#МАҚОЛА
ҚЎШНИГА ОЗОР БЕРИШ КАТТА ГУНОҲ
Маълумки, қўшниларга яхшилик қилиш жамиятдаги инсоний алоқаларни мустаҳкамлашга, жамиятни кучли, қудратли қилишга хизмат этади.
Кўшнига яхшилик қилиш ҳақидаги исломий таълимотлар ҳам дунёда мисли йўқ таълимотдир. Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади
«Ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга, яқин қўшниларга, ён қўшниларга, ёнбошдаги соҳибларга, кўчада қолганларга ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар» («Нисо» сураси, 36-оят).
Бу ояти каримада Аллоҳ таоло бир неча тоифа одамларга яхшилик қилишга амр қилиб қушниларни ҳам назарда тутмоқда:
Бугунги кунда халқимиз орасида шундай иллат борки бу иллат туфайли орамиздан барака кутарилиб кетади шундай иллатлардан бири бу қуни-қушнилар ўртасида келишмовчилик, бир-бирларига адоват қилиш, бир-бирлари билан ёмон муносабатда бўлишдир кушнилар хауларини поймол килиш. Бу борда муқаддас ислом динимизда нималар дейилган? Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай дедилар: «Аллоҳга қасамки, мўмин эмас. Аллоҳга қасамки, мўмин эмас. Аллоҳга қасамки, мўмин эмас», дедилар.
«Ким, ё Расулуллоҳ?» деб сўрашди. «Ёмонлигидан қўшниси хотиржам бўлмаган кимса», дея жавоб бердилар (Муттафақун алайҳ).
Бошқа бир ҳадисда Имом Муслим ривоят қилгади: «Ёмонлигидан қўшниси эмин бўлмаган кимса жаннатга кирмайди», дейилган. Мана азизлар қуни қушнилар билан қандай муносабатда бўлишга чорлаябди. Нафақат қушнилар ҳаттоки қушни бошқа дин вакиллари бўлса ҳам улар билан яхши муносабатга чорлайди динимизда.
Ибн Умарнинг яҳудий қўшниси бор эди. Қа жонлиқ сўйсалар: «Яҳудий қўшнимизга ундан беринглар», дер эдилар.
Абу Яҳёдан ривоят қилинади: Мен Абу Ҳурайрадан қуйидаги ҳадисни эшитганман:
Бир куни Расулуллоҳ алайҳиссаломга:
Эй Расулаллоҳ, фалончи аёл кечалари (таҳажжуд) намозини ўқийди, кундузлари (нафл) рўзалар тутади, лекин тилида заҳар бор. Ўша (тили) билан қўшниларига озор беради. У тили аччиқ аёл,
дейишди. Шунда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
У аёлда яхшилик йўқ, у дўзахдадир, – дедилар.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан яна сўрашди:
Эй Расулаллоҳ, фалончи аёл эса фарз намозларининг ўзини ўқийди, рамазон рўзасининг ўзини тутади (яъни ортиқча, нафл ибодатлар қилмайди). Одамларга пишлоқ ва сузмалар эҳсон қилади. Унинг шундан бошқа айтарлик амали йўқ. Лекин у ҳеч кимга азият бермайди. Шунда Набий алайҳиссалом:
Ана шу аёл жаннатдадир, – дедилар.
Ушбу ҳадисдан мавзумизга доир қуйидаги сабоқларни олиши мумкин.
Бугунги кунда қушнилар ўртасида келишмовчилик оқибатида ўзаро бир-бирлари билан уришиб баъзи ҳолатларда жиноятлар ҳам содир этилаябди. Бу ҳолат бизлар учун хайрият эмас, балки мусибатдир шунинг учун қушниларар ўртасида арзимаган келишмовчиликлар билан бир-бирларининг устидан шикоят қилиб, ёки орқаларидан ғийбат қилиб юришлик мусурмон одамга ёт бўлиш керак?
Қўшниларга азият етказиш солих амалларни бекор бўлишига сабаб бўлади.
Қўшниларига озор етказувчи кишида яхшилик йўқ.
Ҳеч кимга нисбатан дилозорлик қилмаган ҳолда амалнинг ўртамиёна бўлиши қўшниларга озор етказган ҳолда нафл ибодатларни кўпайтиришдан афзалроқдир.
Қўшниларига яхшилик килинг азизлар!
✍✍Шўрчи туман бош имом-хатиби А. Ҳабибуллаев
https://t.iss.one/surxonmuslimuz

Telegram
Surxonmuslim.uz
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
#МАҚОЛА
ҚАРИНДОШЛИК РИШТАСИНИ УЗМАНГ
Муқаддас Ислом дини инсонларни фақат Аллоҳга ибодат қилиши ва унга ширк келтирмасликка чақириш билан бирга инсонлар ўртасидаги муомалаларни ва силаи раҳм қилишга ҳам чорлайди. Силаи раҳм- қариндошлик риштасини боғлаш бўлиб, у инсоний муомалаларнинг энг яхшисидир.Унинг акси эса, яъни қариндошлар билан алоқани узиш эса энг оғир гуноҳлардан бири бўлиб ҳисобланади.
Динимизда ака-укалар, опа-сингиллар, қариндош уруғларнинг ўзаро борди-келдилари, самимий муносабатлари силаи раҳм дейилади. Бу ҳақида Қуръони Каримнинг кўплаб оятларида таъкидланган.
Аллоҳ таоло Исро сурасининг 26-оятида шундай деб марҳамат қилган:
“Қариндошга ҳаққини бер! Мискинга ва кўчада қолганга ҳам. Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйма”.
Нисо сурасининг 1-оятида бундай деб марҳамат қилган:
“Эй одамлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан унинг жуфтини яратиб, икковларидан кўплаб эркагу аёллар таратган Роббингиздан қўрқинглар! Номини ишлатиб бир-бирингиздан сўровда бўладиганингиз Аллоҳдан ва қариндошлик (алоқалари) дан қўрқинг. Албатта, Аллоҳ устингиздан рақобат этувчи зотдир”.
Бақара сурасининг 83-оятида шундай баён этган:
“Бани Исорилдан Аллоҳдан бошқага ибодат этмайсиз, ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга яхшилик қиласиз, одамларга яхши гаплар айтинг, намозни қоим қилинг, закот беринг, деб аҳду паймон олганимизни эсланг. Сўнгра озгинангиздан бошқангиз юз ўгириб, ортга қараб кетдингиз”.
Аллоҳ таоло булардан бошқа яна кўплаб оятларда биз бандаларини қариндошларимиз билан алоқаларимизни мустаҳкамлашга буюрган.
Кўплаб ҳадиси шарифларда ҳам силаи раҳмнинг муҳимлиги, фазилати, натижалари баён этилган.
Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий алайҳиссалом Мадинага келиб, илк хутбаларининг бирида: «Эй, инсонлар! Саломни орангизда ёйинглар, таом улашинглар, силаи раҳм қилинглар ва инсонлар ухлаётган вақтда кечаси бедор бўлиб намоз ўқинглар ана шунда жаннатга саломат кирасизлар», дея марҳамат қилганлар (Бухорий ривояти).
Силаи раҳм қилиш кишининг умри узун, ризқи баракали бўлишига сабаб бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Кимни ризқи кенг, умри узоқ бўлиш хурсанд этса, бас у силаи раҳм қилсин, яъни қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин» (Бухорий ва Термизий ривояти).
Ёлғиз келдик - ёлғиз кетамиз, аммо ёлғиз яшай олмаймиз. Инсон зоти борки, бошқа одамлар билан, айниқса қариндош-уруғлар билан ўзаро муносабат ўрнатишга, биргаликда яшашга муҳтож. Ҳаёт бирдай давом этавермайди, инсонлар бир-бирига яхши-ёмон кунларда шерик ва суянч бўлади.
Муқаддас динимизда қариндошларни зиёрат қилиб туриш, уларга меҳр шафқат кўрсатиш, қариндош-уруғчилик вазифаларини адо қилиш фарз ҳисобланади. Ҳатто ҳадиси шарифларда: “Қариндошлик алоқасини узиб қўйган одам жаннатга кирмайди”, деб таъкидланган.
✍✍ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин- қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Хосият Қосимова.

#Даврий_нашрларда: ИЖОЗАНИНГ ТАЪРИФИ, ШАРЪИЙ АСОСЛАРИ ВА АҲАМИЯТИ
Қуръони карим таълимида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга боғланадиган санад билан ижоза беришнинг ушбу қоидалари Маккаи мукаррамада 1439 ҳ.с. ражаб ойининг 2-санаси (2018 й. 19 март)даги мажлис раиси ва Ислом олами Уюшмаси бош котиби доктор Муҳаммад ибн Абдулкарим раислигида ўтган халқаро қироат шайхлари кенгаши аъзоларининг 2-сонли йиғилишида ишлаб чиқилди.
Қуръон қироатини таълим бериш жараёнида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга боғланадиган санад билан ижоза беришнинг асосий меъёрлари бор.
Қуръоний ижоза Қуръони каримни авлоддан-авлодга оғизма-оғиз етказиш амалиётидир. Бунда ижоза берувчи ижоза олувчининг бир ривоят ёки ижоза бераётган бир нечта ривоятларда тиловати тўғри ва хатосиз эканига гувоҳликка ўтиб, Қуръони каримни ўқиши ва бошқаларга ўргатишга изн беради.
Ижоза шаръий асосга эга бўлиб, бунга Парвардигорнинг ушбу сўзи далил: “Албатта, сенга бу Қуръон ўта ҳикматли ва ўта илмли Зот томонидан берилур” (Намл сураси, 6-оят). Оятдаги “талаққий” икки зотнинг бири биридан ниманидир олишини ифодалайдиган сўздир. Жаброил алайҳиссалом Аллоҳ таолодан, Пайғамбаримиз алайҳиссалом Жаброил алайҳиссаломдан, саҳобалар розийаллоҳу анҳум Набий алайҳиссаломдан талаққий этишган.
Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳ”ида “Қуръон фазилатлари” бобида Масруқдан ривоят қилади: «Абдуллоҳ ибн Амр Абдуллоҳ ибн Масъуд розийаллоҳу анҳуни зикр қилиб: “Мен уни яхши кўраман. Набий алайҳиссаломнинг: “Қуръонни тўрт кишидан олинг – Абдуллоҳ ибн Масъуд, Солим мавло Абу Ҳузайфа, Муоз ибн Жабал ва Убай ибн Каъб”, деганларини эшитганман”, деган».
Ушбу ҳадисдан Қуръон қироатини пухта, муқриларнинг оғзидан талаққий қилиш; пухта, моҳир қориларни алоҳида яхши кўриш келиб чиқади. Чунки улар Аллоҳ таолонинг Китобини ёдлаган, уни пухталаш, ўқиш, таълим беришдаги омонатдорлигида улуғ, мукаррам фаришталар каби эканлари маълум бўлади...
ᅠ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

t.iss.one
Даврий нашрларда: Ижозанинг таърифи, шаръий асослари ва аҳамияти
Қуръони карим таълимида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга боғланадиган санад билан ижоза беришнинг ушбу қоидалари Маккаи мукаррамада 1439 ҳ.с....
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#МУНОСАБАТ
АЛЛОҲ БЕРГАН СИНОВЛАРГА САБР ҚИЛАЙЛИК
✍✍ТЕРМИЗ ТУМАНИ БОШ ИМОМ-ХАТИБ Я. ОЧИЛОВ
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АЛЛОҲ БЕРГАН СИНОВЛАРГА САБР ҚИЛАЙЛИК
✍✍ТЕРМИЗ ТУМАНИ БОШ ИМОМ-ХАТИБ Я. ОЧИЛОВ
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#МУНОСАБАТ СОВИТ-19ГА
АЛЛОҲНИНГ СИНОВЛАРИГА САБР ҚИЛАЙЛИК.
МУЗРАБОТ ТУМАНИ БОШ ИМОМ-ҲАТИБИ ҚОСИМОВ БОБОХОН

⚡️Тезкор хабар
ССВ: МАСЖИДЛАРДА ЖУМА НАМОЗЛАРИНИ ЎҚИШ БЎЙИЧА КАРАНТИН ЧЕКЛОВЛАРИ БЕКОР ҚИЛИНДИ
Ўзбекистон Республикасида ҳам хорижий давлатлардаги сингари коронавирус инфекциясидан эмлаш бўйича тизимли ишлар ташкил этилмоқда.
2021 йил 13 августдан эътиборан:
📌масжидларнинг барча ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификатига эга бўлган тақдирда ушбу масжидларда жума намозини ўтказишга рухсат бериш;
📌масжидларга жума намозини ўқиш учун коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритиш (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно) тўғрисидаги таклифлари Республика махсус комиссияси томонидан маъқулланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати. 👇
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
ССВ: МАСЖИДЛАРДА ЖУМА НАМОЗЛАРИНИ ЎҚИШ БЎЙИЧА КАРАНТИН ЧЕКЛОВЛАРИ БЕКОР ҚИЛИНДИ
Ўзбекистон Республикасида ҳам хорижий давлатлардаги сингари коронавирус инфекциясидан эмлаш бўйича тизимли ишлар ташкил этилмоқда.
2021 йил 13 августдан эътиборан:
📌масжидларнинг барча ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификатига эга бўлган тақдирда ушбу масжидларда жума намозини ўтказишга рухсат бериш;
📌масжидларга жума намозини ўқиш учун коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритиш (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно) тўғрисидаги таклифлари Республика махсус комиссияси томонидан маъқулланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати. 👇
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Telegram
Surxonmuslim.uz
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
#МАҚОЛА
Муҳаррам ойининг фазилати!
Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга.
Ашуро қандай кун? Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти).
Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.
Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят килинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).
Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар. Иллохим Мухаррам ойи барчамизга кутлуг келсин.
✍✍УМИ Сурхондарë вилояти вакилининг хотин- кизлар масалалари буйича ëрдамчиси
Хосият Касимова.

ҚЎШНИГА ОЗОР БЕРИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Биз кўп қаватли уйларда турамиз. Фарзандларим каттаси олти, кичиги икки ёшда. Пастки қаватдаги қўшним болаларингиз дўппилаяпти, деб кўп шикоят қилади. Иложи борича фарзандларимни тинчлантириб туришга ҳаракат қиламан. Барибир болада, югуради, сакрайди уни устига ҳозир карантин кўчага чиқармаяпман. Шундай ҳолат қўшнига озор берганга ўтадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Болаларни кундуз куни одатдаги ўйнашлари кечиримли бўлади. Лекин ҳамма одамлар ухлагандан кейин тунда бошқаларни безовта қилишса, бу қўшниларга озор беришдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollarЖАМОАТГА КЕЧИКИБ ҚЎШИЛГАН ПАЙТДА САНО ДУОСИНИ ЎҚИЙМИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Фарз намозини иккинчи учинчи ракатларига келиб кўшилган пайтда сано дуосини ўқиймизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жамоат намозига кеч қолиб қўшилган киши агар имом жаҳрий қироат қилаётган пайтда қўшилса, санони ўқимасдан сукут қилиб туради. Имом намозни тугатиб салом бергандан сўнг имом билан бирга ўқий олмаган ракатларни ўқигани турганда санони ўқийди.
Агар имом махфий қироат қилаётган бўлса, такбири таҳримадан сўнг санони ўқийди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollar

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Етимни кафолатига олиш деганда нимани тушунишимиз керак?!
ВАКЦИНА ОЛИШНИНГ ҲУКМИ ҚАНДАЙ?
❓759-CАВОЛ: Ҳозирги кунда ҳамма жойда вакцина олишга тарғибот кетмоқда. Динимиз бунга қандай муносабат билдиради? Вакцина олишнинг ҳукми қандай?
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
❓759-CАВОЛ: Ҳозирги кунда ҳамма жойда вакцина олишга тарғибот кетмоқда. Динимиз бунга қандай муносабат билдиради? Вакцина олишнинг ҳукми қандай?
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Исломий_ақида_дарслари
4-дарс Аллоҳ таолонинг зоти ва сифатлари махлуқотларнинг зот ва сифатларига мухолифдир.
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
4-дарс Аллоҳ таолонинг зоти ва сифатлари махлуқотларнинг зот ва сифатларига мухолифдир.
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Оят
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Эй, Раббимиз! Бизни кофир бўлган кимсаларга алданувчи қилиб қўймагин, бизни мағфират этгин! Эй, Раббимиз! Албатта, Сен ўзинг Қудратли ва Ҳикматли (зот)дирсан»
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Эй, Раббимиз! Бизни кофир бўлган кимсаларга алданувчи қилиб қўймагин, бизни мағфират этгин! Эй, Раббимиз! Албатта, Сен ўзинг Қудратли ва Ҳикматли (зот)дирсан»
(Мумтаҳана сураси 5-оят).
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сийрати_набавия
Пайғамбаримизни яхши кўриш учун нима қилишимиз керак? Яхши кўришни хоҳлайман, аммо ўзим хоҳлагандек яхши кўра олмаяпман. Суннатларига амал қилмайман, эринчоқлик қиламан. Маслаҳат беринг, нима қилишим керак?
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Пайғамбаримизни яхши кўриш учун нима қилишимиз керак? Яхши кўришни хоҳлайман, аммо ўзим хоҳлагандек яхши кўра олмаяпман. Суннатларига амал қилмайман, эринчоқлик қиламан. Маслаҳат беринг, нима қилишим керак?
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
🔴ЖОНЛИ: Қуръон ўқишни ўрганамиз - Нозиъот сураси, 1-14 оятлар (амалий) 12.08.21
Youtube орқали томоша қилиш
Facebook орқали томоша қилиш
Instagram орқали томоша қилиш
Telegram voice орқали эштиш
🟢 ITV орқали тамоша қилиш (tas-ix)
YouTube
Youtube орқали томоша қилиш
Facebook орқали томоша қилиш
Instagram орқали томоша қилиш
Telegram voice орқали эштиш
🟢 ITV орқали тамоша қилиш (tas-ix)
YouTube
YouTube
JONLI: Qur'on o'qishni o'rganamiz - Nozi'ot surasi, 1-14 oyatlar (amaliy) 12.08.21
🗺 Термиз шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
╭─━━━━━━⊱☪️⊰━━━━━━─╮
⏳ Бомдод - 04:55
⏳ Пешин - 13:00
⏳ Аср - 17:50
⏳ Шом - 19:45
⏳ Хуфтон - 21:15
╰─━━━━━━⊱☪️⊰━━━━━━─╯
❈ ═══════════❖═══════════ ❈
Рўза тутиш истагида бўлганлар учун оғиз очиш ва ёпиш вақтлари
❈ ═══════════❖═══════════ ❈
┏◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚┓
🍵 Саҳарлик - 03:50
🍽 Ифторлик - 19:55
┗◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚┛

📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.
🌸🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!
🌸🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
✔ Жума учун ғусл қилиш.
✔ Хушбўй нарсалар суртиш.
✔ Чиройли кийимлар кийиш.
✔ Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
✔ Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
✔ Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
✔ Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
✔ Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
✔ Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
✔ Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
✔ Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
✔ Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

🕌 МАСЖИДЛАРДА ЖУМА НАМОЗИНИ ЎҚИШГА ҚИЗҒИН ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА
🤲 Аллоҳга шукрки, юртимизда жума намози ўқиладиган жоме масжидларда Республика махсус комиссиясининг 2021 йил 10 августдаги қарори талаблари ва карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда жума намозини чиройли шаклда ўтказишга пухта тайёргарлик кўрилмоқда.
✅ Айни пайтгача жоме масжидларда тозалаш ва дезинфекция ишлари амалга оширилди, жума намозини ўқиш учун очиқ осмон остида, яъни масжид ҳовлиси ва унинг атрофига гилам ва жойнамозлар тўшалди, масжид ҳовлисига кириш жойида антисептик восита ва тиббий ниқоблар билан таъминланди. Масжид ходимлари вакцина билан эмланди.
🔸Шунингдек, жума намозида намозхонларнинг карантин тартиб-қоидаларига риоя қилиши назорат қилинади, имом-домла ушбу жума намозида қисқа маъруза қилиши, жума хутбаси, тиловат ва дуолар ҳам мухтасар бўлиб, одамларнинг узоқ қолишининг олди олинади.
🔸Ўз навбатида, Республика махсус комиссияси қарорида белгиланган талабларга риоя этиш, ҳар бир фуқаро тиббий ниқобда бўлиши, касаллик аломатларини текшириш, тана ҳароратини ўлчаш, оралиқ масофани сақлаш, аҳоли тўпланишига йўл қўймаслик каби чоралар кўрилади.
🔸Мана шундай улуғ айём кунларида жума намозини жамоат билан ўқиш бахтини яна насиб этгани учун Ҳақ таолога шукроналар қилайлик, коронавирус касаллиги тезроқ кўтарилиши ва беморларга шифои комил беришини Яратгандан дуо қилиб сўрайлик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати