Surxonmuslim.uz
4.89K subscribers
8.79K photos
2.69K videos
27 files
8.23K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
Аллоҳ таолога хамду санолар бўлсин масжидларда яна жума намозини ўқиш учун рухсат этилди.
Сурхондарё вилояти "Хаким Термизий" жомеъ масжидида Шукроналик мавзусида қисқача маъруза қилиниб сунг жума намози ўқилди.

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Ўтказиб_юборманг
БУГУН СОАТ 20:30 ДА ДИНИЙ
САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸Бугун, 13 август куни
кечки соат 20:30 да (Тошкент вақти билан),
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.


Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/c/MuslimUzLive

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Уламолар_ташрифи #жиззах
🕌 Таниқли уламолар Жиззах вокзалида соҳа вакиллари томонидан кутиб олинди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🕌 Ҳомиджон домла Ишматбеков: Пайғамбар алайҳиссалом суннатларига амал қилиш энг тўғри йўл!
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🕌 Бандаларнинг Аллоҳ таолога севимлироғи шукрли ва сабрлиларидир – Салоҳиддин домла Шарипов
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🕌 Жиззахлик мухлис жамоат шайх Алижон қорининг суҳбатидан баҳраманд бўлди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🕌 Ислом дини юксак одоб-аҳлоқ ва олижанобликни улуғлайди – Иброҳим домла Иномов
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ўрта махсус ислом таълим муассаса (мадраса)лари абитуриентлари ДИҚҚАТИГА!

Ўрта махсус ислом таълим муассаса (мадраса)лар учун қабул имтиҳонлари 2021 йил 18 август куни ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Имтиҳон ўтказиш вақти ва жойи ҳамда имтиҳон рухсатномасини олиш тартиби тўғрисида қўшимча маълумот берилади.

Telegram
qabul.muslim.uz
#МАҚОЛА

ИСРОФНИ ЗАРАРИ

Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратганидан сўнг унга турли ноз-неъматларни ато этиб, мана шу неъматлар шукрини қилишга буюрди, исрофгарчиликдан қайтарди. Халқимиз рўзғоридан орттирганини эҳсон қилишга шошилади. Лекин бу эҳсонлар жойига тушсагина, савоб оламиз, исрофга йўл қўйсак, аксинча, гуноҳкор бўлиб қолишимиз мумкин. Ҳолбуки, бугун баъзи ҳолатлардаги тангликларнинг асосий сабаби ҳам исрофдир. Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Тадбирли бўлиш – ярим ризқ”, - деб марҳамат қилдилар. Барча ақли расо, идрокли кишиларга маълум ва маъруфдирки, ҳар қандай ишда ўртаҳоллик, мўътадиллик ва меъёр ҳамиша маъқулланиб келинган. Ҳаддан ошиш, исроф, манманлик ва риёкорлик каби иллатлар эса ҳам ақлан ва ҳам шаръан қораланиб, улардан сақланишга буюрилганмиз. Аллоҳ таоло Ўзининг каломида бундай “Қариндошга, мискин ва йўловчига (хайр-эҳсон қилиш билан) ҳақларини адо этинг ва исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг!”. (Исро сураси 26 оят). Аллоҳ таоло томонидан бандаларга берилган неъматлардан бири ҳаётимиздаги зебу зийнатларидандир. Инсонлар ҳаётининг бардавом этишида ва уларнинг турли манфаатлари йўлида мол-дунё зарурий бир омил эканига ҳеч шубҳа йўқдир. Ҳар бир оқилу доно бу ҳақиқатни яхши билади ва шунинг учун улар мол-дунёларини беҳуда нарсаларга сарфлаб, уни исроф қилмайди. Исрофгарчилик – мол-дунёни беҳуда сарфлашнинг бир кўриниши ҳисобланади. Имом Журжоний исрофни сифатлаб бундай дейди: “Исроф – бу нафақа қилишда чегарадан чиқишдир”. деганлар. Ибн Аббос айтганлар: “Кимики бир дирҳамни беҳуда сарфласа, исроф қилган бўлади”.
Исрофгарчилик жамият ва умматга зарари бўладиган ёмон ахлоқий сифатлардан ҳисобланади. Аллоҳ таоло бизларни бундан огоҳлантириб бундай дейди:
яъни: “Эй, Одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингиз (пок кийимларингиз)ни (кийиб) олингиз! Шунингдек, еб-ичингиз, (лекин) исроф қилмангиз! Зеро, У исроф қилувчиларни севмагай”.
Нафақа қилиш ва мол-дунёни сарфлашда ўртача йўлни ушлаган ва унга амал қилган инсонларни Аллоҳ-таоло мақтаган оятда. Ҳадиси шарифларда ҳам исрофгарчиликдан қайтарилиб, тежамкорликка тарғиб ва ташвиқ этилади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадисларида бундай марҳамат қилинади: яъни: “Тежамкор одам ҳеч қачон қашшоқлик кўрмайди”.
Демак, юқорида зикр этилган ояти карима ва ҳадиси шарифлар маъно-мазмунларидан огоҳ бўлиб ва ибрат олиб, ҳар бир-биримиз меъёрдан ташқари харажат қилишдан, исрофгарчиликка йўл қўйишдан сақланишимиз лозим бўлади. Чунки, исроф фақат марака-маросимларни тежамсиз ўтказишгина эмас, балки вақтни, умрни бепарво, бесамар ўтказиш ҳам катта исрофдир. Фойдасиз ишлар билан машғул бўлиш, куч-қувват ва салоҳиятни юрт манфаати йўлида ишлатмаслик, соғлик қадрига етмаслик кабилар ҳам исрофдир.
Шўрчи туман бош имом-хатиби. А. Ҳабибуллаев

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#МАҚОЛА

БАРАКА ҚАНОАТДАДИР

Мамлакатимизда катта-катта ўзгаришлар, халқ фаровонлиги таъминлаш мақсадида катта ўзгаришлар даври бўлмоқда. Ўтиш даврида баъзи қийинчиликларига қарамай қисқа муддат ичида халқимизнинг турмуш тарзи обод бўлди дастурхонларимиз нози неъматга тўлди, айниқса, усиб келаётган ёшларни билим олишлари учун уқув жойларидаги шароитлари мавжуд бўлди бундан кўзланган асосий мақсад ҳар бир инсон ҳалол меҳнат орқали рузғор тебратиш керак аммо, минг афсуски айрим инсонлар қандай йўл билан бўлмасин кўпроқ пул топиш бойлик орттириш мақсадида ноқонуний келажаги йўқ ишларга қўл уришлари кўзатилмоқда иссиқ жойларини ташлаб ўзга юртларга иш излаб кетишади. Яна баъзилари турли фирибгарлик йўллари билан инсонларни молларини ботил йўллар билан ўзлаштириш ҳолатлари кўб учраб қолмоқда.
Аллоҳ таоло инсонни азизу мукаррам қилиб яратган, унинг ризқини канда қилмай бериб туради ҳақиқатда Аллоҳ-таоло бандаларининг ризқини ўзининг зиммасга олган бу ҳақда Қуръони каримда шундай марҳамат қилади
"Ерда ўрмаловчи бирор нарса(жонзот) йўқки, унинг ризқи Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса! " (ХУД, 06).
Алоҳга бехисоб шукрлар бўлсинки бизнинг юртимизда ҳеч ким бошпанасиз кўчада қолиб кетмаяпти ва ҳеч кимнинг ризқи келмай оч қолмаяпти кимнинг ризқ кенг кимларникидир камроқ бу Аллоҳнинг ихтиёрида Аллоҳ каломида шундай марҳамат қилади “Аллоҳ ризқда баъзиларингиздан баъзиларингизни ризқини юқори қилиб қуйди” ” (Нахл 72 оят) Энг асосийси банда қаноатда бўлиши лозим чунки қаноат инсоний фазилатларнинг энг олийси бундай хислатга эга бўлган киши бахиллик, хасад, кўра олмаслик каби иллатлардан йироқ бўлади. Дунёда хотиржам хаёт кечиради Расулуллоҳ (с.а.в) хадисларида “Хақиқий бойлик молу мулкнинг кўплигида эмас, балки ҳақиқий бойлик нафснинг туқлигидадир” (Муттафақун алайҳ). Аллоҳ бировга кўпроқ, бошқасига озроқ, ҳамманинг ризқини аниқ белгилаб қўйган. Шунинг учун мусулмон одам хотиржам бўлиш керак ризқ масаласида, руҳий сакинатга эришиш учун ризқ масаласини яхшилаб тушуниб олиши керак. Илоҳий таълимотлардан узоқда бўлган инсонлар дунё ҳаётини ризқ-рўз учун мунтазам кураш олиб боришдан иборат, деб тушунишади. Улар ризқни ўзимизнинг саъй-ҳаракатларимиз, елиб-югуришларимиз эвазига ёки фалончининг марҳамати туфайли қўлга киритяпмиз, деб ўйлашади. Ваҳоланки, ризқ инсонни худди ажали қувгандек қувиб юради. Бировнинг ризқи адашиб бошқаникига утиб қолмайди. Бирор киши ризқини тўла олмагунича бу дунё билан видолашмайди ҳам Дархақиқат, қаноатли киши тақдирига ёзилган ризқга рози бўлиб хар қанча ҳаракат қилганда ҳам фақат Аллоҳ белгилаб қўйган ризқгагина эга бўлишини англаб етади. Натижада ортиқча молу-дунёга хирс қуймай шукр қилиб яшайди. Қаноат борасида Расулуллоҳ (с.а.в) ҳаётлари биз умматлар учун катта намуна ва ибратдир. Маълумки у зот алаҳҳиссалом ўзлари ва аҳли оилалар учун оддий ва камтарона ҳаётни ихтиёр этганлар. Бу эса тукин хаёт кечиришни имкониятлари йўқлигидан ноилож қолганларидан эмас балки оддий, камтарона ҳаёт кечиришни афзал белганларидандир Унда нега одамлар ато этиб қўйилган ризққа қаноат қилмай ўзларини ҳар тарафга уришади.?
Минглаб юртдошларимизнинг киндик қони тўкилган Юртларини ташлаб, бошқа юртларга иш излаб боришларининг сабаби у юртларда ўзбеклар кўчаларда тунаши қанча-қанча қийинчиликлар бошидан утганини ўзлари билишади. Хорижда юрган баъзи инсонлар айниқса ёшлар Исломнинг соф таълимотларини ўзларининг ғаразли хатти-ҳаракатларини эргашиш учун динни ниқоб қилиб олган турли экстремистик оқимларга қўшилиб қолаётгани ҳам учраб турибди.
Муҳтарам азизлар пул топаман яхши яшайман деб ўзга юртларга бориб ишлайман деб ёмон йўлларга кириб кетишдан ёшларимизни огоҳлантирайлик, тўғри йўлдан адашмасин ўзгани ҳақини нопок йўллар билан пул топиб Аллоҳни олдида юзларимиз қаро бўлиб қолмасин.



Шўрчи туманн бош имом-хатиби А. Ҳабибуллаев
https://t.iss.one/surxonmuslimuz

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЁМОННИНГ ЁМОНЛИГИ ЎЗИНИ БОШИНИ ЕЙДИ.
ҲАЁТИЙ ВОҚЕА...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАБРДАГИ НАЖОТ - ҚАЛБИНГИЗГА БОҒЛИҚ


Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
#Уламолар_ташрифи #жиззах
🕌 Онлайн: Зомин тумани “Маърифатли” масжидида аср намозини қуйидаги линк орқали жонли кузатишингиз мумкин
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🕌 Шукр қилувчи қалб дунё ва охират яхшилигидандир
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🕌 Билмаганга илм ўргатиш – садақадир
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🕌 Қалбнинг нури илм ва маърифат билан бақувват бўлади
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🕌 Зомин туманидаги "Усмон ибн Аффон" масжидига Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, таниқли блогер Аброр Мухтор Алий домла пешин намозига ташриф буюрди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🕌 Онлайн: Ўзбекистондаги Цивилизация маркази масъул ходими устоз Аброр Мухтор Алий Зомин туманидаги “Усмон ибн Аффон” масжидида маъруза қилмоқда
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar