SURXONDARYO KADASTR
1.85K subscribers
18.8K photos
2.29K videos
22 files
11.3K links
Ushbu kanalda Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi yangiliklaridan xabardor bo‘lib borishingiz mumkin..
Download Telegram
савол:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сонли қарорига асосан агентликнинг ер ва кадастр назоратини амалга ошириш бўйича қандай вазифалар юкланган?
❗️Жавоб:
🔰Қарор билан тасдиқланган 1-иловадаги Низомнинг 12-банди г-қисмида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлашга ва ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали ер назоратини амалга оширишда:
Ерлардан мақсадли фойдаланиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш;
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлашга қаратилган ер назоратини амалга ошириш;
Ер участкалари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали ер назоратини амалга ошириш;
Ер участкаси чегараларини (чегара нуқталарини) ўзбошимчалик билан ўзгатиришга йўл қўймаслик чораларини кўриш;
Аэрокосмик суратлар ва учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда ерларни масофадан туриб зондлашни, шунингдек, геодезик ўлчов ускуналари ёрдамида ерларни ўрганишни ташкил этади ва амалга ошириш;
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлашга қаратилган самарали кадастр назоратини ташкил этади ва амалга ошириш;
Кадастр йиғмажилди (паспорти) белгиланган тартибда шакллантирилиши ва расмийлаштирилишини назорат қилиш вазифаси юклатилган. 🇺🇿Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли тадбиркорлар, қонунчиликка мувофиқ, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкалари фақат e ijro auksion савдо майдончасида электрон онлайн аукцион орқали берилади.

Агарда, Сиз ер участкаларини харид қилмоқчи бўлсангиз, e-auksion.uz сайтига мурожаат қилишингиз мумкин.
Сурхондарё вилоятида Маҳаллабай ҳатлов жараёни давом этмоқда.

🇺🇿 Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан жорий йилнинг январь ойидан бошлаб вилоятдаги барча турдаги кўчмас мулклар хатловдан ўтказилмоқда.

✳️ Мазкур хатлов ишларини Бойсун тумани мисоли келтирадиган бўлсак туманида жами
27793 та кучмас мулк объектлари мавжуд бўлиб шундан:

🏚 Турар жой- 26113 та
🏢Нотурар жой- 1680 та ташкил этади.

⭕️Туманда жами 40
та маҳалла мавжуд бўлиб ҳозирда 36 та маҳаллаларда уй рақамлари шакллантирилиб қолган 4 та маҳаллаларда хатлов ишлари давом этмоқда.

♻️Жумладан “Пойгабоши” маҳалласи
92.0 гектар ер майдонга жойлашган, ахолиси 3154 та бўлиб 592 та кўчмас мулк объектлари мавжуд ҳозирда янги аниқланган кўчмас мулклар Давлат кадастрлар палатасининг идоралараро интеграциялашган "Кўчмас мулк-3" электрон дастурига киритилмоқда.

🇺🇿Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
​​Surxondaryo viloyatida fermer xo‘jaliklari Jahon banki loyihasi doirasida yaratilgan tizimda ro‘yxatdan o‘tmoqda.

🔹♻️Surxondaryo viloyatida Jahon banki ishtirokidagi “Ko‘chmas mulk va kadastr tizimini ro‘yxatga olish tizimini modernizatsiya qilish” loyihasi doirasida ishlab chiqilgan axborot tizimi orqali qishloq xo‘jaligi yo‘nalishidagi yerdan foydalanuvchilarning yer maydonlarini davlat ro‘yxatidan o‘tkazish ishlari olib borilmoqda.

🔹💢
Mazkur amaliyot yangi umumlashgan tizm orqali olib borilmoqda.

🔹Eslatib o‘tamiz endilikda fermer xo‘jaligi foydalanishdagi yer maydonlari to‘g‘risidagi maʼlumotlar yagona plotformada jamlanadi.

🔹🌏Bunda ekin yer maydonlarining umumiy hajmi, yer turlari va foydalanish maqsadi shuningdek huquqiy maqomi hamda boshqa maʼlumotlar koordinatalar asosida elektron xaritalarda aks etadi.

🔹📝Shuningdek Yer maydoni to‘g‘risidagi to‘liq maʼlumotlar tizimga kiritilgandan so‘ng mazkur yer maydoni fermer xo‘jaligi nomiga davlat ro‘yxatidan o‘tkaziladi hamda tizimdan maxsus QR kodli Davlat reyestridan ko‘chirma beriladi.

🔹🌐Bugungi kunda qadar, qishloq xo‘jaligi sohasidagi yerdan foydalanuvchilarining yer maydoniga bo‘lgan huquqini davlat ro‘yxatidan o‘tkazish bo‘yicha 2000 dan ortiq murojaatlar kelib tushgan bo‘lib, to‘liq davlat ro‘yxatidan o‘tkazildi va davlat ro‘yxatidan o‘tkazilganligi to‘g‘risida reyestrdan ko‘chirmalar taqdim etildi.

🇺🇿Davlat kadastrlar palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi matbuot xizmati:
https://t.iss.one/surxonkadastr
#murojaatlar #statistika #tahlil

Давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармасига
2021 йил 10-13 май кунлари оралиғида
келиб тушган мурожаатлар таҳлили


✉️Жами келиб тушган мурожаатлар сони – 110
🏢32 таси Юридик шахслардан
🏠78 таси жисмоний шахслардан
9 қаноатлантирилди
☝️29 тасига тушунтириш берилди
➡️6 таси таалуқлилиги бўйича йўналтирилди
🔹66 ижрода

Маълумотлар юзасидан 998 71 2316851 орқали 212 ички рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида брифинг

Ер ва кадастр назорати бўйича 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида олиб борилган ишлар ҳақида маълумот

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
​​#savol_javob

САВОЛ
Аукционга қўйдириш учун бир нечта ерларни суратга тушириб кадастрга бердим ушбу жойларни қандай олсам бўлади?

ЖАВОБ

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2-боб, 10-бандига асосан «Давергеодезкадастр» қўмитаси органлари ерларни ҳатловдан ўтказиш натижаларига кўра, бўш ер участкаларини «YERELEKTRON» ААТга ҳар ойнинг 5 ва 20-саналарида жойлаштиришни таъминлаши, шунингдек, Жисмоний ва юридик шахслар «YERELEKTRON» ААТда аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига берилган.

Ушбу берилган таклифларга асосан Кадастр агентлиги томонидан жисмоний ёки юридик шахснинг таклифи келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида ер участкаси бўйича зарур материалларни кўриб чиқади ва тайёрлайди, натижаси бўйича таклиф этилган ер участкасини «YERELEKTRON» ААТга жойлаштиради ёки сабабларни кўрсатган ҳолда жойлаштиришни рад этиши белгиланган.

Юқоридагиларга асосан, Сиз томонингиздан берилган таклифлар юқоридаги талаблар асосида кўриб чиқилиб, таклиф қилаётган ер майдонларингиз эгаликдаги ёки муҳофаза этиладиган ҳудудларда жойлашмаганлиги тасдиқлангандан сўнг белгиланган тартибда хар ойнинг 5 ва 20- саналарида "YERELEKTRON" ААТ орқали ваколатли органлар муҳокамасига киритилади.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг :
Telegram Instagram YouTube Facebook
#Raqamlashtirish #Darturiy_ta_minot

🔰2021 yilning 17 may holatiga Toshkent viloyati bo‘yicha 2 123 ta yer uchastkalari haqidagi grafik maʼlumotlar ArcGIS dasturiga kiritildi hamda 114 tasi Yangi umumlashgan tizim orqali davlat ro‘yxatidan o‘tkazildi.

🗂Qishloq xo‘jaligi yo‘nalishidagi yerdan foydalanuvchilarning yer maydonlarini davlat ro‘yxatidan o'tkazilganlar soni tumanlar kesimida:

🔹 Zangiota tumani - 11 ta
🔹 Yangiyo`l tumani - 1 ta
🔹 O`rtachirchiq tumani - 1 ta
🔹 Chinoz tumani – 1 ta
🔹 Qibray tumani - 18 ta
🔹 Piskent tumani - 7 ta
🔹 Bo`ka tumani - 1 ta
🔹 Yuqorichiqchiq tumani - 38 ta
🔹 Quyichirchiq tumani - 12 ta
🔹 Oqqo`rg`on tumani - 24 ta
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:

https://youtu.be/YCbpBvziyEM


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрологияга оид тақдимот билан танишди.
Санитария-эпидемиологик хулоса олинадиган маҳсулотлар рўйхатини мақбуллаштириш, қўшимча мувофиқлик сертификати талабини бекор қилиш бўйича топшириқ берилди.
Халқаро талаблар билан уйғунлашмаган 11 мингта миллий стандарт ўрнига халқаро стандартларни қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Президент ознакомился с презентацией о мерах по совершенствованию технического регулирования, стандартизации, сертификации и метрологии.
Поручено оптимизировать перечень продукции, подлежащей санитарно-эпидемиологической экспертизе, рассмотреть вопрос об отмене дополнительного требования о наличии сертификата соответствия.
Подчеркнута важность принятия международных стандартов взамен 11 тысяч национальных стандартов, негармонизированных с международными требованиями.

#Mirziyoyev #taqdimot #standartlashtirish #sertifikatlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Ердан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари назорати.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Кадастр агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси ва туман бўлимларига 2021 йилнинг I-чорак давомида 657 та шундан 321 таси виртуал, 23 таси оғзаки, 303 таси ёзма ва 10 таси электрон почта орқали келиб тушган мурожаатлар таҳлили
Жумладан:
🔻 Ангор туманидан жами 34 та шундан 11 та виртуал, 1 та оғзаки ва 22 та ёзма мурожаат 🔻Бандихон туманидан жами 12 та шундан 2 та виртуал ва 10 та ёзма мурожаат 🔻Бойсун туманидан жами 39 та шундан 13 та виртуал, 3 та оғзаки, 22 та ёзма ва 1 та электрон мурожаат 🔻Денов туманидан жами 97 та шундан 42 та виртуал, 4 та оғзаки, 49 та ёзма ва 2 та электрон мурожаат 🔻Жарқўрғон туманидан жами 24 та шундан 18 та виртуал, 2 та оғзаки ва 4 та ёзма мурожаат 🔻Қизириқ туманидан жами 58 та шундан 30 та виртуал, 2 та оғзаки, 24 та ёзма ва 2 та электрон мурожаат 🔻Қумқўрғон туманидан жами 26 та шундан 12 та виртуал, 1 та оғзаки, 12 та ёзма ва 1 та электрон мурожаат 🔻Музработ туманидан жами 29 та шундан 18 та виртуал, 2 та оғзаки, 9 та ёзма ва 1 та электрон мурожаат 🔻Олтинсой туманидан жами 36 та шундан 23 та виртуал, 1 та оғзаки ва 12 та ёзма мурожаат 🔻Сариосиё туманидан жами 56 та шундан 20 та виртуал, 2 та оғзаки ва 34 та ёзма мурожаат 🔻Термиз туманидан жами 30 та шундан 21 та виртуал, 1 та оғзаки, 7 та ёзма ва 1 электрон мурожаат 🔻Узун туманидан жами 67 та шундан 23 та виртуал, 1 та оғзаки ва 43 та ёзма мурожаат 🔻Шеробод туманидан жами 33 та шундан 22 та виртуал, 1 та оғзаки, 9 та ёзма ва 1 электрон мурожаат 🔻Шўрчи туманидан жами 73 та шундан 44 та виртуал, 1 та оғзаки ва 27 та ёзма мурожаат
🔻Термиз шаҳардан жами 43 та шундан 22 та виртуал, 1 та оғзаки, 19 та ёзма ва 1 электрон мурожаат
​​18-may Xalqaro muzeylar kuni. (1977-yil)

🏛🌐Muzeylar har bir xalq tarixi, madaniyati, turmush tarzi, milliy an'ana va qadriyatlarini o’rganish, ularni targ’ib etish va kelgusi avlodlarga yetkazishda muhim ahamiyat kasb etadi. Mamlakatimizda muzeylar tashkil etish XIX asrning 70-yillariga borib taqaladi.

🔰💢1876-yilda tashkil etilgan O’zbekiston xalqlari tarixi muzeyi Markaziy Osiyodagi ilk muzeylardan sanaladi. Ushbu muzeyda yurtimiz hududidagi ibtidoiy jamoa tuzumidan to shu kunga qadar madaniy hayotdan darak beruvchi arxeologik topilmalar, turli davrdagi taraqqiyot, fan va madaniyatning yuksalgan davri, foto hujjatlar, tasviriy san'at namunalari o’rin olgan.

🔰⭕️Muzeyda har oyning oxirgi juma kunida
"Ochiq eshiklar kuni" tashkil etib kelinadi. Bundan tashqari, to’garaklar faoliyati ham yo’lga qo’yilgan bo’lib, unda muzey tematikasiga oid mashg’ulotlar o’tkaziladi hamda o’quvchilar tomonidan o’zlashtirilgan bilim va ko’nikmalar mustahkamlab boriladi.

🔰♻️
Jumladan Surxondaryo viloyatida Termiz arxeologiya muzeyi O'zbekiston Respublikasining Birinchi Prezidenti I.A.Karimov tashabbusi va loyihasi bo'yicha Termiz shahrining 2500 yillik yubileyi munosabati bilan viloyat hokimining 2001 yil 26 noyabrdagi 218-sonli qarori asosida tashkil etilgan. Muzeyning rasman ochilgan kuni 2002 yil 2 aprel.

♻️💢Termiz arxeologiya muzeyi mamlakatimizda yagona arxeologiya yo'nalishdagi muzey bo'lib, ixtisoslashgan muzeylar sirasiga kiradi. Bu muzey qadim Surxon vohasining ko'p ming yillik tarixini o'zida jonlantiruvchi shahrimizning eng diqqatga sazovor maskanlaridan biri hisoblanadi.

🔰Termiz arxeologiya muzeyi kirish zali, 9 ta asosiy ko'rgazma zallari, numizmatika ko'rgazma zali, yapon arxeolog olimi Kato Kyudzoga bag'ishlangan ko'rgazma zali, kichik ko'rgazmalar zali va ayvon osti galereyasidan iborat. Shuningdek, muzeyda nodir qo'lyozmalar va adabiyotlar saqlanadigan kutubxona ham mavjud.

🔰Kirish zal qismida bronza davridan (mil.avv. 3-2 ming yillik) eramizning XV asrigacha bo'lgan davr topilmalari o'rin olgan;
Kato Kyudzo ko'rgazma zali - Yaponiyalik olim Kato Kyudzoning hayoti va ilmiy tadqiqotlariga bag'ishlangan ko'rgazma zal hisoblanadi.

🔰 Ayvon osti galereyasida yirik hajmdagi eksponatlar joylashgan.
Kutubxonada 3700 dan ortiq qo'lyozmalar, tarixiy adabiyotlar va badiiy kitoblar mavjud.

🔰2020 yil holatida Termiz arxeologiya muzeyi fondidagi jami eksponatlar soni 100 mingdan ortiqni tashkil etadi. Shundan, 70 mingdan ziyot arxeologiyaga oid eksponatlar bo'lsa, 30 mingga yaqini numizmatika fondiga tegishli eksponatlar hisoblanadi.

🇺🇿Davlat kadastrlar palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi matbuot xizmati:
https://t.iss.one/surxonkadastr