Surxonmuslim.uz
4.81K subscribers
8.79K photos
2.7K videos
27 files
8.23K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#КУН_ҲАДИСИ

​Жума куни салавот айтиш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз, менга салавотни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар», дедилар».

Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган. Аллоҳ билувчи.

Шарҳ: Ҳадиси шарифдаги «ёруғ кеча»дан мурод жума кечаси, «нурли кун»дан мурод жума кунидир.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш ила жаннатда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўла олиш мумкинлиги.

2. Жума куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпроқ салавот айтиш кераклиги. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш масаласи ўз ўрнида алоҳида ва батафсил ўрганилади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
#КУН_ҲАДИСИ

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми бўлган ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади", - дедилар.
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимни қийинчиликлар ва машаққатлар чоғида Аллоҳ таоло (унинг дуосини) ижобат қилиши хурсанд қилса, кенгчилик пайтида дуони кўпайтирсин”, дедилар”.

Термизий ривоят қилган.
#КУН_ҲАДИСИ

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмон, мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломат бўлган одамдир. Муҳожир, Аллоҳ қайтарган нарсадан
(ҳижратда) узоқда бўлган одамдир», дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган.
Термизий ва Насаийлар:
«Мўмин одамлар унга қонлари ва молларини ишонган одамдир» жумласини зиёда қилганлар.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Мусулмонларга озор ва ёмонлик етказмасликка ҳаракат қилиш. Чунки, ким мусулмонларга хоҳ тили билан, хоҳ қўли билан, хоҳ бошқа йўл билан озор етказса, ёмонлик қилса, у мусулмонлик фазлидан маҳрум бўлади.

2. Аллоҳ таоло қайтарган нарсалардан ўзини тийишга қаттиқ уриниш. Чунки гуноҳ ишларнинг ҳижрони ила муҳожирлик мақомига эришиш мумкин экан.

3. Одамларнинг жонига, қонига ва молу мулкига кўз олайтирмаслик. Ким бошқаларнинг ўзига бўлган ишончини йўқотса, одамлар ундан жонлари учун, моллари учун хавфсирай бошласа, мўминлик фазилатини йўқотган бўлади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
#КУН_ҲАДИСИ

Аббос ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳни–Робб, Исломни–дин, Муҳаммадни–Расул, деб рози бўлса, Иймон таъмини тотган бўлади»
, дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилишган, Абу Довуд эса:
«Ким Аллоҳ учун муҳаббат қилса, Аллоҳ учун ёмон кўрса, Аллоҳ учун берса, Аллоҳ учун ман қилса, батаҳқиқ, иймонни мукаммал қилган бўлади», деб келтирган.


Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар матннинг ўзида очиқ-ойдин кўриниб турибди.

Иймоннинг таъмини тотмоқ учун:

1. Аллоҳни–Робб деб, рози бўлмоқ.
2. Исломни –дин деб, рози бўлмоқ.
3. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни–Расул деб, рози бўлмоқ керак.

Иймоннинг мукаммал бўлмоғи учун:

1. Аллоҳ учун муҳаббат қилмоқ.
2. Аллоҳ учун ёмон кўрмоқ.
3. Аллоҳ учун бермоқ.
4. Аллоҳ учун ман қилмоқ керак.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
#КУН_ҲАДИСИ
 
Ваҳший ибн Ҳарб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари:
«Эй Расулуллоҳ, биз еймиз-у, аммо тўймаймиз», дейишганида, у зот:
«Сизлар тафриқа бўлиб есангизлар керак-да», деганларида, улар: «Ҳа», деб жавоб беришди. Шунда у зот: «Таомингизни жам бўлиб енглар. Аллоҳ исмини зикр қилинглар. Аллоҳ ўшанда сизларга барака ато қилади», дедилар.

Абу Довуд ривоятлари
#Кун_Ҳадиси

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً

«Розийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим”).

Абу Довуд ривоят қилганлар.

👉surxonmuslim.uz
#кун_ҳадиси

Тамийм Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дин насиҳатдир», дедилар.
«Ким учун?» дедик.
«Аллоҳ учун, У Зотнинг Китоби учун, У Зотнинг Расули учун ва мусулмонларнинг имомлари ҳамда оммалари учун», дедилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

♻️ОБУНА МАНЗИЛИ
👉surxonmuslim.uz
#кун_ҳадиси

📖Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📌«Бир киши:
«Эй Аллоҳнинг Расули, (уловимни) тушовлаб туриб таваккал қилайми ёки қўйвориб таваккал қилаймиа деди. Бас, у зот: «Уни тушовлаб туриб, кейин таваккал қил», дедилар».
📝Термизий китобининг охирида ривоят қилган.
----------------
🔖Шарҳ: Бир киши ўз уловини минган ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди-да, у зотга мурожаат қилиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, (уловимни) тушовлаб туриб таваккал қилайми ёки қўйвориб таваккал қилайми?» деди.
Шунда Пайғамбар алайҳиссалом:
«Уни тушовлаб туриб, кейин таваккал қил», дедилар».
Бу ҳадиси шарифдан таваккал қилиш билан бирга, сабаб бўладиган ишларни ҳам пухта равишда олиб бориш лозимлиги келиб чиқади.
Чунки таваккал қалб ишидир, бу нарса банданинг қалбига, нияти ва эътиқодига боғлиқ амал. Воқеъликдаги ишларнинг юзага келиши эса Аллоҳ таоло томонидан жисмга ва унинг аъзоларининг амалига боғлиқ қилинган.

📚"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан.

👉surxonmuslim.uz
#КУН_ҲАДИСИ

وعن أبي بكر الصديق أن النبي صلى الله عليه وسلم قال : أكثروا الصلاة علي ، فإن الله وكل بي ملكا عند قبري ، فإذا صل علي رجل من أمتي قال لي ذلك الملك : يا محمد إن فلان بن فلان صلى عليك الساعة. رواه
الديلمي

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга кўп салавот айтинглар. Албатта Аллоҳ менинг қабрим ёнида бир фариштани вакил қилиб қўйгандир. Қачонки умматимдан бир киши менга салавот айтса, ўша фаришта менга: «Эй Муҳаммад! Сенга фалончининг ўғли фалончи шу соатда салавот айтди», дейди».
(Дайлами ривояти. Ҳадис санади ҳасан)

👉surxonmuslim.uz
#КУН_ҲАДИСИ

Абдуллоҳ ибн Ҳубайб розияллоҳу анҳу айтадилар: «Биз зулматли ёмғирли кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб беришлари учун у зотни ахтариб кўчага чиқдик. У зотни топганимизда, «Айт», дедилар. Мен ҳеч бир нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен ҳеч нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, нимани айтаман?» дедим. Шунда Расулуллоҳ: «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас» сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади», дедилар»
(Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоятлари).

👉surxonmuslim.uz
#Кун_ҳадиси #Ёдлаб_олинг

Абон ибн Усмондан, у отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким «Бисмиллааҳиллазии лаа язурру маъа исмиҳи шайъун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас-самийъул алийм»ни уч марта айтса, кечқурун бўлгунча унга тўсатдан келадиган бало етмайди», деганларини эшитдим».
«Сунан» соҳиблари ривоят қилишган.

Дуонинг маъноси қуйидагича: «Исми бирга бўлганда еру осмонда ҳеч нарса зарар қилмайдиган Аллоҳнинг номи ила. У Зот ўта эшитувчи ва ўта кўрувчидир».

("Руҳий тарбия" китобидан).

👉surxonmuslim.uz
#Кун_ҳадиси:
"إِنَّ اللهَ فَرَضَ صِيَامَ رَمَضَانَ وَسَنَنْتُ لَكُمْ قِيَامَهُ فَمَنْ صَامَهُ وَقَامَهُ إِيْمَاناً وَاحْتِسَابًا خَرَجَ مِنْ ذُنُوبِهِ كَيَوْمٍ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ" (رواه الإِمامُ النسائى عن عَبْدِ الرَّحْمَنِ ابن عوف، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ).
яъни: “Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини фарз қилди ва мен унинг қиёмини сизлар учун суннат қилдим. Кимки имон ва ишонч билан, савоб умидида рўза тутса ва кечалари қоим турса, онадан туғилган кунидагидек гуноҳлардан пок бўлади”

(Имом Насоий ривоятлари).
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг
👉surxonmuslim.uz_
#кун_ҳадиси
📖Саҳролик бир кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
📌 «Аллоҳ азза ва жаллага тақво қилиб нимани тарк қилсанг, албатта Аллоҳ сенга ундан-да яхшисини беради», дедилар».

📝Аҳмад ривоят қилган.

👉surxonmuslim.uz
#кун_ҳадиси

Рамазон рўзасини ихлос билан тутиб, тунларини бедор ўтказиш

Назр ибн Шайбон раҳматуллоҳи алайҳидан ривоят қилинади:

«Абу Салама ибн Абдурраҳмонга: «Менга сен отангдан, отанг эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларидан, ёнларида бошқа ҳеч ким бўлмаган пайтда Рамазон ойи ҳақида эшитган нарсангни гапириб бер», дедим.

У шундай деди: «Хўп. Отам менга шундай дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таборака ва таоло сизларга Рамазон рўзасини фарз қилди. Мен эса сизларга унинг қиёмини суннат қилдим. Ким иймонла, савоб умидида унинг рўзасини тутса ва (кечаларини) бедор ўтказса, гуноҳларидан онасидан янги туғилгандек бўлиб чиқур», дедилар».

Насоий ва Аҳмад ривоят қилганлар.

📥 Албатта яқинларингизга юборинг
👉surxonmuslim.uz
#кун_ҳадиси

Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қариндошлик алоқасини узувчи жаннатга кирмайди”, дедилар
.
Қариндошлик алоқасини узишни ҳалол санаган киши жаннатга кирмас экан. Ёки бу ишни қилган одам жаннатга кечикиб кирар экан. Бу ҳадиси шарифда қариндошлик алоқасини узишга нисбатан зажр бордир. Бас, шундай экан, қариндошлик алоқаларини мустаҳкам ва бардавом қилишга ҳаракат қилмоқ лозим.

“Руҳий тарбия” китобидан.

👉surxonmuslim.uz
#кун_ҳадиси
📖Миқдаам ибн Маъдийкариб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

📌«Қачон бир киши биродарини (Аллоҳ учун) яхши кўрса, унга ўзининг муҳаббатининг хабарини берсин», дедилар».

📝Иккисини Абу Довуд, Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.
---------
🔖Шарҳ: Ким бировни яхши кўрса, унга бу хабарни етказмоқ керак. Шунда иккинчи тараф ҳам муҳаббатга ўтади ва одамлар ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланади.

👉surxonmuslim.uz
#КУН_ҲАДИСИ

Аллоҳ таоло соч уловчи, улашга интилувчини ва баданига игнабитик (татуировка) қўювчи ва қўйишга интилувчини лаънатласин!”.

Муттафақун алайҳ.
📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Кун_ҳадиси:

Пайғамбаримиз алайҳис салом айтади: "Қайси бирингиз тонгда уйқудан уйғонганда оиласи тинч, тани соғ ва уйида бир кунлик егулиги бўлса, билсинки, унда дунёдаги барча неъматлар мужассам экан”

(Имом Бухорий ривояти).

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Кун_ҳадиси

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Шайтон Бақара сураси ўқиладиган уйдан қочади».

✍️Муслим ривояти

Шарҳ: Яхшилик бор уйда шайтон бўлмайди. Энг катта яхшилик Қуръондир. Бу ҳадисда Қуръонда алоҳида ўрни бўлган Бақара сурасининг фазилати аён қилинмоқда.

Бақара сураси – Мадинада нозил қилинган энг аввалги сурадир. Суранинг бошидаги тўрт оят мўминлар ҳақида, ундан кейинги икки оят кофирлар ҳақида ва улардан кейинги ўн уч оят мунофиқлар ҳақида нозил бўлган. Бақара сураси Қуръони каримдаги энг узун сурадир. Энг узун оят ҳам айнан мазкур сурада бўлиб, у қарз ҳақидаги 282-оятдир. Бу оят тўлиқ бир бетни ташкил этади. Бақара сурасини доим ўқиб юрган кишиларга Аллоҳнинг изни билан сеҳру жоду таъсир қилмайди.


https://t.iss.one/surxonmuslimuz