Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi🇺🇿
52.9K subscribers
32K photos
3.14K videos
97 files
10.4K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
Forwarded from Феруза Номозовна
Ижтимоий тармоқларда тарқалган мактаб ўқувчилари иштирокидаги ноаҳлоқий тасвирлар акс этган видеолавҳа юзасидан Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармасининг расмий муносабати

Ижтимоий тармоқдаги ушбу мурожаатни ўрганишлар натижасига кўра, Термиз шаҳридаги 15-сонли умумтаълим мактабида рўй берганлиги таъкидланаётган, мазкур ҳолат ўз тасдиғини топмаганлиги ҳамда ушбу лавҳа иштирокчиларига ўхшаш ўқувчилар мактабда мавжуд эмаслигини маълум қиламиз.

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
👍2
Forwarded from Baxtiyor Saidov
Мактабда таҳсил берган устозларимиз ҳақида муносиб сўз айтмоқ, уларнинг ҳаётимизда тутган ўрни ва келажак мақсадларимизга етишишдаги иштироки хусусида фикр билдириш ҳар биримиздан катта масъулият, теран мушоҳада талаб этиши, табиий. Шу маънода ўқитувчилик касбининг машаққати ва шарафли йўли ҳақида ҳар ким турлича мулоҳаза юритади, маълум хулосаларни билдириб боради.

Менинг болалик хотираларим бевосита ўқитувчилар ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ, десам хато қилмайман. Бувим мактаб директори, онам ўқитувчи сифатида фаолият олиб бориш асносида менда бу шарафли касб эгаларига бўлган ҳурмат ва ишончим ортиб борган. Шу сабабли ўқитувчилик касби машаққатларини яхши тушунаман, мактабларда ўтказиладиган кўплаб учрашувларда уларни ҳаётимиз меъморларига ўхшатишимни бот-бот такрорлаб тураман.

Мактаб партасида ҳарф ўрганиш жараёнида менга меҳр билан боқиб турган биринчи ўқитувчимнинг илиқ нигоҳларини эсласам ёки юртимиз ўтмиши ва буюк боболаримизнинг шонли ҳаёт йўли ҳақида катта тасаввур уйғота олган “Тарих” фанидан дарс берган устозимнинг тўлқинланиб айтган ҳикояларини ёдга олсам, ҳали-ҳануз юрагимда ўзгача қувонч уйғонади. Ёки “Математика” ва “Кимё” фанларига катта қизиқиш уйғота олган устозларимнинг берган сабоқлари ҳозирга қадар менга катта фойда бериб келмоқда. Уларнинг нафақат берган билимлари, балки ўлмас ҳаётий ўгитлари, катта мақсадлар сари руҳлантирган сўзлари, панд-насиҳатлари доимо қалбимда яшайди.

Мактаб таълими, назаримда, кейинги таълим турларининг мағзи ва асоси ҳисобланиши билан бирга, боланинг шахсий характери ва хулқининг шаклланиб, ҳаёт ҳақидаги хулосаларининг сайқалланиб боришида муҳим рол ўйнайди. Зеро, илм-маърифат ўчоғи ҳисобланадиган мактаб остонасидан ўтган ўқувчи борки, бу ерда нафақат билимга ошно тутинади, балки ота-онаси, маҳалла-кўй, теварак-атрофдан олаётган тарбияси, ҳаётий хулосаларини устозлари ёрдамида янада бойитади, турли саволларига ўринли жавоблар топишга уринади.

Масаланинг туб моҳияти шундаки, ўқувчи ҳаётининг мана шу каби мураккаб даврида у билан дўст тутина олган, уларга ўз фарзандидек қалбини бера олган ўқитувчи болаларнинг қалбида ҳам чуқур ўрин эгаллайди. Ўқитувчи ўқувчиларга меҳрибон устоз, қадрли инсон бўлиш билан бирга, уларнинг келажак йўлини ёритувчи йўлчи маёқ бўлади, юртга фидойи шахсларнинг шаклланиб боришида муносиб пойдевор яратади.

Таъкидлаб ўтилганидек, ўқитувчилик барча касблар ичида энг улуғ ва шарафли касб бўлиши билан бирга, катта масъулият ва машаққат талаб этадиган мураккаб соҳалардан биридир. Шу сабабли бу оламга қадам қўйган ҳамда ўз ҳаётини шу соҳа ривожи ва ўқувчиларининг эртанги бахт-саодати ва камолотига бағишлаган инсон борки, у катта ва савобли йўлга чиққанлигини тўла англаши лозим. Зеро, жамиятнинг гултожи, деб саналадиган устоз мақомига эришиш, ўқувчилари қалбида умрбод из қолдириши учун ҳар бир устоздан юксак билим ва катта фидойилик талаб этилади.

Муҳтарам Юртбошимизнинг куни кеча “1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан соҳа ходимларига йўллаган байрам табригида таъкидланганидек, юртимиздаги барча ота-оналар ўзларининг энг катта бойлиги бўлган фарзандларини устозлар қўлига ишониб топширади.
Сабаби ҳар бир ўқитувчи ўзи таълим бераётган ўқувчиларга отадек ғамхўр, онадек меҳрибон бўлиб, синфидаги болаларга қалб қўрини беради. Ўқувчилари ютуғидан ота-оналаридан ортиқ суюнади, муаммоларини ҳал этишда яқинлари каби куюнчаклик қилади.

Шу маънода, Халқ таълими тизимида фаолият юритаётган ҳар бир ўқитувчи ва мураббийнинг заҳматли меҳнати ва фидойилиги мен учун қадрли.

Азиз ўқитувчилар!

Миллат фарзандларини билимли ва баркамол авлод қилиб вояга етказишдаги бу шарафли йўлда мен сизлар билан ҳамқадам эканлигимдан фахрланаман.

Ўз касбингизга фидойилик кўрсатиб меҳнат қилиб келаётганингиз, болажон ва ватанпарварлигингиз, меҳру муҳаббатингиз олдида биз доимо таъзимдамиз, азиз ўқитувчилар!
👍1
Термиз шаҳрида ўқитувчи ва мураббийлар куни кенг нишонланди

Термиз шаҳридаги "Нигина" тантаналар саройида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда шаҳримиздаги таълим муассасалари мутасаддилари, энг илғор ўқитувчилар, тизимда самарали меҳнат қилаётган фахрий устоз-мураббийлар иштирок этди.

Тантанали маросимда шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев ўқитувчи-мураббийларни байрам билан самимий табриклади.

Маросимда бир гуруҳ фидойи устоз ва мураббийларга шаҳар ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва совғалари топширилди.

Қизиқарли концерт дастури ташкил этилиб, элимиз суйган санъаткор томонидан куй-қўшиқлар, сахналаштирилган чиқишлар устозлар учун ажойиб байрам кайфияти улашди.


Termiz shahar hokimligi Axborot xizmati

Каналга
уланиш: https://t.iss.one/termizshh

Telegram | YouTube | Facebook|Web-site
1-ОКТЯБРЬ “ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ”ГА БАҒИШЛАНГАН БАЙРАМ ТАДБИРИ

1-октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар байрами Сурхондарё вилоятида ҳам кўтаринки руҳда нишонланмоқда.
Термиз шаҳридаги “Муҳташам” тантаналар мажмуасида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

👉 Батафсил:

✍🏻Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

Бизни кузатишда давом этинг!

Расмий саҳифаларимиз
Telegram | Facebook | You Tube | Web sayt
👍2👎1