Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi🇺🇿
52.9K subscribers
32K photos
3.14K videos
97 files
10.4K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси
👍2
Ижтимоий тармоқларда Шеробод туманидаги 45-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиларидан пул йииғилаётгани ҳақидаги аудио хабар тарқалган эди.
Ижтимоий тармоқдаги ушбу хабарни ўрганишлар натижасига кўра, аудио ёзувда ўқитувчилар томонидан асоссиз синф қисқариши тўғрисида баҳс юритилган бўлиб, мактабда синфлар белгиланган тартибда ўқувчи сонидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилган, синфлар сони белгилашда ҳеч қандай ноқонуний пул маблағлари йиғилмаган. Ҳозирги кунда мактаб электрон рақамли платформаси шакллантирилган. Мактаб маълумоти ва ўқувчилар сони асосида синф комплекти белгиланиши ўқитувчиларга тушунтирилди. Синф сонидан келиб чиқиб ўқув сеткасидаги дарслар мутахассис ўқитувчиларга метод бирлашма йиғилишларида тақсимланган.

Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐Барча устозларни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табриклаймиз!

Бугун замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаб, катта умид ва ишонч билан ҳаётга қадам қўяётган ёш авлод камолида Сизларнинг улкан ҳиссангизни эътироф этиб, шаънингизга энг эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.

Олижаноб ва масъулиятли фаолиятингизда куч-ғайрат, ютуқ ва омадлар, хонадонингизга файзу барака тилаймиз!

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
👍1👎1
Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси
👍4
Forwarded from АОКА | Сурхондарё (Зарнигор Ибрагимова)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шоирга дедилар: Сен бахтли инсон,
Эл-юрт ардоқлайди, ҳамма танийди.
Шоир жавоб берди: Менда бир армон,
Муаллим, десалар мени, қанийди
...

Абдулла Орипов

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Telegram | Facebook | Web-site
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Азиз ўқитувчи ва устозлар! Барчамизга илм ўргатган, ҳаёт сабоғини берган, бутун борлиғини ёш авлод тарбиясидек шарафли фаолиятга бахш этган сиз, жонкуяр, фидойи ўқитувчи ва домлаларимизга чуқур ҳурмат-эҳтиромимизни билдириб, касб байрамингиз билан чин дилдан қутлаймиз!

Яқинда Самарқандда Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишлаб катта тантана билан ўтказилган байрам тадбирида меҳнат йўлини ўқитувчиликдан бошлаган ва фаолиятининг кўп йилларини шу касбга бағишлаган Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг педагогларимизга табригини ўқиб эшиттириш мен учун улкан шараф бўлди.

«Ўзим кўп йиллар ўқитувчи бўлиб ишлаганим учун бу соҳанинг қанчалик қийин ва машаққатли эканини яхши биламан», деган эдилар давлатимиз раҳбари. Азиз ўқитувчилар, ана шундай оғир ва машаққатли, шу билан бирга ғоят шарафли меҳнатингизда катта муваффақиятлар, барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаймиз!

Facebook|Instagram|Twitter
👍3
Forwarded from Boysun Tumani Hokimligi (ЮНУС ХОЛИЁРОВ ШАВКАТОВИЧ)
1-oktabr — Oʻqituvchi va murabbiylar kuni

1-oktabr — Oʻqituvchi va murabbiylar kuni munosabati bilan Boysun tumanida soha xodimlari, faxriy ustozlar, oʻqituvchi va murabbiylar ishtirokida bayram tadbiri boʻlib oʻtdi.

📍https://t.iss.one/boysunaxborotxizmati/16224

Kanalga ulanish 👉
https://t.iss.one/boysunaxborotxizmati

Telegram
|| Facebook || Rasmiy sayt || YouTube
👍4
“Ҳоким стипендияси” учун танловининг 2-мавсум 2-босқичи бошланди

Ҳурматли талабалар!

🟢2022 йилнинг иккинчи мавсум иккинчи босқич ўқув йили учун вилоят ҳокими стипендиясига талабгорлар танловга қуйидаги ҳужжатларни олий таълим муассасангиздаги ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректорларга тақдим қилишингиз сўралади:

1. Маълумотнома (объективка);
2. Паспорт нусхаси;
3. Рейтинг дафтарчаси нусхаси тасдиқланган вариант;
4. Тавсиянома (факултет ва кафедра);
5. Илмий раҳбар хулосаси;
6. Илмий ишлар рўйхати;
7. Мақолалар, тезислар нусхаси ва аннотацияси билан;
8. Эришган ютуқлар гувоҳномалари;
9. IELTS ёки CEFR гувоҳномалари нусхаси, ўқув-марказда қанча ёшни тайёрлаши (мавжуд бўлса фото албоми);
10. Шахсий варақа;
11. Таржимаий ҳол;
12. 8 та 3,5х4,5 ва 2 та 10х15 расм.

Барча ҳужжатлар файл папкага жойланган ҳолда тақдим этилади. Муқовада “Ҳоким стипендияси”га, талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, факультети, курси ҳамда гуруҳи кўрсатилади.

Вилоят ҳокими стипендиясини тайинлаш учун қуйидаги мезонларни белгиланган:
🟣 вилоятдаги олий таълим муассасаларида таълим шакли кундузги бўлган бакалаврият босқичида таҳсил олиши;
🟣аъло баҳоларга ўқиши;
🟣илмий ишлари мавжуд (мақола, тезис, дарслик, монография);
🟣МДҲ мамлакатлари давлат тилларидан ташқари бирор чет тилини билиши.

✔️ Танлов номинациялари:

🟣“Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг малакали талабаси”
🟣“Йилнинг энг фаол ташаббускор-тарғиботчи талабаси”
🟣“Йилнинг энг фаол ихтирочи-инноватор талабаси”
🟣“Йилнинг энг фаол спортчи талабаси”
🟣“Йилнинг энг фаол ижодкор талабаси”
🟣“Йилнинг энг фаол журналист талабаси”
🟣“Халқаро имтиҳон тизимидан IELTS 7 ва ундан юқори балл (даража) тўплаган талаба"
🟣“Вилоят маданиятини тарғиб этувчи талаба”
🟣“ИТ-билимдони”
🟣“Ёш китобхон”

✔️ Ғолиблар 4 ой дамовида БҲМнинг 2 бараваригача ҳар ойда стипендия олади.

Ҳужжатлар жорий йилнинг 8 октябрь санасигача қабул қилинади.

❗️Ушбу танловга ўтган мавсумда ғолиб бўлган талабалар иштирок эта олмайди!

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

t.iss.one/axborot_xizmati

🌐Facebook 🌐 Instagram 🎞 YouTube 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОАВ биз ҳақимизда

📺 Сентябрь - бошланғич таълим фан ойлиги муносабати Термиз ва Шеробод туманларидаги умумтаълим мактабларида бўлиб ўтган тадбир Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Диёр” информацион дастурида намойиш этилди.

✍🏻Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни
#1oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur