#МУТОЛАА_ВАҚТИ
* * * * * * *
Амр ибн Абаса Сулайм қабиласидан бўлиб, қавмининг яшаш тарзидан норизо бир киши эди. Уларнинг бутга сиғинишдек жаҳолатга берилгани уни куюнтирарди.
Кўпинча, сафар чоғларида роҳиблар билан суҳбатлашиб қолса, улар яқин вақтларда Ҳижоз томонлардан бир пайғамбар чиқади, деб гапиришарди. Шу боис Амрнинг икки қулоғию икки кўзи Маккада бўлиб қолди. Ҳар сафар Ҳижоздан келадиган кишиларнинг йўлини пойлар, улардан «Маккада яна нима гаплар бор?» деб суриштирар эди. Ниҳоят, бир куни маккалик йўловчилар бир янгилик топиб келдилар.
— Ган кўп, эй Амр, — деди улар. — Макка худди бир дошқозондек қайнамоқда. Абдулмутталиб авлодидан Муҳаммад ибн Абдуллоҳ исмли бириси пайғамбарлик даъвоси билан ўртага чиқди. Ҳозир ҳамманинг оғзида шу гаплар бўлиб қолди...
Амр бир дақиқа ҳам вақтини бой бермай, дарҳол туясига минди ва Макка томонга йўл олди. Қидирган одамини топган онда бир зум ҳайратдан ломмим деёлмай қолди. Каршисида юзидан нур ёғилиб турувчи, бағоят келишган, ёқимли бир инсон турар эди. Кўзлари бу одамнинг ғоят самимий, ростгўй эканига бир далилдек порларди. Узоқ йиллик ҳаётий тажрибаларига суянган ҳассос юраги гўё: «Бу одамга ишонмасанг, дунёда бошқа ишонса бўладиган инсонни қидиришинг беҳуда!» деяётгандек, тез-тез ура бошлади. Ёнига ўтирди, баъзи бир нарсаларни сўради. Сўнгра:
— Жуда соз. Мен ҳам сенинг йўлингни танладим, сенга имон келтирдим! — деди.
Шаҳодат калималарини келтирди, мусулмон бўлди. Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ёнларида қолишни, У зотга қўлидан келганича ёрдам беришни истарди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) унинг бу фикрларига қўшилмадилар.
— Сен бу ерда қолсанг бўлмайди. Кўриб турибсан, ҳозир вазият жуда оғир. Сен яхшиси ҳозир уйингга қайт ва менинг ғолиб чиққанимни эшитган заҳотинг келиб менга қўшил, — дея маслаҳат бердилар.
Амр ибн Абаса Расули Кибриёнинг бу амрларига бажонидил рози бўлди ва ўша заҳотиёқ уйига қайтиб кетди.
Йиллар ўтар, бирон хушхабар эшитиб қоларман, деган умидда Амр келган кетганлардан Маккадаги аҳвол ҳақида сўраб суриштирар эди (Имом Муслим. 1 /569).
Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

#КУН_ОЯТИ
Садақаларингизни агар ошкора берсангиз, жуда яхши. Борди-ю, камбағалларга пинҳона берсангиз – ўзингиз учун янада яхшироқдир ва (У) гуноҳларингиздан ўтар. Аллоҳ қилаётган (барча) ишларингиздан хабардордир.
Бақара сураси 271-оят
Оятнинг зоҳиридан садақаларнинг барча турларини ошкора ёки пинҳона беришнинг жоизлиги, аммо пинҳона садақанинг афзаллиги маълум бўлади. Лекин баъзи уламолар фарз ёки вожиб қилинган садақалар, яъни закот, хирож, ушр, фитр садақаси ва каффоратларни ошкора берган афзал, ихтиёрий нафл садақаларни эса пинҳона берилгани яхшидир, дейдилар. Зеро, вожиб садақалар пинҳона берилса, одамларда закот бермайди, деган шубҳалар туғилиши мумкин. Аммо нафл садақалар ҳам баъзида бошқалар кўриб ўрнак олсин деган ният билан ошкора берилгани яхшидир (Мд.).

#КУН_ҲАДИСИ
Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Алига: «Сизларнинг ҳузурингизда китоб борми?» дедим.
«Йўқ! Магар Аллоҳнинг Китоби, мусулмон кишига берилган фаҳм ва манави саҳифадаги нарса бор, холос», деди.
«Бу саҳифада нима бор?» дедим.
«Хун тўлаш, асирни озод қилиш ва мусулмон кофир учун ўлдирилмаслиги бор», деди».
Икки Шайх ва Термизий ривоят қилганлар

Уларнинг ҳидояти Сизнинг зиммангизда эмас (эй, Муҳаммад!), балки Аллоҳ (Ўзи) хоҳлаган кишиларни ҳидоятга йўллагай. Неки қилган хайр-эҳсонларингиз бўлса, у ўзларингиз учундир. Фақат Аллоҳнинг «юзи» учунгина эҳсон қилгайсиз. Қилган ҳар бир хайр-эҳсонингиз (савоби) сизларга адолатсизлик қилинмаган ҳолда мукаммал қайтарилур.
Бақара сураси 272-оят

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка фатҳ қилинган йили узун ҳадисда жумладан: «Абу Шоҳга ёзиб беринглар», деганлар».
Икки Шайх ва Термизий ривоят қилганлар
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккаи мукаррамани фатҳ этган кунлари одамларга хутба қилганлар. Аллоҳ таоло Маккадан филни тутиб қолган эди, аммо унга Ўз расули ва мўминларнинг ҳукмини ўтказди, деб гап бошлаганлар. Хутбадан сўнг яманлик Абу Шоҳ исмли киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга ёзиб беринг», деган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганларини ҳужжат сифатида ўз ҳузурида ёзилган ҳолда сақланиб туришини хоҳлаган. Аммо ўзи ёзишни билмаганидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ёзиб беришни сўраган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Шоҳнинг фикрини тасдиқлаганлар ва ёзишни биладиган саҳобаларга ёзиб беришни амр қилганлар. Демак, илмни сақлаш учун ёзиб, қайд қилиб қўйиш яхши экан. Бу ишни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тасдиқлаб, амр қилганлар.

#СИЙРАТ
ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ДАЪВАТ УСЛУБЛАРИДАГИ ҲИКМАТЛАР
Пайғамбар алайҳиссалом панд-насиҳатни ҳар доим ҳам қилавермас, балки саҳобаларнинг насиҳат эшитишга муҳтож пайтини топиб, ўша вақтда ваъз-насиҳат қилардилар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам зерикиб қолишимизни истамаганлари учун маълум вақтлардагина панд-насиҳат қилардилар» (Имом Бухорий ривояти).
Шунингдек, Пайғамбар алайҳиссалом подшоҳларга мактуб ёзишда ҳам сўзларини мухтасар қилишни маъқул кўрганлар. Мактубларни етказувчи элчиларга даъват қилиш, ҳужжат-далилни келтириш ва шак-шубҳаларни бартараф этиш йўлларини ўргатганлар. Нажрон аҳлига Амр ибн Ос орқали юборган мактубларида шундай деганлар: «Аммо баъд. Мен сизларни бандаларга ибодат қилишдан ёлғиз Аллоҳ таолога ибодат қилишга, бандаларни бошлиқ қилишдан ёлғиз Аллоҳ таолони бошлиқ қилиб олишга чақираман. Агар бош тортсангиз, жизя тўлайсиз, жизя беришдан ҳам юз ўгирсангиз, у ҳолда мен сизларга қарши уруш эълон қиламан».
Пайғамбар алайҳиссалом савол сўровчиларга гўзал услубда, умумий шаклда жавоб берардилар. Гоҳида берилган саволга «Ҳа» ёки «Йўқ» дейиш билан кифояланардилар.
Маҳориблик бир киши Исломни қабул қилгач, илгари жоҳилият даврида қилиб юрган гуноҳларини эслаб, қийналиб юрар эди. У қабиладошлари билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганида ўзини қийнаб келаётган ташвишини айтиб, «Гуноҳларимни кечиришини Аллоҳ таолодан сўранг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом (мусулмон бўлиш) олдинги куфр амалларни ўчиради», дедилар. Маҳориблик киши бу гапдан ниҳоятда хурсанд бўлиб кетди.
У зотнинг рисолатни етказишдаги доно услубларидан яна бири даъват асносида ажойиб ўхшатишлар ва гўзал зарбулмасаллар келтириб ўтишларидир. Бундай мисол келтириш тушунилиши қийин бўлган нарсаларнинг осон фаҳмланишига ёрдам беради. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг келтирган зарбулмасалларига Нуъмон ибн Бишр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисни мисол келтирсак бўлади.
Пайғамбар алайҳиссалом мусулмонларни бирдам бўлишга чақириб: «Мўминлар ўзаро дўстлашиш, бир-бирига меҳр-шафқатли ва ҳамдард бўлишда бамисоли бир танадекдир. Агар тананинг бир аъзоси касал бўлса, бошқа аъзолари ҳам бедор бўлади, иситмада ҳамдард бўлади», деганлар (Имом Бухорий ривояти).
«ИККИ ОЛАМ САРВАРИ». САЙЙИД МУҲАММАД ҲАСАНИЙ

ҚАДР ИСТАСАНГ...
Бир киши Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳга:
- Сафарга отланиб тургандим, мени озиқлантирсангиз, - деди.
Шунда ул зот:
- Эй биродаримнинг ўғли, қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳ таолонинг буйруқларини қадрлагин. Шунда Яратган ҳам сени қадрлайди, азиз қилади, - дедилар.
“Солиҳ ва солиҳалардан насиҳатлар”

НАМОЗГА ДОИР ФАТВОЛАР
184-ФАТВО
Намозда қироатга овозини созлаш учун йўталса ёки имом қироатда адашганда уни огоҳлантириш учун ёхуд ўзини намозда эканини билдириш учун йўталса намози бузилмайди.
«Оламгирия», «Табйин»
«Минг бир фатво». 1-қисм

ГУНОҲЛАР ЧЕГАРАСИ
Албатта, банда билан Роббиси ўртасида гуноҳлар борасида белгилаб қўйилган чегара мавжуд. Агар банда ўша чегарадан чиқса, Аллоҳ таоло унинг қалбини муҳрлаб қўяди ва асло яхшиликка муваффақ қилмайди.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ
“Солиҳ ва солиҳалардан насиҳатлар”
Албатта, банда билан Роббиси ўртасида гуноҳлар борасида белгилаб қўйилган чегара мавжуд. Агар банда ўша чегарадан чиқса, Аллоҳ таоло унинг қалбини муҳрлаб қўяди ва асло яхшиликка муваффақ қилмайди.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ
“Солиҳ ва солиҳалардан насиҳатлар”
#КУН_ОЯТИ
(Садақа ва эҳсонлар) Аллоҳ йўлида (жанг билан) банд бўлиб, (тижорат учун) сафарга чиқа олмайдиган, иффатлари (тортинчоқликлари) сабабли билмаган одам бой деб гумон қиладиган фақирлар учундир. Уларнинг (фақир эканликларини) сиймоларидан (ташқи кўринишдаги белгиларидан) билиб оласиз. (Улар) одамлардан қаттиқ туриб олиб тиланмайдилар. Қилган хайр-эҳсонингизни Аллоҳ билиб турувчидир.
Бақара сураси 272-оят
Оятдаги фақирлардан мурод “Асҳоби суффа”, яъни Маккада уй-жойлари ва бойликларини қолдириб, Мадинага ҳижрат қилиб келган бошпанасиз мискин ҳолатидаги муҳожирлар деган тафсир ҳам бор. Улар тўрт юз кишидан иборат бўлиб, Расулуллоҳ (а.с)нинг масжиди олдидаги супада ибодат ва зикр билан машғул бўлиб, Аллоҳ ва Пайғамбарининг буйруқларини кутиб ўтирар эдилар (Мд.).

ТАВОЗЕЪ
Тавозеъ - манзилингдан кўчага чиққанингда қайси мусулмонга йўлиқма унда ўзингдан ортиқча фазл борлигини билиб туришингдир.
Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳ
Тавозеъ - манзилингдан кўчага чиққанингда қайси мусулмонга йўлиқма унда ўзингдан ортиқча фазл борлигини билиб туришингдир.
Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳ
#КУН_ҲАДИСИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ичида бирор киши мендан кўра кўпроқ ҳадисни ривоят қилган эмас, магар Абдуллоҳ ибн Амр мустасно, у ёзар эди, мен ёзмас эдим», дедилар».
Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ичида бирор киши мендан кўра кўпроқ ҳадисни ривоят қилган эмас, магар Абдуллоҳ ибн Амр мустасно, у ёзар эди, мен ёзмас эдим», дедилар».
Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.
#СИЙРАТ
ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ДАЪВАТ УСЛУБЛАРИДАГИ ҲИКМАТЛАР
Пайғамбар алайҳиссалом инсонларга уларнинг ақли етадиган даражадаги гапларни айтар, саҳобаларни ҳам шунга тарғиб қилардилар. Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу ҳам бу хусусда шундай деганлар: «Инсонларга улар тушунадиган сўзлар билан гапиринглар. Ахир сизлар Аллоҳ ва Расулининг ёлғонга чиқарилишини истамайсизлар-ку?»
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи дунёвий ишларда саҳобаларнинг таклифига ҳам қулоқ солардилар. Бир куни айрим подшоҳларни Исломга даъват қилиш мақсадида мактуб жўнатмоқчи бўлиб турганларида саҳобалар: «Улар муҳри йўқ мактубни ўқишмайди», дейишди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳр қўйиш учун «Муҳаммадур Расулуллоҳ» ёзуви нақшланган кумуш узук ясаттирдилар.
Айрим ҳолларда қилинмаса зарари бўлмайдиган ишларни фитнадан сақланиш мақсадида қилмай қўяверардилар. Бунга Каъбани бузиб, уни Иброҳим алайҳиссалом кўтарган пойдеворгача етказиб қўйиш масаласини мисол қилсак бўлади. Ул зот Исломни эндигина қабул қилган қавм нотўғри тушунмасин деб бу ишни қилмай қўяверганлар. Бу ҳақда Оиша онамиз розияллоҳу анҳога: «Қавмингиз Исломга эндигина кирган бўлмаганида, Байтуллоҳни қайтадан қуришни буюрардим. Кейин ундан чиқарилган нарсалар(қисмлари)ни қайта киргизиб (тиклаб), Иброҳим алайҳиссаломнинг пойдеворигача етказиб қўйган бўлардим», деганлар.

Ҳасан роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади:
Бу киши: "Эй одам боласи! Намозингни хорлаб (эътиборсиз ташлаб) қўяркансан, динингда нима сени азиз қила оларди", деб айтдилар.

Яна Раббингиз эълон қилган (бу сўзлар) ни эслангиз: «Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир».
Иброҳим cураси 7-оят

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Муъоз ибн Жабалга уни Яманга юбораѐтиб қуйидагиларни айтганлар: «Албатта, сен аҳли китоб қавмнинг ҳузурига борасан. Бас, қачон уларнинг ҳузурига етиб борсанг, уларни «Ла илаҳа иллаллоҳу ва Муҳаммадан Расулуллоҳ», деб шаҳодат беришларига даъват қил.
Агар улар сенга бунда ҳам итоат қилсалар, Аллоҳ уларга бир кеча-кундузда беш вақт намозни фарз қилганининг хабарини бер.
Агар улар сенга бунда ҳам итоат қилсалар, Аллоҳ уларга уларнинг бойларидан олиниб, фақирларга қайтариладиган садақани фарз қилганини хабар қил.
Агар улар сенга бунда итоат этсалар, яхши молларини олишдан ҳазир бўл. Мазлумнинг дуосидан қўрқ. Чунки у (дуо) билан Аллоҳнинг орасида парда йўқдир», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.

185-ФАТВО
Намозда қироатни Қуръони карим китобидан ўқиб қилса, Абу Ҳанифа (рҳ.) наздида намоз бузилади. Зеро, Китобни кўтариб туриш, уни варақлаш, унга кўз ташлаш кўп ҳаракатни талаб қилади. Кўп амал ва ҳаракат эса, намозни бузувчи омиллардан. Шунга кўра, агар Китобни бирор нарса устига қўйилса, варақламаса ёки меҳроб деворига ёзилган битикдан ўқиб қироат қилса намоз бузилмайди. Лекин Абу Ҳанифа (рҳ.)нинг намоз бузилишига яна бошқа далили ҳам бор. У ҳам бўлса Китобдан ўқиш — бу таълим олиш, ўрганиш демакдир. Бу эса, намознинг амалларидан эмас. Демак, Китобни кўтариб ўқийдими ёки қўйилган ҳолда ўқийдими баробардир. Қайси ҳолатда бўлса ҳам намоз бузилади. Шу жавоб саҳиҳ деб топилгаи. Аммо Абу Юсуф ва Муҳаммад (рҳ.)лар наздида намозда Қуръон китобидан ўқиб қироат қилиш жоиз.
Яна Қуръонни ёд билувчи киши Китобдан ўқиб қироат қилса намози бузилмайди, дебдурлар.
«Оламгирия», «Кофий»

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Чилтан тош
САВОЛ: Ассалому алайкум! Онам намоз ўқийди, лекин анча йиллардан буён чилтан тошига сиғинадилар. Ундай қилмаса кўнгилсиз холатлар кўпая бошлайди. Бундан батамом қутулиш учун нима қилса бўлади?
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу худдики “бизга сиғинмасанг ишдан хайдаймиз, урамиз ва сўкамиз” деганга ўхшаш гаплар. Астойдил тавба қилса ва тиловатга машғул бўлса ҳеч қандай зарар қилишолмайди. Кофир жинлар ҳам мусулмонларни намоз ўқитмаслик ва фарзларни адо қилмай ширк ва бидъатларга ботишларини ҳохлашади. Гуноҳ ишларда уларга итоат қилмаслик керак. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
savollar.islom.uz

АЛЛОҲ ТАОЛО ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМНИ ЎЗ ҲИФЗУ ҲИМОЯСИГА ОЛГАН
Аллоҳ cубҳанаҳу ва таоло Набийси Муҳаммад алайҳиссаломни мушриклар ва бошқа душманлар етказиши мумкин бўлган азиятлардан Ўз ҳимоясига олган эди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло бир неча оятларда шундай марҳамат қилади:
«Aллoҳ сизни oдaмлaр (зaрaри) дaн сaқлaгaй» (Моида сураси, 67-оят);
«(Эй Муҳaммaд,) Роббингизнинг ҳукмигa сaбр қилинг! Зoтaн, сиз кўз ўнгимиздa (ҳимoямиздa) дирсиз!» (Тур сураси, 48-оят);
«Aлбaттa, Биз сизни мaсxaрa қилувчилaр (ни жaзoлaш) учун кифoя қилурмиз» (Ҳижр сураси, 95-оят);
«Кoфир бўлгaнлaрнинг сизни aсир oлиш ё ўлдириш ёки (юртдaн) чиқaриб юбoриш учун мaкр қилгaнлaрини эслaнг! Улaр мaкр қилaдилaр, Aллoҳ ҳaм «мaкр» қилaди. Aллoҳ «мaкр» қилувчилaрнинг яxшисидир» (Анфол сураси, 30-оят);
«Aллoҳ Ўз бaндaси (ни aсрaш) учун етaрли eмaсми?!» (Зумар сураси, 36-оят).
Муфассирларимиз ушбу охирги оятни «Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломни мушрик душманлардан асрашга кифоя қилувчи эмасми?!» деб тафсир қилишган.
Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Aллoҳ сизни oдaмлaр (зaрaри)дaн сaқлaгaй» ояти нозил бўлгунига қадар саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қўриқлаб юришарди. Мазкур оят нозил бўлганидан кейин Пайғамбар алайҳиссалом чодирдан бошларини чиқариб (Бу оят нозил бўлгунга қадар саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чодирларини қўриқлашарди. Бу оят нозил бўлганида ул зот алайҳиссалом чодир ичида эдилар.) саҳобаларга: «Эй инсонлар, кетаверинглар, Роббим азза ва жалланинг Ўзи мени сақлайди», деганлар.