Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi|🇺🇿 Rasmiy
62.5K subscribers
27.6K photos
2.59K videos
91 files
8.9K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
#Sherobod_tumani

Mahorat darslari oʼtkazildi

Sherobod tumanidagi "Barkamol avlod" bolalar maktabida viloyatdagi barcha "Barkamol avlod" bolalar maktablarining ekologiya va turizm yoʼnalishidagi toʼgarak rahbarlari uchun mahorat darslari tashkil etildi.

Mahorat darslarida Innovatsion texnologiyalarni joriy etish boʼlimi boshligʼi B.Rahimov, "Floristika va fauna" toʼgaragi rahbari Y.Tursunovalar ekologiya va turizm yoʼnalishidagi toʼgaraklar sonini koʼpaytirish va toʼgaraklarda taʼlim sifatini oshirish borasida soʼz yuritishdi.

✍🏻 Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi matbuot xizmati.

Telegram | Facebook | Instagram | You tube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#maktabimga_kitob_bilan_boraman
#siz_ham_video_ulashing
#Oripovlar_oilasi

📝Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi va viloyat Bolalar kutubxonasi bilan hamkorlikda yangi o'quv yilidan boshlab har bir o'quvchi kitob mutolaa qilishi va maktab kutubxonasidan muntazam foydalanishi maqsadida "Maktabimga kitob bilan boraman" loyihasini boshladi.

📚Kitobxonlikni targ'ib qilish orqali o'quvchilarning ma'naviy dunyosini boyitish, ularda mustaqil fikrlash ko'nikmalarini oshirishga erishiladi.

Hurmatli Ota-onalar sizlar ham farzandingizni maktabiga tashrif buyuring, farzandingiz qanday kitoblar mutolaa qilishi uchun vaqtingizni ayamang!

#Surxondaryo viloyat  bolalar kutubxonasi Axborot xizmati

📱Telegram🎞You tube📱Facebook📹Instagram 🌐Web site
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактабларда таълим сифатини янада ошириш, ўқувчи ўрнини кўпайтириш ҳамда ўқитувчилар малакасини ошириш ва уларга муносиб шароит яратиш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по приоритетным задачам дальнейшего повышения качества образования и увеличения количества ученических мест в школах, повышения квалификации учителей и создания для них достойных условий.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида янги ўқув йили арафасида мактаб таълимидаги масалаларни муҳокама қилиш ва устувор вазифаларни белгилаб олиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Кейинги йилларда “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади”, деган эзгу ғоя асосида бу соҳада катта ишлар амалга оширилди.

Ўтган қисқа даврда юзлаб замонавий мактаблар барпо этилди. Илгари тажрибамизда бўлмаган Президент мактаблари, ижод мактаблари ҳаётимизга кириб келди, ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилди. Янги дарсликлар ва ўқув қўлланмалари яратилди.

Энг муҳими, мактабларимизда янгича руҳ, мазмун ва муҳит пайдо бўлди.

Бунда, ҳеч шубҳасиз, болалар қалбининг меъмори, муҳандиси бўлган ҳурматли ўқитувчи ва мураббийлар учун эркин ишлаш имкониятини яратиб берганимиз муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Чунки ўқитувчига эътибор – бу аввало фарзандларимизга, уларнинг таълим-тарбиясига эътибор, дегани. Ўқитувчининг обрўси ошса, мактабнинг обрўси ошади, илмнинг, таълим-тарбиянинг қадри кўтарилади.

Шу сабабли, муаллим ва ўқувчилар учун шароитларни яхшилаш, таълим сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратаяпмиз
”, - деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўтган даврда муаллимларнинг ойлик иш ҳақи ўртача 2,5 баравар ошди.

Жумладан, чет тили, IT, математика, кимё, биология бўйича миллий ва халқаро сертификати бор ўқитувчиларга устама, чекка ҳудудга бориб ишлаган муаллимларга алоҳида тўлов жорий этилди.

Натижада 6 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача маош оладиган ўқитувчилар сони 23 мингга етди, 10 миллион сўмдан юқори ойлик олувчилар 1 мингдан ошди. Яна 2 мингга яқин ўқитувчиларга вазир жамғармасидан қўшимча устамалар тўланяпти.

Мактаблар юкламасини камайтириш мақсадида 700 минг ўқувчи ўрни яратилди. Бу – аввалги йилларга нисбатан 15 баравар кўп.

Жорий йилда Тошкентдаги 81-мактаб ва Ал-Хоразмий ихтисослашган мактаби Халқаро экомактаб дастурининг олий мукофотига сазовор бўлди. Бундай ютуққа Марказий Осиёда илк бор бизнинг мактабларимиз эришди.

Юқори малакали, ўз устида ишлайдиган муаллимларни янги ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш тизими яратилди.

"Кўп ёшларимиз қизиқиши ва қобилиятига мос касб-ҳунар эгаллашни афзал кўраётгани ҳам давр талаби. Шу боис болаларимизга мактабдаёқ камида иккита чет тили, компьютер ва касб-ҳунарни ўргатсак, қўлида ҳунари бўлса, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлади”, - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Мактабларга миллий чолғу асбоблари ва спорт анжомлари етказиб берилмоқда

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Музработ туманидаги 56-сонли мактабда тумандаги барча мактаб директорлари билан учрашув ўтказиб, янги ўқув йили олдидан мактаблар учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ажратилган 7 турдаги миллий чолғу асбоблари ва 5 турдаги спорт анжомларини топшириш маросимида иштирок этди.

Шунингдек, мактабларнинг янги ўқув йили шайлик ҳолати, мавжуд муаммолари ҳал этилганлиги юзасидан масъулларни ахбороти тингланиб, ўқувчилар сифатли тахсил олиши ва пухта билим эгаллаши учун зарур шароитлар босқичма-босқич яратиб борилиши таъкидланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Давлатимиз раҳбари соҳада мавжуд муаммоларни таҳлил қилди.

Жумладан, ҳозирда бошланғич синфларда 11 та, юқори синфларда 16 та фан ўтилаётгани билан ўқувчилар аниқ бир йўналишда чуқур билимга эга бўлмай мактабни битираётгани қайд этилди.

Масалан, 107 та тумандан талаба бўлганлар олийгоҳга кириш имтиҳонларида математика бўйича максимал баллнинг ярмини ҳам йиға олмаган. Физика, кимё ва биология бўйича ҳам бирорта туман ва шаҳарда мақтагулик натижа йўқ.

Ўтган йили 220 минг муаллимдан 86 минг нафари ёки 37 фоизининг билим ва кўникмаси “қониқарсиз” баҳоланган. Айниқса, ҳозирда талаб юқори бўлган информатика, физика, инглиз тили, математика ва кимё фани ўқитувчиларининг билими “қониқарсиз” эканлиги аниқланган.

Ёки, 51 минг нафар чет тили ўқитувчиларидан атиги 17 минг нафари (33 фоизи) “C-1” даражасига эга. Ваҳоланки, 2025 йилдан бошлаб чет тилидан фақат “С-1” даражаси бор ўқитувчилар дарс ўтиши мумкин бўлади.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўтган олти ярим йилда 320 минг хонадонли янги уй-жой барпо этилгани билан уларга мос қувватдаги мактаблар қурилмади.

Янги қурилган массив ва маҳаллаларда ҳозирнинг ўзида 350 минг янги ўқувчи ўринларига талаб бор.

Сўнгги йилларда 70 минг ўринли 350 та хусусий мактаб ташкил этилди (2018 йилгача жами 30 та бўлган).

Тошкент шаҳри ва Фарғонада хусусий мактаблар салмоғи қолган ҳудудлардан анча юқори. Лекин Навоийда атиги 3 та, Сурхондарёда 4 та, Сирдарёда 7 та хусусий мактаб бор. Ёки, қўшимча 150 минг ўқув ўрнига эҳтиёжи бўлган Самарқандда бор-йўғи 6 минг 300 ўринли 35 та хусусий мактаб ишлаяпти.

Ҳокимларга улар мактаб инфратузилмасини яхшилаш тўғрисида бош қотириши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, мактабларни таъмирлашга бу йил маҳаллий бюджетдан 135 миллиард сўм ажратилди. Бироқ, 31 та туман ва шаҳарда ҳокимлар ушбу мақсадлар учун маблағ бермаган.

Facebook|Instagram|Twitter
Бу йил 387 минг нафар ўқувчи мактабни тамомлаб, 138 мингтаси олийгоҳларга ўқишга кирган, яна 54 мингтаси профессионал таълим билан қамраб олинади.

Қолган 195 минг нафар ёшлар қаерга бориши, улар эртага иш топа олмаса, ким бўлиши ҳақидаги саволларга на вилоят ва туман ҳокимлари, на соҳа мутасаддиларида жавоб йўқлиги таъкидланди.

Оқдарёдаги 32-мактабда тадбиркорлар билан ҳамкорликда ўқувчиларни касбга ўқитиш тажрибаси йўлга қўйилган. Ушбу мактабда ўқувчилар 7-синфдан бошлаб маҳалла ва туманда талаб юқори бўлган ветеринар, агроном, мева-сабзавот қуритиш, ипакчи, мебелчи, автомобиль устаси каби 15 та касб-ҳунарга ўргатилмоқда, уларга 2 та чет тили ўқитилмоқда.

Энг муҳими, бу ишлар маҳаллий бюджет ва тадбиркорлар ҳисобидан ташкил қилинган бўлиб, ўқувчилар бу ерда иш ҳақи олмоқда.

Барча вилоятлар мактаб таълими бошқармалари раҳбарлари Оқдарёга бориб, бир ҳафта давомида ушбу тажрибани ўрганиши шартлиги таъкидланди.

Самарқанд вилояти ҳокимига кейинги ўқув йилига қадар вилоятдаги ҳар бир туманда 10 тадан мактабда бу тизимни жорий қилиш, қолган вилоят ҳокимларига йил якунигача ҳар бир туманда камида иккитадан мактабда ушбу тажрибани йўлга қўйиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари кўтарилган муаммоларнинг ечимлари ва янги ташаббусларни баён қилди.

Таълим сифатини ошириш мақсадида республика бўйича 500 та мактабда Президент ва ихтисослашган мактаблар ўқув дастури, баҳолаш тизими жорий этилади. Бунда Президент ва ихтисослашган мактаблар уларга “таянч мактаб” бўлади.

Бир йилда уларнинг иши баҳоланиб, янги тизимни самарали қўллаган ўқитувчиларга 40 фоизгача устама берилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирига вилоят ҳокимлари билан бирга келаси йилдан ушбу 500 та мактабнинг ҳар бирига 3 тадан мактабни бириктириб, янги тизимни йўлга қўйиш топширилди. Бу ишлар орқали яна 1,5 мингта мактабга Президент ва ихтисослашган мактаблар методикаси, муҳити кириб боради.

Умуман, келгуси беш йилда ушбу тизим барча мактабларда жорий қилиниши белгиланди.

Бу йилда мактабларда дарс бериш учун хориждан 500 нафар “тил эгалари” олиб келинди. Янги тизим жорий қилинадиган мактаблар кўпайишини ҳисобга олиб, келгуси йилда яна 1,5 минг мутахассис олиб келинади.

Мактабларни компьютер синфлари билан жиҳозлашга республика бюджетидан 320 миллиард сўм ажратилиб, мактабларга 40 мингга яқин компьютерлар олиб берилди.

Янги ўқув йилида ушбу мақсадлар учун республика бюджетидан 200 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлардан яна 200 миллиард сўм ажратилади.

Facebook|Instagram|Twitter