Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi🇺🇿
51.8K subscribers
32.1K photos
3.16K videos
97 files
10.4K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
Қардош Қозоғистон етакчисининг давлат ташрифи якунланди. “Тошкент” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
👍4
Сурхондарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

🔶 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Термиз тумани бўлими: Пенсия,нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўъбаси Катта инспектори;

🔶 Шеробод туман ирригация бўлими: бошлиғи;

🔶 Шўрчи тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими: Ҳудудий ер тузувчилар Етакчи мутахассиси;

🔶 Шўрчи туман қурилиш бўлими: бош режаларни амалга тадбиқ этиш ва объектларни жойлаштириш масаласи бўйича архитектори;

🔶 Музработ туман қурилиш бўлими: Шаҳарсозлик қонунчилигига риоя этиш устидан назорат бўйича инспектори;

🔶 Ангор тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими: Ҳудудий ер тузувчи етакчи мутахассиси;

🔶 Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси: Даволаш-профилактика ёрдамини ва соғлиқни сақлаш кўрсаткичлари таҳлилини ташкиллаштириш бўйича бош мутахассиси;

🔶 Қумқўрғон тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими: Худудий ер тузиш бўйича етакчи мутахасиси;

🔶 Шўрчи туман тиббиёт бирлашмаси: бошлиғи;

🔶 Жарқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси: Кадрлар бўлими бошлиғи;

🔶 Шўрчи тумани халқ таълими бўлими: Бош ҳисобчиси;

🔶 Қумқўрғон туман маданият бўлими: мудири;

🔶 Бойсун давлат ўрмон хўжалиги: Кадрлар бўйича инспектори;

🔶 Бойсун давлат ўрмон хўжалиги: Иқтисодчиси;

🔶 Шўрчи тумани ҳокимияти: Оилавий, маънавий - ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий реабилитация қилиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича етакчи мутахассиси;

🔶 Шеробод туман қурилиш бўлими: Шаҳарсозлик қонунчилигига риоя этиш устидан назорат бўйича инспектори;

🔶 Шўрчи туман ирригация бўлими: Диспетчерлик бўлими муҳандиси;

🔶 Шеробод туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази: Директори;

🔶 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Олтинсой тумани бўлими: Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шоъбаси;

🔶 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Денов тумани бўлими: “Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри“ орқали давлат ижтимоий хизматларини ва ёрдамини тақдим этиш шуъбаси Етакчи инспектори;

🔶 Бойсун туман тиббиёт бирлашмаси: бошлиғи;

❗️Аризалар 26.12.2022 йил соат 23:59 гача қабул қилинади.

Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
👍6👎1
#Президент_Мурожаатномаси
#Муносабат

МУРОЖААТ АСОСИЙ ШИОРИМИЗ БЎЛАДИ

Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси чин маънода бутун халқимизни тўлқинлантирди, эртанги нурафшон кунларимизга янада ишонч бахш этди,- десам хато қилмайман.
Айниқса, мактабларда таълим сифати ҳамда жамиятда ўқитувчи касбининг нуфузини ошириш, муаллимларнинг шароитларини яхшилаш 2023 йилдаги энг асосий вазифаларимиздан бири эканлиги, ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни Конституцияда алоҳида белгилаш зарурлиги ҳақидаги фикрлари ва қатъий қарорлари биз педагогларни қанчалик қувонтирган бўлса, зиммамизга ёш авлодни ҳар томонлама билимли, она ватанга садоқатли фарзанд этиб камолга етгазишда янада катта масъулият ва ташаббус юклайди.
Муҳтарам Президентимизнинг юртимиздаги барча мактаб жамоаларига мурожаатларини биз ўқитувчилар фаолиятимизнинг асосий шиори қилиб оламиз.

Хуррам Йўлдошев

Бандихон тумани Халқ таълими бўлими мудири
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон-Қозоғистон саммити кун тартибининг кўлами ва имзоланган ҳужжатлар аҳамиятига кўра қардош мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларда тарихий воқеа бўлди

Узбекско-казахстанский саммит по масштабу своей повестки и значимости подписанных документов стал историческим событием в межгосударственных отношениях

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
👍4
ШАХМАТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

🚛 Хабарингиз бор, ҳудудларда мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” мусобақаларининг тумани босқичлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун Денов туманидаги мактаб ўқувчилари ўртасида секторлар кесимида спортнинг шахмат тури бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ўтказилмоқда.

➡️ Натижалар бўйича каналимиз орқали қўшимча маълумотлар берамиз.


Kanalga ulanish 👉
https://t.iss.one/surxonvxtb

✍️ Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

Telegram 💬Facebook 📹You Tube 🌍 | Web sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
ИЖТИМОИЙ ФАН ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ СЕМИНАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

🚛 Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг жори йил 5 декабрдаги “Халқ таълими тизимида узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ишларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 372-сонли бўйруғи асосида таълим сифати паст ҳудудлардаги таълим муассасаларида умумтаълим фанлар бўйича ўқитувчиларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида туманларда вилоят семинарлари ташкил этилмоқда.

Бойсун туманидаги 61-сонли умумтаълим мактабида ижтимоий фан ўқитувчиларининг вилоят семинари ташкил этилди. Семинарда ўқитувчилар томонидан очиқ дарс машғулотлари ўтказилиб, иштирокчилар томонидан таҳлил қилинди.

📌 Тадбир сўнгида туман халқ таълими бўлими мудири Баҳриддин Соҳибов туманнинг таълим сифатини кўтариш, хусусан, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган мурожаатномасидан келиб чиқиб, ҳар бир педагог ўз олдига юксак мақсадларни белгилаб олиш муҳимлигини таъкидлади.

✍️ Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

Kanalga ulanish 👉
https://t.iss.one/surxonvxtb

Telegram 💬Facebook 📹You Tube 🌍 | Web sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11🥰1
#Президент_Мурожаатномаси
#Муносабат

Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Қурбонов Ўткир Ибрагимовичнинг мурожаати

Сурхон воҳасининг жонкуяр ва фидойи устозлари!

Муҳтарам юртбошимизнинг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган мурожаатномаси юртдошларимиз томонидан катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кутиб олинди.

Мазкур мурожаатномада кейинги йилларда юртимизда инсон қадрини улуғлаш, ижтимоий ҳаётдаги мавқиени ошириш мақсадида тизимли ишлар амалга ошириб келинаётган таъкидланди. Хусусан, таълим тизимида фаолият юритаётган педагогларнинг жамиятдаги роли ва обрусини кўтариш, устоз сифатида мақомини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги эътироф этилди. Зотан, устоз-мураббийлар улуғланган юрт юксалиш ва тараққиётга юз тутади. Бугун педагоглар жамиятда ўз муносиб ўрнига эга бўлсагина, юртбошимиз айтганидек, янги Ўзбекистонни барпо этишда катта куч, таянч ва суянчимиз бўлади.

Албатта, бугун устоз-мураббийларга давлатимиз раҳбарининг эътибори, сифатли таълим бериш муҳитини яратиш борасидаги фикрларини эшитиб, бизга бўлаётган бу ишонч ва эътибордан руҳланиб, янада шижоат билан эртамиз эгалари бўлган азиз фарзандларимизга зарур бўлган билимни бериш йўлида бор имкониятимизни сарфламоғимиз зарур! Озгина лоқайдлик ва бафарқликга асло ҳаққимиз йуқ.
Олдимизга қўйган мақсадларимиз сари дадил қадам ташламоғимиз шарт, зеро халқимизни эртанги куни бугун мактабда таълим бераётган биз устозларга бевосита боғлиқдир.
Фарзандларимиз мактабдан етарли илму-маьрифатни тўлақонли олишлари, шу билан бирга замонавий бир касб эгаси бўлиб ҳам чиқишлари учун давлатимиз томонидан барча шарт-шароитлар яратилган. Умумтаълим мактабларининг моддий техника базаси яхшиланиб, педагог ходимларнинг касбий фаолиятига асоссиз аралашув, ўқувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашга таъсир этувчи омиллар олди олинди, шунингдек, ўқитувчиларга хизмат мажбуриятларидан ташқари вазифалар юклаш чекланмоқда.

Ҳурматли ҳамкасблар, юртбошимизнинг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган мурожаатномасида ўқитувчи-педагогларга ишонч ва юксак эътибор қаратилди. Бу ишонч эса биздан устоз деган улуғ номни оқлаш, унга муносиб бўлиш учун жон-жаҳд билан ҳаракат қилишга ундайди. Чунки, сиздан таълим олаётган ўқувчи, сиздан нафақат таълим ва тарбия, балки ҳаракатларингиздан андоза, намуна олишади. Шундай экан, бугунги шиддатли замонда ёш авлод камолоти йўлида бир жони-бир тан бўлиб ҳаракат қилишимиз лозим.

Жонкуяр ва фидойи мураббийлар барчангизга заҳматли ва машаққатли, шу билан бирга шарафли йўлда муваффақиятлар тилайман.

Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Қурбонов Ўткир Ибрагимович
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9👎2