Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi🇺🇿
51.8K subscribers
32.1K photos
3.16K videos
97 files
10.4K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
Forwarded from Rustam Karimjonov
Android dasturlashni bepul o'rganing va yuqori daromad kasb egasi bo'ling!

Mutaxassislar tahliliga ko'ra, Android dasturchilarining O'zbekistondagi o'rtacha oylik maoshi:

➡️ Junior darajadagi dasturchi - 600-800$, (7-9 mln. so'm);
➡️ Middle darajadagi dasturchi - 1200-2000$ (13-22 mln. so'm);
➡️ Senior darajadagi dasturchi - 2200-4500$ (25-50 mln. so'm) ni tashkil etmoqda.

Android dasturchisi kasbini o'rganmoqchi bo'lsangiz,
👍 Xalq ta'limi vazirligining You Tube dagi "Milliy ta'lim resurslari" rasmiy kanalida taqdim etilgan "Android dasturlash" video darslar to'plamini tomosha qiling!

Android dasturchi sifatida ish faoliyatingizni boshlamoqchi bo'lsangiz, 😀 telegramdagi IT market kanaliga a'zo bo'ling, u yerda 1000 ga yaqin IT sohasida taklif etilayotgan bo'sh ish o'rinlari bilan tanishing.

📍 Ma'lumot uchun: ushbu telegram kanalda ish beruvchilar tomonidan Android dasturchilar uchun oyiga o‘rtacha $500 dan - $5000 AQSH dollarigacha daromad topish imkoniyatlari mavjud (rasmlarga qarang).
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Ҳурматли халқ таълими тизими ходимлари, қадрли устозлар!

Куни кеча Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасини барчамиз катта ҳаяжон ва қизиқиш билан тингладик. Унда билдирилган халқ таълими тизимига доир барча масалалар бизга келгуси йилдаги фаолият йўналишимизни белгилаб бериш асносида, зиммамизга катта масъулият ва жавобгарлик юклаганлиги шубҳасиз.

Мурожаатномада инсон қадри ва унинг орзу-умидларининг рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор мақсадларидан бири ҳамда бунда энг аввало, таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш, фарзандларимизнинг халқаро стандартлар асосида билим олишларини таъминлаш бугунги куннинг муҳим талаби эканлигига алоҳида урғу берилганлиги катта аҳамиятга эга.

Албатта, давлатимиз томонидан ёшларнинг сифатли таълим олишларини таъминлаш борасида олиб борилаётган туб ислоҳотлар замирида келажак авлод камолоти, уларни билимли ва ватанпарвар инсонлар қилиб тарбиялаш ғояси мужассам эканлиги барчамизга яхши маълум.

Шу маънода Муҳтарам Президентимиз томонидан кириб келаётган 2023 йилга мамлакатимизда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”, деб ном беришнинг таклиф этилгани, таълим соҳаси фидойилари қатори барча юртдошларимиз томонидан катта хурсандчилик билан қабул қилинди.

Мурожаатномада Янги Ўзбекистонни “Ижтимоий давлат” тамойили асосида қуришнинг дастлабки шарти сифатли таълим эканлиги ва энг катта инвестиция, аввало, таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилиши лозимлиги, шу мақсадда келгуси йилдан бошлаб мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилиш бошланиши айтиб ўтилди.

Қадрли ҳамкасблар, муҳтарам ўқитувчилар!

Аминманки, мактаб таълимини ривожлантириш ва барча ўқув муассасаларимизда сифатли таълимни кенг жорий этиш, соҳада меҳнат қилаётган барча фидойи устозларимиз, заҳматкаш ўқитувчиларнинг энг катта мақсадидир. Шу боис тизимдаги барча ходимлар бир жамоа ва ҳаммаслак инсонлар сифатида фарзандларимизнинг комил ва билимдон шахс бўлиб вояга етиши йўлида тинимсиз изланмоқда, ҳаракат қилмоқда.

Муҳтарам Юртбошимиз ўз Мурожаатномасида таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўли эканлиги хусусида жуда долзарб фикрларни ўртага ташлади. Хусусан, таълим соҳасидаги ислоҳотларни янада ривожлантириш, муаммоларни манзилли ҳал этиш мақсадида ўқитувчи ва мураббийлар билан доимий мулоқот муҳитини яратишга доир ҳаётий ташаббусларни билдириб ўтди.

Албатта, бу борадаги вазифаларни тизимли амалга ошириш мақсадида вазирлик томонидан алоҳида иш олиб борилиб, ҳудудлардаги таълим масканларининг реал ҳолати ҳамда ўқув сифати, ўқитувчиларнинг меҳнат шароитлари жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда). Ўқитувчилар ва мактаблар раҳбарияти билан мулоқот давомида келтирилган масалаларни биргаликда ҳал этиш бўйича бамаслаҳат иш олиб борилди, ечилмаганлари бўйича ҳозирда зарур чоралар кўрилмоқда.

Эндиги масала эса, бевосита ўқитувчилар фаолиятига оид муаммолар ва таълим жараёнларини пастдан ўрганишни янада жадаллаштиришга қаратилиши лозим. Бунинг учун вазирлигимизнинг келгуси йил иш режаларини янада пухта ва самарали тузиш бўйича аниқ ва қатъий ишлар давом этмоқда.

Аниқроқ айтганда, халқ таълими тизимидаги ҳар бир раҳбар ва масъулларнинг иш фаолияти эндиликда қуйи бўғинларда, мактаб ва ўқитувчилар орасида, ўқувчиларнинг дарс жараёнларида олиб борилади. Жамиятнинг муҳим асосларини ташкил этувчи маҳалла ва оила билан олиб борилаётган ўзаро ҳамкорлик ишларини фаол давом эттирган ҳолда, ҳар бир ўқувчининг қизиқиш ва дунёқараши, келажак мақсадларини руёбга чиқаришда барча жамоатчилик вакиллари билан мавжуд алоқалар янада мустаҳкамланади.

Бизнинг асосий мақсадимиз, мактабга келаётган ҳар бир ўқувчи ҳар куни мактабдан янги билим, янги фикр ва ғоя олиб кетсин. Эртага ким бўлади, ўзини қайси касб ичида кўради ёки қайси ҳунарни эгаллаш орқали катта муваффаққиятга эришади — ўқувчи мазкур саволларга мактабнинг ўзида жавоб топсин. Ўқитувчилари ва мураббийларидан мотивация олиб, ўз келажагини қуришда қатъий масъулият ва бурчли бўлиш ҳисларини тўла англасин.

Давоми👇
👍5
Боши ☝️

Бир сўз билан айтганда, фарзандларимиз — Президентимиз истаганларидек, мактабдан камида иккита хорижий тилда сўзлашадиган, замонавий ахборот технологиялари билан бемалол тиллаша оладиган билимдон авлод бўлиб, катта ҳаётга қадам қўйсин. Бундай билим билан ҳеч бир ўқувчимиз ҳаёт йўлида қоқилмайди. Юртимиз ривожи, халқимиз фаравонлигини таъминлашда мустаҳкам таянч бўладиган мустақил шахс бўлиб улғаяди. Миллат зиёлилари ва юртдошларимизнинг энг катта орзуси ҳам шу.

Азиз фидойи ўқитувчилар!

Давлатимиз раҳбари нутқида таъкидланганидек, 2023 йилдан бошлаб юртимиздаги умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида мутлақо янги методика асосида яратилган дарсликлар бўйича ўқитишнинг йўлга қўйилиши замирида ҳам юқорида келтирилган мақсадлар мужассамдир. Зеро, “Замонавий жамият учун замонавий таълим” шиори асосида бошланган мазкур ташаббус доирасида ўқувчиларнинг олган билимларини ҳаётда қўллай олиш имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Ҳар бир дарс бўйича амалий машғулотлар ўтказилиши ва ушбу жараёнларда ўқувчиларнинг ижодкорлик қобилиятларини янада ривожлантиришга урғу берилади.

Президентимиз ўз нутқида таълим жараёнлари ва ўқувчиларнинг замонавий талаблар асосида таҳсил олиш шартлари хусусида фикр юритар экан, ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, ушбу мезонни Конституцияда алоҳида белгилаш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Албатта, бугунги кунда таълим муассасалари ўқитувчиларини ўз вазифасига алоқадор бўлмаган турли ишларга жалб этиш, улар зиммасига ортиқча вазифалар юкланаётган ҳолатлари мавжуд. Буни яширишимизнинг кераги йўқ. Аммо айтишим лозимки, Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳудудий ҳокимликлар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ушбу салбий ҳолатларга бутунлай барҳам бериш бўйича кескин чоралар кўрилмоқда, муаммо ечимининг қонуний асослари яратилмоқда.
Мурожаатномада айтилганидек, 2023 йилда ҳам янги мактаб биноларини қуриш ва мавжудларини мунтазам таъмирлаб бориш, бўш ер майдонларида қўшимча ўқув бинолари ташкил этиш бўйича ишлар жадал олиб борилади. Уларни замонавий ўқув жиҳозлари ва қўшимча мебеллар билан таъминлаш кўлами янада кенгайтирилади.

Президентимиз таклифига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги мактаблар бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқатлантириш мақсадида жорий этилган амалиёт келгуси йилдан бутун республика миқёсида амалга оширилиши хусусида янгилик миллионлаб ота-оналар қатори бизни ҳам чексиз хурсанд қилди. Келажагимиз бўлмиш фарзандларимизга оталарча қилинган бу ғамхўрлик албатта ўзининг ширин меваларини бериши шубҳасиз.

Муҳтарам ўқитувчилар, қадрли ҳамкасблар!

Келгуси йилги иш режаларимиз жуда катта. Шу боис Давлатимиз раҳбари томонидан соҳага берилаётган улкан эътибор ва ғамхўрлик бизни янада фаол ва фидойи бўлишимизни, ўз ишимизга катта масъулият билан ёндашишимизни талаб этади.

Шундай экан, фарзандларимиз камолоти ва мамлакатимиз келажаги учун барчамиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз, халқимиз ишончини оқлаган ҳолда, таълим соҳасидаги улкан ўзгаришларга ўз меҳнатимиз ва ташаббусларимиз билан камарбаста бўлишимиз зарур.

Барчангизга ушбу шарафли ва заҳматли фаолиятингизда улкан зафарлар тилаб қоламан.
👍7
🎄 СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИГА “ПРЕЗИДЕНТ” СОВҒАЛАРИ ЕТИБ КЕЛДИ

🏐 Янги йил байрамини ҳаммадан ҳам кўра, болажонларимиз орзиқиб кутишади. Сурхондарёлик болажонлар учун ҳам қорбобо ва қорқиз ҳамроҳлигида "Президент совғалари" етиб келди.

Мазкур совғалар вилоятдаги 3-15 ёшдаги 680 нафар Оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари, шунингдек, маҳаллаларда яшовчи ота-она қаровисиз қолган ва ота-оналари ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган Ички ишлар, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати ходимларининг фарзандлари ҳамда Қумқўрғон туманидаги Мурувват уйи тарбияланувчиларига берилиши режалаштирилган.

🎁 “Президент совғаси” таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг болаларга йўлланган Янги йил байрами табриги, 14 турдаги ширинликлар, 3 турдаги ўқув қуроллари, электрон китоб, термос ва шахмат жиҳозлари киритилган.

🎄 Ушбу совғалар вилоятимиздаги туман(шаҳар)ларда бўлиб ўтадиган "Президент арчаси" байрам тадбирларида болажонларга топширилади.

✍️ Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

Kanalga ulanish 👉
https://t.iss.one/surxonvxtb

Telegram 💬Facebook 📹You Tube 🌍 | Web sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Ўзбекистондан афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди

Президентимизнинг топшириғига асосан, афғон халқига 170 тоннадан ортиқ зарур озиқ-овқат ҳамда кийим-кечаклар ортилган навбатдаги инсонпарварлик юклари карвони Ҳайратон чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилояти шимолидаги Ҳайратон шаҳрига етказилди.

Инсонпарварлик ёрдами 48 тонна ун, 30 тонна шакар, 48 тонна буғдой, 15 тонна ўсимлик ёғи, 10 минг дона консерваланган гўшт маҳсулотлари (тушёнка), 22 тонна макарон, 1000 жуфт эркаклар ва болалар кийими, 1000 жуфт болалар, эркаклар ва аёллар оёқ кийимидан ташкил топган.

Шу муносабат билан Ҳайратон шаҳридаги Астрас компанияси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Балх вилояти губернатори Мулло Муҳаммад Довуд Музаммил ва бошқа расмийлар иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирдан сўнг икки давлат расмийлари иштирокида ҳудудларнинг ўзаро савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳадаги ҳамкорлигини ривожлантириш борасида музокаралар ўтказилди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳудудлараро алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш учун ўзаро ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди. Шунингдек, афғонистонлик фуқароларининг савдо-сотиқ фаолияти билан шуғулланиши, туризм хизматларидан фойдаланиши ҳамда соғлигини тиклаши учун Термизда ишга туширилган “Термиз халқаро савдо маркази”да барча имконият ва имтиёзлар берилаётганлигини таъкидлади.

Тадбирда иштирок этганлар афғонистонлик расмийлар дўст давлат томонидан кўрсатилаётган бу каби амалий ёрдамдан беҳад мамнун эканликларини билдиришди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
👍5👎1🥰1