2022 йилнинг 16 сентябрь куни ўз уйининг ҳовлисидан ўра қаздираётганда кўкариб занглаб кетган мис тангалар хазинасини топиб олган. Фуқаро бу ҳақда…
#Қишлоқларимиз_тарихидан #Паркент
КУМУШ ЙЎҚ, КУМУШКОН БОР...
🕌Туризм – мамлакатни дунёга танитувчи, иқтисодиёт учун юқори даромад келтирувчи ва аҳоли бандлигини таъминловчи соҳалардан бири. Тошкент вилояти географик жойлашув ўрни ва сўлим табиатига кўра туризм ривожига қулай ҳудуд ҳисобланади.
⛰Паркент тумани марказидан 16 км узоқликда жойлашган, вилоят туризми ривожида муносиб улушга эга Кумушкон қишлоғи ана шундай гўзал гўшалардан бири ҳисобланади. Айтишларича, бир неча асрлар илгари хитойликлар бу ҳудудга кумуш илинжида келишган. Ва албатта излаган конларини топишган ҳам. Хитойликлар барча кумушни ташиб кетишганми, йўқми, буёғи ҳеч кимга маълум эмас.
📂1940 йилда кон масаласи яна кун тартибига чиқади, яна изланишлар бошланиб кетади. Орадан 7 йил ўтиб бу ерда кон очилди, Фақат у кумуш эмас, қўрғошин кони эди. 1957 йилда номаълум сабабларга кўра, фаолияти тўхтатилди.
🔰Қишлоқ дастлаб Чанги Ҳисорак, сўнгра Ҳисорак қишлоқ фуқаролар йиғини тасарруфида бўлган. 2002 йилда маҳалла фуқаролар йиғини мақомига эга бўлди.
⚪️Кумушкондаги “Масжид Али” зиёратгоҳи халқ орасида алоҳида меҳр билан тилга олинадиган Ҳазрат Али номи билан боғлиқ кўркам қадамжо бўлиб, вилоятнинг энг ажойиб диққатга сазовор жойларидан ҳисобланади. Зиёратгоҳдаги улкан чинор ва шифобахш булоқ суви зиёратчилар томонидан эъзозланади. Айтишларича, еростидаги маъданларнинг булоқ сувларига ижобий таъсири натижасида инсон саломатлигига ниҳоятда фойдали.
🔺Қишлоқда 7 та кўча мавжуд. 3 500 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 1617 нафари 0-30 ёшдагилар. Ҳудуд майдони – 97 гектар.
🌴Кумушкон тоза ҳавоси, мафтункор табиати билан сайёҳларни ўзига жалб қилади. Шу сабаб Ҳукумат қарори билан туризм қишлоғига айлантирилган. Жуда қисқа вақтда бу ерда 62 та меҳмон уйи рўйхатга олинди. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, мавсумда (апрелнинг 15-санасидан сентябрнинг охиригача) 30 млн. сўмдан ортиқ даромад қилиш мумкин.
Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси – Абдураҳмон Бурҳонов
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Музаффар Ражаббоев
🔹Ёшлар етакчиси – Мурод Азимбоев
🔹Хотин-қизлар фаоли – Мадина Аҳмедова

☀️Ассалому алайкум, азизлар. Чоршанба тонги муборак бўлсин!
✨Ҳаёт - афсонавий, сахий ва ҳайратда қолдирувчи совға.
🍁Ҳар бир кунда ҳаётдаги мўъжизалар учун шукрона айтинг.

#кун_тарихи
2️⃣1️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⚔️1187 йил —Салоҳиддин Айюбий салибчиларга қарши Қуддусни қамал қилган;
🌍 1519 йил— Фердинанд Магеллан дунёни айланиб чиқиш учун ўз экспедициясида 270 га яқин одам билан саёҳатга чиққан;
🇮🇹1870 йил —Италиянинг бирлашиши якунланган;
🚗 1893 йил— Чарлз Дуреа ва укаси Америкада ишлаб чиқарилган илк бензинли автомобилни синовдан ўтказган;
⚔️1941 йил— Литвада Холокост: Литва фашистлари ва маҳаллий полиция 403 яҳудийни оммавий қатл қилган;
📌 1959 йил — радикал қарашлари учун денгиз корпусидан ишдан бўшатилган Ли Харви Освалд (Ж. Кеннедининг қотили) Совет Иттифоқига жўнаб кетган;
🇻🇳1977 йил— Вьетнам БМТга қабул қилинган;
📌1984 йил— худкуш террорчи Ливаннинг Бейрут шаҳридаги АҚШ элчихонасига ҳужум қилиб, 22 кишини ўлдирган;
📌1990 йил — Жанубий Осетия Грузиядан ажралиб чиққанлигини эълон қилган;
🗳1992 йил —референдумда Франция фуқароларининг кўпчилиги мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиши учун овоз берган;
🇦🇿 1993 йил —Озарбайжон парламенти МДҲга аъзо бўлишга қарор қилган;
🇺🇸2001 йил— Конгресс ва Америка халқининг қўшма мажлисига мурожаатида АҚШ президенти Жорж Буш «террорга қарши уруш» эълон қилган;
🔥 2019 йил— Бутун дунё бўйлаб иқлим ўзгаришига қарши тўрт миллионга яқин, асосан талабалардан иборат одамлар намойиш ўтказган. Нью-Йоркдаги намойишга швециялик ўн олти ёшли қиз— Грета Тунберг бошчилик қилган.

Имом Султон мақбараси ва зиёратгоҳи
Тарих манбалари сўзлаганда...
Янгийўл тумани «Бўстон» маҳалласида жойлашган "Имом Султон" мақбарасига туризм зиёратини амалга ошириш мақсадида таъмирлаш, замонавий қиёфага келтириш ишлари бошланди.
"Имом Султон" зиёратгоҳининг тарихи 14-15 асрлардан бошланади. Тошкентлик Хамдамхон эшон Қосимхон ўғлининг ёзма манбаларига асосланиб айтишига кўра Имом Султон қабристонига 14 асрдан бошлаб майит қўйила бошланган.
Ўша пайтдаги Тошкент бекларидан бирининг буйруғига кўра кесилаётган дарахтзор ўртасидаги бир гумбазга одамларнинг кўзи тушади. Қишлоқ аҳли бу ерга майит қўйилган бўлса керак деб ўйлайди.
➡️ Батафсил

#фаолият
ҚОЗОҒИСТОН МУЗЕЙИ БИЛАН МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ
📌Ҳамкорлик ҳар бир соҳада муҳим ҳисобланади. Ангрен шаҳар тарихи музейи вакиллари ҳам икки томонлама алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида Қозоғистон Республикасида бўлишди. Туркистон шаҳар "Азрет-Султон" тарих ва маданият музей қўриқхонаси ва Ангрен шаҳар тарихи музейи ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
🔘Жараёнда томонлар келгусидаги истиқболли режалар ва уларни амалиётга тадбиқ этиш борасида келишиб олдилар.
✅Маълумот учун: "Азрет-Султон" давлат тарих ва маданият мyзей-қўриқхонаси 1989 йилда ташкил этилган. Музей коллекциясида 25 000 дан ортиқ ноёб экспозициялар мавжуд. "Азерт Султон" туристик жиҳатдан энг кўп сайёҳлар ташриф буюрадиган музейлардан биридир.

#Қишлоқларимиз_тарихидан
Нефритлар қишлоғи қайда?
🗻Пском қишлоғи Бўстонлиқ туманидан 100 чақирим узоқликда жойлашган бўлиб, гўзал табиати, баланд тоғлари, тоза ҳавоси ва меҳнаткаш одамлари билан бошқа ҳудудлардан ажралиб туради. Мазкур ҳудудда қадимги қўрғонлар, тепаликлар ва қадамжолар мавжуд.
💧“Пском” сўзи Пском дарёси номидан келиб чиққани маълум. “Пском” сўзидаги “ком” илдизининг маъноси ҳинд-европа тилларидаги “ком”, “кан”, “кон” сўзларидан келиб чиққан бўлиб, “канал-ариқ”, “қазиш”, “чуқурлаш” маъноларини билдиради.
⭕️ Шунингдек, аввал қишлоқ номи Биском, Бистком бўлган, деган фикрлар бор. Улар бўйича, “бист” сўзи форс-тожик тилида “йигирма”, “ком” – дарё (сой) маъноларини билдирган. Яъни 20 та ирмоқдан иборат бўлган дарё. Улар қуйидагича аталади: Наволисой, Ахсарсой, Испайсой, Оромзода, Каптар кумушсой, Тепарсой, Бодаксой, Урунгачсой, Қурмулсой, Обиҳалвосой, Пскомсой, Қорақизсой, Қавдонсой, Ихночсой, Тайоқтошсой, Толиқсой, Қорабоғсой, Майдонтол, Ойгайинг ва Чиралма.
♻️“Турон” академияси доценти, тарих фани ўқитувчиси Турдивой Эсанбоевнинг таъкидлашича, қишлоқ аҳолисининг ичида “Пском” сўзининг иккинчи маъноси “Пастком”, яъни Пастдарё деган номи ҳам мавжуд экан. Бу тахмин ҳам ҳақиқатдан узоқ эмас, чунки дарё қишлоқ ва қадимги “Шоҳжувор” қўрғонидан 100-150 метр пастроқда оқади.
🔸Мискон атамасида ҳам жон бор. Чунки ХХ асрнинг 40-йилларида Пскомсой ҳудудида геологлар томонидан қазишма ишлари олиб борилган ва турли хил маъданлар топилган. Кондаги маъданлар захираси чекланган миқдорда бўлганлиги сабабли ишлар тўхтатилган. Кам миқдорда бўлсада миснинг борлиги аниқланган. Манбаларда ушбу конлар бу ерда X-XII асрларда ҳунармандчилик гуркираб ривожланишига хизмат қилгани айтилади.
🔺1906 йилда тарихчи-археолог олим И.М.Мушкетов ҳудудда ўтказган тадқиқотларида Пском қишлоғи, Пском дарёси ва “Шоҳжувор” харобалари тўғрисида маълумотлар қолдирган. Ҳофизи Танишнинг “Абдулланома” асарида (1579 й.) Фарак (Чирчиқ) дарёсининг ҳар иккала ирмоғи: Биском ва Жигил (Чотқол) оралиғида Абдуллахон қўшинининг душман билан бўлиб ўтган оғир жанги тўғрисида ҳам маълумотлар учрайди.
📌Пском, Чотқол, Угам дарёлари қўшилишиб, Чирчиқ дарёсини ҳосил қилади. Юқоридаги фикрларга кўра, Пском қишлоғининг Бистком сўзидан келиб чиққани ҳақиқатга яқинроқ.
🔍Пском 2016 йилда “Дадабоев” қишлоқ фуқаролар йиғини таркибидан ажралиб чиқиб, маҳалла фуқаролар йиғини мақомига эга бўлган. Айни вақтда маҳалланинг “Пском”, “Қўриқсой”, ”Чакак” кўчалари мавжуд. Асосан тожик миллатига мансуб аҳоли яшайди.
📍Меҳмондўстлик, самимийлик бу ерлик аҳолига хос ва мос хислат. Бу одамлар табиатни яхши билишади, уни севишади, унинг қонун-қоидалари билан ҳисоблашишади.
🍀Аҳоли сони – 914 нафар. Шундан 480 нафари 0-30 ёшдагилар. Қишлоқнинг умумий ер майдони 1300 гектар бўлиб, хонадонлар 17 гектарда жойлашган. Ҳудудда 45-сонли умумтаълим мактаби мавжуд. Жорий йилда мактабни 14 нафар ўқувчи тамомлаган. Пском оилавий шифокорлик пункти, 3 та меҳмон уйи фаолият юритади. Қишлоқ болалари мактабгача таълим ташкилотига муҳтож.
🔰Пскомлик аҳолининг 80 фоизи асаларичилик билан машғул. Тоза ва табиий тоғ асали бошқа давлатларга экспорт ҳам қилинади.
⚪️ Шунингдек, ҳудудда чорвачилик, боғдорчилик ва деҳқончилик яхши ривожланган. Бу ерда машҳур Нефрит кўли, Бўдак кўли ва Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги жойлашган. Нефрит кўли денгиз сатҳидан 1227 метр баландликда жойлашган, бу ноёб табиий сув ҳавзасини Урунғоч кўли, деб аташади ҳам. “Урунғоч” сўзи уйғурчадан “ёрқин нефрит”, дея таржима қилинади. Кичик Урунғоч кўлидаги сувнинг ҳарорати 7-8 даражадан ошмайди ва унда ҳеч қандай жонзот яшамайди. Узунлиги уч юз эллик метр, эни етмиш саккиз метр, чуқурлиги ўн метр атрофида.
Айни пайтда:
🔹Маҳалла раиси – Фаррух Файзиев
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Шодмон Ҳакимов
🔹Ёшлар етакчиси – Бахтиёр Саидмавлонов
🔹Хотин-қизлар фаоли –Шаҳло Фузулова

#музейга_ташриф
"Тарих энг яхши ўқитувчидир", у сизга бир хатони бошқа такрорламасликни ўргатади. Янглиш қарорлар ва ютуқлардан қолган далиллар эса музейларимизни юзага келтиради.
📍Ватанимиз ўтмиши ва миллий уфр-одатларимизга бефарқ бўлмаган Миллий гвардия ҳодимлари бугун Оққўрғон тумани тарихи музейида меҳмон бўлишди. Музей раҳбари ташрифчилар учун махсус дарслар ташкил қилиб, музейдаги барча буюмлар ҳақида батафсил сўзлаб берди.
@tarix_chorrahasida
"Тарих энг яхши ўқитувчидир", у сизга бир хатони бошқа такрорламасликни ўргатади. Янглиш қарорлар ва ютуқлардан қолган далиллар эса музейларимизни юзага келтиради.
📍Ватанимиз ўтмиши ва миллий уфр-одатларимизга бефарқ бўлмаган Миллий гвардия ҳодимлари бугун Оққўрғон тумани тарихи музейида меҳмон бўлишди. Музей раҳбари ташрифчилар учун махсус дарслар ташкил қилиб, музейдаги барча буюмлар ҳақида батафсил сўзлаб берди.
@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак
☀️АССАЛОМУ АЛАЙКУМ. Пайшанба тонги муборак бўлсин!!!
🌿 Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан ҳайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин, азизлар!
@tarix_chorrahasida
☀️АССАЛОМУ АЛАЙКУМ. Пайшанба тонги муборак бўлсин!!!
🌿 Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан ҳайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин, азизлар!
@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи
2️⃣2️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🇫🇷1792 йил - Франция Республика деб эълон қилинган;
📜 1862 йил - АҚШ президенти Авраам Линколн қора танли қулларининг озод этилишини эълон қилган;
🇦🇹 1869 йил - Австрияда дунёдаги биринчи почта открыткалари чиқарилган;
📌 1921 йил - Латвия, Литва ва Эстония Миллатлар Лигасига қабул қилинган;
🇲🇱 1960 йил - Мали Франциядан мустақилликка эришган;
🇺🇳1974 йил - БМТ Бош Ассамблеясида илк бор «Фаластин масаласи» кун тартибига киритилган, бу аслида Фаластин Озодлик Ташкилоти ва унинг раҳбари Ёсир Арофатни Фаластин халқининг ваколатли вакили сифатида эътироф этиш эди;
⚔️ 1980 йил - Эрон -Ироқ уруши бошланган;
🇰🇿 1989 йил - қозоқ тили Қозоғистоннинг давлат тили деб эълон қилинган;
❌ 1991 йил - Тожикистонда Коммунистик партия фаолияти тақиқланган;
📌 1991 йил - Мустақил Косово Республикаси ташкил топган;
✈️1993 йил - Сухуми жанги. Абхазия томони Ту-154 йўловчи самолётини уриб тушириши оқибатида 108 киши вафот этган;
💰 2000 йил - акциялар нархининг пасайиши туфайли Microsoft асосчиси ва раҳбари Билл Гейтснинг бойлиги 22 миллиард долларга камайган, аммо қолган 63 миллиард доллар унга 2008 йилгача дунёнинг энг бой одами унвонини сақлаб қолишга имкон берган.

#Президент_матбуот_котиби
⚡️Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрига ташриф буюриб, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессиясида иштирок этади.
@tarix_chorrahasida
⚡️Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрига ташриф буюриб, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессиясида иштирок этади.
@tarix_chorrahasida
#Ўзбекистон_павильони
📯Москвадаги янгиланган Ўзбекистон павильонининг кўриниши
ВДНХдаги машҳур 66-рақамли павильонни реконструкция қилиш ишлари жорий йилнинг октябр ойида якунланиши керак.
Павилон ижараси Ўзбекистон учун йилига атиги 1 рубл бўлади – ВДНХ кўргазма майдонида ўз биноларини тиклашга қарор қилган барча постсовет давлатларига шундай шартларни тақдим этган.

#билимигизни_синаб_кўринг
⁉️Чирчиқ шаҳар тарихи музейи қачон ташкил топган?

Anonymous Quiz
39%
1949 йил 1 майда
33%
1959 йил 1 майда
28%
1960 йил 2 мартда
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Давлатимиз раҳбари нутқининг аввалида иқтисодиётимиз ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган, меҳнаткаш, бағрикенг, кўпмиллатли пойтахт вилояти аҳлига чуқур ҳурмати ва энг эзгу тилакларини билдирди.
Тошкент вилояти ўзининг табиий ва қазилма бойликлари, саноат ва транспорт-логистика салоҳияти, барқарор энергия таъминоти, малакали меҳнат ресурслари билан ажралиб туриши таъкидланди.
"Мавжуд барча имкониятларни тўлиқ ишга солиб, вилоятга янада кўп инвестиция олиб келиш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги корхоналар ва иш ўринларини кўпайтириш, инфратузилмани яхшилаш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш доимо эътиборимиз марказида бўлади", деди Президент.
Сессияда Тошкент вилоятига ҳоким тайинлаш бўйича ташкилий масала кўриб чиқилмоқда.
Президентимиз 2021 йил ноябрь ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Мирзаев Зойир Тоирович номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.
Номзод бўйича муҳокамаларни бошлашдан аввал сўзни номзодга бериб, унинг 10 ой давомида вилоятда тўплаган тажрибаси ва хулосалари асосида келгусида ҳудудни жадал ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режаларини эшитиш таклиф қилинди.
Facebook|Instagram|Twitter

#музейларга_ташриф
🔺🔺🔺Ўтмишни ёдга олай дея музейга саёҳат қилган нуронийлар
Олмалиқ Ўлкашунослик музейи ҳақида кўп эшитганмиз. У Тошкент вилоятидаги бошқа музейлардан кичикроқ кўринсада катта экспонат бойлигига эга. Музей ходимлари доим меҳмонлар учун ўзгача экскурсия ташкил этишни ёқтиришади. шу боис бўлса керак музей доим ташриф буюручилар билан гавжум.
🔖Бугун ҳам ушбу музейда тарихий буюмларга қизиқувчан отахонлар бўлишди. Меҳмонлар қадим тарих даракчиларини эътибор билан кузатар экан, IV-VII асрга оид кўзалар ҳамда XIV-XVII асрга оид мис идишлар уларда ўзгача қизиқиш уйғотди. Музей ходимлари ушбу анжомлар ҳақида кўпгина маълумотлар ва фактлар тақдим этдилар.

📍Маълумот учун, Олмали "Ўлкашунослик" музейида 4 ta бўлим бўлиб, булар Табиат, Археология, Этнография ва Олмалиқ мустакиллик йилларида бўлимларидир@tarix_chorrahasida
.
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Туризм соҳасининг ҳолати таҳлил қилинар экан, туристларнинг 80 фоизи Бўстонлиқ туманига бориши, бошқа туманларда инфратузилма ва хизматлар паст даражада эканлиги, ички ва хорижий туристлар сони 1,5 миллион нафарга ҳам етмаслиги таъкидланди.
Президент туризм хизматларини кўрсатишда асосий юк Бўстонлиқ туманига тушаётгани, шу билан бирга Бўстонлиқда бошланган лойиҳалар натижаси ҳали кўринмагани, лойиҳалар ўз ҳолига ташлаб қўйилганини таъкидлади.
Паркент, Ангрен ва Оҳангарон тоғли ҳудудларида замонавий туризм кластерларини ташкил этиш ишларини бошлаш вақти келди, деди давлатимиз раҳбари.
Вилоятнинг ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимига бир ой муддатда ўз ҳудудида туризмни қандай ривожлантириши бўйича аниқ иш режасини ишлаб чиқиб, ишларни бошлаш шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Хорижий экспертни жалб қилиб, вилоят туризмини ривожлантириш “мастер-режа”сини ишлаб чиқиш топширилди.