Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi|🇺🇿 Rasmiy
61.5K subscribers
27.6K photos
2.59K videos
91 files
8.89K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
Мактабларни компьютер синфлари билан жиҳозлашга республика бюджетидан 320 миллиард сўм ажратилиб, мактабларга 40 мингга яқин компьютерлар олиб берилди.

Янги ўқув йилида ушбу мақсадлар учун республика бюджетидан 200 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлардан яна 200 миллиард сўм ажратилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Юқори синфда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага қисқариши эълон қилинди.

Олийгоҳга киришга иштиёқи бор бўлган 10-11 синф ўқувчиларига "кимё – биология", "математика – физика", "математика – чет тили", "она тили ва адабиёт – чет тили" фанлари уларнинг танлови асосида чуқурлаштириб ўқитилади.

Касб-ҳунар эгаси бўлиш истагидаги ўқувчиларга эса мактабнинг ўзида тайёр мутахассис бўлиб етишиб чиқиш имконияти яратилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сентябрдан бошлаб ушбу тажрибани салоҳияти ва тайёргарлиги бор 135 та мактабда йўлга қўйиш топширилди. Келгуси ўқув йилидан камида 1 мингта мактаб ушбу тизимга ўтказилади.

Дарсларнинг мазмуни ҳам ўзгариши таъкидланди. Бунда 1-синфдан компьютер саводхонлиги, юқори синфларда молиявий саводхонлик дарслари жорий этилади.

Шунингдек, бу йил мактаб дарсликларига бюджетдан 920 миллиард сўм ажратилди, бошланғич синфлар учун тўлиқ янги дарсликлар ишлаб чиқилди.

Бошланғич синфлар учун тайёрланган дарсликларнинг иккинчи қисмини ҳам тўлиқ ҳажмда чоп этишга топшириқ берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Эндиликда ўқув дастурларига қўшимча янги фанларни киритиш тақиқланади. Барча янги таклифлар мавжуд фанларга интеграция қилиниб тайёрланади.

Шунингдек, барча фанларда миллий ғурур, ифтихор, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, ватанпарварлик ғоялари тарғиб қилиниши шартлиги қайд этилди.

Бундан уч йил олдин 15 ёшгача бўлган болаларга йод, витаминлар ва гижжага қарши дорилар тарқатиш амалиёти жорий қилинган эди. Натижада болаларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишига таъсир кўрсатадиган қалқонсимон бези касалликлари камая бошлади.

Жорий йилда ҳам мактаб ўқувчиларига йод препаратларини бепул тарқатиш давом эттирилади. Масъулларга сентябрь ойидан бу ишларни тизимли ташкил қилиб, ота-оналар ва ўқувчилар орасида йод истеъмолининг фойдали хусусиятларини кенг тарғиб қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари ўқитувчилар малакасини ошириш ва уларга муносиб шароит яратиш ҳақида сўз юритар экан, ўқитувчиларни ишга қабул қилиш, уларнинг малакасини ошириш ва тоифа бериш тизими ҳам тўлиқ ўзгаришини қайд этди.

Ҳар йили мактабларда 8 минг ўқитувчи ишга қабул қилинади, янги мактаблар ҳисобига яна шунча ўқитувчига эҳтиёж пайдо бўлади.

Бундан буён ўқитувчиликка қабул қилиш танлов асосида бўлади. Илк бор қабул қилинган номзодлар 1 йил ўқитувчи-стажёр бўлиб ишлайди ва йил якуни билан касбий сертификат олиши лозим бўлади.

Келгусида бу тизим барча ўқитувчилар учун босқичма-босқич жорий қилинади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига Сингапур ва Бирлашган Араб Амирлиги тажрибаси асосида педагог кадрларга касбий сертификат бериш тартибини ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўқитувчиларнинг малакаси табақалашган ҳолда оширилади.

Яъни, малака оширишдан олдин ўқитувчининг билими диагностикадан ўтказилади ва натижасига кўра индивидуал касбий ривожланиш йўналишлари белгиланади.

Бунда муаллимнинг билим кўрсаткичлари баҳоланади ва паст натижа олганлари бўйича ўзи ўқиган олийгоҳга рекламация (эътироз) юборилади.

Бу натижалар педагогик олийгоҳлар фаолиятига учун ҳам баҳо бўлади. Паст натижа кўрсатган ўқитувчилар анъанавий усулда, юқори натижага эришганлари онлайн шаклда малака оширади.

Вилоят ҳокимларига 14 та малака ошириш марказини таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича дастур қабул қилиб, амалий ишларни бошлаш топширилди. Йил якунигача ҳудудий марказлар бошқарувига хорижий мутахассислар олиб келинади.

Facebook|Instagram|Twitter
Мурожаат ва ижро: Тоғли Вочах қишлоғига илк бор электр токи етиб бормоқда

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида олис, тоғли ҳудудда жойлашган қишлоқларнинг айримларига электр токи умуман етиб бормаган. Ушбу қишлоқлардан бири “Вочах” қишлоғи бўлиб, туман марказидан 70 километр узоқликда, тоғлар ёнбағрида жойлашган қишлоқда 21 та хонадонда, 120 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилиб келади.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Сенатор Абдуғани Сангиновнинг ташаббуси билан аҳоли мурожаатига асосан шу кунгача умуман чироқ нималигини билмаган қишлоқни электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 100 дона махсус темир устунлар, 18 километр ҳаво тармоғини тортиш электр кабеллари, 160 кВа трансформатор пункти ажратилди.

Ҳозирда тоғли ҳудудларда ишлашга мўлжалланган махсус техникалар ёрдамида темир устунларни ўрнатиш, ҳаво электр тармоқларини тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Сурхондарё вилоятидаги 948 та умумтаълим мактабларига Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 7 турдаги миллий чолғу асбоблари ва 5 турдаги спорт анжомлари етказиб берилди.

Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Forwarded from Movluda Asqarxo‘jayeva
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🍽Yagona mavsumiy taomnoma: “Yozgi taomnoma”ning 5-kuni
🥯Tayyorlash texnologiyasi: “Aqlvoy-Oshpaz, bog‘chalar uchun taomlar resepti” to‘plamidan

🔹ERTALABKI NONUSHTA
Manniy yormasidan olma va mayizli bo‘tqa
Sutli kakao
Pishloqli buterbrod

🔹TUSHLIK
Qovurma sho‘rva
Karam do‘lma
"Vitamin" salati
Na’matak kompoti
Bug‘doy noni

🔹IKKINCHI TUSHLIK
Qo‘lbola-xonaki somsa
Asal choy

Ma’lumot uchun: “Yagona mavsumiy taomnoma” O‘zbekiston Respublikasi Bosh davlat sanitariya vrachining 2021-yil 17-iyuldagi qarori bilan tasdiqlangan “O‘zbekiston Respublikasi maktabgacha ta’lim tashkilotlarida tarbiyalanayotgan bolalarni xavfsiz va sifatli ovqatlanishni tashkil etilishiga oid gigiyenik talablar” (SanQvaM 0016-21-son) hamda “Aqlvoy-Oshpaz, bog‘chalar uchun taomlar resepti” to‘plamidan foydalangan holda tuzilgan.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Kun_hikmati

Hayotdan xafa bo‘lmang, u doim sizga tanlash imkonini beradi. Agar bugun qiynalayotgan bo‘lsangiz, demak qachondir tanlovda adashgansiz.

             Eliss Ramanova

✍🏻 Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi matbuot xizmati.

Telegram | Facebook | Instagram | You tub