Тарих чорраҳасида – Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси
205 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
❄️ Хумсон тоғли қишлоғи шифобахш ҳавоси ва ўсимликларга бой табиати билан машҳур. Айни пайтда у ердаги салобатли тоғлар усти қор билан қопланган. Бу қишнинг охирги ойидан завқ олиш истагида бўлганлар учун жуда қулай имконият.

@tarix_chorrahasida
Қоровул салкам 1 миллион долларлик расмга кўз чизиб қўйди

⚡️Россиядаги «Ельцин Центр» санъат галереяси қўриқчиси (энди собиқ) вандализмда айбланиб қўлга олинганди. У Каземир Малевич (машҳур «Қора квадрат» муаллифи)нинг шогирди Анна Лепорская ижодига мансуб «Уч фигура» картинасига нега кўзларни чизиб қўйганини айтди.

🔹Унинг таъкидлашича, жиноятни амалга оширишга кўргазмага келган ўсмирлар ундаган. Улар ҳали биринчи иш куни бўлган қўриқчига бу сурат ўзлариники эканини айтиб, қўлига ручка тутқазиб, кўзларни чизишни сўрашган. Ҳозирча бу тахмин, кузатув камералари объективига ўсмирлар тушмаган.

🖼Тасвирий санъат асарига шикаст етказган шахс Чечен урушининг 63 ёшли ветерани. Бир неча марта жароҳат олган, контузияга учраган, учинчи гуруҳ ногирони. «Жасорати учун» медали билан тақдирланган.

🎞Воқеа
ўтган йилнинг декабрь ойида юз берганди. Картина 75 миллион рублга (салкам 1 миллион доллар) суғурта қилинганди, воқеадан сўнг Третьяков галереясига реставрация учун юборилди, тиклаш 250 минг рублга тушади. Расмни бузган шахс эса 40 минг рублгача жарима тўлаши ёки уч ойгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўстонлиқ.

Айни дамда Пском қишлоғида қор учқунлаб ёғаяпти, ҳаво очиқ.

Учувчисиз учиш қурилмасидан олинган видео, томоша қилинг.

@tarix_chorrahasida
#жараён

📌Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Бўстонлиқ тумани, Боғистон қишлоғидаги Шайх Умар Валий зиёратгоҳида тумандаги бир нечта тог олди қишлоқлар аҳолиси билан учрашди.

🔘Даставвал ўтганлар ёди хотирланиб, Қуръон тиловат этилди, қурбонлик қилинди.

⚡️Вилоят раҳбари аҳолини қийнаётган мавжуд камчилик ва муаммолар билан қизиқиб, уларни бартараф этиш борасида кўрсатма ва топшириқлар берди.

Самимий мулоқотлар чоғида аҳолини қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Шундан сўнг нуронийларга эсдалик совғалари топширилди.

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўстонлиқ. Пском.

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевдан жонли ижро.

@tarix_chorrahasida
❗️Бугун, 14 февраль буюк Темурийлар сулоласи давомчиси, Бобурийлар сулоласи асосчиси, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Ҳар кимки, вафо қилса, вафо топқусидир,
Ҳар кимки, жафо қилса, жафо топқусидир,
Яхши киши кўрмагай ёмонлиқ ҳаргиз,
Ҳар кимки, ёмон бўлса, жазо топқусидир!

@tarix_chorrahasida