#Ноёб_манбалар
📕"Шош ва Илоқ йўлларида"
📚Тошкент вилояти тарихи, маданияти, зиёратгоҳлари ҳақида китоблар кўп, шулардан бири, биз таништирмоқчи бўлган асар воҳамизнинг қадимий карвон йўллари бўйлаб саёҳат қилиш имконини беради.
Муаллиф Зарифа Эшмирзаева китобига "Шош ва Илоқ йўлларида" дея ном берган. Унда ўтган аср ўрталарида амалга оширилган илмий ишлар хулосалари, археология экспедициялари, халқимиз хотирасида сақланиб келаётган афсона ва асотирлар жамланган. Китобга муаллифнинг қирқ йиллик кечинмалари, таассуротларининг ўзига хос инъикоси сифатида қаралади. Ҳақиқатда ушбу мажмуа кўплаб янги тадқиқотларга манба бўлиб хизмат қилади. Мутолаадан сўнг вилоятимизнинг нақадар бой маданий мерос вориси эканлигига амин бўласиз.
👉Китоб 2020 йил "OLTIN MEROS PRESS" нашриётида тайёрланиб, 5 минг нусхада чоп этилган
Telegram|Facebook

#Янгилик
👉Янги кинофильм: Концлагерларда ҳалок бўлган ўзбек аскарларига бағишланади
🎞 "Матонат" ҳужжатли фильми II жаҳон урушида қатнашган 101 ўзбекистонлик юртдошимиз ҳақида бўлиб, уларнинг урушда Ғалабага қўшган ҳиссаси эътироф этилади. Шунингдек, фильм Голландиянинг Амерсфорт шаҳридаги концлагерларда ҳалок бўлган ўзбек аскарларига бағишланади.
Фильм режиссёри: Шуҳрат Маҳмудов,
Сценарий муаллифи: Розиқа Мергенбаева,
Операторлар: Рифкат Ибрагимов, Рустам Магадиев,
Рассом: Бектош Ражабов.
⏰Бугун соат 19:00 да "Матонат" ҳужжатли фильмининг ўзбек ва рус тилларидаги премьераси ўтказилади.
Telegram|Facebook
👉Янги кинофильм: Концлагерларда ҳалок бўлган ўзбек аскарларига бағишланади
Ўзбекистонлик кишилар тарихини акс эттирган яна бир ҳужжатли фильм экран юзини кўради. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда
.🎞 "Матонат" ҳужжатли фильми II жаҳон урушида қатнашган 101 ўзбекистонлик юртдошимиз ҳақида бўлиб, уларнинг урушда Ғалабага қўшган ҳиссаси эътироф этилади. Шунингдек, фильм Голландиянинг Амерсфорт шаҳридаги концлагерларда ҳалок бўлган ўзбек аскарларига бағишланади.
Фильм режиссёри: Шуҳрат Маҳмудов,
Сценарий муаллифи: Розиқа Мергенбаева,
Операторлар: Рифкат Ибрагимов, Рустам Магадиев,
Рассом: Бектош Ражабов.
⏰Бугун соат 19:00 да "Матонат" ҳужжатли фильмининг ўзбек ва рус тилларидаги премьераси ўтказилади.
Telegram|Facebook
Bog'i shamol (UzHits.Net)
Zamira Suyunova
#мумтоз
"Боғи шамол" ниманинг рамзи эканини биласизми? Қанийди билсангиз, қанийди билолсангиз...
Бу туйғуни англаш завқини қалбингизга ҳавола қиламиз. Қўшиқни тингланг, томирларингизда жўш ураётган буюк тарихнинг нидосига қулоқ беринг...
****
#Қўшиқдан_сатрлар
"Юрагимни булбул қилиб учириб қўйдим..."
"Боғи шамол, боғи шамол, кўнглимнинг боғи..."
"Муҳаббатим бешигидир гулгун қучоғи..."
"Юрагимнинг акси эрур ҳар бир япроғи..."

#тарих
«Сирли» масжид ҳақида эшитганмисиз?
1850 йиллар. Номданак қишлоғи, Катта боғ кўчасида ўртача ҳашамдор масжид қад ростлади. У халқ тилида «Сирли» номини олди. Кейинроқ билдикки, Тошкент бойларидан бири масжидни қуриб, исмини сир сақлаганига шундай аташаркан...
Масжиддан собиқ иттифоқ даврида колхоз омбори, кинохона, чойхона сифатда фойдаланилган, кейинроқ қаровсиз ҳолатга келиб қолган. 1990 йилларнинг бошида қишлоқ аҳли яна масжиддан фойдалана бошлаган, сал ўтиб, масжидга ҳуқуқий мақом берилган.
Яна оз вақт ўтиб, салкам икки асрлик масжидни ёнғин тутади: электр симларининг қисқа тўқнашуви сабаб у батамом олов ичида қолади.
Шундай бўлса-да, маҳаллий аҳоли 2002-2004 йилларда ҳашар йўли билан янги, замонавий кўринишга эга гумбазли масжид қуришади. Масжидга қўшимча тарзда баланд минора, 2 қаватли очиқ айвон, имом хатиб хонаси, қоровулхона, омборхона, ошхона, овқатланиш хонаси ҳамда таҳоратхоналар қад ростлайди.
Йиллар ўтиб, масжиднинг ҳовли қисми ва ташқи деворлари миллий услубда Хоразм ғишти билан пардозланди. 2014 йилда эса хонақоҳнинг ички қисми ва айвонлари миллий фарғонача услубда нақшланади. Бугунги кунда «сирли» масжид тўла замон талабларига мос равишда хизмат кўрсатмоқда.

#маданият
🦸«Қароқчи болалар»
🟠Вилоятимизнинг Ўрта Чирчиқ туманида Бургалик қишлоғи бор. Маҳалла аҳлидан келин олсангиз кўрасиз, ажойиб одатни урф қилишган. Куёв навкарлар келинни олиб йўлга тушганларида уларнинг олдиларига тўсиқ қўйилармуш. Рози қилмасангиз, қўлда тошлар билан навбатдаги жамоа сизни кутиб олади...
Яна баъзи туманларда қизни маҳалладан олиб кетаётган қимматли машиналар йўлидан 3-4 бора "қароқчи болалар" чиқармиш. Узундан-узун арқонни олиб пул сўрашар, ёхуд унинг маҳалласи ҳудудидан қиз олиб кетаётганлардан товон талаб қилишаркан. Куёв боланинг янгаси уларни рози қилишга уринади...
👉 Вилоятимизда тўй билан боғлиқ қизиқ одатлар кўп, шулардан бирини эътиборингиз наздига қолдирдик. Янада қизиқроқ анъаналар борасида келгуси чиқишларимизда кузатинг...

#Фаолият
#зиёрат_туризми
Оилавий зиёратга бориб турасизми?
👉Келажак авлодларга тарихни ўргатиш, ўзи яшаётган манзилдаги тарихий қадамжоларга зиёрат уюштириш хайрлидир. Айниқса, бундай жойларга оилавий ташриф қилиш билан тарихни келажакка етказиш масъулиятини амалда бажариш мумкин.
Мана шундай хайрли ишни қибрайлик Жанибековлар оиласи "Зангиота" зиёратгоҳидан бошлади. Сулола 100 дан ортиқ аъзолари билан бугун вилоятимиздаги 3 та қадимий масканда бўлишади: “Шоабдумалик ота” га бориб, кунини "Қирққиз" зиёратгоҳида якунлашни режа қилибдилар...
🔰Сулолага зиёрати қабул бўлишини тилаб, бошқа ҳамюртларимизни ҳам вилоятимиздаги 159 га яқин диққатга сазовор жойлар ва зиёратгоҳларга таклиф этамиз!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқ_оғзаки_ижоди
Маълумки аския халқ оғзаки ижодининг энг ёрқин жанри ҳисобланади. Унда икки ва иккидан зиёд кишилар ёки гуруҳлар халқ йиғинларида маълум мавзу бўйича бадиий сўзда тортишадилар.
Биз ҳам аскиячилик санъатига бир бор назар ташлаган ҳолда, мазмунли, серзавқ, кулгили аскиялардан улашиб туришни мақсад қилдик. Эшитиб бир зум тарихга қайтишингизга имкон берамиз👆
Аскиячилар: Абдужалил Қўқонов, Илҳом Ибрагимов, Акмал Саидхонов, Нуриддин Асқаров, Абдурахмон Қизиқ ва бошқалар...

«Қадриятлар шодасидаги дур»
📚Нурафшон шаҳри ҳамда Ўрта Чирчиқ тумани тарихидан сўзловчи Баҳринисо Султонали қизининг "Қадриятлар шодасидаги дур" китоби айни дақиқаларда эътиборингиз меҳмонига айланади.
Китобда тарих шундай тарзда ўзини намоён этганки, улуғлар ҳаёти, вилоятимиздаги маданий ва маънавий меросларимиз барчаси ўзгача тарзда – Баҳринисо Султонали қизининг ушбу китобида ана шу оламга олиб киради.
Муаллиф истиқлол шарофати туфайли қайта юз очган заминимиз ҳудудидаги муқаддас масканлар, табаррук қадамжолар ҳақидаги манбаларни тўплаб уни халққа етказишдек масъулиятни зиммасига олди ва амалдаги натижасини суратдаги китобда ўқишингиз мумкин.

‼️Осори атиқалар Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди
⚡️Ўзбек халқининг маданий бойликлари ноқонуний равишда Қримга олиб кирилаётган вақтда божхона ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди.
Санъатшунослик экспертизаси хулосасига кўра, ўзбекистонлик божхоначиларга топширилган китоблар орасида XIX асрда кўчирилган арабий, форсий ва туркий тиллардаги диний асарлар, форсий ва туркий тиллардаги назмий тўпламлар бор. Кўза, коса, хум каби сопол буюмлар эса ўрта асрларда самарқандлик кулоллар томонидан ясалгани айтилмоқда.

#Мумтоз
💽Ҳайдалиш куйи
🔹Муроджон Аҳмедов ижро қилган бу қўшиқ саси кинога жуда уйғун. Шу боисдан бу икки буюк асарни айро ҳолда қолдиролмадик. Видео орқали Отабекни қийнаган, шоирни ўртаган, санъаткорни куйлатган ғамни бир зум ҳис қилинг.
🎶 "Ҳайдалиш куйи"га ёлғиз қолганда ошно бўлинг. Тарқоқ хаёлларни бир тизгинга олиб келадиган, ортиқча таърифсиз мириқиб тинглайдиган куйингизни яна бир бор эслатиб қўймоқни ният қилдик...
👉Агар ошиқлиғим айтсам, куюб жону жаҳон ўртар,
Бу ишқ сирин баён этсам, тақи ул хонумон ўртар...

#Тарих
Ангрен гўзал ва жаннатмакон гўша
Фарғона водийини республикамизнинг барча ҳудудлари билан боғловчи, Қурама ва Чотқол тоғ тизмалари ўртасида жойлашган кўҳна кент ҳақида биласизми?
Унинг замирида Ангрен дарёси мавжуд бўлиб, Ангрен дарёсини Чотқол ва Қурама тоғ тизмаларидан оқиб келадиган ирмоқ сувлари ҳосил қилади.
Ангрен шаҳри ўзининг қазилма бойликлари билан бутун Ўзбекистонда, балки Ўрта Осиёда етакчи ҳисобланади.
Ангрен тоғларида алюминий, вольфрам, каолин, мис ва бошқа Менделеев даврий системасидаги элементлар мавжуд бўлиб, энг асосийси қора олтин, яъни кўмир ҳисобланади.

#Номоддий_мерос #ўзгача_одатлар
Оҳангарон ва Ўрта Чирчиқ томонларда ўзгача бир одат бор...
🔴"Куёв сотиш" маросими нималигини биласизми?
Тўйдан сўнг, келиннинг онаси куёвининг дўстлари зиёфат қилишлари учун улар сўраган пулни беради, куёвни қизига сотиб олиб бериш учун. Минимал ҳисоб 50-100 доллар. Миқдор юқорилаб бораверади. Куёвнинг дўстлари олдидаги мавқеини баландлатиш ушбу маблағнинг кўплиги билан белгиланади... Ғалати одатларимиз бор-да!

#экспонат
Икки соат яшаган икки бошли қўзичоқ
💁Олмалиқ шаҳридаги Ўлкашунослик музейи икки бошли қўзичоқни сақламоқда. У вилоятимизнинг Юқори Чирчиқ туманида 2002 йилда туғилган.
🔰Маълумки бундай ноёб турни тирик сақлашни ҳеч бир имкони йўқ. Шу боис туғилганидан 2-3 соат ўтиб, мутахассислар томонидан унга маълум даражада ишлов берилиб, музейга юборилган. Бугун у вилоятимиздаги музейнинг ноёб экспонатлари қаторидан жой олган.
👉Шу ва шу каби экспонатларни кўриш учун Олмалиқ шаҳридаги «Ўлкашунослик» музейига ташриф буюринг, фарзандингиз ўз ҳудуди тарихини унутмаслигига сиз жавобгарсиз!..

#фаолият
❗️Айни кунларда вилоятимизнинг Бўстонлиқ туманидаги "Шайх Умар Валий Боғистоний" зиёратгоҳида катта қурилиш ишлари кетмоқда. Тошкент вилоятидаги бир гуруҳ масъуллар ушбу тарихий қадамжода бўлиб, таъмирлаш жараёнини кузатишди.
📔Маълумот учун, XIII асрга оид ушбу зиёратгоҳ Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани, Боғистон қишлоғида жойлашган. Шайх Умар Валий Боғистоний бу қишлоққа Арабистондан келган ва шу ерда деҳқончилик билан шуғулланган. Ўз даврининг йирик олими ва шайхи бўлган. У илми зоҳирий ва илми ботиний сир-асрорлардан воқиф бўлиб, шайхлар орасида юксак мақомга эришади. Дафн этилган жойи эса зиёратгоҳга айлантирилади.