Forwarded from Muslim.uz
МАСЖИДДА ИККИНЧИ ЖАМОАТ БЎЛИШИ МУМКИНМИ?
#намоз
❓524-CАВОЛ: Жамоат намозига кеч қолган кишилар ўзаро келишиб иккинчи жамоат бўлиб ўқишлари мумкин эмасми? Кеча шундай ҳолат бўлган эди, масжид ходимлардан бири менга танбеҳ бериб, биринчи жамоатдан кеч қолган киши ёлғиз ўқийди, жамоат бўлиб ўқимайди, деди. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Иккинчи жамоат жоиз ёки ножоизлиги масжидларнинг қуйидаги икки турга бўлинишига боғлиқ ҳисобланади:
1. Муайян имоми, муъаззини ҳамда қавми бўлган масжидлар;
Ушбу турдаги масжидларда қавм имом билан биргаликда жамоат намозини адо қилгач, бошқа бир жамоатнинг иккинчи жамоат бўлиб намозни адо қилишлари макруҳ ҳисобланади. Бу ҳақда Имом Сарахсийнинг “Мабсут” номли китобларида қуйидагича келтирилган:
و اذا دخل القوم مسجدا قد صلي فيه اهله كرهت لهم ان يصلوا جماعة باذان واقامة ولكنهم يصلون وحدانا بغير اذان ولا اقامة (1ج 135 ص)
яъни: “Бир қавм (имом билан) намоз ўқилган масжидга кирса, улар учун у ерда азон ва иқомат айтиб, жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ бўлади. Шунинг учун улар азон ва иқоматсиз ёлғиз-ёлғиз намоз ўқишади”.
Бу ҳолатда аввалги жамоат – масжид имоми билан ўқилган намозга етиша олмаган киши намозни ёлғиз ҳолда ўзи ўқийди.
Имом Аҳмад ўз “Муснад”ларида Абдурроҳман ибн Абу Бакр разияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтирган ҳадисда мана бундай дейилган:
ان رسول الله صلي الله عليه و سلم كان خرج ليصلح بين قوم فعاد الي المسجد وقد صلي اهل المسجد فرجع الي منزله فجمع اهله وصلي
яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир қавмнинг ўртасини ислоҳ қилиш учун уйларидан чиқдилар. Қайтиб келганларида масжидда намоз жамоат билан ўқиб бўлинган эди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларидан бирининг уйига кириб, аҳлларини жамладилар ва улар билан жамоат бўлиб намоз ўқидилар”.
Агар масжидда қайта жамоат бўлиш мақбул бўлганида Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам уни асло тарк қилмас эдилар. Чунки у зотнинг масжиддаги жамоат бошқа ердаги жамоатдан кўра афзалроқдир.
“Дуррул Мухтор” китобида қуйидагича келтирилган:
لو دخل جماعة المسجد بعدما صلي فيه اهله يصلون وحدانا هو ظاهر الرواية
“Бир жамоат имом билан намоз ўқилган масжидга кирса, улар намозни ёлғиз-ёлғиз бўлиб ўқийдилар. Мана шу “Зоҳирур-ривоя”дир”дейилган. (2-жуз, 246-бет).
2. Муайян имоми, муъаззини ҳамда қавми бўлмаган масжидлар;
Имоми тайин қилинмаган, азон ва иқомат айтилиб, намозлар жамоат билан ўқилмайдиган мусофир-йўловчилар, ишчи-хизматчилар учун қурилган масжид ёки намозхоналарда шунингдек, меҳмонхона, ошхоналарда ва йўл бўйидаги масжидларда азон ва такбир билан иккинчи, учинчи жамоат бўлиб намоз ўқишлик жоиз. “Роддул Муҳтор” китобида шундай келган:
ويكره تكرار الجماعة باذان واقامة في مسجد محله لا في مسجد طريق او مسجد لا امام له ولا مؤذن (2ج 288 ص)
яъни: “Маҳалла масжидида азон ва иқомат билан иккинчи жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ. Йўл бўйидаги масжидлар ҳамда муайян имоми ва муъаззини бўлмаган масжидларда макруҳ эмас” (2-жуз, 288-бет).
Хулоса: Юқоридаги маълумотлардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, савол эгаси агар масжид қавмларидан бўлиб, асосий жамоатга кеч қолган суратда “ўзаро келишиб иккинчи жамоат бўлиб ўқишлари” мумкин эмас. Бу ўринда масжид ходимининг берган танбеҳи ўринли. Агар масжид қавмларидан эмас, балки мусофир бўлсалар ўзаро жамоат бўлиб ўқишликларида зарар йўқ. Демак, ҳар бир мўмин киши имкон қадар намозларни масжидда биринчи (асосий) жамоат билан ўқишга ҳаракат қилиши лозим. Шунда у жамоат намозидан кўзланган ҳақиқий маъно – жамланишни топган ва унинг ажрини қўлга киритган ҳисобланади. Акс ҳолда бу ҳолат “биринчиси бўлмаса, кейингисига улгураман”, деган нотўғри тушунчага, жамоатга нисбатан бепарволикка олиб келади. Оқибатда масжидда кичик-кичик жамоатлар, яъни бўлиниш юзага келади. Бу эса Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларига мутлақо хилофдир. Зеро, жамоат қанчалик катта бўлса, унинг савоби ҳам шунча улуғ бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

ҲОЖАТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
#намоз #нафл_намозлар
❓549-CАВОЛ: Ҳожат намозини ўқилиш тартиби қандай. Шу ҳақда батафсил маълумот берсангиз.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳожат намози нафл намозлардан бўлиб, уни икки ёки тўрт ракъат ўқиш мумкин. Ҳожат намозининг ўқилиш тартиби қуйидаги ҳадисда баён қилинган.
عن فائد بن عبد الرحمن بن عبد الله بن ابى اوفى قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم (من كانت له إلى الله حاجة أو إلى احد من بنى آدم فليتوضأ وليحسن الوضوء ثم ليصل ركعتين ثم ليثن على الله وليصل على النبي صلى الله عليه وسلم ثم ليقل : لا إله إلا الله الحليم الكريم ، سبحان الله رب العرش العظيم الحمد لله رب العالمين ، اسالك موجبات رحمتك وعزائم مغفرتك والغنيمة من كل بر ، والسلامة من كل اثم ، لا تدع لى ذنبا إلا غفرته ولا هما إلا فرجته ، ولا حاجة هي لك رضا إلا قضيتها يا ارحم الراحمين) (رواه الامام الترمذي)
Фоид ибн Абдурроҳман ибн Абдуллоҳ ибн Аби Авфа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб шундай дедилар: “Кимнинг Аллоҳга ва Одам болаларидан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилиб, сўнгра икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано, Набий саллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтсин. Кейин: “Лаа илаҳа иллаллоҳул Ҳалимул Карийм, субҳааналлоҳи Роббил аршил азийм. Алҳамду лиллаҳи Роббил ъааламин. Ас-алука мужибаати роҳматик, ва азааими мағфиротик, вал ғониймата мин кулли бирр, вас-салаамата мин кулли исм. Лаа тадаъ лий занбан илла ғофартаҳ, ва лаа ҳамман илла фаррожтаҳ, ва лаа ҳаажатан ҳия лака ризон илла қозойтаҳ, йаа арҳамар-роҳимийн!” десин” (Имом Термизий ривояти).
Дуонинг маъноси: “Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни сўрайман, барча яхшиликлардан насиба, барча ёмонликлардан саломат бўлишни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай албатта раво қилгин, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси!”
Демак, ҳадисдан маълум бўлмоқдаки, киши икки ракъат намозни ўқиб тугатгач, Аллоҳ таолога ҳамд, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловат айтиб сўнг ҳадисда келган дуони (арабий дуони ёдлаши афзал) ўқиб, ундан сўнг ҳожатларини сўраши мумкин. “Ҳожат намози”нинг ракъатлари борасида “Фатово Ҳиндия”, “Роддул Муҳтор” китобларида икки ракъат ёки тўрт ракъат эканлиги айтилган.
Шунингдек, “Роддул Муҳтор” китобида қуйидагича келтирилган: “Машойихларимиз айтадилар: “Биз Ҳожат намозини ўқиб Аллоҳ таолодан нимаики сўраган бўлсак, барчаси раво бўлди”. Машҳур саҳоба Абу Дардо разияллоҳу анҳу шундай деганлар:
اني سمعت رسول الله صلي الله عليه و سلم يقول: من توضا فاسبغ الوضوء ثم صلي ركعتين يتمهما اعطاه الله ما سال معجلا او مؤخرا (مسند الامام احمد)
Абу Дардо разияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен, Набий саллоллоҳу алайҳи васалламни мана бундай деганларини эшитганман: “Кимки таҳорат олиб уни мукаммал қилса, сўнгра икки ракъат намозни хушуъ ва хузуъ билан ўқиса, Аллоҳ таоло сўраган нарсаларини тезда ёки бир оз вақтдан кейин беради” (Имом Аҳмад ривоят қилганлар).
Бу ҳадислардан банда ҳар бир ишда Аллоҳга юзланиши, У Зотдангина ҳожатларини сўраши лозимлиги тушунилмоқда. Инсонлар кўпинча бошларига мусибат тушганда Аллоҳни эсдан чиқариб, ўзи каби ожиз бандаларга мурожаат қиладилар. Ҳолбуки, ўша банда ҳам Аллоҳ қалбига солсагина унинг ҳожатини чиқариши мумкин халос. Валлоҳу аълам.

📲 @SavollarMuslimUzBotВИТРДАН КЕЙИН НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз #витр
❓628-САВОЛ: Витр намозидан кейин 2 ракат нафл намозини ўқийман. Шу тўғрими ёки шукур намози қилиб ўқийми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Витр намозини ўқигандан кейин мутлақо нафл намоз ўқиш мумкин эмас, деган гап йўқ, лекин витр бир кеча-кундузнинг охирги намози бўлиши мустаҳабдир.
Бу ҳақда Имом Қудурий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Таҳажжуд намозини ўқишга одатланган киши витрни туннинг охирги қисмига кечиктириши мустаҳабдир. Ўйғонишига ишончи комил бўлмаса, уйқудан аввал витр ўқийди” (“Мухтасарул Қудурий” китоби).
Мана шу матнни шарҳлаб Шайх Абдулғани ал-Майдоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Юқоридаги каби иш тутиши ўша куни охирги намози витр бўлиши учундир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Ким кечанинг охирида тура олмасликдан хавотир қилса, кечанинг аввалида витр ўқисин. Ким кечанинг охирида туришдан умид қилса, кечанинг охирида витр ўқисин. Чунки кечанинг охиридаги намозга (қабулига) гувоҳлик берилган, бундай қилиши афзалдир”. Имом Муслим ривояти” (“Ал-Лубоб” китоби).
Демак, сиз ҳам нафл намозларни витрдан аввал ўқиб олишингиз мустаҳаб ва афзал бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
👉surxonmuslim.uz

Telegram
Surxonmuslim.uz
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
ЭРКАК ВА АЁЛ НАМОЗЛАРИДАГИ ФАРҚ
#намоз
❓CАВОЛ: Бир танишим аёл бўлатуриб эркаклардек намоз ўқийди. Яъни саждада тирсакларини ердан кўтариб туради, қаъдада ҳам оёқлари учини қиблага қаратиб ҳудди эркакларникидек ўтиради. Айтсам "намозда эркак ва аёл деб ажратилмайди" дейди. Аслида эса фарқлари бор, шундай эмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта аёл ва эркаклар намозида бир неча фарқлар бор. Лекин ҳозирги кунда ўзларини салафларга эргашишни даъво қилиб, амалда эса бошқача иш олиб борадиган бир тоифага мансуб баъзи муслмонлар шу масалада ҳам ихтилоф қилиб, намоз бобида келган ҳадисларда эркак аёл ажратилмаган деб даъво қилишади. Бу тоифа пайдо бўлиб, шу масалани олиб чиқмагунига қадар бу масалани ҳеч ким кўтармаган.
Ваҳоланки аёлларга хос баъзи масалалар бўйича очиқ равшан ҳадислар ворид бўлган ва Фақиҳлар уларни ўрганиб чиқиб, аёлларга хос намоз аҳкомларини фиқҳий китобларга киритганлар. Жумладан қуйидаги ҳадисларни келтириш мумкин:
1. Язийд ибн Абу Ҳабибдан ривоят қилинади:
أن رسول الله صلى الله عليه وسلم مر على امرأتين تصليان فقال إذا سجدتما فضما بعض اللحم إلى الأرض فإن المرأة ليست في ذلك كالرجل
البيهقي في سننه الكبرى ج2/ص223 ح3016
“Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётган икки аёлнинг олдидан ўтдилар ва: “Қачон сажда қилсангиз, гўштнинг баъзисини ерга текказинг. Албатта, аёл киши бунда эркакка ўхшамас”, - дедилар”. Абу Довуд ривоят қилган.
2. Нофеъдан, у Ибн Умардан ривоят қилади:
أنه سُئِلَ كَيفَ كَانَ يُصَلِّينَ عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صَلى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ؟ قَالَ: كُنَّ يَتَرَبَّعْنَ، ثُمَّ أُمِرْنَ أنْ يَحْتَفِزْنَ. (جَامع الْمَسَانِيد)
“У кишидан Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг даврларида аёллар қандай намоз ўқишлари ҳақида сўралди. Ибн Умар “Оёқларини чалиштириб ўтирар эдилар. Кейин текисланиб-қимтиниб ўтиришга амр қилиндилар”, деб жавоб бердилар.
Абу Ҳанифа ривоят қилган. (Жомеъул Масонийд, 1-жуз).
3. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
عن علي رضي الله عنه قال: إذا سجدت المرأة فلتحتفز ولتلتصق فخذيها ببطنها.
“Қачон аёл киши сажда қилса, қимтиниб ўтирсин, икки сонини йиғиштирсин”, деди”. Имом Абу Бакр ибн Абу Шайба ривоят қилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

САЖДАНИ УЗОҚРОҚ ҚИЛИШИМ МУМКИНМИ?
#намоз
❓#CАВОЛ: Фарз намозларини якка ҳолда ўқиганимда саждани узоқроқ қилишим мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мумкин. Намозда руку ва сажда тасбеҳларни уч мартадан айтиш суннат. Тоқ ҳолатда 5, 7, 9... қилиб кўпайтириш эса, нур устига нурдир.
عن ابن مسعود - رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ - قال: قال رسول الله - صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ -: «إذا ركع أحدكم فليقل ثلاث مرات سبحان ربي العظيم وذلك أدناه، وإذا سجد فليقل: سبحان ربي الأعلى، ثلاث مرات، وذلك أدناه» هذا لفظ أبي داود وابن ماجه.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Сизлардан бирингиз руку қилса, уч марта субҳаана роббиял азийм, десин. Бу энг озидир. Сажда қилса, уч марта субҳаана роббиял аъла, десин. Бу энг озидир", дедилар.
Бу ҳукмлар ёлғиз намоз ўқувчилар учундир. Аммо имом тасбеҳлар сонини кўпайтираман деб, жамоатдаги намозхонларни бездириб қўйиши мумкин эмас. Шунинг учун, имом киши ҳадисда келган миқдордан оширмаслиги керак. У ҳам бўлса, тасбеҳларни уч мартадан айтишдир. Валлоҳу аълам.

НАМОЗДА САЛОМ ФАРЗМИ ЁКИ ВОЖИБ?
#намоз
❓CАВОЛ: Намозда салом фарзми ёки вожибми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намознинг ички фарзлари яъни рукнлари олтита бўлиб улар қуйидагилардир:
1. Такбири таҳрима.
2. Қиём яъни тик туриш. Бир киши тик туришга қодир бўла туриб, ўтириб ўқишлиги дуруст эмас. Шунинг учун фарз ва вожиб намозларда қиём фарз.
3. Қироат.
4. Рукуъ.
5. Сажда яъни ҳар ракъатда икки сажда қилиш фарз.
6. Ташаҳҳуд миқдорича қаъдада ўтириш. Яъни ташаҳҳуд ўқиш миқдорича қаъдада ўтириш фарз. "Бизнинг (Ҳанафийлар) наздимизда намоздан "салом" лафзи билан чиқиш вожиб, фарз эмас" (Ал иноя шарҳул Ҳидоя китоби, 2 жилд, 22 бет).
Демак, Ҳанафий мазҳабида намоздан "салом" лафзи билан чиқиш вожиб. Валлоҳу аълам.

ҲАЙИТ НАМОЗИГА УЛГУРОЛМАСАК
#ҳайит #намоз
❓CАВОЛ: Ҳайит намозига улгуролмасак, ўша ерда бизга ўхшаб кечикканлар билан жамоат бўлиб ўқисак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай қилиш тўғри бўлмайди. Агар имомга эргашиб ҳайит намозини ўқиёлмаган бўлса, ўша жойга яқин бўлган бошқа масжидларга бориш ва у жамоат билан ҳайит намозини ўқишга ҳаракат қилинади. Бу ҳақда фиқҳий манбааларимизда шундай кўрсатма келган:
فاذا فاتت مع امام و امكنه ان يذهب الي امام اخر فانه يذهب اليه لانه يجوز تعدادها في مصر واحد في موضعين واكثراتفاقا
“Агар ҳайит намозини имом билан аввалги жамоатда адо қилолмаган бўлса ва унинг учун бошқа жамоатга бориш имкони бўлса, шундай қилади. Чунки, бир шаҳарда икки ёки ундан зиёда маконларда ҳайит намозини адо қилиш жоиз эканлигига барча уламолар иттифоқ қилганлар”. ("Баҳрур роиқ" китоби, 2 жилд 283-бет). Валлоҳу аълам.

📥
Албатта яқинларингизга юборинг👉surxonmuslim.uz
Қабул бўлган намоз ўз эгасини фаҳш ва мункар ишлардан қайтаради. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:
إِنَّ الصَّلَاةَ تَنْهَى عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنْكَرِ وَلَذِكْرُ اللَّهِ أَكْبَرُ وَاللَّهُ يَعْلَمُ مَا تَصْنَعُونَ
яъни: “Албатта, намоз фаҳш ва ёмон ишлардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри (барча нарсадан) улуғдир. Аллоҳ қилаётган ишларингизни билур”
#намоз
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

(Анкабут сураси 45-оят).
Ояти каримада зикр қилинганидек Аллоҳ таолонинг ибодатида бўлган киши ўз-ўзидан ёмон иллатлардан, ножўя ишлардан тийилади. Содда қилиб айтадиган бўлсак, намоз – инсонга гўзал тарбия берувчи илоҳий амалдир.#намоз
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ВИТРДАН КЕЙИН НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз #витр
❓788-САВОЛ: Витр намозидан кейин 2 ракат нафл намозини ўқийман. Шу тўғрими ёки шукур намози қилиб ўқийми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Витр намозини ўқигандан кейин мутлақо нафл намоз ўқиш мумкин эмас, деган гап йўқ, лекин витр бир кеча-кундузнинг охирги намози бўлиши мустаҳабдир.
Бу ҳақда Имом Қудурий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Таҳажжуд намозини ўқишга одатланган киши витрни туннинг охирги қисмига кечиктириши мустаҳабдир. Ўйғонишига ишончи комил бўлмаса, уйқудан аввал витр ўқийди” (“Мухтасарул Қудурий” китоби).
Мана шу матнни шарҳлаб Шайх Абдулғани ал-Майдоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Юқоридаги каби иш тутиши ўша куни охирги намози витр бўлиши учундир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Ким кечанинг охирида тура олмасликдан хавотир қилса, кечанинг аввалида витр ўқисин. Ким кечанинг охирида туришдан умид қилса, кечанинг охирида витр ўқисин. Чунки кечанинг охиридаги намозга (қабулига) гувоҳлик берилган, бундай қилиши афзалдир”. Имом Муслим ривояти” (“Ал-Лубоб” китоби).
Демак, сиз ҳам нафл намозларни витрдан аввал ўқиб олишингиз мустаҳаб ва афзал бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

📲 @SavollarMuslimUzBotTelegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar

ВИТРНИНГ ҚАЗОСИ ЎҚИЛАДИМИ?
#намоз
❓805-САВОЛ: Витр намозининг қазоси ўқиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, беш вақт намозни қазоси ўқилганидек, витр намозини ҳам қазоси ўқилади. Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
إِذَا أَصْبَحَ أَحَدُكُمْ وَلَمْ يُوتِرْ فَلْيُوتِرْ(رَوَاهُ الإمامُ البيهقي والإمامُ الحاكم)
яъни: “Сизлардан бирингиз витр ўқимасдан тонг оттирса, витрни ўқиб олсин!” (Имом Байҳақий ва Имом Ҳоким ривоятлари).
Витр намозининг қазосини ўқиш кераклиги ҳақида “Фатовои ҳиндия” китобида шундай дейилган:
فِي الْفَتَاوَى رَجُلٌ يَقْضِي الْفَوَائِتَ فَإِنَّهُ يَقْضِي الْوِتْرَ
яъни: “Фатво китобларида келишича, қазо намозларини ўқиётган киши витр намозини ҳам қазосини ўқийди”.
“Мавсуатул фиқҳийя” китобида бу ҳақда бундай дейилган:
ذهب الحنفيّة إلى أنّ من طلع عليه الفجر ولم يصلّ الوتر يجب عليه قضاؤه ، سواء أتركه عمداً أم نسياناً وإن طالت المدّة ، ومتى قضاه يقضيه بالقنوت
яъни: “Ҳанафий мазҳаби бўйича, ким витр намозини ўқимасдан тонг оттирса, витрнинг қазосини ўқиб олиши лозим бўлади, хоҳ витрни қасддан ўқимаган бўлсин, хоҳ унутиб ўқимаган бўлсин фарқи йўқ, гарчи узоқ вақт ўтсаҳам. Витр намозининг қазосини ўқиганда қунут дуосини ҳам ўқийди”.
Демак, ўз вақтида ўқилмаган витр намозини қазоси ўқилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаноза намозини ўқишни ўрганамиз
#Намоз
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ғуломиддин домла ХолбоевYoutube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Намоз
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ШОМ НАМОЗИ ТЕЗ ЎҚИЛИБ ТАСБЕҲЛАР АЙТИЛМАЙДИМИ?
#намоз
❓865-CАВОЛ: Шом намози бошқа намозларга нисбатан тез ўқилиб тасбеҳ айтилмас экан. Бу фикр қанчалик тўғри?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шом намозининг вақти бошқа намозларнинг вақтига нисбатан қисқароқ бўлгани сабабли унинг вақти кириши билан адо қилишга тарғиб қилинади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан деганлар:
لا تَزالُ أمَّتي بخيرٍ ، ما لم يؤخِّروا المغربَ إلى أن تشتبِكَ النُّجومُ (رواه الإمام أبو داود عن عقبة بن عامرٍ)
яъни: "Умматим модомики, шом намозини юлдузлар чиққунича кечиктирмасдан ўқисалар, яхшиликда бардавом бўладилар" (Имом Ибн Можа ривоятлари).
Лекин бундан Шом намозини бошлаган киши шошилиб ўқиш кераклиги тушунилмайди. Балги бошқа намозлар сингари намозни хушу хузу билан ўқилади. Шунингдек, Шом намозида ҳам бошқа намозлар каби Оятул курси ва 33 мартадан тасбиҳлар айтиш мустаҳаб саналади. Валлоҳу аълам.

#ХУШХАБАР: 📚 “ҚАЗО НАМОЗИГА ОИД МАСАЛАЛАР” НОМЛИ КИТОБ НАШР ЭТИЛДИ
Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири Ғуломиддин Холбоевнинг “Қазо намозига оид масалалар” номли китоби нашрдан чиқди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлимига юртимиз мўмин-мусулмонлари томонидан йўлланаётган қазо намозларига оид сўровларнинг кўлами ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, Аллоҳ таолонинг ёрдами билан ушбу рисолани ёзишга журъат қилинди.
Китобни тайёрлаш жараёнида сал кам икки йил давомида юртдошларимиздан келган мавзуга тегишли саволлар бир жойга тўпланди. Ушбу саволларга имкон қадар содда услубда, Ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар фиқҳий манбаларга асосланган ҳолда жавоблар ёзилди.
Китобхонлар ушбу рисоладан қазо намозини ўқиш тартиб-қоидалари ҳамда ўзларини қизиқтирган бошқа керакли маълумотларни оладилар, иншааллоҳ.
🤲 Аллоҳ таоло ушбу рисолани юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли қилсин!
#КИТОБ #ҚАЗО #НАМОЗ
https://t.iss.one/surxonmuslimuz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#намоз
❓Уйда намоз ўқиётганда масжиддан азон овози эшитилса намозни қайта ўқиймизми?
Ғуломиддин домла Холбоев
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
❓Уйда намоз ўқиётганда масжиддан азон овози эшитилса намозни қайта ўқиймизми?
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
НАМОЗ ДАВОМИДА ИМОМНИНГ ҲОЛАТИНИ БИЛМАЙ ҚОЛСА, НИМА ҚИЛАДИ?
#намоз
❓1139-CАВОЛ: Жума намози ўқилаётган вақт чироқ ўчиб, биз имомнинг овозини эшитмай қолдик ва иккинчи ракатни ҳар ким ўзича ўқиди. Бизнинг намозимиз тўғри бўлдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу ҳолатда намоз дуруст бўлмайди. Чунки, “Фатовойи Оламгирия”да шундай дейилган:
"ولو قام على سطح المسجد واقتدى بإمام في المسجد إن كان للسطح باب في المسجد ولا يشتبه عليه حال الإمام يصح الاقتداء وإن اشتبه عليه حال الإمام لا يصح. كذا في فتاوى قاضي خان".
“Агар масжид томида туриб масжид ичидаги имомга иқтидо қилганда имомнинг ҳолати муқтадийга очиқ-равшан билиниб, кўриниб турса иқтидо дуруст бўлади. Агар имомнинг ҳолати очиқ-равшан билинмаса иқтидо дуруст бўлмайди. Фатовои Қозихонда ҳам шундай келтирилган”.
"Баҳрур роиқ" китобида шундай дейилади:
"الثاني:علمه بانتقالات إمامه برؤية أو سماع، فإن كان بينهما حائل يشتبه عليه انتقالاته لم يصح".
"Иқтидо дуруст бўлишининг шартларидан иккинчиси, муқтадий имомнинг ҳолатини кўриб, эшитиб туриши шарт. Агар уларнинг орасида бирор тўсиқ бўлиб, муқтадийга имомнинг ҳолатини билиш имконини бермаса, иқтидо дуруст бўлмайди".
Шунинг учун чироқ ўчиш каби фавқулотда бир ҳолат бўлиб, орқа сафлардаги намозхонлар имомнинг ҳолатини кўрмай ёки эшитмай қолса аввалги сафда имомнинг ҳолидан хабардор бўлган намозхонлардан бири дарҳол имомнинг такбирларини баланд овозда орқадагиларга етказиб туриши билан жамоатнинг намози тўғри адо бўлишига хизмат қилган бўлади. Лекин саволда айтилганидек ўзларича ўқиб олишлари билан намоз адо бўлмайди балки, намоз бузилади. Шу сабаб бу намозхонлар ўша куни вақт чиқмасдан туриб пешинни, вақт чиққандан кейин бўлса пешинни қазосини ўқиб олишлари керак.
Шу ўринда имомнинг овозини иқтидо қилувчиларга етказиб берувчига оид масалани баён қиламиз:
"و هو أن يرفع أحد المأمومين أو الإمام صوته ليسمع الباقين صوت الإمام وهو جائز بشرط أن يقصد المبلغ برفع صوته الإحرام للصلاة بتكبيرة الإحرام. أما لو قصد التبليغ فقط، فإن صلاته لم تنعقد، و هذا القدر متفق عليه في المذهب أما إذا قصد التبليغ مع الإحرام، أي نوى الدخول في الصلاة. ونوى التبليغ. فإنه لايضر. أما غير تكبيرة الإحرام من باقي التكبيرات، فإنه إذا نوى بها التبليغ فقد فإن صلاته لاتبطل، ولكن يفوته الثواب."
“Имомнинг овозини етказиш – иқтидо қилувчилардан бири ёки имомнинг ўзи бошқалар эшитиши учун овозини баланд кўтаришидир. Намознинг бошида бўлса, имомнинг овозини бошқаларга етказиб берувчи киши намозга киришни қасд қилиши шарт. Аммо, фақатгина овозни етказишни қасд қилса, унинг намози дуруст бўлмайди. (Яъни намозга кирмаган бўлади. Натижада бунга эргашган кишилар ҳам намозга кирмаган бўлади). Бу мазҳабда иттифоқ қилинган ишдир. Ҳам намозга киришни, ҳам овозни етказишни қасд қилса, зарари йўқ. Аммо, такбири таҳримадан бошқа такбирларда фақатгини овоз етказиш мақсадида овозини кўтарган бўлса, намози ботил бўлмайди. Лекин суннатни савобини топмайди. (Чунки, имомга иқтидо қилган киши учун ҳам такбирларни айтиш суннат эди. Бу ерда овозни етказувчи такбирларни айтаётган бўлсада, лекин фақатгина етказиш ниятида айтгани учун суннатни савобидан маҳрум бўлмоқда)" ("Ал-фиқҳу алал мазоҳибил арбаъа" китоби). Шуни таъкидлаш лозимки, жума ва ҳайит намозларига ўхшаш катта жамоатларда гарчи электр бўлсада, маълум бир кишиларга юқоридаги овоз етказувчига тегишли кўрсатмаларни ўргатиб, жамоатнинг турли жойларига тайинлаб қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади. Агар фавқулотда электр узилиб қолса ёки бошқа сабаблар билан орқа сафдаги намозхонларга имомнинг овози ёки ҳаракатлари номаълум бўлган вақтда тайинланган кишиларнинг хизмати билан жамоатнинг намози тўғри бўлади. Валлоҳу аълам.

Фатво маркази
.https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Telegram
Surxonmuslim.uz
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
СУЯККА ЖАНОЗА ЎҚИЛАДИМИ?
#намоз
#жаноза
❓1140-CАВОЛ: Қишлоғимизда бир йигит бир йил олдин сувга оқиб кетган эди. Одамлар қидириб тополмаганлар. Роппа роса бир йилдан кейин унинг суяклари топилди. Бўйнидаги занжири (сепочкаси)дан ўша бола эканлиги аниқланди. Саволимиз шуки унга шу (қуруқ суяк, склет) ҳолида жаноза ўқиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Йўқ, фақат суяги топилган бўлса, унга жаноза ўқилмайди. Чунки жаноза бутун жасадга ёки жасаднинг аксарига шунингдек, камида бош билан бирга жасаднинг ярми бўлса, ўқилади. Жасад деб эт ва суяк бирикмасига айтилади. Суякнинг ўзига жасад дейилмайди. Демак, бу ҳолатда суяклар бирор матога ўралиб дафн қилинади жаноза ўқилмайди. “Бадоеъус саное” китобида қуйидагича келтирилган:
أن العظام لا يصلى عليها بالإجماع.
“Уламолар ижмосига кўра суякларга жаноза ўқилмайди”. Валлоҳу аълам.
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#намоз
#жаноза
❓1140-CАВОЛ: Қишлоғимизда бир йигит бир йил олдин сувга оқиб кетган эди. Одамлар қидириб тополмаганлар. Роппа роса бир йилдан кейин унинг суяклари топилди. Бўйнидаги занжири (сепочкаси)дан ўша бола эканлиги аниқланди. Саволимиз шуки унга шу (қуруқ суяк, склет) ҳолида жаноза ўқиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Йўқ, фақат суяги топилган бўлса, унга жаноза ўқилмайди. Чунки жаноза бутун жасадга ёки жасаднинг аксарига шунингдек, камида бош билан бирга жасаднинг ярми бўлса, ўқилади. Жасад деб эт ва суяк бирикмасига айтилади. Суякнинг ўзига жасад дейилмайди. Демак, бу ҳолатда суяклар бирор матога ўралиб дафн қилинади жаноза ўқилмайди. “Бадоеъус саное” китобида қуйидагича келтирилган:
أن العظام لا يصلى عليها بالإجماع.
“Уламолар ижмосига кўра суякларга жаноза ўқилмайди”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.https://t.iss.one/surxonmuslimuz
АСР НАМОЗИДАН КЕЙИН ЖАНОЗА ЎҚИШ?
#намоз #аср
#макруҳ
❓1144-CАВОЛ: Бизда аср намози вақти кириши билан асрни ўқиб кейин жаноза намозини ўқишади. Асрдан кейин токи шом ўқилгунича намоз ўқиш макруҳ эканку?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Мўътабар фиқҳий манбаларимизда асрдан кейин жаноза намози ўқиш жоиз экани ва бу ҳолатда макруҳлик йўқлиги айтилган. Жумладан Ҳидоя китобида бундай дейилади:
وَيُكْرَهُ أَنْ يَنْتَفِلَ بَعْدَ الْفَجْرِ حَتَّى تَطْلُعَ الشَّمْسُ وَبَعْدَ الْعَصْرِ حَتَّى تَغْرُبَ وَلَا بَأْسَ بِأَنْ يُصَلِّيَ فِي هَذَيْنِ الْوَقْتَيْنِ الْفَوَائِتَ وَيَسْجُدَ لِلتِّلَاوَةِ وَيُصَلِّي عَلَى الْجِنَازَةِ
“Бомдод вақти киргандан кейин қуёш чиққунича, асрдан кейин қуёш ботгунича нафл намоз ўқиш макруҳ. Аммо ушбу икки вақтда қазо намозлар, тиловат саждаси ва жаноза намози ўқишнинг зарари йўқ”. Валлоҳу аълам.

ФАРЗ ЁКИ ВОЖИБ НАМОЗИНИ ЎҚИБ ТУРГАНИДА, НАМОЗ ВАҚТИ ЧИҚИБ КЕТИШИ
#намоз #қазо
❓1161-CАВОЛ: Мен витр намозини кечани охирида ўқиётган эдим, учинчи ракъатга турганимда, бомдод намозига азон айтилди. Менинг витр намозим дуруст бўладими ёки қайтадан ўқийманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Шу ҳолатда ўқилган витр намози дуруст ҳисобланади. Бу ҳақида манбаларда шундай зикр қилинган:
"أن الوقت لو خرج في خلال الوقتية لم تفسد و هو الأصح و هو أداء لا قضاء و هو الأصح كما في قضاء الزاهدي. و يستثني من ذلك خروج وقت الفجر فإنه مفسد"
яъни: “Вақтлик намозни ўқиб турганида, ушбу намознинг вақти чиқиб кетса, намоз бузилмайди. Шуниси энг тўғрисидир. Ушбу намоз адо, яъни вақтида ўқилган бўлади, қазо қилинган бўлмайди. “Зоҳидийнинг қазо боби”да энг тўғри гап шудир дейилган. Аммо бундан бомдод намозини ўқиётганида вақтнинг чиқиши мустасно бўлиб, зеро у ҳолатда бомдод намози бузилади” (“Жомиъур-румуз” китоби).
Шунга кўра, бир фарз ёки вожиб намозини ўз вақтида ўқиб турганида, мазкур намознинг вақти чиқиб кетса, ушбу намоз бузилмайди ва ўз вақтида ўқилган ҳисобланади. Фақат тўртта ҳолат бундан истисно қилинган:
1. Бомдод намозини ўқиётганида, қуёш чиқиб қолса. Чунки бу ҳолатда бир намознинг вақти тугаб, иккинчи намознинг, яъни пешиннинг вақти кирмайди;
2. Жума намозини ўқиётганида, асрнинг вақти кирса, ушбу жума намози бузилади. Чунки жума намозининг шартларидан бири пешиннинг вақтидир. Қачонки, жумани ўқиб тугатмасидан олдин, пешиннинг вақти чиқиб кетса, жума бузилади ва унга пешинни қазосини ўқиш вожиб бўлади;
3. Соҳиби узр киши фарз намозларидан бири ёки витрни ўқиб турганида, мазкур намознинг вақти чиқиб кетса, унинг намози бузилади. Зеро соҳиби узрнинг таҳорати фарз намозининг вақти чиқиши билан синади. Шунинг учун унинг намози ҳам фосид бўлади;
4. Ийд намозини ўқиб турганида завол пайти кирса, намоз бузилади.
Мазкур тўртта ҳолатдан ташқари ҳолларда бир фарз ёки вожиб намозини ўқиб турса, мазкур намознинг вақти чиқиб кетса, ушбу намоз дуруст ва ўз вақтида ўқилган саналади. Аммо шуни ҳам таъкидлаш жоизки, намозни узрсиз охирги вақтига қадар кечиктириш гуноҳ саналади. Ҳар бир намозни ўз вақтида ўқиш фарздир. Валлоҳу аълам.

КАТЕТЕР УЛАНГАН БЕМОР ТАҲОРАТ ВА НАМОЗНИ ҚАНДАЙ БАЖАРАДИ?
#таҳорат #намоз
❓1235-CАВОЛ: Сийдик учун катетер уланган одам таҳоратини қандай қилади? Намозини қандай ўқийди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу каби беморнинг ҳолатига қараб ҳукмлар турлича бўлади. Агар бундай беморда сийдик тинимсиз келиб турса, бу одам соҳиби узр бўлади. Соҳиби узр – тўлиқ бир фарз намозининг вақтича ёки ундан кўпроқ вақт бетаҳоратлик етиб турган кишидир. Бу ҳақида “Мухтасарул-виқоя” китобида шундай дейилган:
"ومن لم يَمضِ عليه وقتُ فرضٍ إلاَّ وبه حدَثٌ من استحاضةٍ أو رُعافٍ أو نحوِهما يتوضَّأُ لِوَقتِ كلِّ فرضٍ له ويُصلِّي به فيه ما شاء فرضاً ونفلاً ويَنقُضُه خروجُ الوقتِ كطلوعِ الشمس لا دخولُه كالزَّوالِ"
“Кимга тўлиқ бир фарз намозининг вақти истиҳоза (касаллик қони), бурундан қон келиши ёки шуларга ўхшаш таҳоратни синдирувчи нарсалар билан ўтса, ҳар бир фарз намозининг вақти учун алоҳида таҳорат қилади ва ушбу таҳорати билан ўша намоз вақтида истаганича фарз ва нафл намозларини ўқийверади. Соҳиби узрнинг таҳоратини қуёш чиқиши каби вақтнинг чиқиши бузади. Завол каби вақтнинг кириши унинг таҳоратини бузмайди” (“Таҳорат боби”).
Агар бемор мазкур таърифга тушмаса, яъни сийдиги вақти вақти билан келиб турсаю шу ўртада таҳорат қилиб намоз ўқишга имкон топса, соҳиби узр бўлмайди.
Бундай беморда сийдик қопчаси ва катетери ўзи билан бирга бўлади. Намоз ўқишда ана шу сийдик қопчасини узиб туришнинг иложи бўлса, узиб қўйиб намоз ўқийди. Акс ҳолда нажосат билан намоз ўқиган бўлиб қолади. Агар узиб туришнинг иложи бўлмаса, шу ҳолатда намоз ўқийверади. “Фатово Оламгирия” китобида бундай дейилган:
مريض تحته ثياب نجسة إن كان بحال لا يبسط شيء إلا ويتنجس من ساعته يصلي على حاله وکذا إذا لم ینتجس الثاني، لکن یلحقه زیادۃ مشقة بالتحویل
“Беморнинг тагида нажосат мато бўлиб, ушбу мато ўрнига бошқа пок матога солинса-ю, лекин солиниши биланоқ яна нажосат бўлиб қоладиган ҳолатда бўлса, бемор шу ҳолатида(яъни шу нажосат мато устида) намоз ўқийверади. Янги солинган мато нажосат бўлмаса-ю, лекин алмаштириш сабабли беморга машаққат туғилса, бу вазиятда ҳам ўз ҳолатида намоз ўқийверади”. Саволда сўралган бемор ҳам шунга қиёсланади. Яъни беморнинг сийдик қопи ёки катетерини тозасига алмаштиргани билан яна сийдик келиб нопок бўлиб қолса, ёки беморга машаққат туғиладиган бўлса, уни узмаган ҳолатда намоз ўқийверади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗https://t.iss.one/surxonmuslimuz