Тарих чорраҳасида – Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси
204 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#зиёратгоҳларфаолиятидан

ШОДМАЛИК ОТА ҲАҚИДА КИТОБ ЁЗИЛМОҚДА

“Шодмалик ота” зиёратгоҳига Пскент туманидан зиёратчилар ташриф буюрдилар. Улар ушбу тарихий жойга доим келиб туришини таъкидлаб, гап орасида “Биз Шодмалик отанинг авлодларимиз” деб қолдилар.

📌Ўзини Турсуной Абдулҳаева дея таништирган опа зиёратгоҳ ҳақида, Шодмалик ота тўғрисида кўп маълумотларга эга эканлиги бизни ҳайратга солди.

⚡️Турсуной опа пскентлик ёши улуғлардан бири Шодмалик ота ҳаёти тўғрисида китоб ёзаётганлиги, унинг ёзилиши жараёнида иштирок этаётганлиги учун ҳам бобокалонимиз ҳақида кўп маълумотларга эканлигини айтиб ўтди.

🔺Яқин келажакда Шодмалик бобомиз ҳақидаги китоб нашрдан чиқса, буюк бобомиз ҳақида, уларнинг биз билмаган жиҳатлари, маълум бўлмаган ҳақиқатлар юзага чиқади деган умиддамиз.

Баҳодир Ашуров.

@tarix_chorrahasida
25-апрель - Халқаро қиз фарзанд куни

Қиз бор уйнинг файзи бўлак, дейдилар,
Жаннат йўли — қиз бор йўлак, дейдилар.
Ўнгиримда ўғлим йўқ, деб ўксиманг,
Тоғ бўлмаса, қир ҳам тиргак, дейдилар.
Элнинг бахти ботирларга ёр бўлсин,
Оминалар, Холидалар бор бўлсин.

Қизи йўқнинг ойсиз хомуш осмони,
Қизи борнинг қасрдир хонадони.
Ота уйда ҳар куни баҳор бўлсин,
Ҳар бир хонадонда қиз фарзандлар бор бўлсин.


@tarix_chorrahasida
Тошкент воҳаси: афсона ва ҳақиқат


КЎҲНА ШАҲАРЛАРНИНГ ШУҲРАТИ СЎНМАС

Ўлкамиз ўтмиши ҳақида кўп ва ҳўб қўшиғу ривоятлар тўқилган. Халқнинг миннатдор хотирасида жасорат ва жўшқинлик, меҳр-муҳаббат ва ижодий руҳ, садоқат ва меҳнатсеварлик, илмга чанқоқлик ва унга тинимсиз талпиниш каби тарихимизнинг ёрқин саҳифалари мангуга муҳрланиб қолган.


Буюк Ипак йўлида майда-йирик шаҳарлар беҳисоб. Улар тандаги қон томирлари янглиқ халқлар ҳаёт-мамотининг кафили. Одамлар шу шаҳарларда яшаб, меҳнат қилдилар, оила қурдилар, фарзанд тарбияладилар. Боғ ва устахоналар барпо этиб, инсониятнинг ўзлигини, қалб-руҳиятини бу ёруғ ва кенг оламда рўй-рост намоён этишдек боқий ҳақ-ҳуқуқини мустаҳкамладилар. Бу орада кўплаб урушлар юз берди, даҳшатли касаллик тарқалди, одамлар қурбон бўлди, ҳатто, бутун бошли халқлар қирилиб битди.

✏️Бироқ, буюк ҳаёт қонунига мувофиқ тирик қолган инсонлар жисми ва руҳларида ушбу заминда яшаш бахти учун миннатдорлик рамзи сифатида қувончли ибодат садолари самога учди. Ва ушбу мангу ибодат-мадҳиянинг рамзи сифатида қадимий ёдгорлик шаҳарларнинг мустаҳкам деворлари, қуёш тиғида куйган улкан ҳайкаллар кўкка адл бўй чўзиб турибди. Қадим усталар қўлида сайқал топган буюм – девор нақшлари ва суратлари, кулол, шишадамгар, бофанда (тўқувчи)лар сайқал берган буюмлар турли рангда товланиб кўзларни қамаштиради.
Бекобод туманининг бепоён кенгликлари бугун суғориладиган, ҳам табиат, ҳам одамлар қўли орқали тўйинган экин майдонларига айланган. Энди уни ўтмишдагидек кимсасиз “Борса келмас” ёвон-дашт сифатида тасаввур этиш қийин. Бу буюк кенгликлар қадимий тарих саҳифаларининг ҳаммасини очгани йўқ ҳали. Аммо, дастлабки мингйилликнинг биринчи ярмидаги мўъжизалардан бири бўлган шаҳар, ниҳоят, авлодлар учун XX асрда ўз сир-синоатини очди. Бунинг учун археолог олимларга миннатдорчилик билдирмоқ жоиз.

📖Жумабозор қишлоғидаги кўҳна Далварзинтепа шаҳри 1963 йилда Юрий Буряков томонидан очилди. Ю.Буряков ҳозир академик, кўплаб китоблар муаллифи, Тошкент воҳасидаги қадимги карвон йўлларини кезган бир қатор экспедициялар раҳбари.
1963 йилда Чотқол-Қурама археологик отряди кўҳна шаҳарни кўздан кечирди. Ю.Буряков ва унинг отряди улкан ҳажмда иш бажарди. Улар биринчи марта майдон кенглигини ўлчаш ва шаҳарнинг маданий тараққиётини ўрганишга муваффақ бўлдилар.
Беш қиррали қўрғон шаклидаги кўҳна шаҳарнинг баландлиги 11 метргача боради. Топилмалар милод (эрамиз)нинг V-VI ҳамда XV асрларига тааллуқли. Бу кўҳна шаҳар ўрта асрдаги Хос шаҳри билан айнан бир деб ҳисобланади. У ҳақда X-XV асрлардаги шарқлик муаллифлар кўп гапиришган.
Ю.Буряков топган танга пуллар шаҳарда ҳаёт милоднинг дастлабки мингйиллиги биринчи ярмида бошланган ва X-XII асрларга келиб, гуллаб-яшнаган, дея хулоса чиқаришга асос бўлди. Тошкент воҳаси ҳудудида савдо алоқалари тизимидаги Сирдарёдан биринчи кечув икки шаҳар – Тўрткўлтепа ва Далварзинтепада шаклланган.
Илгарироқ бор бўлган муқим кечув Далварзинтепадан Шарқия (Шоҳруҳия ҳудуди)дан, ундан нари эса, Тошкент воҳаси ичкариси – Харашкет (Қанқа) томон борган. Бу чўл ҳудудидан Хос орқали воҳа марказига борувчи асосий йўналиш бўлган. Кейинроқ Тўрткўлтепадан яна бир йўл очилиб, у ҳам карвонларни Қанқа йўлига олиб чиққан.

📌Шарқлик муаллиф Истархи Барак (Чирчиқ) ва Илоқ (Оҳангарон) дарёлари оралиғидаги шаҳарлар тармоғи таърифига тўхталиб, шундай ёзади: “...воҳанинг ғарбий қисмида Бискент (Пискент) ва Хос (Далварзинтепа) орқали Хўжанд ва Фарғонага текислик бўйлаб йўл ўтади”.
Далварзинтепанинг умумий майдони 13 гектар. Кўҳна шаҳар археология ёдгорлиги сифатида давлат муҳофазасига олинган. Афсуски, бу ҳудуднинг асосий қисми, чамаси ўттиз йиллардан буён шудгорланиб, қишлоқ хўжалиги экинлари экилади. Қолган қисми айни пайтда майитлар қўйилаётган қабристонга тегишли. Оловуддин ота ўғлилари билан бирга ҳар икки мозористон – ҳам мусулмонлар, ҳам православлар қабристонларини назорат қилиб, яхшилаб қарайди, тартибли ва озода тутади. Токи, ўз бағрида ҳали кўплаб сир-синоатларни пинҳон тутиб келаётган қадимий шаҳар қолдиқлари йўқолиб кетмасин.
Тошкент вилоятидаги маданий мерос объектларини ҳалқимизга яқиндан  таништириш мақсадида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали томонидан туркум кўрсатувлар тайёрланиб келинмоқда.

📌Ана шу мақсадда Тошкент вилоятининг сўлим Паркент туманида жойлашган “Саид ота”, “Ҳазрати Али” /“Масжидали бува”/ ҳамда “Заркент ота” зиёратгоҳларида суратга олиш жараёнлари бўлиб ўтди.

🔺Унда мазкур тарихий ёдгорликларнинг маълум бўлмаган жиҳатлари, аҳамияти, тарихийлиги ва эътиборли томонлари ҳақида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Мазкур диққатга сазовор жойлар ҳақидаги кўрсатув жорий йилнинг  28 апрел куни соат 20.30 да эфирга кетиши режалаштирилган.

@tarix_chorrahasida
#Хайрли_тонг

Сиз уйғониш нималигини биласизми?

Бу ҳаёт қувончи, уйғунлик замони. Олам яна одам кўз ўнгида Жаннатдек гавдаланади. Орзу-истаклар ва ҳаёт-шароит бир-бирига тўла-тўкис мос, мувофиқ келади...

Янги кун муборак дўстим!

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
26 апрель - шоир Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун.

Муҳаммад Юсуф. "Онам". 😥

Онамизни борида қадрига етайлик, азизлар. Кейин афсусланиб юрмайлик.

@tarix_chorrahasida
2022 йил 2️⃣6️⃣-апрель, сешанба

👉 Байрамлар:

- 🇺🇳Радиациявий авариялар ва фалокатлар оқибатларини тугатиш иштирокчилари ва ушбу авариялар ва табиий офатлар қурбонлари хотираси куни
- 🇺🇳Чернобил фожеасини халқаро хотира куни
- 🇺🇳Халқаро интеллектуал мулк куни
- 🇷🇺Россияда нотариус куни
- 🇷🇺Россияда ҳисобчилар куни
- 🇦🇲Арманистон чегарачилари куни

👉 Тарихда бугун(хроника):

- 1658 йил Подшо Алексей Михайловичнинг фармони билан Москва Кремлининг асосий минораси Спасская деб ўзгартирилди.
- 1792 йил «Марселия» инқилобий мадҳиясининг туғилган куни.
- 1828 йил Россия империяси Усмонли империясига қарши уруш эълон қилди.
- 1912 йил Рус анимацияси илк бор қўғирчоқ фильм яратди.
- 1921 йил Лондон кўчаларида илк бор мотоциклда полиция патруллари пайдо бўлди.
- 1966 йил Тошкентда 8 балли зилзила содир бўлди.
- 1986 йил Чернобил АЭСда авария юз берди.
- 1991 йил «Қатағон қилинган халқларни тиклаш тўғрисида» қонун қабул қилинди.
- 1991 йил Рига шаҳрида Аркадий Райкиннинг 80 йиллигига бағишланган «Кулги-91» биринчи халқаро сатира ва юмор фестивали очилди.
- 1999 йил «Чернобил» компьютер вируси дунё бўйича тахминан ярим миллион компьютерни зарарлади.

👉 Шу куни туғилганлар:

- 121 йил Марк Аврелий - Рим императори (161-180), файласуф.
- 1575 йил Мария Медиcи Франция қироличаси
- 1886 йил Абдулла Тўқай татар шоири, адабиётшунос, публицист ва таржимон.
- 1954 йил Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф.
- 1974 йил Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Илҳом Фармонов.

@tarix_chorrahasida
Кўркам қиёфа касб этаётган муқаддас қадамжолар Тошкент вилоятида зиёрат туризми ривожига асос бўлмоқда

📖Тошкент вилояти нафақат қулай географик жойлашуви, сўлим табиати, пурвиқор тоғлари, шунингдек, маданий ёдгорликлари, муқаддас қадамжолари билан ҳам алоҳида ажралиб туради.

✏️Бу ерда “Шоабдумалик ота”, “Шайх Умар Вали Боғистоний”, “Занги ота”, “Ийк ота” зиёратгоҳлари, “Гумбаз бобо” мақбараси, “Қайнаргумбаз” сардобаси, “Шоҳрухия” шаҳристони каби тарихий қадамжолар борки, улар вилоятнинг буюк ўтмиши, кўҳна ва бой маданиятидан сўзлайди. Бу эса ҳудудда зиёрат туризмини ривожлантириш учун кенг имконият яратади.

@tarix_chorrahasida
НИЁЗБЕК ҚАЛЪАСИ ЁХУД ЧИРЧИҚ ШАҲРИНИНГ ТАРИХИ

Чор Россияси томонидан Тошкент беклиги ва Қўқон хонлигини забт этиш учун олиб борилган ҳарбий ҳаракатлар давомида унинг Чирчиқ водийсига ҳам қизиқиши ортиб борган.

Тошкент шаҳридан 25 км. узоқликда дарё соҳилидаги Ниёзбек қалъаси бу қизиқишни янада ошириб борди. Бу қалъа яқинида шу номдаги қишлоқ ҳам жойлашган эди. Тошкентдан қалъагача олиб борувчи йўл ҳам Ниёзбек йўли номини олган. Маълумотларга қараганда, XVIII аср охирида унга Толейбий (Қалдирғочбий)нинг ўғли Ниёзбек асос солган. Бу ерларда унинг отаси ҳарбий қароргоҳини жойлаштирган эди.

Қароргоҳ дарёдан ўз сувини оладиган Бўзсув канали бошида ўрнатилган бўлиб, ушбу канални ёпиш ва очиш манипуляциялари орқали Толебийда Тошкентга босим ўтказиш имконияти пайдо бўлди. Хусусан, Толебий Бўзсув канали сувидан фойдалангани учун тошкентликлардан ўлпон олганлиги маълум.

Толебий тошкентликлар ва қозоқ жузлари ўртасида обрўси баланд бўлган, доно ва адолатли киши сифатида талқин этилади. Бир воқеа сабаб у халқ орасида Қалдирғочбий номи билан машҳур бўлган. 1749 йилда вафот этганидан кейин, у Шайхованди Тоҳур мақбараси олдида дафн этилади. Бугун унинг қабри устида мақбара қад ростлаган.

Юнусхўжанинг ўғилларидан бири бўлган Хонхожи Ниёзбек қалъасига қўмондон этиб тайинланади. Кейинчалик, Қўқон хони Олимхон укаси Умар томонидан қўлга олиниб, у Қўқонда қатл этилади.
Маълумотларига кўра, Ниёзбек қалъаси Тошкентни сув билан таъминлайдиган Бўзсув каналини қўриқлаш учун қурилган. Тошкент шаҳрининг кўп асрлик тарихи давомида Тошкентни босиб олиш асносида душманлар тўғон қуриб, Бўзсув ариғини неча марталаб бўғиб қўйишган ва шу тариқа шаҳарликларни мажбуран таслим қилишган. XIX аср бошида Қўқон қўшинлари ҳам шундай йўл тутганди.
Чирчиқ дарёсига қараган тўртинчи девор тик қирғоқ билан туташган ва босқин чоғида деярли ошиб ўтолмайдиган бўлган.

Қалъанинг бурчаклари тўплар ва баланд шинаклар учун майдончалари бўлган кенг миноралар билан мустаҳкамланган. Ниёзбек қалъаси арки чорси шаклда бўлиб, жануби-шарқий деворга туташган икки қаторли шинаклар ва бурчак миноралари бўлган бақувват деворлар билан мустаҳкамланган.

“Ниёзбек қалъаси “ картинаси рассом Н.С.Пак томонидан 1987 йил чизилган 85х100 cм ҳажмга эга бўлган ушбу картина Чирчиқ шаҳар тарихи музейининг ноёб ашёси ҳисобланади.

@tarix_chorrahasida
Туризм ва маданий мерос вазирига ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига мувофиқ:

Бахтиёр Ибрагимов — туризм ва маданий мерос вазирининг халқаро туризмни ривожлантириш, ички ва зиёрат туризми масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия департаменти директори бўлган.

Нусратилла Зикриллаев — туризм ва маданий мерос вазирининг инвестициялар, туризм кластерлари ва лицензиялаш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими бўлган.

Ботиржон Шаҳриёров — туризм ва маданий мерос вазирининг оммавий тадбирлар ва маданий мерос масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

@tarix_chorrahasida
Президент раислигида туризм хизматлари кўламини кенгайтириш ва инфратузилмасини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.

Дунёда пандемия чекловлари юмшаётгани натижасида туризм индустрияси тикланишни бошлаётгани қайд этилди.

Жорий йил биринчи чорагида юртимизга хориждан 610 минг нафар ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,5 баравар кўп туристлар келди. Май ойида ҳамкор давлатлардан сайёҳларнинг 20 фоизи мамлакатимизга келиши кутилмоқда (илгари бу рақам 2-3 фоиз бўлган).

“Лекин, ҳар бир ҳоким ҳудудимда тарихий обидалар ёки манзарали жойлар кўп, деб хотиржамликка берилмаслиги керак.

Меҳмонхона, музей, транспорт ва йўллар, сервис, овқатланиш жойлари келаётган туристларни қабул қилишга тайёрми? Бунинг учун қайси ҳоким тайёргарлик қилди?”, дея савол қўйди давлатимиз раҳбари.

Президент юртимиз туризм салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилаётган камчиликларни санаб ўтди.

Мисол учун, Қорақалпоғистон, Андижон, Қашқадарёда мавжуд меҳмонхона ўринлари талабга нисбатан анча кам.
Сўнгги йилларда Мўйноқ, Нукус, Шаҳрисабз, Марғилон, Қўқон, Риштон каби янги йўналишлар очилди. Лекин Навоий, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳали бор имкониятлардан фойдаланаётгани йўқ.

Қорақалпоғистон, Самарқанд, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридан бошқа ҳудудларда ёшларга мос туристик хизматлар жуда кам.

“Оилавий” ва “барчаси ичида” хизматларини жорий қилиш ишлари суст. Чўмилиш ҳавзаси 1,2 мингдан зиёд меҳмонхонанинг фақат 30 фоизида бор.

Ҳудудларимиздаги 206 та термал ва минерал сувли булоқларнинг бугунги кунда 18 тасидан фойдаланилмоқда.

Мисол учун, Қамчиқ довонида (Оҳангарон тумани) 2,5-3 минг метр баландликда жойлашган Арашан кўллар тизимидаги сув ҳарорати қишин-ёзин 36 градус иссиқликда бўлиб, хорижий курортлардан қолишмайди.

Ёки, Чимбой, Қораўзак ва Тахтакўпирда ҳам ер остидан 40-70 градус иссиқликда чиқадиган термал булоқлар ҳудудида санатория-курортлар ташкил қилиш учун барча имкониятлар мавжуд бўлсада, тегишли ҳудудлар ҳокимлари ташаббус кўрсатмаётгани танқид қилинди.
Йиғилишда юртимизда мавжуд 122 та музей салоҳиятидан фойдаланилмаётгани таъкидланди.

Музейларда 2,5 млндан ортиқ ашё сақланиб, 112 мингтаси нафақат мамлакатимиз, балки жаҳон миқёсида ноёб ҳисобланади.

“Лекин қайси ҳоким музейлар муаммоси билан шуғулланди, деган саволга ижобий жавоб йўқ.

Мисол учун, Савицкий, Термиз археология, Ўзбекистон давлат санъат музейларига бутун дунёдан одамлар келади, лекин аҳолимизни бу маданият масканларига бориши тизимли ташкил этилмаяпти.

Шу боис бугун Абдуҳакимовга янги ўринбосарлар – Бахтиёр Ибрагимов, Нусратилла Зикриллаев, Ботир Шахриёровни тайинладим.

Ҳар бир вилоят ҳокимига ҳам туризм бўйича ўринбосарлар берилган. Бундай имконият қачон бўлган?

Бу борада Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Фарғонада туризм бўйича ўринбосарлар яхши ишлаяпти. Қолган ҳудуд масъуллари ҳали "уйғонгани" йўқ", деди Президент.

Шу 4 та ҳудуддан ташқари барча вилоят ҳокимларининг туризм бўйича ўринбосарларига 3 ой синов муддати белгилаш, якуни бўйича лавозимга лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.
Туризм вазири, унинг янги тайинланган ўринбосарлари, вилоят ҳокимлари ва туризм бўйича муовинлари олдидаги энг устувор вазифалардан бири - туризм соҳасида пандемиягача бўлган кўрсаткичларни тиклаш экани таъкидланди.

Туризм ва унга турдош соҳаларда камида 200 мингта янги иш ўринлари яратиш вазифаси қўйилди.

Бунинг учун йил якунига қадар ҳар бир вилоятда туристлар учун жозибадор бўлган камида 20 миллион долларлик 1 тадан йирик лойиҳани бошлаш зарур.

Мисол учун, Наманганда ишга туширилган “Афсоналар водийси”, Бўстонлиқда “Амирсой мажмуаси”да ҳам болалар учун, ҳам катталар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, кунига минглаб хорижий ва маҳаллий туристлар келмоқда.

Бундай йирик лойиҳаларни қўшни давлатлар учун қулай бўлган Андижон, Тошкент вилояти, Қашқадарё ва Хоразмда барпо этиш учун барча имкониятлар етарли.
Йиғилишда мамлакатимизда Чимён, Билдирсой ёки Зоминдан кам бўлмаган, лекин салоҳияти ҳали ишга солинмаган туристик манзиллар кўплиги таъкидланди.

Масалан, Бойсундаги дунёда энг чуқур ғорлардан ҳисобланган Бойбулоқ (Осиёда энг чуқур, 1 минг 415 метр), ёнидаги Вишневский (715 метр), Неандартал одам қолдиғи топилган Тешиктош ғорлари, Дарбанд дараси, қадимий эллин маданияти ёдгорлиги – Узундара қалъаси бутун дунёдан сайёҳларни ўзига жалб қилади.

Бу ерда меҳмонхона, кемпинг, тоғ спорти, дор йўли, туристлар уйлари каби объектларни ташкил этиш орқали 500 минг сайёҳни бемалол жалб қилиш мумкинлиги таъкидланди.

Бундай имкониятлар Бўстонлиқдаги Товоқсой, Оҳангарондаги Овжасой, Ангрендаги Янгиобод, Шаҳрисабздаги Мираки, Янгиқўрғондаги Нанай, Попдаги Чодак ҳудудларида ҳам мавжуд.

Чорвоқ ва Тўдакўлдан бошқа бирорта ҳудудда чўмилиш жойлари йўқлиги қайд этилди. Бу борада Нукусдаги Ашшикўл, Бухородаги Зикрикўл, Жиззахдаги Айдаркўл ва Тузкон кўлининг имкониятлари ишга солинмай турибди.