Surxonmuslim.uz
4.87K subscribers
8.79K photos
2.69K videos
27 files
8.23K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
Аллоҳ таолога хамду санолар бўлсин.
Бугун яна мумин мусулмонлар бандалар учун Жарқурғон туманидаги "Оқ қўрғон" жомеъ масжидининг янги биноси қурилишига илк бор ғишт қуйиш тадбири бўлиб ўтди. Унда Жарқурғон туман хокими ўринбосари Анвар Ражапов ва туман меҳнат фахрийлари хамда хожи боболар, Ўзбекистон мусулмонлар идораси Сурхондарё вилояти вакили Устоз саййид Алиакбар Сайфидинов иштирок этиб масжидни қурилишига Аллоҳдан мадат сураб дуои хайр қилиб бердилар.

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
ВАКЦИНА ОЛИШНИНГ ҲУКМИ ҚАНДАЙ?

759-CАВОЛ: Ҳозирги кунда ҳамма жойда вакцина олишга тарғибот кетмоқда. Динимиз бунга қандай муносабат билдиради? Вакцина олишнинг ҳукми қандай?

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Улим тусатдан келса....😔🤲🏻🕌

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Азму шижоатли, ватанпарвар спортчи ёшларимиз – энг катта бойлигимиз, миллатимизнинг “олтин фонди”дир

Шавкат Мирзиёев: Целеустремленная, преданная Родине молодежь – самое большое наше богатство, «золотой фонд» нации

👉imomtermiziy.uz
ОҒИР ЖУДОЛИК

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов ҳазратлари оғир хасталикдан сўнг вафот этдилар.
Аллоҳ таоло Муфтий ҳазратларини Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло ҳазратимизнинг барча солиҳ амалларини, динимизга қилган хизматларини, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, чеккан дардларини барча саҳву хатоларига каффорат қилиб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакили бош имом-хатиб Алиакбар Сайфиддинов ва вилоят вакиллиги ходимлари Сурхондарё вилояти имом-хатиблари имом-ноиблар номидан муфтий Усмонхон Алимовни вафот этганлиги муносабати билан оила аъзолари, фарзандлари, сафдошлари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Муфтий ҳазратнинг жанозалари Самарқандда ўқилади

Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов ҳазратлари фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат этганлари ҳақида қайғули хабар берган эдик.

Муфтий ҳазратларининг жаноза намозлари ва таъзия маросимлари 2021 йил 16 август, душанба куни Самарқанд вилояти Иштихон тумани Орлот қишлоғи “Эшони Темирхон Тўра” (аввалги “Орлот” масжиди) жоме масжидида адо этилади.
Жаноза намози вақтини қўшимча хабар қиламиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal
Азизлар бир неча сониялардан сўнг инстаграм сахифада.
Sur. xonmuslimuz сахифасида онлини хатмул қуръон бўлиб бўлиб ўтади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Соболезнования в связи с кончиной председателя Управления мусульман Узбекистана, муфтия Усмонхона Алимова

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#устозларни_хотирлаб

Аҳли илм устозларни хотирлаб...

Айни вақтда ижтимоий тармоқлардаги расмий каналларимиз орқали кузатинг.

YouTube – https://youtu.be/4k_OYqSuOag

Facebook – https://www.facebook.com/quronuztv

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | Website | TikTok

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таҳлилнома | Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов вафоти муносабати билан ҳамдардлик
#15aug #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
ҲАМДАРДЛИК МАКТУБЛАРИ КЕЛИШИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

🤲 Шайх Муҳаммад Аввомадан ўзбек халқига ҳамдардлик
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🤲 Чеченистон давлат раҳбари Рамзан Қодиров: Шайх Усмонхон Aлимов жуда доно, тақводор ва камтар одам эдилар…
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🤲 Россия мусулмонлари диний идораси Усмонхон Алимов вафоти юзасидан ҳамдардлик билдирди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🤲 Москва муфтийси Усмонхон Алимов вафоти юзасидан ҳамдардлик билдирди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🤲 ҲАМДАРДЛИК МАКТУБЛАРИ КЕЛИШИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЕТИМЛАРНИ КИМ ҚАРАМОҒИГА ОЛИШИ КЕРАК?
#оила

250-CАВОЛ:
Укам вафот этди, ундан вояга етмаган бир ўғил ва бир қиз қолди. Уларга онасидан ташқари кимлар ҳаклироқ ва кимлар масъул? Жавоб учун аввалдан раҳмат.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Биринчи навбатда дафн ҳамда унгача бўлган харажатлар ва қарзлардан ортган марҳумнинг барча мол-мулкини меросхўрларга шариат кўрсатмасига биноан бўлиб бериш керак.

Етимларга онасидан ташқари, тарбия жиҳатидан мома (буви)лари, таъминот жиҳатидан отасининг эркак қариндошлари (асаба); бобо, амаки ва амакининг ўғиллари масъул.

Юқоридаги саволда меросга марҳумнинг хотини, ўғил-қизи ва марҳумнинг (агар ҳаёт бўлишса) ота-онасидан бошқа ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ! Лекин шундай ҳолатларда ҳам, етимлар ожиз тоифа бўлганидан, уларга отасидан қолган меросни бермасдан, ўзлари бўлиб оладиган, онаси билан қўшиб етимларни кўчага ҳайдайдиган амаки, амма, тоға ва хола каби қариндошлар гоҳ-гоҳида кўзга ташланиб туради. Бундай қилиш етимни ҳаққини ейиш ва катта гуноҳдир. Бу ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади:
إِنَّ الَّذِينَ يَأْكُلُونَ أَمْوَالَ الْيَتَامَى ظُلْمًا إِنَّمَا يَأْكُلُونَ فِي بُطُونِهِمْ نَارًا وَسَيَصْلَوْنَ سَعِيرًا (النساء 10)
яъни: “Етимларнинг мол-мулкларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар, албатта, қоринларида олов еган бўлурлар ва албатта, дўзахда куйгайлар” (Нисо сураси, 10-оят).

Аслида, ота вафотидан аввал етимларга васий тайинлаган бўлса (у қариндош ҳам, бегона ҳам бўлиши мумкин), ўша киши, васий бўлмаса бобо меросни ҳақдорларга шариатимизга мувофиқ бўлиб беради ва етимларни уларнинг ўзига теккан улуш ҳисобидан парваришлаб туради. Агар бобо бўлмаса, амаки ёки она ҳам васийлик қила олади. Васий ёки юқорида саналган қариндошлар етимларнинг молини асраб, балоғатга етгач уларга топширадилар. Бу ишни адолат билан бажарсалар улкан савоб, агар етимни молига хиёнат қилсалар, ноҳақ ишлатсалар қаттиқ гуноҳкор бўладилар.

Қиз болалар ҳайз кўрадиган бўлгунича, ўғил бола ўзи еб-ичиб, кийиниб, истинжо қила оладиган бўлгунича уларни онадан (она бўлмаса, онанинг онасидан) ажратилмайди. Етимларга тегишли уйда бўлса ҳам она улар билан яшайди. Марҳумнинг хотини бошқа турмуш қурса ёки болалар юқорида айтилган ҳолатга етишса, болаларни ота томондан маҳрам қариндошлари олиши мумкин (“Ҳидоя” китоби).

Юқоридаги сўзлар отасидан мол қолган етимлар ҳақида кетди. Умуман мерос қолмаган етимларга эса ота томондан бой бўлган қариндошлар (масалан, бобо, амаки, амакининг ўғиллари) нафақа бериши вожиб бўлади. Булардан бошқалар ҳам етимларга яхшилик қилсалар, улуғ савобларга етадилар. Баъзи олимлар “Маъун” сураси етимларга бағишланган, бу “Етим” сурасидир, деганлар. Етимларни қарамоғига олганларнинг даражаси ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:

" أنا وكافل اليتيم له ولغيره في الجنة هكذا " وأشار بالسبابة والوسطى وفرج بينهما شيئا .(رواه البخاري عن سهل بن سعد رضي الله عنه)
яъни: “Мен ва етимнинг кафили (хоҳ қариндоши бўлсин, хоҳ бегона бўлсин) жаннатда мана шундаймиз” Кўрсатгич ва ўрта бармоқларини орасини озгина очиб ишора қилдилар (Имом Бухорий ривоятлари).

Бу ҳадиси шарифда хоҳ ўзининг молидан, хоҳ (шаръан ҳақли бўлса) етимнинг молидан бўлсин харажат қилиб, уларни едириб-ичирган, кийинтирган, таълим-тарбия берган кафил ҳақида сўз кетмоқда (“Шарҳи Нававий ала Муслим” китоби).
Етимни кафолатга олиш уни ўз оиласига қўшиб ёки етимни қариндошлари орасида қолдириб ҳам моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш билан юзага чиқади.
Хулоса шуки, биз мусулмонлар етимлар ҳақидаги динимиз кўрсатмаларига тўлиқ амал қилишга ўтсак, дунё бўйича катта муаммо ҳисобланган етимлар масаласи чиройли ечимини топади.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 15 август куни оғир хасталик туфайли вафот этди.
Президент Шавкат Мирзиёев таъзияли хонадонга ташриф буюриб, марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
Марҳумнинг ҳақига дуо ўқилди. Президентимиз муфтийнинг эзгу ишларини ёдга олди.

15 августа после тяжелой болезни скончался председатель Управления мусульман Узбекистана, муфтий Усмонхон Алимов.
Президент Шавкат Мирзиёев сегодня посетил дом покойного, выразил соболезнования его семье.
Было прочитано дуа за покойного. Президент вспомнил благие дела муфтия.

#Mirziyoyev #taziya #UzmonxonAlimov #hamdardlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter